Хорижий экспертларнинг марказий осиёдаги сув


Ҳошим Жалол, Жануби-Шарқий Осиё тадқиқотлари мар кази директори (Индонезия)



Download 56,08 Kb.
bet9/14
Sana03.07.2022
Hajmi56,08 Kb.
#734962
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Daryolar

Ҳошим Жалол, Жануби-Шарқий Осиё тадқиқотлари мар кази директори (Индонезия):
- Тожикистондаги алюминий заводларидан чиқаётган чиқиндиларнинг таъсири остида Ўзбекистоннинг Сариосие туманида вужудга келган таҳликали ҳолатдан мен чуқур афсусландим. Бундай ҳолатга нисбатан бефарқ туриб бўлмайди. Биз Узбекистон ҳукумати томонидан экологик ҳолатни барқарорлаштириш бўйича амалга оширилаётган изчил чора-тадбирларнинг гувоҳи бўлдик. Аммо мазкур кўп йиллик муаммонинг
ечими фақат Ўзбекистоннинггина қўлида эмас. Бутун халқаро хамжамият бирлашиши ва унинг ечимини биргаликда топиши керак. Ҳеч бир давлат ўз манфаатлари йўлида бошқа бир давлатга таҳдид туғдирмаслиги лозим.
Тожикистон алюминий заводларининг атроф-муҳитга етказаётган зарарли таъсирини камайтириш, Сариосиё туманида Экологияни яхшилаш, маҳаллий аҳоли соЕЛИРини мустаҳкамлаш ҳамда мазкур муаммоларга халқаро ҳамжамият эътиборини жалб этиш бўйича Узбекистоннинг ташаббуслари ва ислоҳотлари юқори эътирофга сазовордир.
Витторио Джоржи, Европа тарихий вилоятлари иттифоқи раҳбари (Италия):
— Фикримча, Тожикистон алюминий заводларининг Ўзбекистонга етказаётган зарарли таъсирини камайтириш ва вужудга келган экологик ҳолатни яхшилаш бўйича барча чораларни дарҳол кўриш керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон экологик ҳаракати учун 15 та депутатлик мандатининг ажратилиши шундан далолат берадики, мамлакатингизда атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, экологик барқарорликни таъминлаш, аҳоли СОЕЛИГИни мустаҳкамлаш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган мамлакатни демократлаштириш ва либераллаштириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини такомиллаштириш йўлидаги кенг қамровли ислоҳотлар минтақадаги экологик муаммоларни ҳал этишда ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Хорижлик экспертларнинг юқоридаги фикр ва мулоҳазалари, хулосалари, таклиф ва тавсияларидан англаш мумкинки, бугунги кунда ҳар қандай экологик муаммо глобал оқибат туғдириши мумкин. Шундай экан Глобал хавфни кутиб ўтирмай, зудлик билан унинг олдини олиш мақсадга мувофиқдир. Бундай муаммоларни ҳал этишда битта давлатнинг кучи ва ҳаракати камлик қилади. Шу боис, мамлакатлар ва халқлар ўртасида халқаро ҳамкорликни ва мувофиқлашган саъй-ҳаракатни кучайтириш талаб этилади. Трансчегаравий дарёлар сувидан халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ адолатли ва оқилона фойдаланишгина минтақадаги барча мамлакатларнинг барқарор ривожланишига имкон беради.

ХУЛОСА:
ИСТИҚБОЛ, МУАММОЛАР ВА ЕЧИМЛАР


Охирги ўн йилликларда Глобал сув муаммоси билан ур равишда трансчегаравий дарёлар сувидан оқилона фойдала ниш, атроф-муҳИТНИНГ ЭКОЛОГИК хавфсизлигини таъминлаш ва йирик тўЕОнлар қурилиши соҳасида кенг кўламли тадкикотлар олиб борилмоқда. Жумладан, Марказий Осиёда трансчегаравий дарёлар сувидан гидроэнергетик мақсадларда фойдаланишнинг минтақа мамлакатлари ижтимоий-иқтисодий тараққиётига ва атроф-муҳитга таъсирини ўрганиш мутахассисларнинг диққат-эътиборидаги асосий масалага айланди. Бу соҳадаги илмий изланишларда нафақат миллий ва маҳаллий соҳа мутахассислари, балки хориждаги йирик тадқиқотчиЛик марказларининг олимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.
Жаҳон ресурслари институти, Сув захираларини бошқариш бўйича минтақалараро институт, Германиянинг Бонн университети қошидаги "Хоразм" лойиҳаси, Ер тадқиқотлари бўйича Марказий Осиё институти ва бошқалар шулар жумласидандир. Тадқиқотлар кўлами ичимлик суви санитариясидан тортиб — TOF дарёлари гидрологиясигача, тупроқшунослик, ўрмоншунослик, минерология, ирригация, сейсмология, биология, киме, жамиятшунослик, психология, ҳуқуқ, сиёсатшунослик каби кўплаб аниқ фанлар ва ижтимоий-гуманитар фан соҳаларини қамраб олмоқда. Буларнинг барчаси трансчегаравий дарёлар ва йирик тўғонларнинг ҳаётимиз ва тафаккуримизга қанчалик яқин ва боғлиқ эканлигини кўрсатади.
Ичимлик суви, трансчегаравий дарёлар ва тўЕОнлар масаласига БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари, Жаҳон банки Осиё тараққиёт банки, Африка тараққиёт банки, Европа Итти фоқи ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар ҳам ўз эътиборини мунтазам қаратиб келмоқда. БМТнинг Сув ресурсларини баҳолаш бўйича бутунжаҳон дастури ҳар уч йилда БМТнин универсал ҳисоботини эълон қилиб боради. Мазкур ташкил

томонидан 2003 йил "Халқаро чучук сув йили", 2005 — 2015 йиллар халқаро миқёсда "Сув — ҳаёт учун ҳаракат ўн йиллиги" деб эълон қилинган. Шунинг ўзи муаммо қанчалик глобал аҳамият касб этганлигини кўрсатиб туради.


Шунингдек, глобал сув муаммолари ва тўғОнлар масаласи Бутунжаҳон сув кенгаши, Бутунжаҳон сув форуми, Йирик тўЕОнлар бўйича халқаро комиссия (International Commission on Large Dams — ICOLD), Тўғонлар бўйича бутунжаҳон комиссияси (The World Comission on Dams), Халқаро гидроэнергетика уюшмаси (International Hydropower Association — ІНА), Халқаро энергетика агентлиги ((International Energy Agency — IEA) ва бошқа бир қатор халқаро ташкилотлар ва илмий уюшмалар томонидан изчил ва ҳар томонлама тадқиқ этилмоқда.
Олиб борилган тадқиқотлар натижаларидан келиб чиқадиКи, йирик тўғОнлар қандай мақсадда бунёд этилишидан ва улар қанча даромад келтиришидан қатъи назар, уларнинг қурилиши Оқибатида келиб чиқадиган муаммоларни унутмаслик керак. Иирик тўЕОнлар келтирадиган даромадларни молиявий мезонлар билан ўлчаш мумкин бўлса-да, лекин уларнинг рақамли кўрсаткичлари ижтимоий фаровонликни тўлиқ ифода этмайди. Олинаётган фойда ва қўлга киритилаётган ютуқларни рўкач қилиб, тўЕОнлар қурилиши ва улардан фойдаланишнинг салбий оқибатларини ҳам инкор этмаслик лозим. Зотан, йирик тўЕОнлар қурилиши атроф-муҳит учун трансчегаравий, узоқ муддатли, тўғридан-тўғри ёки билвосита, кўп тармоқли ёхуд бумерангли салбий таъсирларни келтириб чиқаради. Яъни, салбий таъсирларнинг кўлами кенг: у нафақат бир давлат, балки дарё ҳавзасидаги бошқа бир нечта қўшни давлатлар учун ҳам жиддий муаммолар туғдириши мумкин.
Айниқса, йирик тўғонларнинг тўғридан-тўғри бўлмаган айланма салбий таъсири, кўпинча, уларнинг салбий оқибатларини яшириб тургандай кўринади. Лекин ойни этак билан ёпиб бўлмаганидек, мазкур салбий оқибатлар, хохлаймизми ёки йўқми, орадан маълум вақт ўтгач ўзининг таҳликали қиёфасини намоён этади,
Йирик тўғонлар қурилишидан асосий мақсад атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлаш, ижтимоий адолат ва иқтисодий самарадорлик асосида тараққиётнинг янги поғонасига эришиш

дир. Мана шу талаблар бажарилМарказий Осиёда транс- ган тақдирдагина ҳар қандай йичегаравий дарёлар сувидан фойдаланиш билан боЕЛиқ


рик тўFOHлар қурилиши олқишумумий ҳолат бошқа мин

Download 56,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish