Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/143
Sana01.04.2022
Hajmi2,77 Mb.
#522369
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   143
Bog'liq
4hiAMB9GJLCV3ZrOb6UReu8AJW6kuZM4N2T3iGi8

Фойдаланилган адабиётлар 
1.
Толипова Ж.О. Педагогик квалиметрия модули бўйича ўқув қўлланма. ТДПУ. 
Тошкент-2017 й. 
2.
Толипова Ж.О., Ғофуров А.Т. Биология таълими технологиялари. Методик 
қўлланма. « Ўқитувчи» нашриёти, Тошкент 2002 й.
 
 
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА ПЕДАГОГЛАР 
МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ: МУАММОЛАР ВА ЕЧИМЛАР 
 
Х.М.Холмедов- 
ТАТУ кафедра мудири 
С.А.Абдуллаева- 
Тошкент шаҳар 208-мактаб ўқитувчиси 
 
Аннотация: Тезисда 2020 йил-» Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни 
ривожлантириш йили» да халқ таълимини ривожлантириш бўйича давлат дастурида 


197 
белгиланган вазифалар, республикамизда таълим тизимида ахборот коммуникация 
технологияларини қўлланилиш аҳволи ва бу борада педагогларни малакасини ошириш 
борасидаги муаммолар ва уларнинг ечими ёритилган. 
Кейинги йилларда таълим тизимида янги ахборот коммуникация технологияларини 
қўллаш масаласи жуда кенг муҳокама қилинмоқда. Ҳақиқатан ҳам, ахборот коммуникация 
технологиялари (АКТ) фақатгина ўқитишнинг янги техник воситалари вазифасини 
бажариб қолмай, таълим беришнинг янги шакллари ва усуллари, таълим жараёнига янгича 
ёндашувдир.
Маълумки, республикамизда 2020 йил «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни 
ривожлантириш йили» деб эълон қилинган бўлиб, мазкур йилда замонавий ахборот 
технологияларини кенг жорий этиш, телекоммуникация тармоқларини кенгайтириш 
орқали амалга оширилиши режалаштирилаётган вазифалар бўйича давлат дастури қабул 
қилинган. Дастурда таълим тизимининг барча босқичларида рақамли технологияларни 
кенг жорий этиш, бу соҳадаги билим даражаларини ошириш, таълим инфратузилмасини 
такомиллаштиришга ҳам катта эътибор қаратилган. 2020-2021 йилларда барча мактаблар 
ва мактабгача таълим ташкилотларини юқори тезликдаги Интернет тармоғига улаш ва 
замонавий телекоммуникация хизматларидан барча ҳудудларда фойдаланиш имкониятини 
таъминлаш, мактаб дарсликларидан электрон шаклда фойдаланиш имконини берадиган 
ягона таълим платформасини жорий этиш, ўқувчиларнинг ўзлаштиришини ҳисобга олиш, 
ўқишни электрон тарзда юритиш, ўқитувчилар фаолиятига оид статистика ва 
ҳисоботларни шакллантиришни назарда тутувчи «Электрон кундалик» ягона тизимини 
(kundalik.com) жорий этиш шулар жумласидандир. 
АКТни қўллашдан асосий мақсад таълим сифатини ошириш, ўқувчиларга 
берилаётган янги тушунчалар, қоидаларни тўғри ва аниқ шаклланишига кўмаклашиш, 
маълумотларни ўзлаштириш тезлиги ва ҳажмини ошириш, турли физикавий, кимёвий ва 
бошқа жараёнларни виртуал тарзда намоён қилиш орқали ушбу жараёнлар ҳақида тўлиқ 
тасаввурлар ҳосил қилиш, ўқувчиларга қўшимча маълумотлар олиш ва ўз билимларини 
синаб кўриш каби имкониятларни яратишдир. 
Ҳозирги кунда республикамиздаги деярли барча мактаблар замонавий 
компьютерлар билан таъминланган бўлиб, уларнинг кўпчилиги интернет тармоғига 
уланган. Мактаблардаги компьютерлар, электрон доскалар, интерактив проекторлар ва 
бошқа техник воситаларидан фойдаланиш талаб даражасида эмас. Таълимда янги ахборот 
коммуникация технологияларни қўллаш масаласини кўпчилик жуда тор маънода 
тушунмоқда. Яъни мактабларда компьютер синфларини ташкил этиш, уларга айрим 
дастурий маҳсулотларни ўрнатиш, мавзуларни презентациялар орқали тушунтириш билан 
чекланиб қолинмоқда.
Кейинги йилларда педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларида 
талабаларнинг АКТ соҳасидаги билим даражаларини оширишга алоҳида эътибор 
қаратилмоқда, зотан, таълим жараёнида замонавий ахборот технологияларини кенг қўллай 
олмайдиган ўқитувчини етук педагог деб ҳисоблаш тўғри эмас.
Таълимни ахборотлаштириш сермашаққат, доимий равишда педагоглардан ўз 
устиларида ишлашларини талаб қиладиган мураккаб жараён. Энг аввало бу жараён 
кишиларнинг таълим тизимига нисбатан йиллар давомида шаклланган дунёқарашини 
ўзгартиришини талаб этади. Агар мактабларда дарс бераётган ўқитувчиларнинг катта 
қисмини ёши 40 дан ошган педагоглар ташкил этишини, уларнинг компьютер 


198 
саводхонлиги талаб даражасида эмаслигини ҳамда улар ахборот коммуникация 
технологиялари педагогик фаолият самарадорлигини ошириш воситаси эканлигига 
ишончсизлик билан қарашларини ҳисобга олсак, таълим жараёнига АКТни жорий этиш 
учун амалга оширилиши лозим бўлган ишлар кўлами жуда катта эканлиги намоён бўлади. 
Шунинг учун ҳам педагогларни таълимда ахборот коммуникация тезнологияларини 
қўллашга ўргатиш малака ошириш тизимининг асосий вазифаларидан бири бўлиб 
қолмоқда. Юқорида кўрсатилган муаммоларни ҳал этиш учун доимий ва даврий равишда 
педагог кадрларни АКТ соҳасидаги малакаларини ошириш курсларини ташкил этиш 
мақсадга мувофиқдир. Бундан ташқари бу йўналишда семинарлар, стажировкалар, 
маҳорат дарсларини ташкил этиш ҳам ижобий самара беради. 
Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш 
марказлари зиммасига бу борада катта масъулият юкланади. Малака ошириш ўқув 
дастурлари фақатгина компьютерда оддий амалларни бажариш, унинг имкониятлари 
билан таништириш, маълум бир дастурий иловалардан фойдаланиш каби машғулотлардан 
ташкил топиб қолмай, балки турли дастурий маҳсулотлар имкониятларини таҳлил қилиш 
ва уларни таълим жараёнида қўллаш, ахборот коммуникация технологияларини муайян 
бир фанни ўқитишда самарадорлигини тасдиқловчи амалий усулларни ўргатиш, 
педагогларга олган назарий билимларини мактабларда амалий қўллашни таъминлашни 
ташкиллаштириш, АКТ имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўқитиш усулларини 
модификациялаш, коммуникация тизимлари орқали ўзаро тажриба алмашишнинг 
замонавий шаклларини ташкиллаштириш каби машғулотларни ҳам ўз ичига олиши керак. 
Ҳозирги кунда ўқитувчилар олдига қўйилаётган замонавий талаблардан яна бири бу 
ўқувчиларни мустақил равишда билим олишга ўргатишдир. Ўқувчиларнинг ўзларини 
қизиқтирган турли маълумотларни олишларида энг асосий ахборот манбаи Интернет 
бўлиб қолмоқда. Шунинг учун ҳам, ўқувчилар билимларини мустақил равишда 
оширишларига ёрдам бериш мақсадида сайтлар рўйхатини доимий равишда тақдим этиш 
фойдадан холи бўлмайди. Ўз навбатида ўқитувчиларни ахборот коммуникация 
технологияларининг янги имкониятлари билан таништириб борувчи қисқа муддатли 
масофавий курсларни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish