2.4.1. Хорижий мотор_мойларининг синфланиши
Хорижий мотор мойлари қовушқоқлик ва эксплуатацион ҳарактеристи-калари билан синфланади. Қовушқоқлик синфланиши асосида SАЕ J 300 «Мотор мойларининг қовушқоқлик синфлари» стандарти ётибди. Шу стандарт бўйича 100°Сдаги ва паст температурадаги мой қовушқоқлиги мос холда белгиланиши киритилади.
Ёзги мойлар қуйидагича белгиланади: SАЕ 20, SАЕ 30, SАЕ 40, SАЕ 50.
Қишки мойлар қуйидагича белгиланади: SАЕ 0W, SАЕ 5W, SАЕ 10W, SАЕ 15W, SАЕ 20W.
Ҳамма мавсумда ишлатиладиган мойлар қуйидагича белгиланади: SАЕ 10W/40, SАЕ 15W/50, SАЕ 20W/50, SАЕ 15W/40.
Шуни эслатиш керакки, SАЕ синфи фақат мойнинг қовушқоқлигини ҳарактерлайди, унинг вазифаси туғрисида маълумот бермайди.
Мойнинг эксплуатацион -хосса категорияси уни кўлланиш миқёси бўйича аниқланади. Кўп тарқалган АРJ мой классификацияси бензин двигателлари учун қуйидаги категорияларни белгилайди: SА, SВ, SC, SD, SE, SF, SG, SH, SJ.
Дизел двигателлари учун:
СА, СВ, СС, СЕ, СF-4, СF-2, СF-6.
Универсал мойлар иккита кўринишда белгиланади: SF/СD, СG/СЕ, SН/СС, S3/СС, РS .
Автомобилларнинг эксплуатацион кўрсатмасида ва бошқа техника воситаларида АРJ сифат категорияси ва SАЕ қовушқоқлик синфлари бўйича қўлланиши кўрсатилади.
АРJ буйича карбюраторли двигателларнинг ишлаш категория шартлари.
SА - эксплуатацияни англатиб, енгил шароитда ишлайдиган ва мой қўндирмалар билан фойдаланишни талаб қилмайдиган, одатдаги, эски двигателлар учун (бекор килинадиган).
SВ - эксплуатацияни англатиб, у 1964-67 йилларда ишлаб чиқарилган карбюраторли енгил автомобиллар ва бир неча юк автомобиллари учундир.
SC - эксплуатацияни англатиб, у 1968-70 йилларда ишлаб чиқарилган бензин двигателли енгил автомобиллар ва бир иеча юк автомобиллари учун бўлиб, ишлаб чиқарган завод томонидан берилган кафолат давригачадир.
SD - категорияли майлар юқори ва паст температураларда тўпланишдан, ейилишдан, занглашдан ва коррозиядан жуда яхши ҳимоя қилади. (1968 йилда бекор қилингаи),
SE - эксплуатацияни аиглатиб, у 1970-79 йилларда ишлаб чиқарилган бензин двигателли енгил аятомобиллар ва бир неча юк автомобиллари учун бўлиб, ишлаб чиқарган завод томонидан берилган кафолат давригачадир.
SE категорияли мойлар хусусиятлари, юқори температураларда оқиб кетишдан яхши ҳимояланиш, ейилишдан, занглаш ва бензин двигателларида коррозиядан сақлаш хусусиятларини мужассамлаштирган. (1972 йилда бекор қилинган).
SF - эксплуатацияни англатиб, у 1980-88 йилларда ишлаб чиқарилган бензин двигателли автомобиллар учундир, SF категорияли мойлар оксидланишга қаршилиги ва SЕ категорияли мойларга нисбатан ейилишга қаршилиги яхширокдир. Улар бундан ташқари оқиб кетишдан, занглашдан ва коррозиядан сақлашни таьминлайди (1980 йилда бекор қилинган).
SG - эксплуатацияни англатиб, бензин двигателли енгил ва енгил-юк автомобиллар учун бўлиб, ишлаб чиқарувчи томонидан берилган кафолат давригачадир. Бу категорияли мойлар СС категорияли дизел мойлари хоссаларини ўзида мужассамлаштирган. SG мойи оқишдан яхши сақлашни таъминлайди, оксидланишдан ва ейилишдан юқорида кўриб ўтилган мойлардан яхшироқ сақлайди. Бундан ташқари занглашдан ва каррозиядан сақлашни жуда яхши таъминлайди.
SH - категорияли мойлар 1992 йилда мотор мойлари ҳарактеристикаси учун қабул қилинди. 1993 йилда чиқа бошлади. Бу мойлар замонавий бензин двигателлари ва олдин чиқарилган енгил автомобиллари, микроавтобуслар ва енгил-юк автомобиллари учун ишлаб чиқарувчи завод орқали эксплуатацияга чиқарилади. Бу категорияли мойлар занглаш, ейилиш, оксидланиш натижасида ҳосил бўлган мойларни алмаштиришда ишлатилади.
РS - категорияли мойлар 1994 йил қабул қилинган. Бу турдаги мойлар бензин двигателли ва дизелли енгил автомобиллар, енгил-юк автомобиллари ва микроавтобуслари учундир.
SJ - категорияли мотор мойлари 1996 йил охирида қабул қилинган. Келажакда SG -категорияли мотор мойларининг ўрнини босади.
Do'stlaringiz bilan baham: |