Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR 
1.
O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 22 yanvar 2018 yildagi “2017-2021 yillarda 
O’zbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yo‘nalishi bo‘yicha Harakatlar 
strategiyasini “Faol tadbirkorlik, innovatsion g‘oyalar va texnologiyalarni qo‘llab-quvvatlash 
yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi to‘g‘risida» PF-5308 –sonli Farmoni. 
2.
Innovatsion ta’lim texnologiyalari / Muslimov N.A., Usmonboyeva M.H., Sayfurov 
D.M., To’rayev A.B. – T.: « Sano standart» nashriyoti, 2015. – 150 b. 
3.
R.Ishmuhamedov, A.Abduqodirov, A.Pardayev. Ta’limda innovatsion texnologiyalar. –
T.: « Iste’dod» jamg’armasi, 2008. 
4.
Andreyev A. A. Didakticheskiye osnovi distansionnogo obucheniya v visshix uchebnix 
zavedeniyax.-Moskva: MGU, 2018.-S.-18. 
5.
 
www.ziyonet.uz 
6.
 
www.intuit.ru 
 
МУСТАҚИЛ ЎҚУВ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА МАСОФАВИЙ 
ТАЪЛИМНИНГ ЎРНИ 
 
C.Т.Рахматова- 
Сурхондарё вилояти ХТХҚТМОҲМ катта ўқитувчиси
Э.Т.Рахматов- 
Денов тадбиркорлик ва педагогика инст. ўқитувчиси 
 
Аннотация: Таълим ва тарбия жараёнида мустақил таълимнинг вазифаси 
ўқувчиларда мустақиллик, билиш фаоллиги, маънавият, фаол ҳаётий позицияни эгаллаш, 
меҳнатсеварлик ва инсоний фазилатларни таркиб топтиришга, ривожлантириш ва 
масофавий таълимни ташкил этишдаги ўрни. 
Ҳозирги кунда таълим жараёнида интерактив методлар, инновацион технологиялар, 
педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнида қўллашга бўлган қизиқиш, 
эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда, бундай бўлишининиг сабабларидан бири, шу 
вақтгача анъанавий таълимда ўқувчиларни фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган 
бўлса, замонавий технологиялар уларни эгаллаётган билимларини ўзлари қидириб 
топишга, мустақил ўрганиб, таҳлил қилишларига, ҳатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб 
чиқаришларига ўргатади. Ўқитувчи бу жараёнда шахсни ривожланиши, шаклланиши, 
билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади ва шу билан бир қаторда 
бошқарувчилик, йўналтирувчилик функциясини бажаради. 
Таълим-тарбия жараёнида интерактив методларни қўллаш жараёнида ўқувчиларнинг 
ўзаро мулоқотга киришишини ташкил этиш ва бошқаришни тақозо этади, бунда 
ўқувчилар ҳамкорликда изланиб умумий, шу билан бир қаторда ҳар бир ўқувчи учун 
аҳамиятга молик бўлган муаммони ҳал этишга киришиб, улар ўртасида бир-бирини 
тушуниш, ҳамкорликда ишлаш ва ҳамжиҳатлик вужудга келади. 
Интерактив методлардан фойдаланилган машғулотларда битта ўқувчининг устунлик 
қилиши, унинг ўз фикрини ўтказишига йўл қўйилмайди. 


195 
Интерактив методлар қўлланилганида ўқувчилар вазиятни таҳлил қилиш, мураккаб 
муаммоли вазиятларни ҳал этиш, ўртоқларининг фикрини таҳлил қилиб, асосланган 
хулосалар чиқариш, танқидий фикр юритиш, ахборот манбалари ва мунозарада иштирок 
этиш, бошқа шахслар билан мулоқотга киришиш кўникмаларини эгаллайди. 
Мустақил иш методлари гуруҳига дарслик, электрон дарсликлар, қўшимча ўқув 
адабиётлари, интернет материаллари ва кўргазма воситалари устида мустақил ишлаш 
методлари киради. Мустақил ишлаш методининг ўзига хос хусусиятларидан бири 
ўқувчиларнинг 
ўқув 
топшириқларини 
ўқитувчининг 
бевосита 
бошқарувисиз 
бажаришидир. Мустақил ишлаш методида ўқувчиларнинг мустақил ўқув-билиш 
фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш назарда тутилади. Мазкур методда дарслик, 
қўшимча ўқув адабиётлари, кўргазма воситалари устида мустақил ўтказилган кузатиш ва 
тажриба натижалари, масала ва машқлар ишлаш билим манбаи саналади. 
Барча методлар каби мустақил ишлаш методининг таълимий, тарбиявий ва 
ривожлантирувчи вазифаси мавжуд.
Таълимий вазифаси сифатида - ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларни мустақил 
эгаллашлари, билимларни чуқурлаштириш, мустаҳкамлаш ва такрорлашни таъминлашини 
қайд этиш мумкин. Улар ўқувчиларнинг амалий ўқув кўникмалари ва малакаларни яхши 
ўзлаштиришларида айниқса қимматга эга, чунки мустақил ҳаракатсиз кўникмаларни 
автоматлашган ва ижодий характердаги малака даражасига кўтариб бўлмайди. 
Тарбиявий йўналишдаги вазифаси ўқувчиларда мустақиллик, билиш фаоллиги, 
маънавият, фаол ҳаётий позицияни эгаллаш, меҳнатсеварлик ва инсоний фазилатларни 
таркиб топтиришга ёрдам беради. 
Ривожлантирувчи йўналишдаги вазифаси - ўқувчиларнинг илмий дунёқараши, 
тафаккури, кўникма ва малакаларни ривожлантиришга ёрдам беради, иродани 
чиниқтиради.
Мустақил ишлаш методлари таркибига мустақил иш топшириқларини бериш, ўқув 
фаолиятида мустақилликни ривожлантириш, ўқув меҳнати малакаларини таркиб 
топтириш, намунага мувофиқ мустақил ишларни ташкил этиш, ижодий топшириқлар 
бериш услублари киради. 
Маълумки, бугунги кунда деярли кўпчилик замонавий ўқувчи-болалар умумтаълим 
мактаблари остонасига қадам қўйгунга қадар, оилада ахборот-коммуникация технология-
лари воситалари билан таниш бўлган, ҳатто улардан фойдалана биладиган ҳолда 
келмоқдалар. Ўқувчиларда ахборотлар оламидан ўзларига тааллуқли ахборотларни тўғри 
танлай билиш дастлабки салоҳиятини шакллантиришда биринчи ўқитувчининг ўрни 
муҳим аҳамиятга молик. Бунда нафақат ўқиш, таълим ва тарбия жараёнида тушунтириш 
ишлари, 
балки 
бошланғич 
таълим 
муассасасининг 
ахборот 
коммуникация 
технологиясидан фойдаланиш даражаси, ўқув дастуридаги бошқа асосий фанларни 
ўқитиш жараёнига ҳам ахборот технологияларни жорий этиб бориш катта аҳамият касб 
этади. 
Ахборот-коммуникация технологияларини таълим жараёнига жорий этишдан мақсад 
ҳам айнан ўқувчиларни замонавий ахборотлар, техника воситалари билан таништириш, бу 
соҳада саводхонлик даражаларини ошириш, энг асосийси, мазкур ахборотлардан тўғри 
фойдаланиш малакаларини оширишдан иборатдир. Бизнинг фикримизча, хозирда таълим 
ўқувчи ҳаётида ҳар бир ўзлаштириб борадиган билим ва малакаларининг пойдевори бўлиб 


196 
ҳисобланади, шу сабабли ҳам ўқитиш сифати ўқитувчи зиммасига катта масъулият 
юкланади. 
Таълим жараёнига рақамли технологиянинг жорий этилиши ўқитувчига касбий-
мутахассислик фаолиятида ривожланиб, катта билим ва тажрибага эга бўлиб боришида 
муҳим аҳамиятга эга. 
Ўқитишдаги рақамли технологиялар бу ўқитиш фаолиятида қўлланиладиган 
электрон воситалар ва уларни ишлатиш усуллари мажмуидир. Электрон воситалар 
таркибига аппаратли, дастурли ва ахборотли компонентлар киради. Уларни қўллаш 
кўрсатмалари ўқитишдаги ахборот технологияларни методик (услубий) таъминотида 
келтирилади. Масофавий таълим бу ўқитишнинг инсонпарвар шакли бўлиб, анъанавий, 
янги педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланишга асосланади. Бунда техник 
воситалар ўқув материалини мустақил ўзлаштириш, ўқитувчи ва ўқувчи орасидаги 
мулоқот учун ҳизмат қилади. Шунга кўра масофавий ўқитиш коммуникация ва ахборотни 
қайта ишлашнинг янги техник воситалари ва сиртқи таълимнинг асосий усулларига 
таяниши керак. Бу ўз навбатида масофавий таълим тизимини ташкил этиш тўғрисида 
гапиришга имконият беради. Масофавий таълим тизими аппаратли, дастурли ва услубий 
воситаларнинг мураккаб комплекси бўлиб, ўз ичига сервер ва ишчи станциялар, шахсий 
компютерлар, коммуникация воситалари, умум тизимли ва тармоқли дастурлар 
таъминотига, локал ва марказлашган билим ва ахборот банкларини бошқарув 
тизимлари,ўргатувчи дастурлари ва шу дастурларни яратиш учун инструментал 
воситаларига эга бўлган аудио ва видео техникаларни олади. Ўқув жараёнини ташкил 
этишда очиқлик ва индивидуал ёндошув.
Масофавий ўқитишда ҳам анъанавий таълим тизмидаги таълим мазмуни сақланади. 
Лекин унинг фарқи таълим олувчиларучун қулайликнинг яратилишидадир. Хулоса ўрнида 
айтиш мумкинки мустақил ишлаш методлари ўқувчиларнинг мустақил ўқув-билиш 
фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш назарда тутилади ва бу жараёнда масофавий 
таълимнинг ўз ўрни бор, иккаласи уйғун холда ўқувчида маънавий юксалтиради. 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish