Химмотология


Мойларни тозалаш жараёнида сайловчи эритувчиларидан фойдаланиш



Download 4,96 Mb.
bet22/105
Sana13.07.2022
Hajmi4,96 Mb.
#786160
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   105
Bog'liq
МОТОЛОГИЯ

2.5.1.Мойларни тозалаш жараёнида сайловчи эритувчиларидан фойдаланиш.
Сайловчи ёки селектив эритувчилар суюқ модда бўлиб маълум ҳароратда аралашмадан фақат маълум компонентларни (бошқаларини эритмасдан ва уларда ўзи эримасдан) ажратиб беради. Баъзан эритувчилар углеводородларни яхши эритадилар ва кераксиз компонент чўкмага тушади, енгил ажратиб олинади. Деасфальтлаш ва депарфинлаш ана шунга асосланган.
Бошқа жараёнларда, буни тескариси бўлиб, эритувчилар кераксиз компонентларни эритади ва қимматбаҳо компонентларни деярли эритмайди. Бу жараёнларда фенол ва фурфурол селектив тозалашда ишлатилади. Тозаланган маҳсулот ва кераксиз компонентлар ҳар бир жараёнда ўз номига эга.
Масалан: Деасфальтлашда тозаланган мой фракцияси деасфальтизат дейилади, смола-асфальтенларни концентрацияси асфальт дейилади. Депарафинлашда олинган мой рафинат, қаттиқ углеводородларни концентрати – гач ёки петролатум дейилади. Фенол ва фурфурол билан тозаланганда мой - рафинат ва смолали, асфальтенли полициклик ароматик углеводород концентрати – экстракт дейилади.
Мой фракциялари углеводородларнинг ҳар хил синфлари ва гетероциклик бирикмаларининг аралашмаларидан иборатдир. Углеводородларни физик хоссалари уларни маълум синфларга мансуб эканлигига ва молекуляр массаларига боғлиқдир. Гетероциклик углеводородларни физик хоссалари бошқалардан фарқли бўлиб, улар ҳар хил ҳароратлардан ҳар хил тезликда органик эритувчиларда сайланиб эрийдилар.
Сайловчи (ёки селектив) эритувчилар деб шундай суюқ моддаларга айтиладики, улар маълум ҳароратда нефть маҳсулотлари аралашмасидан фақат мақсадда тутилган компонентларни ажратиб оладиган, бу жараёнда бошқа углеводородларни эритмасдан ва уларда эримасдан қоладиган моддага айтилади.
Тозалаш мақсадлари учун шундай эритувчилар танлаб олинадики, улар бир-биридан кескин фарқланадиган эркин ҳароратда ҳар хил моддаларни эритадиган бўлсин.
Баъзан эритувчилар углеводородларни яхши эритади ва кераксиз компонентлар эритмалардан чўктирилиб, осонгина ажратилади. Шу принципга асосан смола-асфальтенли бирикмалар (деасфальтлаб) ва қаттиқ углеводородлар ажратиб (денарафинлаб) олинади.
Эритувчиларни селективлиги идеал эмас, яъни эритувчи фазалардан бирини тўлиқ эритади ва иккинчисини қисман. Масалан: фенол полициклик ароматик углеводородларини яхши эритади, лекин шу билан бирга мойни углеводородларини ҳам. Шунинг учун фенолни танловчанлиги пастдир, лекин умумий эритувчанлик қобилияти юқоридир. Селективликни пастлиги натижасида экстракт ёки гач билан биргаликда мойни қимматбахо компонентларини ҳам олиб чиқиб кетилади, деасфальтизатга эса смола ва асфальтенлар ўтиб кетади.
Биринчи ходисада мойни чиқиши камаяди, иккинчисида эса деасфальтизатни сифати пасаяди.
Эритувчиларга (фенол, фурфурол, дихлорэтан, спиртлар ва кетонлар) сув ва бензол, толуол қўшилса уларни селективлигини ва эритувчанлик қобилиятини ўзгартириб юборади. Сув қўшилганда эритувчини селективлиги ортади лекин умумий эритувчанлик қобилиятини пасайтиради. Бензол ва толуолни қўшиш эса селективлигини (эритувчини) пасайтиради ва умумий эритувчанлик қобилиятини ортиради. Эритувчилар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
а) Эритувчи кенг ҳарорат оралиғида ўзини танловчи - эритувчанлик қобилиятига эга бўлиши керак.
б) Эритувчи тозаланаётган маҳсулотда ўзи эримаслиги керак.
в) Фазаларни тез ажратиб олиш учун эритувчини ва мойни зичлигидаги фарқ катта бўлиши керак.
г) Эритувчи кимёвий барқарор ва инерт бўлиши керак (хом-ашёга нисбатан), заҳарли бўлмаслиги ва портлашга хавфсиз бўлиши керак.
д) Эритувчи енгил ва тўлиқ регенерация қилиниши керак.
е) Эритувчи паст парланиш ҳароратига эга бўлиши керак, чунки бунинг натижасида совутишга берилаётган сувни сарфи камаяди ва умуман энергетик ҳаражатлар камаяди.
ж) Эритувчи арзон ва дефицит бўлмаслиги керак.
Мойларни танловчи эритувчилар билан тозалаш жараёни учун қуйидаги факторлар муҳимдир:
1. Жараённи ҳарорати.
2. Мой фракциясини эритувчида эрувчанлигини критик ҳарорати.
3. Хом-ашё ва эритувчиларни нисбати.
4. Эритувчини хом-ашё билан ўзаро таъсир усули.
Босим суюлтирилган газларни эритувчи сифатида ишлатилганда (пропан, SO2 газ) ўз таъсирини кўрсатади.
Эритувчини мой эритмасидан ва керак бўлмаган компонентлар эритмасидан регенирлаш бир неча босқичда амалга оширилади:
а) Эритувчини олдин юқори ёки атмосфера босимида хайдаб олинади.
б) Сув пари билан хайдаб олинади.
в) вакуум остида хайдалади.
Тозаланган маҳсулотда эритувчини қолдиқ миқдори 0,005-0,02% дан ортиқ бўлмаслиги керак.
Мойларнинг қимматбаҳо углеводородлари гач ёки экстрактга ўтиб кетиши мумкин. Бу асосан эритувчини етарли даражасида селектив бўлмаганлиги натижасидадир. Бунинг натижасида ўзини тузилиши билан кимматбаҳо ва кераксиз компонентлар оралигида турган углеводородлар йуқотилади. Бу компонентларни яна ички рафинат дейилади. Бу компонентларни йўқотилиши асосий маҳсулотни чиқишини пасайтиради.

Download 4,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish