2.4.2. АРJ бўйича дизел автомобилларининг ишлаш категория шартлари.
СА - юқори сифатли ёнилғининг енгил ёки ўртача шароитда ишлайдитан дизел двигателлари эксплуатацияснни англатиб, поршен бармоқпарининг ейилшлиши ва подшипникларни коррозиядан сақлашни таъминлайди. Улар 1940 ва 1950 йилларда кенг кўлланилган, лекин ҳозирги эамонавий двигателдарда ишлатиш мумкин эмас,
СВ - паст сифатли ёнилғиларнинг енгил ва ўртача шароитда ишлайдиган дизел двигателлари эксплуатациясини англатиб, ейилишдан аа тирналишдан яхши ҳимояланишни таъминлайди. Бу турдаги мойлар эксплуатацияда 1949 йилдан бошлаб пайдо бўлди (бекор қилинган).
СС - ўртача ва оғир шароитда ишлайдиган наддувсиз ва трубонаддувли дизеллар учундир. Бу турдаги мойлар юқори темлературада куйишдан, подшипниклар коррозиясидан ва занглашдан ҳимоялашни таъминлайди. Бу мой тури 1961 йилда пайдо бўлган (бекор қилинган).
С - ейилишдан ва куйишдан ўта самарали ҳимояланишни талаб қилувчи ёки сифати бўйича осон фарқ қиладиган ҳамда қовушқоқлиги паст ёнилғи ишлатиладиган трубонаддувли ва наддувсиз дизеллар учун ишлаб чиқарилган. Бу мой тури 1995 йилда пайдо бўлди ва дизеларда юқори температурада оксидланишини ва подшипникни коррозияланишдан сақлайди.
СЕ - 1983 йилда ишлаб чиқарила бошлаган ва паст тезликларда ва юқори кучланишда ҳамда юқори тезликда ва юқори кучланишда ишловчи форсункали трубонаддувли дизелларда қўлланилади.
СҒ - тўрт тактли тез ҳаракатланадиган дизелларда фойдаланиладиган мойларни ҳарактерлайди. СҒ- 4 мойи ҳам поршенда кам қўйишни ва мой ҳаражатларини камайишини таъминлаган ҳолда СЕ категориясига талабни оширади, трассаларда ўта юкланган ва юк автомобилларида ишлатилади.
СҒ-2 - ейилишдан ва оксидланишдан самарали ҳимояланишни талаб қилувчи оғир шароитда ишлайдиган икки тактли дизеллар эксплуатациясида қўлланилади. Бу эксплуатация шароити учун 6у мой СD мойига нисбатан яхши ҳарактеристикаларга эга. Бу 1996 йилдан чиқа бошлаган.
РС - категориясидаги мой ейилишига ва оксидланишига қарши хусусияти бўйича талабларни қониқарли равишда қондириш учун йўналтирилган. Дви-гател конструкцияси ва ёнилғи спецификацияси ўзгаришлар ЕРАга боғлиқ талабларга асосланган. РС-6 мойи СҒ - 4категория талабидан устун бўлганида ва ҳамма киритилганлардан сўнг СҒ - 4ни тўла алмаштирилади. Бу мойлар асосан трассаларда ишлайдиган огир юкланган ҳолатдаги юк автомобилларига мос келади.
Ҳар хил рангли идишлардаги SАЕ 15W-40 нимани англатади. Маълумки, мотор мойларн катга гуруҳларга бўлинади (сунъий, яримсинтетик, минерал) ва SАЕ қовушқоқлик синфи ёки АРJ бўйича синфланади.
Европа, АҚШ, Япония ва бошқа давлатларда SАЕ (автомобил инженерлари жамияти) синфланишидаги ёзги, қишки ва ҳамма мавсумдаги мойлар мавжуддир. Қишки мой W ҳарфи билан ифодаланади. Қовушқоқлик температура бўйича SАЕ синфланишидаги 10 хил турдаги мойлар мавжуд. Қишки мойлар қуйидагича белгиланади: ОW, 5W, 10W, 15W, 20W. Ёзгалари эса: 20, 30, 40, 50. Қишки мойнинг синфини кўрсатадиган сон қанчалик кичик бўлса, шунчалик температура кичик бўлади яъни, мой ўзининг ишлаш қобилиятини шу температурада сақлайди. Ёзги мойнинг синфини кўрсатадиган сон қанчалик катта бўлса, мой юқори температурада ўзининг қовушқоқлигини шунчалик яхши сақлайди ва ишқаланиб ишлайдиган деталлар орасида мустаҳкам мой пардасини сақлаб туради. Ҳамма мавсумли мой синфини қовушқоқлиги куйидагича белгиланади. Масалан, 10W-40, бунда сонлар орасидаги фарқ қанчалик катта бўлса, шунчалик катта температура диапазонида мой ишлай олади. Бундан ташқари кўпгина мамлакатларда АРJ (Америка нефт институти) классификациясидаги мойлар ҳам мавжуд. Улар двигателнинг ишлаш шароитини мойнинг эксплуатацион хусусиятига боғлайди. (Мойнинг ишлаш шарти иккита ҳарф билан белгиланади. Биринчиси двигателнинг турини аниқлайди (S-бензинли, С-дизелли). Иккинчиси мотор мойиларини эксплуатацион хусусияти даражасини белгилайди. (А,В,С,D,Ғ,Е,G,Н). SА ва СА синфидаги мойлар 70 йилгача ишлаб чиқарилган енгил юкланишда форсункасиз двигателлар учун белгиланган. SН ва СD синфидагилар эса (1989 йилда ишлаб чиқарилган).
Юқори юкланишда ва огир эксллуатацион шароитда ишлайдиган юқори форсункаланган, наддувли двигателлар учун белгиланган.
Одатда, мойлар маркаланишида иккала система белгиланиши ҳам жойлаштирилади. Шуни айтиш керакки, охирги қатор мойлари кўпгина афзалликларга эга. Улар енгил учувчи бўлиб, ишқаланишда кувватнинг кам йўқотилишини таъминлайди ва ёнилғи сарфини камайтиради. Энг кам температурада ҳайдашининг (прокачка), двигателнинг -30°С температурада кам ҳолатда ишлашини таъминлайди. Минерал мойлар арзон бўлиб, ўртача ёюкланишдаги двигателларда ишлатилади. ВАЗ, Москвич, Волга айни пайтда Ўз ДЭУ маркали автомобиллари учун энг юқори, олтимал минерал мойлар ишлатилмокда. Шуни айтиш керакки, ярим сунъий (полусинтетик) мойлар баҳоси бўйича яхши рақобатда ва эксплуатацияда яхши кўрсатгичлари билан ажралиб туради.
Ярим сунъий мойлар минерал ва сунъий мойлар каби енгил компаундланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |