2.5.5. Мойларни фенол билан селектив тозалаш
Фенол мойлардан смоласимон полициклик ва қисман олтингугуртли бирикмаларни яхши ажратиб олади. Фенолни селективлиги фуфуролникига қараганда анча паст, лекин эритувчанлик қобилияти юқори. Фенолни камчиликларига уни смола ҳосил қилиши, заҳарлилиги, сувда яхши эрувчанлиги, юқори ҳароратда эриши ва аппаратураларни коррозияга учратишидир.
Дистиллят ва қолдиқ мой фракцияларини фенол билан тозалаб олинган рафинатларни сифати 3- жадвалда келтирилган.
3-жадвал
Дистиллят ва қолдиқ мой фракцияларини фенол билан тозалаб олинган рафинатларнинг сифати
Кўрсаткичлари
|
Фр. 350-420 0С
|
Фр. 420-500 0С
|
Деасфальтизат (500 0Сдан юқори
|
Хом-ашё
|
Рафинат
|
Хом-ашё
|
Рафинат
|
Хом-ашё
|
Рафинат
|
Зичлик, Р420
|
0,881
|
0,850
|
0,914
|
0,870
|
0,901
|
0,889
|
Қовушқоқлик, мм2/с, 500С да
|
12,3
|
11,3
|
40,0
|
34,0
|
-
|
-
|
100 0С да
|
-
|
-
|
-
|
6,7
|
23,3
|
19,7
|
Қайнаш ҳарорати, 0С
|
21
|
26
|
35
|
-
|
44
|
-
|
18-расм. Мойларни фенол билан селектив тозалаш қурилмасининг технологик чизмаси
I-Мойлар фракцияси, II-Фенол, III-Рафинат, IV-Экстракт, V-Пар, VI-Оқава сув.
Тозалаши керак бўлган мой фракцияси насос Н-1 билан иссиқлик алмашувчи аппаратга (Т-1) ва пар билан иситиладиган аппаратга (Т-2) берилиб иситилиб абсорбер К-1 ни юқори қисмига берилади. Абсорберни пастки қисмига сув пари ва фенол аралашмаси берилади. Фенол парлари мойда ушланиб қолади, сув парлари эса совутгичда (Х-8) конденсирлангандан сўнг канализацияга ташлаб юборилади. Абсорберни тагидан мой насос Н-2 ёрдамида совутгич орқали ўтказилиб экстракция колоннаси (К-2) ни ўрта қисмига берилади. Экстракция колоннасини юқори тарелкасига эриган плав (масса) тушади, пастки қисм тарелкага эса фенолли сув тушади. Фенолли сув экстрактдан иккиламчи рафинатни ажратиб олади.
Эритувчини рафинат эритмасидан регенерация қилиш икки босқичда олиб борилади. Рафинат эритма колонна К-2 ни юқори қисмидан олиниб насос Н-3 билан иситгичга берилади (Т-4) ва печь П-1 да қиздирилиб колонна К-3 га туширилади. Бу колоннада фенолни асосий қисми парланади. Колонна К-3 пастки қисмидан рафинат эритмаси колонна К-4 га оқиб ўтади. Бу колоннада фенол қолдиқлари сув пари хайдалади. Колонна К-4 ни пастки қисмидан рафинат насос Н-4 ёрдамида иситгич Т-4 совутгич Х-4 лар орқали чиқариб юборилади.
Экстракт эритмаси эритувчидан уч босқичда ажратилади. Экстракт эритмаси колонна К-2 ни пастки қисмидан насос Н-5 ёрдамида олинади. Эритмани бир қисми яна колонна К-2 га уни пастки қисмини ҳароратини пасайтириш учун совутгич Х-3 орқали қайтариб берилади. Шундан сўнг иккиламчи рафинат ажратиб олинади. Экстракт эритмани иккинчи қисми иситгич (Т-5) орқали ўтказилиб колонна К-5 га борилади. Бу колоннада сув парлари фенол сув – озеотропи шаклида ҳайдаб олинади. К-5 колоннани пастки қисмини ҳарорати (Т-6) қайтгич ёрдамида бир меёрда ушлаб турилади. Экстракт эритма колоннадан насос Н-7 ёрдамида печь П-3 орқали колонна К-6 га берилади. Бу колоннада қуруқ фенолни асосий қисми ҳайдалади. Колонна К-6 ни пастки қисмини ҳарорати пастки қисмдаги маҳсулотни печь П-2 орқали циркуляция қилиниб бир меёрда ушлаб турилади.
Колонна К-6 ни пастки қисмидан таркибида озгина фенол бўлган экстракт сув пари ёрдамида парлатилади.
Колонналар К-3 ва К-6 дан қуруқ фенолни парлари чиқариб олинади, конденсирланади, иситгичлар Т-1, Т-5 ва совутгич Х-1 ларда совутилади ва қуруқ фенол резервуалар Е-1 га тушади. Е-1 дан фенол насос Н-6 билан иситгич Т-3 орқали ўтказилиб колонна К-2 га берилади. Колонна К-4 ва К-3 ларни юқори қисмидан фенол ва сув парлари чиқарилади. Улар совутгич Х-6 да конденсирланиб, Е-2 да йиғилади. У ердан насос Н-2 билан К-5 колоннасини ўрта қисмига берилади. Конденсирланмай қолган парлар Е-2 дан ва азеотроп аралашма колонна К-5 дан совутгич Х-5 га тушади, конденсирланади ва фенолли сув бўлиб колонна К-2 пастки қисмига берилади. Оқимни бошқа қисми абсорбер К-1 га тушади. Бу колоннада фенол ушлаб қолинади.
К-3, К-4, К-7 колонналар фенол билан суғорилади, К-5 эса фенолли сув билан.
Қурилмани йиллик қуввати 210.000 Т қолдиқ хом-ашёда ва 240.000 т дистиллят хом-ашёда. Демак депарафинлаш қурилмасининг махсулдорлиги кўп қолдиқ хом-ашёга қараганда дистиллят хом-ашёда 25-30%. Фильтирлаш тезлиги эса 25-40% ортиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |