Иншо мавзу: абдулла қодирийнинг «Ўтган кунлар» режа: Кириш



Download 22,77 Kb.
Sana25.03.2022
Hajmi22,77 Kb.
#510284
Bog'liq
АБДУЛЛА ҚОДИРИЙНИНГ «ЎТГАН КУНЛАР» ИНШО


ИНШО
МАВЗУ: АБДУЛЛА ҚОДИРИЙНИНГ «ЎТГАН КУНЛАР»
РЕЖА:

  1. Кириш:

Романнинг яратилиш тарихи

  1. Асосий қисм:

  1. Отабек ва Юсуфбек ҳожи образлари.

  2. Отабек ва Кумуш севгиси.

  3. “Ўткан кунлар”-ҳаёт ҳақиқати акс этган романдир.

  1. Хулоса

Абдулла Қодирий ижодининг муҳим хислати-тарихий бурилишлар даврида халқ ичида бўлаётган катта ходисалар тасвирига мурожаат етишидир. Бу хислат, айниқса унинг йирик тарихий прозасида яққол кўринади. 1922 йилда парчалари босилиб, 1926 йил бошларида нашрдан чиққан «Ўтган кунлар» романи яқин ўтмишнинг енг оғир, енг қора кунлари бўлган «Хон замонларига» бағишланган еди. «Ўтган кунлар» ҳам мазмун, ҳам шакл, ҳам услуб жиҳатидан бутун Ўрта Осиё халқлари адабиётида том маънода новатор бўлиб, катта ижтимоий қизиқиш туғдирди.
Абдулла Қодирий онгли равишда новаторлик йўли билан борди ва изланишлари самарали бўлди. У ўзбек романчилик мактабини яратди.
«Ўтган кунлар» романи «янги замон романчилиги билан танишув йўлида кичкина бир тажриба, яна тўғрироғи, бир ҳавас» еди. Аммо ўзбек адабиётида тўнғич роман бўлган-«Ўтган кунлар» бир миллий адабиётда ҳозирги замон маъносидаги этук адабиётимизнинг ғалабасигина бўлиб қолмай, бутун ўзбек мумтоз адабиётидан абадий ўрин олди. «Ўтган кунлар» да ўзбеклар ва бошқа Ўрта Осиё халқлари ҳаётининг ХIХ аср биринчи ярмидаги манзараси ёритилган. Феодаллик зулми, ҳукмдорларнинг халқлар ва қабилалар орасига низо солиши, уларни бир-бирига тезлаши, бунинг фожиали оқибатлари, бу фожиани кўриб, мамлакатни манфаатпараст хонлар ва беклар бебошлигидан халос қилишни орзу етган илғор кишиларнинг бошига тушган кулфатлар «Ўтган кунлар»нинг мазмунини ташкил этди.
Давр учун жуда характерли ва ижтимоий тараққиётга бевосита алоқадор воқеалар Абдулла Қодирий томонидан санъаткорона тасвирлаб бергани учун «Ўтган кунлар» ўзбек халқи ва Ўрта Осиё халқлари адабиётида янги давр очди.
Ўтмиш ходисаларига асар яратилган замоннинг илғор мафкураси нуқтаи назаридан баҳо беришга интилиш Қодирий ижодиётидаги туб бурилишларидаги аломатларидан биридир. Туркистонда феодал мустамлака зулмини ағдариб ташлаб янги мустақил ҳаёт қуришга интилади.
«Ўтган кунлар» ўтмишни ана шу янги ҳаётга интилиш нуқтаи назаридан баҳолаш руҳи билан суғорилган Абдулла Қодирий феодал даврни меҳнаткашлар учун зулм, бахтсиз хорлик даври сифатида қоралайди. Ўтмишга шундай баҳо маърифат жиҳатдангина емас, ижтимоий ва сиёсий жиҳатдан ҳам катта актуал аҳамиятга ега еди. Янгича даврга интилиш, халқ онгида ўтмишнинг адолатсизликлари ҳақида чуқур тушунча ҳосил қилиш билан ҳам боғлиқ еди. Замонасининг ижтимоий еҳтиёжларини сезган Абдулла Қодирий учун бирдан-бир тўғри йўл-ҳаққоний тасвир йўли билан боради. Абдулла Қодирий даврнинг ҳаёт манзарасини, оддий кишиларнинг тақдирини тасвирлаш орқали яратиши характерлидир, бу эса етук романчилик хусусиятидир.
«Тарих бизга воқеаларни, уни авра томонидан, саҳна томонидан кўрсатади. Ичкарида бўлаётган ходисалар устидаги пардани кўтариб ташлайдики, бу ходисалар орқасида ҳалиги бизга кўрсатилаётган воқеалар манбаи ҳам, уларнинг кундалик оддий ҳаётда қандай рўй бериши ҳам бекиниб қолади.
Роман тарихий фактларни айтиб беришдан воз кечади ва воқеалар романнинг мазмунини ташкил етувчи хусусий воқеа муносабати билан тилга олади, аммо шу шахсий воқеа орқали бизнинг кўз олдимизда тарихий воқеаларнинг ички фактларини, уларнинг астарини очиб беради.... Мамлакат ҳаёти ва асарнинг колорити, уларнинг одатлари ва халқлари тарихий романнинг ҳар бир хусусиятида (гарчи бу унинг мақсади бўлмасада) яққол кўриниб туради. Шунинг учунҳам тарихий роман-фан сифатида тарихнинг санъат билан қўшилиб кетган нуқтасидир, тарихнинг қўшимчасидир; гўёки унинг бошқа томонидир.
Абдулла Қодирий ўз тасвирида тарихий фактларга, ҳатто айрим шахслар Худоёрхон, Мусулмонқул, Азизбек ва бошқаларни тасвирлашга суянган ҳолда, давр тавсифи, «жамият ҳаётининг поетик анализи» ни романнинг марказий қаҳрамонлари Отабек ва Кумушнинг тақдирини тасвирлаш орқали беради. Отабек ва унга ҳайриҳоҳ кишиларнинг тақдири жуда мураккаб, баъзан фожиалидир. Бу айниқса романнинг бош қаҳрамонлари тақдири учун характерлидир. Отабек, унинг отаси Юсуфбек Ҳожи, Кумушбиби ва бошқаларнинг тақдири орқали ўқувчини ўз даврининг деярли ҳамма ижтимоий табақалари ҳаётига олиб киради.
Хон Худоёрхондан бошлаб қул Ҳасаналигача жамиятнинг турли табақалари вакилларининг ҳаёти, бу даврда ҳукмдорлар ва тобелар, хотинлар билан еркаклар, ёшлар билан кексалар орасидаги муносабатлар, кишиларнинг турмуши ва уларнинг бир-бирига бўлган муносабатлари асар давомида лавҳаларда гавдаланади.
Абдулла Қодирий характерларнинг ишончли ва ёрқин тасвирланишига алоҳида еътибор беради.
Бойлар ва савдогарлар муҳитидан Отабек, Юсуфбек Ҳожи, Қутидор, Зиё Шохчи, Ҳомид ва бошқалар; феодаллар муҳитидан Азизбек, Мусулмонқул, Ўтаббой қушбеги ва бошқалар; меҳнаткашлар муҳитидан (омманинг тасвиридан ташқари) Уста Олим, Уста Парпи ва Ҳасанали ҳамда бошқаларнинг характерлари романда жуда усталик билан яратилган. Характерлар тасвирида ёзувчи, ҳаёт ҳақиқатига мос равишда уларнинг хилма-хиллиги, бир-бирига ўхшамаслигини кўрсатишга интилади ва шу билан ҳаётнинг ранг-баранг екани ҳақида тасаввур уйғотади.
Агар фақат бойваччалар доирасини олсак, Отабек билан Ҳомид характерлари шунчалик фарқлики, улар бир-бирига қарама-қарши бўлиб майдонга чиқадилар. Хотин-қизлардан Кумуш, Зайнаб, Хушрўй, Ўзбекойим, Офтобойим бир ижтимоий муҳит ва бир жинсга мансублигига қарамасдан бир-биридан жуда фарқли, ёрқин образлардир. Абдулла Қодирий характерлар тасвирида уларнинг «табиийлиги» га катта еътибор берар, ҳатто сатира борасида ҳам «адабиётда бир неча хил кулги йўллари бўлса ҳам... лекин енг мўътабари характер кулгиси» еканини уқтириб берар еди.
«Ўтган кунлар» қанчалик новаторлик характерига ега бўлмасин, миллий адабиётнинг асрий анъаналаридан ажраб қолмаган, уларнинг енг яхшиларини ривожлантириш руҳида ёзилган.
Абдулла Қодирий ўз романини Шарқ халқлари томонидан неча асрлар давомида севиб келинган «Тоҳир ва Заҳра», «Фарҳод ва Ширин» ларга ўхшатгани бежиз емас. Абдулла Қодирийга мазмундан ажраб қолган шакл, ўқувчининг табиий таъб еҳтиёжлари кўзда тутилмай ёзилган асар, бемақсад ва бемаъни «новаторлик» дан ёт еди. Ўз романида адабиётнинг анъаналаридан «этарли даражада узоқлашмагани» ни айб ҳисоблаган танқидчиларга қарата ёзувчи айтган еди.
Биз кўпчиллик ишчи ва деҳқон оммаси учун ёзар еканмиз, «ески усул билан ёзади, биноан алайх бу ёзувчига биринчи номерни бермаймиз» деб қилинган тасдиқлардан қўрқмаймиз.
Совет адабиётининг айрим вакиллари турли формалистик «оқимлар» таъсирига тушганидан кулиб, А.Қодирий «Муштум» журналига шеърий ҳажвиясида қуруқ шаклий «изланишлар» йўлига тушиб кетиш ҳалокатли деб еълон қилган еди. «Ўтган кунлар» нинг мумтоз адабиёт ва халқ ижоди билан боғланадиган томонлари-ҳаётдаги ёрқин шахсларга еътибор бериш, уларни адабиётга бош қаҳрамон сифатида олиб кириш ва яна ҳам «кўтариб» тасвирлашдирки, бунинг натижасида Абдулла Қодирийнинг ижобий қаҳрамонлари кучли жозибадорлик касб етадилар. Отабек ўз даврининг илғор кишиси, у мамлакат ва халқ тақдирини ўйлайди, феодал зулмнинг ҳалокатли еканини кўриб, ундан халос бўлиш йўлларини ахтаради ва замонаси кишиларининг кўпчиллигига ёрдам қўлини чўзишга ҳаракат қилади. Қодирий замонаси кишиларининг кўпчиллигига хос бўлган миллий ва диний чекланганлик иллатларини энгиб, ижобий намунани «ёт халқ» даги идора усулинигина ҳавас қилади ва савдо ишлари билан Шамайга борганда унинг идора услубини коъриб, Туркистонда ҳам худди шундай идора услуби бўлишини ҳоҳлайди. Зиё Шоҳчи оиласида бўлган йиғилишда шу масалага тўхталиб ўтади. Отабек ҳаққоний ва самимий сўзларига аҳли ҳайрон қолади.
Ўзбек ойим қотиб қолган характер емас. Воқеалар жараёнида, муҳит таъсирида мана шу ўжар аёл онгида, табиатида ўзгаришлар содир бўлади; чунончи, бир вақтлар орқаваротдан «анди» саналиб юрган Марғилонлик келинига илк бор дуч келганда меҳри жўшиб, уни маҳкам бағрига босади, юзидан ўпиб, негадир йиғлайди, енди Зайнаб қолиб Кумуш томонга ўтиб кетади.
Романда халқимиз удумларига хос нафосат, ҳассослик билан янада уйғунлашади. Баъзи мисоллар: Юсуфбек ҳожининг келини Кумуш билан илк бор учрашуви лавҳаси шундай чизилади: «Кумуш уялиб зўрғагина салом берди ва Юсуфбек ҳожининг яқинига келиб бўйин егди. Ҳожи қўли билан Кумушнинг элкасига қоқиб суйди ва Кумушнинг манглайига теккизиб олган ўз қўлини ўпди».
Кумуш Отабекнинггина юрагида севги, меҳр муҳаббат уйғотиб қолмай балки Ўзбек ойим, Юсуфбек ҳожи, Ҳасанали ва бошқаларнинг юрагида илиқ муносабат уйғотган. Кумушни Марғилонга кетишга Ўзбек ойим, Юсуфбек ҳожилар рухсат бермайди. Кумушда ҳам кетиш истаги туғилмайди. Офтоб ойимнинг ялиниб ёлворишларига қарамай Кумуш Тошкентда Отабек ёнида қолади.
Кумушнинг Тошкентда қолгани Зайнабга нечоғлик оғир еканлигини билиш қийин емас. Кумуш келган кунданоқ Отабекдаги жонланиш, Юсуфбек ҳожининг Марғилонда шундай келиним бор екан, билмай юрган еканмиз деган сўзлари, Зайнабга қанчалик оғир еканлигини тасаввур қилиш керак. Ўзбек ойимнинг Зайнабга бўлган муносабати ўзгаради. Зайнаб ўтирса ўпоқ, турса сўпоқ, ундан фақат хато ва камчилликлар ахтаради. Ҳамманинг тилида Кумуш. Кумуш ва Зайнабнинг ўзаро урушлари Отабекни ҳам қийин аҳволга солиб қўяди. Юсуфбек ҳожи Зайнаб билан Кумушни хонасига киргизиб панд-насиҳат қилади, иккисини яраштириб қўяди. Бу можаролар давом етса иккалаларингдан битталарингнинг жавобларингни бераман деган Отабекнинг аччиқ сўзлари Зайнабга қаттиқ таъсир қиларди. Чунки Зайнаб биларди, Отабек Кумушни қанчалик севишини. Отабекнинг бу гаплари Зайнабга айтилаётгандек жўйилар еди.
Айниқса, Зайнабнинг аёллик шаъни, нафсонияти таҳқирланганлиги, жавобсиз севги аламида ўртаниб, севмаган одам Отабек қучоғига ўзини ташлаб «жонсиз ҳайкални» ўпиб, қучоқлаб ёлворишлари манзарасини кўрганда Зайнабнинг шу қадар юрак дарди борлигини билиб ўқувчи унга беҳад ачинади.
Кумушнинг хомиладорлигини ешитган Отабек, Юсуфбек ҳожи, Ўзбек ойим Кумушга бўлган муносабатлари яна бир парда ошади. Буни ешитган Зайнаб олдин кундошлик балосига чидаган бўлса, бу хабарни ешитиб янада езилади.
Биз Зайнабга ҳам, Кумушга ҳам, Отабекка ҳам осон тутолмаймиз. Ота-она раъйи-орзуси туфайли уларнинг тақдири чигаллашиб, бахти хазон бўлаётганини кўриб, тушуниб турамиз, бунинг учун беҳад ачинамиз. Кундошлик муҳитида бўш-баёв, мутЪе Зайнаб секин-аста «ҳақи» ни таниб, қасоскорга айлана боради. Бироқ у ҳали қотил даражасига борган емас. Еҳтимол, егачиси Хушрўй унинг кўзини очмаганида, ўзига «ўзлигини англатмаганида» бир умр куйди-чиқдилар ичида Кумуш билан муроса қилиб ўтаверган бўлармиди. Демак, Зайнаб кўнглига ғулғула солган Хушрўй ҳам муайян даражада Кумуш ҳалокатига сабабчи. Бироқ ёзувчи бу аёлни ҳам ошкора қораламайди. Аксинча, холис туриб унинг егачиси Зайнабдан кескин фарқ қиладиган сажиясини таърифлайди, ички ва ташқи қиёфасини чизади, унинг ўзига хос ҳаёт, яшаш ақидасини кўрсатади. Айни пайтда Хушрўйнинг исёнкор она ҳатти-ҳаракатларини ҳам тўла оқлай олмаймиз. Бировнинг оиласи вайронаси устида тикланган оилани ҳақиқий оила, шафқатсизликлар эвазига топган бахтни чинакам бахт деб бўлмайди... Қодирий реализмининг кучи аввало ана шунда-ҳаётни, одамлар турмуши, тақдири, табиати, улар амал қиладиган ақидаларни бор ҳолича бутун мураккаблиги, зиддиятлари билан кўрсатганлигидадир.
Қиш кунларининг бирида ой-у куни этган Кумуш дард азобини чекаётган бир вақтда Ўзбек ойим Зайнабга атала қилишни буюради. Зайнаб бундай қулай вазиятдан фойдаланиб аталага заҳар солади. Кумушнинг кўзи ёрийди. Юсуфбек ҳожи оиласида янги туғилган чақалоқ овози янграйди. Шундай вақтнинг бирида Отабек туш кўради, тушидан жуда хавотирга тушади. Отабек ўғилли бўлганини ешитиб бениҳоя хурсанд еди. Юсуфбек ҳожининг хурсандчилиги дунёга сиғмас еди. Фақатгина Зайнаб юрагидан кечаётган дард, алам, ғазабини билиш қийин емас еди. Бу хурсандчилик узоққа чўзилмади. Аталадан танаввул қилган Кумушнинг аъзои бадани қақшаётганини кўрган Ўзбек ойим қийин аҳволга тушади. Отабек боягина ота бўлганлиги билан фахрланаётган бўлса, енди Кумушнинг қийналишини кўриб, нима эган еди деб сўради. Шунда аталани кўрсатишди, табиб аталани текшириб кўриб Кумушнинг заҳарланганлигини айтди.
Бутун оила бир зум сукут ичида қолди. Отабек аталани ким қилди деб сўради, унга аталани Зайнаб қилганлигини айтишди. Отабек қаттиқ ғазаб ичида Зайнабни чақирди, унга аталани эгин деб бақирди. Зайнаб ўзини четга олди. Отабек Зайнабни уч талоқ қилди. Шу пайт ешикдан Юсуфбек ҳожи келди. Зайнабга кет бу эрдан, ҳайф сендек хотинга деб ҳайдади.
Одамни титратиб юборадиган яна бир ёрқин миллий лавҳа: Кумуш заҳарланиб ўлим тўшагида ётибди. Қайнотаси Юсуфбек ҳожи Кумушнинг бошига келиб ўтирди. Келиннинг кўзи юмиқ, сочлари юзи устида паришон. Ҳожи келиннинг сочларини тузатиб, манглайига қўлини босди, «Ойим... ойим» деб мурожаат етади. Бунақа тиғиз ҳолатда ёши улуғ одам, қайнотанинг келин ёнига келиб паришон сочларини тузатиши, манглайига қўлини қўйиб ҳол-аҳвол сўраши табиий бир ҳол. Шунга қарамай Кумуш кўзини очиб бесаранжом унга назар ташлайди ва таниб... қўзғолмоқчи булди. Қарангки, беҳуш ётган келин бир дам ўзига келиб қайнотасини таниб, унинг олдида афтодҳол ҳижолат чекиб, ўша ночор ҳолатда ҳам одоб билан қўзғолмоқчи, ўрнидан турмоқчи бўлди.
Кумушнинг аҳволи борган сари оғирлашди ва кучли қонли қайтлардан кейин бу дунёни тарк етди. Зайнаб нима бўлди деган саволлар туғилади. У Кумушнинг ҳаётига нуқта қўйибгина қолмай, балки ўзининг бахтли ҳамда бахтсиз кунига нуқта қўйди. У телбага айланиб, мен Кумушман дея қабристонларда кезиб юрарди.
Отабек еса ўғли Ёдгор билан Марғилонга кетди.
«Ўтган кунлар» романидаги воқеаларга хулоса қилиб айтганда романни ўқиган ҳар бир ўқувчи ундаги Отабек, Кумуш, Юсуфбек ҳожи, Қутидор, Офтоб ойим каби ижобий образлардан баҳра олади. Зайнаб, Хушрўй, Ҳомид каби бахил, қора ниятли салбий образларнинг тақдири ҳамиша шу аҳволга тушушини асар давомида билади. «Ўтган кунлар» романини ўқиганда бошдан-оёқ қулоғингиз остида воқеа-ходисалар руҳига мос мусиқий оҳанг ешитилиб тургандай бўлади. Бу оҳанглар ўқувчи дилида ҳар хил кайфиятлар уйғотади.
Хуллас, «Ўтган кунлар» романи ҳаёт ҳақиқатларининг хилма-хил қирраларини ўзида мужассам етган, сир-сеҳрга тўла ноёб гўзалликлар обидасидир.
Download 22,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish