190
билдирилади. Мазкур муаммони ҳал қилиш борасида педагогларни малака ошириш тизими
орқали онлайн дарсларни ташкил этиш ва ўтказишга ўргатиш мақсадга мувофиқлиги
кўрилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2020 йилни « Илм-
маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш» йили деб эълон қилиниши жамиятда
туб ўзгаришларни яратди. Республикамизнинг барча соҳалари каби халқ таълими
соҳасида ҳам бир қанча ишлар амалга оширила бошланди. Ҳеч кимга сир эмас, бутун дунё
инсонлари учун синов бўлган « коронавирус пандемияси даврида» Ўзбекистонда ҳам
карантин эълон қилинганидан сўнг, умумтаълим мактабларига ўқувчиларнинг қатнаб
ўқиши тўхтатилиб, таътил эълон қилиниши халқ
таълими тизими олдига янги
вазифаларни қўйди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, умумтаълим мактаблари
ўқитувчилари ҳамда давлат телеканаллари иштирокида ўқувчиларнинг билим олишини
узлуксиз давом етдириш мақсадида
онлайн-мактаб ташкил этилиб, теледарслар йўлга
қўйилди. Бунда онлайн дарсларнинг кўпгина афзалликлари намоён бўлди.
➢
Дарсларни танланган тажрибали, илғор, билимли ўқитувчилар олиб боришди.
➢
Ҳар бир дарс кўргазмали, медиаресурслардан, жиҳозлардан фойдаланган ҳолда
тақдимотлар асосида ўтказилди.
➢
Онлайн-мактабда ўтказилган дарсларни ўқувчилар яхши тушунишлари учун яна
қайтадан кўриш имкониятига эга бўлинди.
➢
Ўқувчилар ўзларини эркин ҳолда тутган ҳолда ота-оналари назоратида
дарсларни кузатдилар ва ҳ.к.
Телевидениедан ташқари оммавий равишда ўқитувчилар ўзларининг « телеграмм»
ва шунга ўхшаган ижтимоий тармоқларида ўқувчилар ва
уларнинг ота-оналари билан
гуруҳлар очиб дарсларни ташкил қилиш ишларини олиб бормоқдалар. Ўқитувчилар эса «
kundalik.com» деб номланган сайтида ҳар кунлик дарс жадвали, унда ҳар бир ўқув фани
учун мавзуий режалаштириш, ҳамда дарсларни ўтиш бўйича тавсия ва материаллар бериб
бориши қувонарли ҳолдир. Бунда ўқитувчи берган топшириқ асосида ўқувчилар ўзлари
бажарган уй ишларини ўқитувчиларига онлайн тарзида жўнатиб, кундаликда унга
қўйилган баҳоларини ота-оналари билан бирга кўрмоқдалар. Телевидение орқали
ўтказилган онлайн дарсларда ўқитувчи ва ўқувчи фақат бир томонлама мулоқатда бўлса,
бу тизимда ўқитувчи ўқувчи билан икки томонлама алоқада бўлганлигидан
ўқувчиларнинг билим самарадорлиги юқори бўлади.
Замон талаби билан бундай шаклда ўқувчиларни ўқитиш таълим соҳасида чинакам
инқилоб бўлди, дейилса хато бўлмайди.Мазкур жараёнда бу йўналишда ташкилий ва
иқтисодий муаммоларга ҳам дуч келинди.
1. Интернет тезлиги пастлиги туфайли маълумотлар алмашиш секин бориши.
2.Ўқитувчиларнинг телефонда Интернет учун олинган трафикларининг ҳажми кам
бўлганлигидан, ўқувчилари билан кўпроқ ишлаш имкониятлари чекланганлиги.
3.Трафикни ошириш эса қўшимча харажатлар сарфланишига олиб келиши ва
бошқалар. Ўйлаймизки, кейинги даврда бу каби муаммолар ҳукуматимиз томонидан ҳал
қилинади.Албатта, онлайн тарзда ўтказилаётган машғулотлар вақт тиғиз бўлганлиги
сабабли, олдиндан тайёргарлик кўрмасдан, унинг ўзига
хос дидактикаси ишланмасдан
ҳамда синовдан ўтказилмасдан олиб борилаётганлиги сабабли айрим камчиликлардан
холи эмас.
191
Биринчидан, синфда ўқитувчи ўз ўқувчиларини кўриб туради ва уларнинг
кўзларидан, ҳатти-ҳаракатларидан уларнинг дарсни қандай тушунганларини сезиб
турадилар. Шунга кўра дарс жараёнини коррекция қилиш имкониятига эга бўладилар.
Онлайн дарс бериш жараёнида эса рўпарада фақат жонсиз камера ва уни кузатиб турган
операторлар бўлади. Одатда кўпчиликда камерадан «чўчиш» ҳиссиёти
мавжуд
бўлганлигидан бу ишни кўпчилик уддалай олмайди. Онлайн дарсда анъанавий
дарсдагидек ўтган дарсни такрорлаш, доска олдида ўқувчилар билан янги дарсни
мустаҳкамлаш ва шу каби қисмлар бўлмайди. Бундан ташқари
янги мавзуни
тушунтиришда тайёр тақдимотларни ўқиб беришда ўқитувчининг роли иккинчи ўринга
тушиб қолишини кўрсатди. Синфда ўқувчи, ўқитувчининг меҳрини доимо ҳис қилиб
туради. Ундан ниманидир тушунмай қолса, қайта сўраб олиш имконияти мавжуд бўлади.
Ўқитувчи синф ўқувчиларининг мазкур фан бўйича ўзлаштириш даражасини ҳисобга
олган ҳолда, юқори ёки ўрта даражада билимлар мажмуини тақдим қилади. Ўқитувчи ҳар
бир дарс ва синф учун унга мос педагогик технология ишлатади. Шунга кўра онлайн
дарслар учун ўзига хос дарс ишланмалар тайёрлаш керак. Бу борада ҳали педагогларимиз
етарли тажрибага эга эмаслар.
Юқоридагиларга асосан, таълим тизимига кириб келган онлайн дарсларни фақат
карантин даврида эмас, балки йил давомида яъни қишги ва ёзги таътил даврида қўллаш
таълимда ўзлуксизликни таъминлашга хизмат қилади. Лекин ҳар қандай янгилик
одамларда шубҳа уйғотади, қўшимча маблағ сарфлашни ҳоҳламайди. Бундан ташқари уни
қаердан ва кимдан ўрганиш манбаи бўлмаса, бу иш кенг оммалашмайди. Шунга кўра
ўқитувчиларимизни
онлайн дарсларни ташкил этиш, уни ўтказиш технологиясига
ўргатишимиз лозим бўлади. Бунинг учун вилоят ва Республикада педагоглар ва раҳбар
ходимлар малакасини ошириш институтлари малака ошириш курслари ўқув режалари ва
дастурларига онлайн дарсларни ташкил этиш ва ўтказиш, тақдимотларни тайёрлаш,
компьютерда жараёнларни моделлаштиришни ва шунга ўхшаш материалларни
ўргатадиган курс ёки мавзуларни киритиш мақсадга мувофиқ. Бу ишни малака ошириш
институтларида амалда қўлланилиб келинаётган масофавий таълим орқали ҳам
амалга
ошириш мумкин. Кейинги пайтларда конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларни
ҳам видеоконференция кўринишида ўтказилмоқда. Унинг ютуқларидан фойдаланган
ҳолда айрим ўқув фанлар бўйича ўқитувчилар билан гуруҳлар очиб уларнинг метод
кунларида ўқитишнинг долзарб муаммолари ҳақида видеокурслар ташкил этилса, айни
муддао бўлар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: