1.4.КАРБЮРАТОРЛИ ДВИГАТЕЛЛАР ЁНИЛҒИЛАРИНИНГ ХИММОТОЛОГИЯСИ
Маълумки нефтни қайта ишлаб атмосфера босимида ҳайдалганда нефтдан қуйидаги фракциялар олинади.
35–140°С–бензин фракцияси–180°С (205°С)
140-180°С–лигроин фракцияси
140-220°С–керосин фракцияси
180-350°С-дизел фракцияси
350°С дан юқори ҳароратда ҳайдаладиган фракция мазут дейилади. Мазут вакуум остида ҳайдалади ва қуйидаги фракцияга ажралади;
350-500°С– вакуум дистиллят, вакуум газойл
500–вакуум қолдиқ (гудрон) олинади.
1.4.1.Ички ёнув двигателлар учун ёнилғилар. Октан сони.
А-66 бензинини асосан 2 хил конпонентлардан иборат -термик крекинг бензини ва тўғри ҳайдаб олинган бензинлардан тайёрланади.
А-72 бензини каталитик жараёнларнинг компонентларидан, аосан каталитик крекинг ва платформинг бензинларини аралаштириб тайёрланади.
А-76 бензини А-72 бензинини этиллаб тайёрланганидир. А-76 бензинини этилсиз қилиб тайёрланганда унинг таркиби ўзгартирилиб кўпроқ каталитик крекинг (к.к.) жараёнида олинган компонентлардан қўшилади.
АИ-93 платформинг бензини асосида олинади. Фракция таркибига қўйилган талабларни бажариш учун бирламчи ҳайдалган бензиннинг фракциясига алкилланган ва изомеризациланган маҳсулотлари аралаштирилади.
АИ-98 ни АИ-93 га этил суюқлигини қўшиб тайёрлаш мумкин.
Фракция таркибига ва тўйинган буғларининг босимига қараб автомобиль бензинлари қишки ва ёзги турларига бўлинади. Қишки бензинлар шимолий ва шарқий районларда 1 октябрдан 1 апрелгача қўлланилади. Бу бензин билан совуқ двигателни -300С да олдиндан қиздирмасдан ишга туширади ва ёқилғини таъминлаш системасида +300С буғ пробкасини ҳосил қилмайди. Ёзги бензинни ишлатилганда буғ пробкаси +40–+500С дан юқорида ҳосил бўлади, совуқ двигателни ишга тушириш эса -100С гача бўлади. Қишки сорт бензинларни тайёрлашда НКЗ ларда махсус паст ҳароратда қайнайдиган компонентлар (бутан-бутилен фракцияси, газ бензини, техник изопентан ва х.к) қўлланилади. Бензиннинг моторни ишга тушириш қобилятини ошириш учун бутан аралашмаси фойдали, лекин буғ пробкаси ҳосил қилиш хавфи бор. Шунинг учун бутанларнинг бензиндаги миқдори 10% дан ошмаслиги керак.
Автомобиль бензинларининг кислотали хусусияти 0,1-0,3 мг КОН/180 мл. юқори эмас.
Бензинларнинг сақлаш муддатини узайтириш учун уларга антиоксидловчи қўндирмалар (0.05%-0,1%) қўшилади. Бензинларда олтингугиртнинг умумий сони 0,1-0,15% дан ошмаслиги керак.
Авиация бензинлари–Ҳозирги вақтда жуда оз миқдорда ишлаб чиқарилади, чунки поршенли двигателлар кам ишлатилмлқда. Бензин Б-70 платформинг бензинларни ароматик углеводородлари ажратиб олингандан сўнг, унга тўғри ҳайдаб олинган бензин фракцияси қўшилади. ТЭҚ нинг миқдори авиабензинларда автобензинларга нисбатан кўп бўлади. Тўйинган буғларнинг босими 29,3 КПа дан кам ва 47,9 КПа дан кўп эмас (пар пробкаси ҳосил бўлмаслиги учун).
Do'stlaringiz bilan baham: |