3.1. Нефть маҳсулотларини эритувчилар билан кристаллаб депарафинлаш
жараённинг физик - кимёвий асослари
Бу жараён қаттиқ ва суюқ углеводородларни баъзибир эритувчиларда паст ҳароратда ҳар хил эрувчанлигига асосланган. Бу жараённи барча фракция таркибли мой хом ашёси учун ишлатса бўлади. Мой фракцияларини қаттиқ углеводородлари поляр ва поляр бўлмаган эритувчиларда чекланган миқдорда эрийди. Бундай углеводородларни эрувчанлиги қаттиқ моддаларни суюқликда эриш назариясига бўйсунади ва қўйдагилар билан ҳарактерланади:
а) қаттиқ углеводородларни эрувчанлиги фракцияларни қайнаш ҳарорати ва зичлиги ортиши билан камаяди.
б) бир хил ҳарорат оралигида қайновчи фракциялар учун бир гомологик қаторидаги қаттиқ углеводородларни эрувчанлиги уларни малекуляр массаларни ортиши билан камаяди.
в) қаттиқ углеводородларни эрувчанлиги ҳарорат ортиши билан кўпаяди.
Депарафинлаш жараёнида ишлатиладиган эртувчи куйидаги талабларга жавоб бериш керак:
Эритувчи жараённи ҳароратида хом ашёдаги суюқ углеводородларни эритиб қаттиқ углеводородларни эритмаслиги керак.
Депарафинлаш ҳароратининг охирги нуқтаси билан мойни қотиш ҳароратлари оралиғидаги минимал фарқни таъминлаши керак ва қаттиқ углеводородларни йирик кристалларини ҳосил қилиши керак. Кўрсатилган ҳароратлар оралигидаги фарқни «Депарафинлашни ҳарорат эффекти» дейилади.
Эритувчини қайнаш ҳарорати жуда юқори ва жуда паст бўлмаслиги керак.
Эритувчини қотиш ҳарорати паст бўлиши керак, чунки депарафинлаш ҳароратида кристалланиб қолиб фильтрларни беркитиб қўймасин.
Коррозияга агрессив бўлмаслиги керак.
Санитария нормаларига жавоб бериши керак, арзон, топиш мумкин бўлган бўлиши керак.
Депарафинлаш жараёни мой ишлаб чиқаришда мураккаб, кўп мехнат талаб қиладиган ва қиммат бўлиб уни эффективлиги суспензияни фильтрлаш тезлигига боғлиқ. Бу эса ўз навбатида қаттиқ углеводородларни кристалларини структураси билан боғлиқ (хом ашёни эритувчи билан совутганда тушадиган) бўлиб уларни ўлчамларини катта ёки кичиклиги қаттиқ фазани суюқ фазадан ажратишни тезлигини белгилайди.
Қаттиқ углеводородларни кристалланиши тўйинган эритмадан кристалларни «шакли» ажралиб чиқиши билан бошланади. Эритмани совитиш давом эттирилганда кристалланиш пайдо бўлиши кристалланиш марказларида боради. Кристаланиш жараёнида йирик кристалларни олиш учун «шакли» ларни сони кам бўлиши керак, чунки кристалланиш марказларда боради.
Шакл марказлари кўп бўлса майда кристалланган структура ҳосил бўлади. Эритмадан қаттиқ фазани кристалланиш марказларида ажралиш тезлиги И.И. Андреев тенгламаси билан аниқланиши мумкин.
(1)
бу ерда
вақт бирлигида кристалланган модда миқдори.
D - тўйинган эритмадаги углеводород молекуласининг диффузия коэффиценти.
- дифференцияланиш йўлининг ўртача узунлиги.
S - ажралиб чиққан қаттиқ фазани юзаси.
х - тўйинган эритмани концентрацияси.
х1 – илк ҳосил бўлган криссталлар эрувчанлиги
Диффузия каэффициенти Д.Эйнштейн тенгламаси билан ҳисобланади.
(2)
бу ерда
R - Газни универсал ўзгармас кўрсатгичи.
N - Авагадро сони.
T - Кристалланишнинг абсолют ҳарорати.
П - Муҳитнинг динамик қовушқоқлиги.
r - қаттиқ углеводородни молекуласини ўртача радиуси.
D нинг қийматларини (1) тенгламага қўйилса
Бундан кўриниб турибдики, қаттиқ фазани эритмасдан ажратиб ҳосил бўлиши муҳитни қовушқоқлигига,диффузияланишни ўртача йўлига, қаттиқ углеводород малекуласининг ўртача радиусига ва эритман концентрациясининг айирмасига, ажралиб чиққан қаттиқ фазанинг шу Т ҳароратидаги эрувчанлигига боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |