Ҳ. А. АрFинбоев, Ҳ. У. Абдуллаев, А. М


-расм. Ернинг сунъий й°лдошидан олинган сурат маълумотларини расшифровка ±илиб, ишлов бериб яйлов °симликларига ба³о бериш мумкин б°лган ³олатининг харитаси



Download 10,78 Mb.
bet214/217
Sana07.07.2022
Hajmi10,78 Mb.
#754934
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   217
Bog'liq
Агрометеорология1

17.2-расм. Ернинг сунъий й°лдошидан олинган сурат маълумотларини расшифровка ±илиб, ишлов бериб яйлов °симликларига ба³о бериш мумкин б°лган ³олатининг харитаси.
Шартли белгилар: ±уру± °симлик вазн ми±дори,
1) <1 ц/га; 2) 1-2 ц/га; 3) >2 ц/га
шбу расмдан талаб-гор яйлов ўсимликлар ҳосилдорлигини тақсим-ланиши ҳақида маълумот олиши мумкин. Бундай маълумотларни тезкорлик билан агрометеорологлар томонидан чорвачиликни ривожлантиришда муҳим маълумот сифатида қабул қилиниши ҳеч кимда шубҳа уйғотмайди.
Мавсумий агрометеорологик шарҳлар матни - метеорологик ва агрометеорологик қисмдан иборат бўлади. Жадвалларда, масалан ғўза ривожланиш шароитларига оид қуйидаги маълумотлар келтирилади:
1) Ўзбекистон Республикасининг ғўза экиладиган зоналарида вегетация давомида кўрилаётган йил учун апрел-сентябр ойлари бўйича ҳар ўн кунлик учун ўртача ҳаво ҳароратининг миқдори ва уларнинг кўп йиллик меъёрдан четлашганлик қийматлари;
2) Апрел-сентябр ойларининг ҳар ўн кунлигида ёққан ёғин миқдори ва уларнинг кўп йиллик меъёридан четлашганлиги фоиз ҳисобида келтирилади.
3) Кўрилаётган йил учун вилоятлар бўйича 31 май, 30 июн, 31 июл кунларидаги ғўзанинг баландлиги ва таққослаш мақсадида ўтган йилдаги ҳамда кўп йиллик бўйича бош поя бўйининг баландлиги сантиметр ҳисобида берилади.
4) Метеорологик станция ва постлардаги АКУ ларда ғўзанинг экилган санаси, гуллаши муддати, июлнинг 1-ўн кунлигидан бошлаб то 1-октябргача алоҳида ўн кунликларда жадал шаклланган кўсакларнинг сони, ўтган йилдаги ва кўп йиллик қийматлари жадвалда берилади. Қайси ўн кунликда суғориш ишлари ўтказилиб кўсак сонини ҳисоблаш ўтказилмаган бўлса ўша ерга суғориш деб ёзилади ёки дефолиация ўтказилганлиги қайд қилинади.
5) 1 апрелда экилган ғўзалар учун ҳар ойнинг охирида 30 апрел, 31 май, 30 июн, 31 июл, 31 август, 30 сентябргача тўпланган самарали ҳароратлар йиғиндиси, ўтган йилдагиси ва ўртача кўп йиллик қийматлари берилади.
6) Кўрилаётган йил учун вилоятлар бўйича ғўзанинг маҳсулдор-лик элементларидан бўлмиш ўртача шаклланган, очилган ва теримга тайёр кўсакларнинг сони ҳар ойнинг 3 та ўн кунлигида 31 июлдан то 1 октябргача қандай қийматда эканлиги келтирилади, маҳсулдорлик элементларининг: ўтган йилдагиси ва кўп йиллик қийматлари берилади.
7) ¶ўзанинг ривожланиш паллаларига кирган саналар кўрилаёт-ган, ўтган ва кўп йиллик муддатлари жадвалдан ўрин олади. Шулар қатори метеорологик станция ва постларнинг номи, ғўза экилган сана ва нави, ривожланиш фазалари: униб чиқиш, 1, 3, 5, 8 –чинбарг, гуллаш, 1-кўсак очилган саналар ҳамда буларга мос равишда таққослаш учун ўтган йилдаги ва кўп йиллик муддатлари келтирилади.
Мавсумий агрометеорологик шарҳнинг матни ҳақида тўхталади-ган бўлсак, юқоридаги айтиб ўтилган ва жадвалда келтириладиган материалларни таҳлили берилади. Энг аввал матнда ўтган йилдаги куз, қиш ва ғўзани экишдан олдинги агрометеорологик шароитлари, ўтказилган агротехник тадбирлар каби маълумотлар берилади.
Агрометеорологик шарҳ ўсимликларнинг вегетация даври тугагандан сўнг, барча агро ва гидрометеорологик маълумотлар жамлан-гандан кейин жадваллар тузилиб, таҳлиллар ўтказилиб кўрилаётган йилдаги маълумотларни, ўзига хос ўтган йилдагиси ва кўп йилликдан фарқланиши ва унинг сабаблари кўрсатилиб, келгуси йилда юқори ҳосил олиш учун тавсиялар берилиб матн ёзилади ва нашрдан чиқарилиб агрометеорологик хизмат кўрсатишни талаб этган қишлоқ хўжалик идораларига, мутахассисларга, фермерларга ва раҳбар ходиларга етказиб берилади.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, юқорида мисол сифатида ғўза ўсимлигига оид мавсумий агрометеорологик шарҳ ҳақида қисқача маълумот бердик, аммо шунга ўхшаш маълумотлар тури дон экинлари ва мевали дарахтларнинг қишловдан ўтиши, лалмикор ва суғорила-диган ерлардаги шароитларга ва шунга ўхшаш бошқа шарҳлар тузилиб агрометеорологик хизмат кўрсатади.
Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатишда агро ва метеорологик станцияларда тузиладиган ҳамма ахборотномаларни икки турга бўлиш мумкин: 1) об-ҳавонинг ҳолати ва ўтган ёки юзага келган агрометеорологик шароитлар ҳақида маслаҳат бериш); 2) башоратлаш ахборотномасида об-ҳаво шароитини келажакдаги турли экинларни ва чорва молларини етиштиришда бўйи, ривожланиши ва маҳсулдор-лигига таъсири, тупроқнинг намлик заҳираси, суғориш муддати ва меъёри, молларни яйловларда боқишга оид маълумотларни ўз ичига олади.
Демак, агрометеорологлар қайси ташкилот, фермер, раҳбар ходимларнинг қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида қандай агрометеорологик таъминотга муҳтожлигини, уларнинг аниқ ва тўлиқ номларини, қайси маълумотномалар жуда зарурлигини билиши керак ҳамда қишлоқ хўжалик метеорологиясидан ёки агрометеорология соҳасида бажарилган илмий-амалий ишлардан, Ўзгидромет тармоғидаги станцияларда техникавий ўзгаришлардан хабардор бўлишлари ва компьютер техникасини тўлиқ ўзлаштириши ва энг муҳими улардан фойдаланишни билиши ҳозирги замоннинг талабидир. Шундагина об-ҳаво, агрометеорологик шароит ва ресурслардан фойдаланишда, республикамизда юзага келган нохуш агроэкологик вазиятни инобатга олган ҳолда экинлардан мўл ҳосил олиш мумкин.
Энди Ўзгидромет тармоқларида тинимсиз олиб бориладиган табиий муҳитни ифлосланиш мониторинги ҳақида ҳам қисқача маълумот берамиз. Масалан 2003 йил давомида: а) ингредиетларни ифлосланиш миқдорини билиш учун табиий объектлардан 720 та намуна олиб текширилган ва таҳлил қилинган, шулар қаторида атмосфера ҳавоси дона - 551 та, сув сатҳи дона - 50 та, атмосфера ёмғири ва қор қоплами дона - 95 та, тупроқ ва ўсимликлардан - 24 та намуна олинган; б) табиий объектларда симоб, оғир металлар, пестицидлар, полиараматик углеводлар, анионлар ва катионлар миқдорига кузатиш ўтказилган; в) асосий қишлоқ хўжалик туманларида қишлоқ хўжалигида қўлланилган тупроқнинг ифлослантирувчи токсикантлар кузатилган, Қорақалпоғистон Республикаси ва 12 та вилоятларида хлоорганик пестицидлар, гербицид ва дефолиантлар миқдорини текширишлар ўтказилган.
Ўзгидрометда табиий муҳит ифлосланиш ҳолати ҳақида ахборот таъминоти тизими ҳам мавжуд. Атмосфера, юза сувлар ва тупроқ ифлосланишини мониторингини олиб бориш хизмати томонидан қуйидаги ахборотлар тайёрланади:
- «Кундалик экологик бюллетен»
- «Тошкент, Олмалиқ, Оҳангарон, Бекобод, Чирчиқ шаҳарларида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ҳолати ҳақида ҳар ойлик ахборот»;
- «Табиий муҳитни юқори ва энг юқори ифлосланиши ҳақида ҳар ойлик ахборот»;
- «Гидрохимик кўрсаткичлар бўйича асосий сув оқимларида сувнинг сифати ҳақида ҳар ойлик ахборот»;
Йилномалар ҳам нашр этилади: қуруқ ерлардаги сув сатҳининг ифлосланиш ҳолати, атмосфера ҳавоси, тупроқ, гидробиологик кўрсаткичлар бўйича сув сатҳини сифати кабилардир.
Қизиққан ташкилотларнинг талабига мувофиқ тезкор маълумотлар тайёрлаб берилади. Амосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасини башоратлашнинг тўғри чиқиши 99,1%, экологик шароитларни башоратининг тўғри чиқиши эса - 98,4 фоизни ташкил этади.
Ўзгидрометнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига хизмат кўрсатишда ҳаммамизга маълум бўлган телеведение, радио ва турли газеталарда об-ҳаво, агрометеорологик, агроиқлимий ва экологик шароитлар ҳақида махсус маълумотлар ҳамда шу соҳада тарғибот ишлари кенг кўламда ташкил этилган. Сўнгги йилларда агрометеорологик хизмат кўрсатишда «ҳоким-олим-қишлоқ хўжалиги ва об-ҳаво» тизими шаклланиб, такомиллашиб бормоқда.


Download 10,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish