Химмотология


Мойларни фенол ва фурфурол билан тозалаш



Download 4,96 Mb.
bet25/105
Sana13.07.2022
Hajmi4,96 Mb.
#786160
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   105
Bog'liq
МОТОЛОГИЯ

2. 5.4. Мойларни фенол ва фурфурол билан тозалаш
Мойларни уларни таркибидаги смола-асфальтенли бирикмалардан ва қисқа ён занжирли полициклик ароматик углеводородлардан қутилиш учун уларни селектив тозаланади. Селектив тозалашга дистиллят ва қолдиқ мойлар ҳам берилади.
Бунинг натижасида мойларни ранги тозаланади, ёпишқоқлик индекси ортади, коксланиш даражаси ва олтингугурт бирикмаларини миқдори камаяди.
Саноат тажрибасида энг кенг тарқалган эритувчилар фенол ва фурфуролдир. Мой фракциялари билан реакцияга киришганда улар мойдаги кераксиз моддаларни яхши эритадилар ва қимматбахо керакли углеводородларни деярли эритмайди.
Эритувчиларни миқдори оптимал миқдорда олиниши керак. Ҳарорат ўзгармаганда экстракт ва рафинат фазалар мувозанат ҳолида бўладилар. Хом-ашё эритувчи нисбатини орттириш экстракт эритмасининг концентрациясини пасайишига олиб келади ва фазалар ўртасидаги мувозанатни бузилишига олиб келади. Бунинг натижасида углеводородларнинг бир қисми рафинат эритмасидан экстракт эритмасига ўтади. Тозаланиш даражаси ортади, рафинатни миқдори камаяди. Хом-ашё эритувчи нисбатини камайиши тескари натижасига олиб келади. Лекин жуда катта миқдордаги эритувчилар хом-ашё билан бир-хил эритма ҳосил қилиб фазалар ажралмай қолиши мумкин.
Мойларни саиловчи эритувчилар билан тозалаш иккала орада барқарор бўлган ҳароратда олиб борилади. Ҳарорат ортиши билан эритувчиларни эритувчанлик қобилиятлари ортиб боради. Лекин сайловчанлиги секин-аста пасайиб боради ва критик ҳароратда бир хил таркибли аралашма ҳосил бўлади. Шунинг учун селектив эритувчиларга алоҳида талаб қўйилади. Хом-ашёни эритувчидаги критик эриш ҳарорати бирмунча юқори бўлиши керак, чунки экстракцияни 80-1500С ҳароратлар оралиғида олиб бориш мумкин бўлсин. Фенол ва фурфурол билан экстракция колонна типидаги аппаратларда олиб борилади. Хом-ашёга нисбатан зичлиги юқори бўлган эритувчи колоннанинг тепа қисмидан берилади. Хом-ашё колоннани пастки қисмидан берилади. Хом-ашё колонна бўйлаб секин кўтарилади ва доимо тўхтовсиз эритувчи билан контактда бўлади ва кераксиз компонентлардан тозаланади.
Эритувчи эса колоннани пастки қисмига тушган сари смолали ва полициклик бирикмаларга тўйиниб боради.Бунинг натижасида рафинатни критик ҳарорати ортади. Экстракция жараёнини яхшилаш учун эритувчи реакторга берилаётгандаги ҳарорат мой берилаётгандаги ҳароратдан бироз юқори бўлади. Бу ҳароратнинг фарқи эритувчилар ва хом-ашёни хусусиятига боғлиқ бўлиб экстракцияни ҳарорат градиенти дейилади.
Эритувчиларни ва тозалашни оптимал параметрларини ҳар бир алоҳида вазиятда тажриба йўли билан аниқланади. Бунда бошланғич хом-ашёни сифатига ва олинадиган маҳсулотга қўйиладиган талабга аҳамият берилади.
Фурфурол фенолга нисбатан бирқанча афзалликларга эгадир: у камроқ заҳарли, рафинатни 12-15% мас. кўп беради, солиштирма парланиш ҳарорати ва қайнаш ҳарорати фенолга нисбатан анча паст бўлганлиги сабабли иқтисодий томондан ҳам аҳамиятлидир. Лекин, бирқанча моментларда, масалан, қолдиқ мойларни тозалашда, рафинатни сифати фурфурол билан тозаланганда анча пастдир. Фурфурол – хом-ашё нисбатини ортириш ҳеч қандай эффект бермайди. Фурфурол смолаларни фенолга нисбатан ёмон эритади, шунинг учун фурфурол билан тозалаб олинган мойларни ранги анча тўқроқ бўлади.
Рафинатни миқдорини кўпайтиришни ва уни сифатини яхшилашни йўлларидан бири фурфурол ва фенолни юқори эффективли эритувчилар, масалан N-метилпирролидон билан аралаштиришдир. N-метилпирролидон барқарор, агрессив эмас, қайнаш ҳарорати 2000С, фенол ва фурфуролга нисбатан кам заҳарли ва танловчанлиги юқоридир.





Download 4,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish