Хорижий экспертларнинг марказий осиёдаги сув



Download 56,08 Kb.
bet1/14
Sana03.07.2022
Hajmi56,08 Kb.
#734962
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Daryolar


май, "иқтисодий Товар" тарзида таржима қилинган эди161. Шу тариқа, Қирғизистонда "Сув — бу сотиладиган товар” қабиЛидаги мантиқсиз муносабат юзага келди ва у трансчегаравий дарёлар сувига нисбатан ишлатила бошлади. Шу билан бирга, сувни Товарга айлантиришга интилиш 2000-йилларнинг бошида Қирғизистон миллий қонунларида ҳам ўз аксини топа борди162. Бундай ёндашув, ўз навбатида, қуйи оқимдаги қўшни давлатлар — Ўзбекистон ва Қозоғистонда норозилик уйғотган эди.
ХОРИЖИЙ ЭКСПЕРТЛАРНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ СУВ
МУАММОЛАРИ БЎЙИЧА ФИКР ВА МУЛОҲАЗАЛАРИ
Бугунги кунда сув таъминоти ва экология муаммолари жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган жиддий масалалар қаторида тилга олинмоқда. Бунинг сабаби бир томондан, айни замонда дунёда бир миллиарддан ортиқ кишининг тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятига эга эмаслиги, келажакда сайёрамизда аҳоли сонининг муттасил ўсиб бориши ва иқлим ўзгаришлари оқибатида сув ресурслари тақчиллиги янада кескинлашиши эҳтимолининг мавжудлиги, иккинчи томондан, сувнинг кундалик ҳаётимиздаги бебаҳо аҳамияти боис вужудимиз ва шууримиздан мустаҳкам жой олганлиги билан изоҳланади.
Ҳақиқатан ҳам бирор кун йўқки бир қултум сув ичмасак, жисму-танимизни оби-ҳаёт билан сийламасак, жилдираб оқаётган ариқ ва анҳорлар бўйида ҳаёл сурмасак ёки танасидаги сув туфайли гуркираётган ям-яшил дарахтлар пуркаган ҳаёт эпкинидан нафас олмасак.
161 The Dublin Statement on water and sustainable development: "Principle No. 4 - Water has an economic value in all its competing uses and should be recognized as an economic good". See: http://www.wmo.int/pages/prog/hwrp/documents/english/ icwedece.html
162 "Закон о межгосударственном использовании водных объектов, водных ресурсов и водохозяйственных сооружений Кыргызской Республики" от 2001. Статья 5. См. Валентини К.Л., Оролбаев Э.Э., Абылгазиева А.К, Водные проблемы Центральной Азии. - Бишкек: 2004. - С. 76.

НО
здаги қўрқинч ва


ОГИК
Сув билан боЕлиқ мусаффо таассуротлар ва туйғулар хуш ҳислар ва ақлий мушоҳадалар билан хиралаштири чалар аянчли...! Бироқ тан олишимиз керакки бутун бир
учун биз ана шундай вазиятда яшамоқдамиз. Вужудимиздаги қўрки хавотир етмаганидек, тилимизда "эко-урушлар", "биолар", "сув уруши", "нон уруши", "биоцид", "экоцид", "эко. муҳожир", "сув — товар", "трансчегаравий таъсир" каби со жумлалар урчимоқда.
Марказий Осиёда трансчегаравий дарёлар сувидан фойда ланиш муаммоларини ўрганиш турли соҳа мутахассисларини диққат-эътиборидаги асосий масалага айланди. Бу сохалати Илмий изланишларда нафақат миллий ва маҳаллий соҳа мутахассислари, балки хориждаги йирик тадқиқотчилик марказларининг олимлари ва экспертлари ҳам фаол иштирок этмокда. Хорижлик мутахассисларнинг минтақамиздаги муаммоларга ташқаридан холисона назар ташлаши ва ўз тажрибаларидан келиб чиқиб амалий таклифлар билдириши жорий вазият ҳақида тўлиқ тасаввурни шакллантиради, тўғри хулосалар чиқаришимиз ва устувор қарорлар қабул қилишимизга ёрдам беради. Сув ва экология масалалари бўйича халқаро анжуманлар, илмий-амалий семинарлар, форумлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларнинг ташкил этилиши глобал миқёсда муЛоҳаза қилиш ва фикр алмашиш имконини беради. Бу борада Яқин ўтган беш йилликда Ўзбекистонда ташкил этилган иккита муҳим халқаро анжуманни эслаб ўтиш ўринлидир.
2010 йил 16-17 ноябрда Тошкентда бўлиб ўтган "Урта Осиенинг трансчегаравий экологик муаммолари: уларни ҳал этишда халқаро ҳуқуқ механизмларини қўллаш" мавзуидаги халқаро Конференция минтақамиздаги экологик муаммолар, жумладан сув муаммоларига бағишланди.
2011 йилнинг 12-13 май кунлари эса пойтахтимизда Умумжаҳон сув форуми сари - сув хавфсизлиги йуналиш ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар" мавзуидаги халқаро к ренция ташкил этилди. 2012 йилнинг март ойида Франция Марсель шаҳрида бўлиб ўтган VI Умумжаҳон сув фору тайёргарлик жараёни доирасида Умумжаҳон сув кенга гида ўтказилган мазкур анжуманда дунёнинг 32 мамлар 400 дан зиёд экспертлар, эколог-олимлар, сув хўжали
178
ИНГ
Ига
ар, сув хўжалиги соҳаси

утахассислари, ўттизга яқин нуфузли халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, жумладан, БМТ ва унинг таркибига кирув - ци муассасалар, Умумжаҳон сув кенгаши, Глобал сув шериклиги.


Жахон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа иқтисодий Комиссияси, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси, АҚШнинг Халқаро ривожланиш бўйича агентлиги (ЮСАЙД), Ирригация ва дренаж бўйича халқаро комиссия, Иирик тўғОнлар бўйича халқаро комиссия ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Марказий Осиёдаги экологик ва трансчегаравий дарёлар сувидан фойдаланиш муаммоларига бағишланган мана шундай тадбирлар АҚШ, Германия, Франция, Италия, Япония ва бошқа ривожланган мамлакатларда ҳам бўлиб ўтмокда. Соҳа мутахассисларининг илмий-тадқиқот натижалари мунтазам чоп қилинмоқда, турли минбарлардан туриб уларнинг қарашлари, фикр ва мулоҳазалари баралла баён этилмокда.
Қуйида хорижий экспертларнинг Марказий Осиёдаги сув муаммолари бўйича фикр ва мулоҳазалари билан танишиш мумкин163.

Download 56,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish