ХИММОТОЛОГИЯ
Аннотация: Ушбу ўқув дарслиги ёнилғи, мойлаш материаллари ва махсус суюқликларнинг двигател ишига таъсири, уларнинг физик-кимёвий хоссалари, техникада улардан оқилона фойдаланиш ҳақида бўлиб ёнилғи, мойлаш материаллари ва махсус суюқликларнинг техника, технологик жараёнлар ва транспорт воситаларининг эксплуатациясида қўлловчи мутахассисларга, нефт ва газ маҳсулотларидан фойдаланиш бўйича таҳсил олувчи бакалавр, магистрант, аспирант ва илмий тадқиқотчилар фойдаланишлари учун мўлжалланган.
Кириш
Ўзбекистонда техника ва технологик жараёнларнинг, айниқса, транспорт воситаларининг тез суръатлар билан ривожланиши муносабати билан, келгусида нефтни қайта ишлашни чуқурлаштириш ва юқори сифатли ёқилғи, сурков мойлари ва технологик суюқликлар олиш долзарб вазифалардан бири бўлди ва улар ўз навбатида техника, технологик жараёнларнинг, айниқса транспорт воситаларининг узоқ вақт ишончли ишлашини таъминлайди. Техника, технологик жараёнлар, транспорт воситаларининг мустаҳкамлиги, ишончлилиги, самарадорлиги, узоқ вақт ишончли ишлаши асосан уларнинг эксплуатациясида ишлатиладиган ёқилғи, сурков мойлари ва технологик суюқликлар сифатига боғлиқ.
Химмотология дарслигининг мақсади Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошира бориб, Республикада сурков мойлар ва технологик суюқликлар ишлаб чиқариб ва улардан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланишни амалга ошириш, ёнилғи, мойлаш материаллари ва махсус суюқликларни техника, технологик жараёнлар ва транспорт воситаларининг эксплуатациясида двигател ишига таъсири, уларнинг физик-кимёвий хоссалари ва шу билан бирга Ўзбекистонда техника ва технологик жараёнларнинг тез суръатлар билан ривожланиши муносабати билан, келгусида нефтни қайта ишлаб юқори сифатли, рақобатбардош ёнилғи ва мойлар олиш,транспорт воситаларининг узоқ вақт ишончли ишлаши нефт маҳсулотларининг сифатига боғлиқ бўлганлиги учун, ундан оқилона фойдаланиш, транспорт воситаларининг эксплуатациясида ишлатиладиган материаллар (ёнилғи, мойлаш материаллари, техник суюқликлар)ни қўллашда тўғри танлай олишни амалга оширишдир.
Химмотология фанини ўрганишда ёқилғи, мойлаш материаллари ва технологик суюқликларнинг сифатига, эксплуатацион хоссаларига асосий аҳамият берилади.
Ушбу дарсликда ёқилғи, сурков мойларининг ва технологик суюқликларнинг асосий хоссалари, уларни ишлаб чиқариш технологияси, улардан оқилона фойдаланиш баён қилинди ва шу билан бирга ёқилғи, мойлаш материаллари ва технологик суюқликларнинг сифатига, эксплуатацион хоссаларини ўрганишга асосий аҳамият берилади.
Дарслик «Нефт ва газни қайта ишлаш технологияси» йўналиши талабалари учун ўқув дастури бўлиб хизмат қилади ундан ташқари дарслик нефт ва газни қайта ишлаш корхоналари операторлари, инженер-технологлари учун, ёнилғи, сурков мойлари ва технологик суюқликларнинг асосий хоссалари ўрганишда, уларни олиш технологияси ва улардан оқилона фойдаланиш учун ҳам қўлланма бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |