186
1.
Университетлардаги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, И-таълим энергия сарфини
90% ва О
2
чиқиндиларини 85% га камайтиради.
2.
2017 йилда АҚШ компанияларининг 77 фоизи онлайн тренингдан фойдаланган.
3.
И-таълим соҳаси 2000 йилдан буён 900 фоизга ўсди.
4.
АҚШ ҳукумати 2,59 миллиард долларлик И-таълим маҳсулотларини сотиб олади.
5.
АҚШ ўқитувчиларининг 65% очиқ И-таълим манбаларини қўллаб-қувватлайди.
6.
Мобил таълим бозори 67% ошиши ва 2020 йилга келиб 37,6 миллиард долларни
ташкил этади.
7.
Талабаларнинг 73 фоизи очиқ И-таълим мавжудлигидан бехабар.
8.
Электрон таълим ўқувчиларга соатига беш баравар кўпроқ материал ўрганиш
имкониятини беради
47
(2-расм).
2-расм. elearningindustry.com 2019 йилги статистик маълумотлари.
Юқоридаги тадқиқотлардан кўриниб турибдики, И-таълим самараси ривожланган
давлатларда фойдаланилмоқда, тадқиқотлар амалга оширилмоқда ва
сезиларли самараси
тақдим этилмоқда.
Тадқиқот натижалари юзасидан Республикамиз малака ошириш тизимида И-
таълимни ривожлантириш мақсадида
-
малака ошириш институтлари, ҳудудий марказ профессор ўқитувчилари И-
таълимни амалга ошириш бўйича назарий илмий маълумотларининг методологияларини
ўрганишлари;
-
И-таълим йўналишида илмий тадқиқотларни амалга оширишлари;
-
И-таълимни ташкил этиш бўйича кўникмаларини ривожлантиришлари;
-
тингловчиларга И-таълимни амалга ошириш ғояларини қўллаб қувватлаб,
уларга
керакли тавсия ва йўлланмаларни бера олиш компетенцияларига эга бўлишлари талаб
этилмоқда.
47
https://elearningindustry.com/top-elearning-statistics-2019
187
Мазкур вазифаларни амалга ошириш юзасидан қуйида И-таълимни малака ошириш
соҳасига оммалаштириш бўйича лойиҳа модели ишлаб чиқилди. Лойиҳани амалга
ошириш босқичлари моделда қуйидагилар этиб белгиланди:
1.
Ўзбекистон Республикаси таълим соҳасидаги муаммолар ва педагог ходимларни
қийнаётган саволларини аниқлаш. Бунда малака оширишга жалб этилган тингловчилардан
аноним сўровномаларни, интернет тармоқларида ижтимоий сўровларни
ташкил этиш
орқали амалга ошириш мумкин. Бундан мақсад И-таълимни ташкил этишда долзарб
мавзуларни аниқлаб олиш. Бозорда ҳам аввал талаб ўрганилади.
2.
Талаб асосида мавзуларни дастур ва режаларини И-таълим тамойилларига мос
равишда тузиб олиш ва тасдиқлаш. Бунда макро (1 академик соат) ва микро (5-10
дақиқа)га мўлжалланган И-таълим йўналишларида бўлиши талаб этилади.
3.
Интернет ижтимоий тармоқларда талаб асосида яратилган дастурни рекламасини
ташкил этиш. Бунда асосан мақсадли, аудиторияси катта бўлган интернет дастурлар,
канал ёки группалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
4.
Оммалиштириш ишлари етарли бўлганидан сўнг, тақдим этаётган
таълимга
қизиқувчилар пайдо бўлади ва уларни жадвал асосида гуруҳларга тақсимлаб олиш лозим.
5.
И-таълимни ташкил этиш бўйича «Youtube», «Zoom», «Facebook» каби Интернет
дастурларидан бирини танлаб олиб, онлайн-Интернет машғулотларни ўтказиш.
6.
И-таълимдан фойдаланиб ташкил этилган мавзули курслар якунида синовлар
ташкил этиш. Ўзлаштирилиш даражасини аниқлаш. Бу жараён «Feedback» вазифасини
ҳам ўташи мумкин.
7.
Якуний
назорат ишлари якунлангач, ижобий кўсаткичлар билан ўтган
тингловчиларга онлайн тарзда сертификатлар «.pdf» форматидаги файл асосида улар
тақдим этган электрон манзилга жўнатилади.
Юқорида тақдим этилган модел орқали янги талаблар, янги мавзулар, янги интернет
машғулотлари, янги тингловчилари ва албатта янги даромад турлари, интфестицияларни
жалб этиш мумкин. Хулоса ўрнида тақдим этилган лойиҳа модели бор йўғи И-таълимни
бир йўналишидан фойдаланиш бўйича таҳлил қилинди. Бу соҳанинг яна жуда кўп
йўналишлари мавжудки, уларни ўзлаштириб, малака ошириш жараёнига зудлик билан
олиб кирилса, бу нафақат ҳар
томонлама тежамли ва самарали, шунингдек нафақат
Ўзбекистондаги аҳолига, ўзга юртда яшовчи инсонларни ҳам жалб эта олишга имкон
беради. Бу эса, ўз ўрнида Ўзбекистонга олиб кирилаётган инвестицияга ҳам кўмак беради.
Бу учун бизда ҳозир етарли кадрлар, амалга оширилган илмий тадқиқотлар ва
инновациялар мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: