Радха ДСУЗА хоним, Лондондаги Вестминстер универси ти профессори (Буюк Британия):
- Оролбўйига, хусусан, Мўйноқ туманига бориб, у ерда вазият билан бевосита танишдик. Бир пайтлар дунёдаги энг
зал денгизлардан ҳисобланган Орол соҳилларининг "кемалар кабрисТони"га айлангани жуда ачинарли ҳолдир. Дарҳақиқат. бутун Орол муаммоси олам дардига айланган. Бундай экологик офатларнинг олдини олиш, катта ҳудудни эгаллаган ҳавза бўйида истиқомат қилувчи ахолининг яхши яшаши, меҳнат килиши учун ҳар биримиз қайғуришимиз, амалий ҳаракат қилишимиз лозим. Табиатдан фойдаланиш – уни барбод қилиш эмас, балки у билан уйғунликда яшаш демакдир.
Сафаримиз давомида Ўзбекистон экологик ҳаракати Орол муаммоларини бартараф этиш ва унинг оқибатларини енгиллаштиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётганига гувоҳ бўлдик.
Ўзбекистоннинг бой маданияти, урф-одат ва қадриятлари, миллий анъаналари менда унутилмас таассурот қолдирди.
Хо-Сёк СОНГ, Атроф-муҳитни ўрганиш Миллий институти директори (Жанубий Корея):
- Оролбўйи ҳудудида юзага келган жиддий экологик муаммоларни ҳал этиш нафақат ушбу минтақада яшаётган аҳоли, Ўрта Осиё давлатлари, балки дунёдаги барча мамлакатлар учун муҳим аҳамиятга эга. Орол денгизининг қуриб қолган тубидан ҳавога кўтарилаётган туз тўзонлари жаҳон Экологиясига салбий таъсир кўрсатмоқда. Мазкур муаммони ҳал этиш йўлида Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар эътиборга молик. Бу борада халқаро ҳамкорликни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлаган бўлардим.
Мустақиллик йилларида Орол фожиасининг оқибатларини енгиллаштириш, минтақа аҳолисининг турмуш шароитини яхшилаш, айниқса, оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича мамлакатингизда амалга ошириб келинаётган улкан ишлар қувонарлидир.
Роғун ГЭСининг қурилиши бутун минтақа учун жиддий таҳдид туғдиришини алоҳида таъкидлашни истардим. Бу каби йирик ИНШООТларни қуришдан олдин мазкур лойиҳаларнинг эҳтимолий Оқибатларини холисона ва мукаммал ўрганиш лозим.
Вим Кофино, Вагенинген университетининг Сув ва иқлим тадқиқотлари маркази директори (Нидерландия):
— Ҳар қандай трансчегаравий лойиҳани амалга оширишдан олдин ҳар бир давлат қўшни мамлакатлар билан ўзаро келишувга эришиши лозим. Ҳеч бир давлат ўз манфаатлари рўкач
қилиб, чегарадош қўшни давлатларни хавф остида ко. олмайди. Халқаро ҳуқуқ нормалари Тожикистондаги р. ГЭСи каби йирик иншоот қурилишидан олдин унинг лойи мустақил халқаро экспертизадан ўтказилишини талаб кил унинг барча жиҳатлари эса батафсил ўрганилмоғи шарт
Do'stlaringiz bilan baham: |