19. Журналистикада диалог, монолог. Журналистикада компрамисс, консенсус, цензура ва ҳ.з.
Жнтервю
Оммавий ахборот воситаларида кенг қоиланиладиган ахборий жанрлардан
бири интервюдир. Бу сўз инглизча боииб “сўраб олиш, суриштириш” деган
маънони билдиради. Мазкур жанрнинг журналистикада кенг учрашининг
сабаби шундаки ҳаётдаги ҳар бир факт, воқеа ва ҳодисанинг қандай боииб
ўтганлиги, тафсилоти одатда шу фактдан хабардор боиган, воқеа, ҳодисани
кўрган-билган одамлардан сўраб-суриштириб билинади, кейингина бирор
жанрдаги жумалистика материалига асос боиади. Шу боисдан сўраш,
суриштириш аввало, ҳаётни билиш воситаси болса, унинг журналистикадаги
акси эса ахборий публитсистиканинг энг муҳим, кенг тарқалган, оммабоб
жанри ҳисобланади. Бу жанр жамият ҳаётининг барча — ижтимоий-сиёсий,
иқтисодий-ишлаб чиқариш, маданий-маънавий ҳаётининг барча соҳаларида
қолланилади. Шу билан биргаликда у оммавий ахборот воситалари - газеталар,
журналлар, радио, телевидение, ахборот агентликлари, мтернетдан доимий жой
олиб келади. Аввало интервю расмий ва норасмий хилларга боиинади. Расмий
интервюлар асосан ҳукумат раҳбарларининг фаолияти билан боглиқ боиган
бирор муҳим воқеа - расмий учрашув, сафар, йирик анжуман ва зарур
саналарга ва бошқа давлат аҳамиятига эга боиган тадбирларга
баглшланиб ўтказилган пресс-конференсиялардан берилади. Норасмий
интервю эса журналистлар томонидан у ёки бу воқеа, ҳодиса ҳақида
ёзилади.
Интервю шакл жиҳатидан икки хил — ахборий ва таҳлилийга бўлинади.
Ахборий интервюда сўров, суриштирув натижасида олинган факт, аниқланган
воқеа ва ҳодиса ҳақида хабар қилинади ҳамда бу хабар, ахборот ким
томонидан айтилганлиги, факт ва м аиумотлар кимдан олинганлиги айтилиб,
қисқача тарзда берилиши мумкин.
Бу жиҳатдан у хабар жанрига яқин туради. Таҳлилий интервю эса суҳбат
деб аталади ва унда таҳлилий публитсистика хусусиятлари асосий ўрин
егаллайди. Шуни та кидлаш лозимки, кўп ҳолларда интервюнинг ахборий ва
таҳлилий хусусиятлари бирлашиб кетиши, яъни у орқали ҳам хабар ва
маълумотлар берилиши ва фикр-мулоҳазалар билдирилиши ҳам мумкин.
О cз тузилиши жиҳатидан интервю икки хил- интервю диалог ва интервю
монолог шаклида ҳам боТиши мумкин. Интервю диалогда мухбир ва
суҳбатдош ўзаро савол-жавоб қилишади. Бу савол-жавоб тайёрланиш
жараёнида тўғридан-тўғри оғзаки кўринишда ёки ёзма савол-жавоб
тарзида олиб борилади. Республикамизнинг машҳур кишилари, фан арбоблари,
ёзувпҳилар, санъаткорлар, ишлаб чиқариш илғорлари, тадбиркорлардан
олинган интервюлар жумалистикамизда, радио ва телевидениеда турли рукнлар
остида тез-тез бериб борилади.
Кўримб турибдики, интервю жанрининг бу асосий кўриниши жамият
ҳаётининг барча муҳим томонлари ҳақида хабар беришда кенг
қоТланилади.
Интервюнинг иккинчи бир кўриниши интервю монолог боТиб, унда
мухбир берган биргина саволга суҳбатдош томонидан берилган жавоб о ъз
аксини топади. Бундай интервю одатда ҳаётдаги бирорта муҳим ижтимоий,
иқтисодий, маданий-маънавий масала ёки муаммони ёритиш учун
қоТланилади. Бунда суҳбатдошнинг жавоби унинг тилидан ёки журналистнинг
тилидан, шарҳланиб берилиши мумкин. Бундай интервю одатда ҳажм жиҳатдан
диалог-интервюдан кичикроқ боТади.
Интервюнинг яна бир шакли журналистика анжумани — прессконференсиялардан олинади ва уларда оммавий ахборот воситалари
мухбирларига ҳаётнинг муҳим масала ва муаммоси ҳақида маълумот
берилади ҳамда журналистларнинг саволларига жавоб қайтарилади. Бу усул
умумжаҳон миқёсида кенг қоТланилиб келинади. Республикамизда ҳам
ижтимоий ҳаётнинг муҳим масалалари бўйича пресс-конференсиялар
мунтазам равишда ўтказиб турилади.
“Тўғридан-тўғри мулоқот” рукни остида бериладиган интервюларда
еса бирор бир давлат арбоби кўпчиликнинг саволларига жавоб беради. Бундай
ўзига хос интервю кўпинча радио ва айниқса телевидение орқали
ўтказилади. Бирор мавзу бўйича кўча-кўйда ўткинчилардан фикр
сўраш, суд жараёнида интервю олиш ҳам ана шулар жумласидандир.
Шунингдек, таҳририятга келган хатлар, махсус сўровномалар тарқатиш
орқали саволларга жавоб олиб бориш ҳам мазкур жанрнинг муҳим
кўринишлари ҳисобланади.
Кўриниб турибдики, интервю жанри турли, ранг-баранг кўринишларга эга
бўлиб, улар ижтимоий ҳаётни кенг ва чуқур ёритиш, ундаги муҳим факт,
воқеа ва ҳодисалардан ўқувчиларни хабардор қилиш, жамоатчилик фикрини
уйғотишга хизмат қилади. Энг оммабоп, тезкор ва таъсирчан бу жанр
журналистдан жуда катта меҳнат, топқирлик ва маҳорат талаб қилади. Журналист
аввало ҳаётни муттасил кузатиб бориши, ундан ижтимоий аҳамиятли,
ўқувчиларнинг қизиқишини уйғотадиган факт, воқеа ва ҳодисаларни қидириб
топиши, улар ҳақида кенгроқ маълумот бера оладиган одамларни аниқлаши,
уларни суҳбатга тортиши, ҳамда зарур маълумотлами ола билиши лозим.
Интервюни ёзиш (тайёрлаш) чоғида журналист аввало фактламинг
аниқлиги, воқеа, ҳодиса тафсилотларининг ҳаққонийлигига эътибор бериши лозим.
Интервюнинг қайси шаклда ёзилиши унинг қайси мавзу, масала ва
муаммога бағишланганлиги, ижтимоий аҳамиятга боғлиқ.
Журналист интервю олишда маълумот олаётган одамга ўша воқеаҳодисанинг моҳиятини очиш учун зарур бўлган саволлами ўз вақтида
бера олиши ва уларга тегишли жавоб ола билиши лозим. Журналист м ўлжалга
урадиган, қисқа, лўнда саволлар бериб, суҳбатдошдан ҳам шундай жавоб
олишга эришиши муҳим. Кераксиз тафсилотлар, ортиқча сўзлар интервю
учун тўғн келмайди, унинг аҳамиятини пасайтиради. Энг муҳирҳи
кўпчиликка, жамоатчиликка янгилик, янги факт, янги маълумотлар
етказишдир.
Интервюнинг композитсиясига келсак унинг қай тарзда тузилиши
юқорида айтганимиздек унинг мавзусидан ва журналист томонидан
танланган шаклдан келиб чиқади. Бу борада тайёр, кўп учрайдиган
шаблон тузилишлардан қочиб, оригинал, ижодий услуб топилиши лозим.
Интервюнинг тили ва услуби масаласига келсак у одатда жиддий, публитсистик
тилда ёзилади.
Интервю жанри жаҳон жумалистикасининг асосий жанри ҳисобланади.
Дунёда чиқиб турадиган деярли барча газеталар, журналлар саҳифаларида
бу жанрга оид материалларни кўплаб ўқиш мумкин. 0 ътган асрнинг
охирларида рус жумалистикасида таолият кўрсатган машҳур журналист
В.Песков интервю жанрининг устаси эди. Унинг «Комсомолская правда»
газетасининг деярли ҳар сонида босиладиган қисқа, лўнда, аммо
сермазмун мтервюларини газетхонлар қизиқиб ўқирдилар.
Журналистнинг 1962-йил 12-апрелда коинотга учирилган биринчи
космонавт Ю.Гагариндан олган интервюси инсоннинг коинотга
чиқишидек тарихий воқеанинг буюк моҳиятини очиб берган қисқа, ёрқин
асар сифатида журналистика тарихида қолган эди.
Оcзбек жумалистикасида ҳам интервю жанри ўзига хос ўринга эга
бўлиб, бу жанрнинг ҳам усталари мавжуд. Ўтган асрнинг иккинчи ярмида
“Қизил 0 ъзбекистон” газетасида фаолият кўрсатган журналист Абдулла
Пўлатов ҳам бу жанрнинг устаси саналар эди. У ҳар куни газета учун бирор
қизиқарли, “теша тегмаган” янгилик топиш учун тинмай изланар, тер
тўкарди. У газета саҳифаларида ёритилган ана шундай ижодий ёрқин
интервюлари, хабарлари учун ўз касбдошлари томонидан “ахборот қироли”
деб ном олган эди.
Мустақил 0 ъзбекистон журналистикаси, радио ва телевидениесида шу
кунда ҳам интервю жанридан кенг фойдаланиб келинмоқда. Бу оммабоп
жанр республикамиз оммавий ахборот воситалари учун ижтимоий-иқтисодий ва
маданий-маънавий соҳалардаги энг долзарб, қизиқ ва керакли факт ва
маълумотлами ўқувчига етказишда муҳим рол ўйнайди. “Халқ сўзи”
газетасининг 2005-йил 31-август сонида журналист У.Ҳакимжоновнинг
машҳур оъзбек боксчиси Муҳаммадқодир Абдуллаевдан олган
интервюси о рин олган. Унда мухбир боксчига қисқа-қисқа саволлар беради
ва шу хилда жавоблар олади. Бу материалда ўзбек спорт устасининг чет
еллардаги бокс бўйича бўлган “жанг”ларда эришган юксак натижалари ва
унинг келгусидаги режалари ёрқин баён этиб берилган. “0 ъзбекистон овози”
газетасининг 2005-йил 30-июл сонида босилган “Санъаткор билан учрашув”
деб ном олган интервюси эса санъат масалаларига бағисбланган. Журналист
Ф.Файзиев таниқли санъаткор Муяссар Раззоқовадан унинг ижодидаги
янгиликлами сўраб билади ва газетхонларга маълум қилади..
Интервю радио ва телевидениенинг ҳам энг кўп қоМламладиган,
доимий жанри ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |