Муҳаммад АББОС ХОН, "Melѕос International” компанияси директори (Покистон):
- Оролбўйида вужудга келган жиддий экологик муаммоларни ечиш нафақат шу ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли, Урта Осиё давлатлари, балки дунёнинг кўпгина мамлакатлари учун муҳим. Узбекистонда мазкур муаммони ҳал этиш борасида зарур чоралар кўрилаётгани диққатга сазовор. Бироқ ушоу
муаммони бартараф этиш учун халқаро ҳамкорликни янада фаоллаштириш керак. Тожикистон Республикаси ҳукуматининг Роғун гидроэлектр станцияси қурилиши бўйича лойиҳаси Роят эскиргани маълум. Уни қайта кўриб чиқиш лозим. Бундай улкан иншоотларни қуришдан аввал улар келтириб чиқариши эҳтимоли бўлган салбий оқибатларни холис ва чуқур ўрганиб чиқиш даркор.
Барт ФОККЕНС, Европа дарёни қайта тиклаш бўйича маркази президенти (Нидерландия):
- ...Дарҳақиқат, тириклик манбаи саналган обиҳаётни асраб-авайлаш бугунги кундаги энг долзарб муаммодир. Дунё миқёсида бу борадаги аҳвол тобора мураккаблашиб бораётганини билатуриб, сувни ишлатишда ўзибўларчиликка йўл қўйиш асло адолатдан эмас. Бугунги кунда Марказий Осиё минтақасининг 6 давлатида истиқомат қилаётган 50 миллиондан зиёд кишининг тақдири сув ресурслари, биринчи галда, трансчегаравий дарёлардан фойдаланиш бўйича ҳар томонлама пухта ўйланган ёндашув ва қарорларга боғлиқ экан, ушбу масалада холисона хулоса чиқариш зарур.
Муҳаммад Назим НЕЖАБИЙ, Кобул политехника университети профессори (Афғонистон):
- ...Экологик муаммоларнинг олдини олиш ва атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришда ўзаро ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликда иш юритиш жуда зарур. Афғонистонда ҳам сув билан боғлиқ муаммолар кўп. Афсуски, бундай долзарб муаммоларни ҳал этишда етарлича имкониятга эга эмасмиз.
Руссел ПЬЕР ФРАНСУА, Франциянинг атроф-муҳит ва табиат ресурслари барқарор ривожланиши бўйича доимий комиссияси бош кенгаши президенти:
-... Ўзбекистон глобал экологик барқарорликка хизмат қилувчи чуқур ўйланган ташаббуслари, жумладан, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, Оролбўйида барқарор экологик вазиятни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари билан халқаро ҳамжамиятнинг эътирофига сазовор бўлмоқда. Зеро, ижтимоий-иқтисодий ва демографик масалаларнинг долзарблиги тобора ошиб бораётган бугунги даврда атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, гидрологик мувозанатга таъсир кўрсатувчи муаммоларга ечим излашда бефарқликка йўл қўйиш ўнглаб бўлмайдиган оқибатларни келтириб чиқаради.
Мукетасвара ГОПАЛАКРИШНАН, Ирригация ва дренаж бўйича халқаро комиссия бош котиби (Ҳиндистон):
— ...Оролбўйида юзага келган Глобал экологик муаммоларнинг таъсири нафақат Марказий Осиё давлатлари, балки ундан узоқдаги ҳудудларда ҳам сезилмоқда. Муаммоларнинг олдини олиш эса дунё мамлакатлари ва халқаро ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашни талаб қилади. ЎзбеКИСТОННИНГ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик муам - моларни бартараф этиш борасидаги ташаббуслари, бу борада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратаётган алоҳида эьтибори юксак самаралар бераётир. Мавжуд сув ресурсларидан ҳамиша оқилона фойдаланиш ва сув хавфсизлиги масаласини ҳал этиш учун ҳамкорликни янада кучайтириш зарур.
Данка ТAЛМЕЙНЕРОВА, "Глобал сув ҳамкорлиги" ташкилоти вакили (Швеция):
— Ўзбекистонда сув хавфсизлигини таъминлаш йўналишида жуда катта ишлар қилинмоқда ва бундай хайрли ишларнинг кўлаМи йил сайин кенгаймоқда. Бу халқаро ҳамжамият томонидан ҳам кўп бор эътироф этилмоқда. Тан олиш керак, Ўзбекистон сувдан Оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича жуда бой тажрибага эга. Бироқ бугунги кунда ушбу минтақада сув билан боғлиқ турли муаммолар ҳам пайдо бўлмоқда. Жумладан, Орол инқирози оқибатларининг олдини олиш, Оролбўйида ичимлик суви танқислиги ва сув сифатининг пасайиши, атмосфера ифлосланиши каби кўплаб муаммолар ҳамон ўз ечимини кутмоқда. Бир пайтлар йирик бандаргоҳ жойлашган, кемалар ва одамлар билан гавжум бўлган Орол ва унинг атрофи бугунги кунга келиб саҳрога айлангани жуда аянчлидир. Ушбу мураккаб ва қалтис муаммони минтақа мамлакатлари бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан баҳамжиҳат ва ҳамкорликда бартараф этиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |