17.1-расм. Асосий ўзгарувчанлар орасида 6оғлиқлик
чизиқлари ва турлича математик тенгламалар ифодаси
Агрометеорологик таъминотни тайёрлаш негизини (17.1-расм) турли математик-статистик маълумотлар ва ўсимликларнинг маҳсул-дорлиги, ҳосилини шакллантирувчи кўп агрометеорологик омиллар билан топилган соний кўп боғлиқлик тенгламалар: ташкил этади. Соний боғлиқликларнинг кўриниши турлича ва жуда кўп. Демак, агрометеорологик хизмат кўрсатишда агрометеорологик омиллар катталикларини, ўсимликлар-да ўлчанган биометрик параметрлар юқоридаги тенгламалар коэффициентларига қўйилса ва ҳисоблаб чиқилса, ўсимликлар ҳолатини баҳолаш ва ҳосилини башоратлаш имконияти яратилади ва олинган натижалар қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатишнинг асосини ташкил этади.
Агрометеорологик хизмат кўрсатиш мажмуига олдиндан турли муддатлар учун бериладиган об-ҳаво (бир ойлик, 10, 7, 3 кунлик, суткалик) башоратлари, об-ҳавонинг хатарли ҳодисалари ҳақида огоҳлантириш, об-ҳаво шароитлари ҳамда уларнинг қишлоқ хўжалик ўсимликлари ривожланишига ва ҳосилининг шаклланишига, ўтказила-диган агротехник тадбирларга таъсири каби агрометеорологик маълумотлар ва бошқалар киради.
Ахборотлар кундалик, беш кунлик, ҳафталик ва ўн кунлик бюллетенларда, шунингдек агрометеорологик йилномалар шаклида, ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган давр ёки об-ҳаво шароити ноқулай келадиган давр учун агрометеорологик маълумотлар умумлаштирилган махсус маълумотномалар тарзида ҳамда агрометеорологик омилларнинг кўп йиллик режими ҳақида маълумотлар бўлган режимли ёки агроиқлимий ахборотлар шаклида бўлади. Қишлоқ хўжалик мутахассислари ва раҳбарлари бу маълумотлардан мавжуд ва кутилаётган агрометеорологик шароитни ҳисобга олган ҳолда экиш, суғориш, озиқлантириш, қатор ораларига ишлов бериш, йиғим-терим ишлари ва бошқа тадбирларнинг муддатларини режалаштиришда фойдаланадилар. Агрометеорологик хизмат кўрсатиш мижозларнинг жойлашган жойи, ахборотнинг кўлами ва уни етказиб бериш муддатлари кўрсатилган режага мувофиқ амалга оширилади. Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига агрометеорологик хизмат кўрсатиш 1921 йилда Тошкентда Туркистон метеорология институти (Туркмет) ташкил этилишидан бошланган. 1925 йилдан сўнг бу институт Ўрта Осиё метеорология институти деб аталган. У даврда ва ҳозирги вақтда ҳам Гидрометеорология илмий-текшириш институтининг асосий вазифаси қишлоқ хўжалик экинларининг ҳолати ва ривожланиши тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш, ҳудуднинг мавжуд об-ҳаво шароитлари ва иқлим ресурсларидан оқилона фойдаланиш, об-ҳавонинг хатарли ҳодисаларидан қишлоқ хўжалик объектларини муҳофаза қилиш тадбирлари ва бошқалар бўлди.
Ўзгидрометнинг Гидрометеорологик маълумотлар билан таъмин-лаш хизмати ва унинг вилоятлар ҳудудида жойлашган гидрометеорология бошқармаларига тегишли бўлган агро ва гидрометеорологик станция ва постлари томонидан агрометеорологик хизмат кўрсатиш олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |