Репортаж
Ахборий публитсистиканинг асосий жанрларидан бири репортаждир. Репортаж
сўзи лотинча репортаре - етказиб бериш деган маънони билдиради.
Репортаж - воқеа, ҳодисаларни бевосита, жонли акс эттирувчи, тезкор
ёритиб берувчи ахборий жанр. Унинг оддий хабардан фарқ. шуки, хабарда
ҳаётдан олинган факт, воқеа, ҳодисалар умумий, я ш қайд этиш тарзида
баён этилса репортажда факт, воқеа ва ҳодисалар ҳақида бевосита, о ша
воқеа, ҳодиса боииб оиаётган пайтда, шу воқеа ва ҳодисалар юз
бераётган жойдан тўппадан-тўғн хабар берилади, бошқача қилиб
айтганда ҳаёт воқеалари қайд этилн13}ъ4^ балки ҳаракатда, жонли
тасвирланади, ҳамда бу жараёнда журналист бевосита иштирок этади. Қисқача
қилиб айтганда репортаж — жонли ахборотдир. Ахборотнинг бу оммабоп жанри
билан шуғулланувчи, яъни репортаж ёзувчи (олиб борувчи) кишиларни
репортёр (ёки шарҳловчи) дейилади.
Репортаж ахборотнинг ўзига хос, жонли кўнмши боиганлиги боисидан
унда ахборот бериш, хабардор қилиш билан бир вақтда тасвирлаш, таҳлил
қилиш, хулоса чиқариш каби х у с у с ий ат! ар ҳам мавжуд. Я ни, репортажда
хабар, ҳисобот жанрларининг кўринишлари ҳам о з ифодасини топади. Шу билан
биргаликда унда факт, воқеа ва ҳодисалар ҳақида уламинг иштирокчиларидан
сўраб-сунштинш, фикрларми билиш ҳам талаб этилади. Бу эса репортажда
суҳбат (интервю) жанри хусусиятлари ҳа01 рсала(^ Воқеа,
ҳодисалар ҳақида бевосита, тўппа-тўғри хабар бериш, тасвирлаш талаб! Эса
мазкур жанрда бадиий адабиётнинг ҳикоя жанрига хос бо лган тасвирий
воситалар ҳам қоиламлишми талаб этади. Бу эса о ъз навбатида журналистика
билан адабиётнинг бир-бирига яқинлиги, иккаласи ҳам ҳаётни тасвир этишда
сўздан фойдаланишидан келиб чиқади- Аммо жумалистиканинг бошқа
жанрлари каби репортажнинг бош х у су сий ат1- ун8а 4° йиладиган асосий талаб
унинг публитсистиклигидир. Журналист (р э п о р те р ) репортажида аввало жамиятнинг
шу куни, айни замони учун ижтимоий аҳамиятли факт, воқеа ва ҳодисани
танлаб олади ҳамда унга шу кун, аУп! замон нуқтаи назаридан
ёндашади, тасвирлайди, таҳлил қилади в а жамият учун зарур, керакли
публитсистик хулосалар чиқаради. Бу эса репортажда ахборий, хабардор қилиш
хусусияти билан бирликда унда м а иу м даражада таҳлилий томонлари ҳам
борҳгини кўрсатиб туради. Яъни, р э п о р т а ж шарҳ билан яқин турганлиги
боисидан репортёрлами шарҳловчилар ҳ^м деб юритилади.
Репортаж жамият ҳаётининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-ишлаб
чиқариш ва маданий-маънавий ҳ а й о т и н и н г барча соҳаларини қамраб
олиши, ўзида акс эттириши мумкин. Й аъни, репортаж муҳим ижтимоий-сиёсий
воқеалар юз бераётган жойлардан, пахта далаларидан, саноат
корхоналаридан олиб борилиши, оммавий маданий-маънавий тадбирлар,
масалан, байрамлар, спорт мусобақалари ҳақида ҳикоя қилиши мумкин.
Шу билан биргаликда репортаж кундалик, оддий воқеалар ҳақида эмас, ўз
ижтимоий аҳамият жиҳатидан янгилик бўлган, энди воқеа бўлаётган
ижтимоий ҳодисаларни акс эттиради.
Репортаж акс эттираётган обекти нуқтаи назаридан воқий репортаж,
мавзуий (тематик) репортаж, муаммоли репортаж, репортаж - шарҳ кабиларга
бўИ мад И. Воқий (воқеабанд) репортаж ҳаётда юз берган бирор муҳим
ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ёки маданий-маънавий воқеа ва ҳодиса ҳақида
ҳикоя қилади. Бунга мамлакат ҳаётида юз берган муҳим ижтимоийсиёсий ҳодисалар — парламент мажлиси, ҳукумат раҳбарларининг расмий
сафарлари ва учрашувлари, йирик анжуманлар ҳақидаги репортажлар мисол
бўла олади. Шунингдек, мамлакат ҳаётида ёки чет элларда юз берган
муҳим фавқулодда ҳодисалар - уруш кўринишлари, террористик ҳодисалар,
табиат ҳодисалари ва бошқалар ҳақидаги репортажлар ҳам шу турга киради.
Мавзуий репортажлар эса маълум мавзуга багишланган бўлади.
Масалан, журналист (репортер) жамият ҳаётидаги бирор бир мавзу, масалан,
бирор шифохонанинг фаолияти, илмий муассасаларда олиб борилаётган илмий
тадқиқот ишлари, ёки болаларнинг ёзги дам олишлари каби ва бошқа
мавзулами ўрганиб, ўша жойлардан репортаж олиб бориши мумкин.
Бундай репортажлар шу соҳада олиб борилаётган ишлами ёритади, турли
илмий, ишлаб чиқариш жараёнлари ҳақида ҳикоя қилади. Албатта, бу хил
репортажларда ҳам бу жанрнинг асосий хусусиятлари, шу жумладан
публитсистик тадқиқот асосий ўрин тутади.
Муаммоли репортаж эса ҳаётнинг маълум бир ижтимоий-сиёсий,
иқтисодий ёки маданий-маънавий муаммолами ёритишга бағишланган
бўлади.
Масалан, журналист ҳаётда учрайдиган гиёҳвандлик, ичкиликбозлик
ёки бирор бошқа нохуш ҳоллар ҳақида махсус репортажлар тайёрлаши
мумкин. Бунда у шу соҳадаги факт, воқеа ва ҳодисаларни чуқур ўрганиб,
таҳлил қилиб бу муаммолар ҳақида жамоатчилик фикрини уйғотиши мумкин.
Репортаж - шарҳ бирор воқеани бошдан-оёқ тасвирлаш, кўрсатишга
бағишланади ва ўша воқеани шарҳлаб беради. Бунга спорт эшиттиришлари,
футбол шарҳини мисол келтириш мумкин.
Репортаж қайси оммавий ахборот воситасида берилишига қараб газета
репортажи, журнал репортажи, радиорепортаж ва телерепортаж каби хилларга
болинади. Бунда репортажнинг асосий жанр хусусиятлари сақланган ҳолда
ўзида оммавий ахборот воситаларнинг турли кўринишларга хослик ҳам
мавжуд боиади. Газета репортажи ҳажм жиҳатидан журнал репортажидан фарқ
қилиши мумкин. Журнал репортажида эса газета репортажи сингари тезкорлик
талаб этилмайди, у бирор воқеа ва ҳодисанинг ички моҳиятини очиб
беришга, яъни, чуқур таҳлилга асосланиши мумкин. Газета ва журнал
репортажи журналист (репортер)нинг юз берган воқеа ва ҳодисани ўз кўзи
билан кўриб, воқиф б о ииб кейин уни сўз билан тасвирлаб беришни талаб қилса
радио ва телерепортаж кўпинча тўппа-тўғри эфирга узатилади. Ҳаётни
суратлар воситасида ёритувчи фоторепортаж ҳам ўзига хосликни, факт, воқеа,
ҳодисаларни синчковлик билан топиб, акс эттиришни талаб этади.
Репортажнинг қайси хили болм асин унда журналистнинг бевосита иштироки,
“мен”и сезилиб туради. Чунки у реал воқелик билан ўқувчилар
(тингловчилар, тамошабинлар) ўртасидаги воситачи, ўзига хос “канал”
ҳисобланади. Яъни, ўқувчи, радиотингловчи, телетомошабин боиаётган
ва ҳикоя қилинаётган воқеаларни журналист (репортер) кўзи билан кўради,
идрок этади. Бу эса жумалистдан катта масъулият ва касбий маҳорат талаб
етади. Репортер воқеа ва ҳодисалар ҳақида оддий хабар берувчи эмас, балки
уларни таҳлил этувчи, баҳоловчи ҳамдир. Шу боисдан репортаж олиб
борувчи журналист ўзи хабар қилаётган, тасвирлаётган воқеанинг
моҳиятини яхши билиши, барча тафсилотларидан хабардор боииши лозим.
Масалан, ҳукумат раҳбарларининг расмий сафарлари, учрашувлар, йирик
анжуманлар ва бошқа ижтимоий-сиёсий мавзулардаги репортажларда зарур
м аълумотлар олдиндан тайёрлаб қўйилиши лозим. Фавқулодда воқеалар,
табиат ҳодисалари ҳақидаги репортажларда эса гарчи тасвирланаётган
воқcаламинг қандай ривожланиши, қай хилда тус олиши олдиндан маълум
болмаса-да, репортёр уларни зийраклик билан кузатиб бориши, бирор муҳим
тафсилотни кўздан қочирмаслиги, ҳар бир айрим кўринишлами ўз вақтида
шарҳлаб, таҳлил этиб бориши лозим. Байрамлар, оммавий тадбирлар ва
айниқса спорт мусобақаларидан олиб бориладиган репортажларда ҳам журналист
юз бераётган воқеалар, спорт мусобақаси ва ўйинларнинг бориши,
жамоалар таркиби ва бошқаларни синчиклаб кузатиши, томошабинга
шарҳлаб бориши керак. (Спорт ўйинидан олиб бориладиган бу хилдаги
репортажларда шарҳга кенг ўрин берилиши боисидан бу ишни бажарувчи
журналистлар спорт шарҳловчилари деб номланадилар). Репортажнинг барча
хилларида юқорида таъкидланганидек, ҳаққонийлик, аниқлик биринчи ўрмда
туради.
Репортер учун ўзи олиб бораётган, ёзаётган репортажида фактлар,
воқеалар ҳаққонийлиги, барча тафсилотлар маълумлиги билан бир қаторда яна
бу факт, ҳодиса ва воқеалар тафсилотидан энг муҳимлари, асосийларини ажратиб
олиш, уларни мушоҳада қила билиш ҳам талаб этилади. Бу эса журналистик
топқирлик билан публитсистик идрок орқали амалга оширилади.
Яъни, репортер ўзи тасвирлаётган воқеа ва ҳодисаларни ҳаққоний,
умуминсоний ва миллий тамойиллар асосида, энг Уг ор инсоний туйғулар
асосида баҳолай олиши, улардан энг тўгcри ва зарур хулосалар чиқара
билиши лозим. Бу ундан кенг билим, юксак маданият ва маънавиятни
талаб қилади.
Репортердан юқорида келтирилган хусусиятлардан ташқари яна
алоҳида кўра билиш ва кўрганларини мушоҳада қилгач жонли таъсирчан
қилиб ёза билиш, (ҳикоя қила билиш) лаёқати, ўткир публитсистик истеъдод
ҳам талаб этилади. Бу — репортаж учун керакли, ўз ўмидаги иборалар топа
билиш, тушунарли тилда таъсирчан гапириб бериш, ҳикоя қила олиш демакдир.
Репортажнинг тили ва услуби унинг мазмуни, материал олдига қўйилган
мақсаддан келиб чиқади. Расмий учрашувлар, анжуманлар ҳақидаги
репортажлар асосан расмий-публитсистик тилда олиб борилса, фавқулодда
воқеалар, табиат ҳодисалари ҳақидаги ва бошқа мавзулардаги репортажлар ана
шу мавзу ва воқеалар учун лозим бўлган тарзда олиб борилиши (ёзилиши)
мумкин. Бундай репортажларда керакли ўринларда образли тасвирий воситалар,
ҳис-туйғули ўринлар ҳам бўлиши мумкин. Жумладан спорт мусобақалари,
футбол, теннис, бокс ва бошқа спорт ўйинларидан олиб борилаётган
репортаж-шарҳларда ҳам шундай бўлиши мумкин. Бу - репортажнинг рангбаранг жанрий хусусиятларга эга эканлигини кўрсатади.
Шуни айтиш керакки, ҳаётни бевосита жонли тасвирлаш услуби
публитсистикада асосий ўрин эгаллаши билан бирликда адабиёт ва санъат
асарларига ҳам кириб бориши мумкин. Бунга мисол сифатида репортаж усулида
ёзилган роман, қисса, саҳна асари ёки кинофилмларни кўрсатиш мумкин.
Репортаж жанри жаҳон журналистикаси тарихида кенг қўлланилиб келинган.
0 ъзбек журналистикасига бу жанр асосан ўтган асрнинг ўттизинчи йилларида
кириб келди. Мустақил республикамиз жумалистикасида репортаж жанри кенг
ўрин олиб келмоқда. Газета ва жумалларимизда босилаётган, радио ва
телевидение орқали бериб борилаётган репортажларда мамлакатимизда
амалга оширилаётган улкан ижтимоий-сиёсий, иқтисодий - ишлаб чиқариш
ва маданий-маънавий ислоҳотлар, ҳаётимизнинг кенг жабҳаси, халқимизнинг
яратувчилик меҳнати ўзининг ёрқин аксини топмоқда.
“Халқ сўзи” газетасининг 2005-йил 1-сентябр сонида ЎзА мухбири
Н.Очиловнинг “Мангуликка муҳрланган хотира” сарлавҳали репортажи
босилган. Расмий тусда ёзилган бу репортажда пойтахтнинг Юнусобод
мавзусида барпо этилган “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуида қатағон
қурбонларини ёд этиш муносабати билан ўтказилган маросим ҳақида
ҳикоя қилинади. Муаллиф ўз репортажини бу маросимнинг ижтимоий тарихи
ҳақидаги кириш сўзлари билан бошлайди:
“Истиқлол халқимизга ўзлигини англаш, миллий қадриятларимизни тиклаш
ва янада бойитиш, она-Ватанимиз ҳурлиги йўлида жон фидо қилган
аждодларирриизнинг порлоқ хотирасига эҳтиром кўрсатиш имконини берди,- деб
ёзади: ти. Муслабид тузум даврида қатағон қилинган минглаб отабоболаримизнинг ноҳақ қораланган муборак номлари яна покланди.
Ватанимиз: истиқлоли йўлида шаҳид кетган қатағон қурбонлари хотираси
абадийлаштирилди”.
Репортаж давомида мазкур анжуманнинг қандай ўтганлиги
тасвирланади ва унда 0 ъзбекистон Президенти И.А.Каримовнинг маросимда
иштирок этган жамоатчилик вакиллари ва журналистлар билан учрашиб, улар
билан республикамиз ҳаётининг муҳим масалалари бўйича ўз фикрмулоҳазаларини билдирганлиги хабар қилинади.
Газетанинг шу сонида 0 ъзА мухбири Ғулом Мирзонинг “Озод
халқнинг улуғ байрами” сарлавҳали репортажи ҳам берилган. Унда муаллиф
мустақилликнинг 14 йиллиги муносабати билан пойтахтимизнмг Алишер
Навоий номидаги миллий боғида бўлиб ўтган байрам тантаналари ҳақида
сўз боради. Мазкур газетанинг 3-сентябр сонида эса журналист
Е.Болиевнинг “Осмони мусаффо юртга байрамлар ярашади” деган
репорлажи босилган. Унда мамлакатимиз вилоятлари, шаҳар ва қишлоқларида
Мустақиллик байрамининг қандай нишонланганлиги ҳақида ҳикоя қилинади.
Муаллиф о ъз репортажида интервю жанридан фойдаланади ва вилоятлардаги
мухбирларнинг байрам тантаналари қандай ўтганлиги ҳақидаги хабарларни
умумлаштиради. Юқоридаги репортажлар бу жанрнинг воқеага бағишланган
турига киради. Аммо негадир республикамиз журналистикасида жойлардан
олинган ва ҳаётда бўладиган турли воқеаларга бағишланган репортажлар
кам учрайди. Бу ачинарли ҳои, чунки бутун дунё журналистикаси
саҳифаларида репортаж деярли биринчи ўринда туради, ўқувчилар ҳаётда
шу кунда бўлиб ўтган воқеа ва ҳодисалар билан ана шу жанр воситасида
танишадилар. Ўзбек журналистикасидаги бу камчилик тезда тузатилиши керак.
Узбек менталитетида компромисс ва консенсус нисбати
Бирор бир халқ ҳақида фикр, муносабат билдирилмоқчи бўлинса, даставвал шу халқ вакилларининг бир-бирлари билан қанчалик ҳамжиҳатлиги, якдиллиги, ўзаро аҳиллиги масаласига эътибор қаратилади. Агар мазкур халқнинг вакиллари ўзаро иноқ, ҳамфикр, уюшқоқ, деган мулоҳазага келинса, унга нисбатан бошқаларда беихтиёр ҳурмат-эҳтиром туйғуси юзага келади. Мабодо бу халқ хусусида ўзаро келишмайдиган, бир-бирини ҳурмат қилмайдиган, фикри ва амали айрича одамлар, деган муносабат билдирилса, ундан бошқа халқ вакиллари ўзларини узоқроқ тутишга, улар билан муносабатда ўйлаб иш қилишга, сергак бўлишга интиладилар. Шу боисдан ҳам ўзаро аҳиллик, иноқлик, миллий бирдамлик муаммоси дунёдаги барча халқлар тақдири ва тарихида ҳамиша долзарб, ижтимоий-маънавий муаммо бўлиб келган. Бинобарин, ҳар бир миллатнинг зафарли, шон-шавкатга бурканган йўли, бахтли тақдири ёхуд мусибатли, оғир кечмиши ҳам ана шу миллий яқинлик масаласига бевосита боғлиқ ҳолда намоён бўлиб келган. Узбек халқи табиатан жамоавий миллат эканлиги маълум. Чунки бирор бир узбек тўйи ёхуд маъракасини ён-атрофдаги одамлар, қавм-қариндошлари, яқин биродарларисиз ўтишини тасаввур ҳам эта олмайди.
Мазкур нуқтаи назарни исбот этувчи яна бир жиҳат - ўзбеклар ўзининг бутун умри мазмунини фарзандлари бахтида кўришлари, зурриётларининг бахти учун ихтиёрий ва қалбан ўзларини садқа этишга ҳамиша шай эканликларидир. Мазкур нуқтаи назар тасдиғига хизмат қилувчи яна бир фазилат-бу ўзбекларнинг ҳамиша ўз уруғлари, қариндошлари, фарзандлари даврасида муқим яшашга интилишларидир. Демак, миллатимизнинг моҳият эътиборига кўра жамоавий эканлигига шубҳа йўқ. Жамоавий халқ эса ўз тақдири, мақсади, миллий ғурури, якдил ҳаракат қилишга рағбати кучли бўлиши билан фарқланиши керак. Халқимиз ўзининг жамоавий табиатли эканлиги, урф-одатлари, анъаналари, ўзига хос феъл-атвори билан французлар, испанлар ёки руслардан яққол ажралиб турадилар.
Жамоавий турмуш тарзини мустаҳкамлашдан иборат ижти-моий ҳаракат эса қадим-қадимдан халқимиз вакилларининг ҳуду-дий даражада қишлоқ, маҳалла тузилмалари муҳитида яшаш-ларини, шаҳар миқёсида эса муайян касб, ҳунар ёки илм-фан соҳаларида биргаликда тиғиз, зич, жамоа тарзида компакт фаолият юритишларини тақозо этиб келган. Бунинг яққол кўриниши сифатида мамлакатимиз қишлоқлари номланишига эътибор қаратиш жоиз. Дўрмон, Найман, Қатағон, Барлос, Некуз, Сарой, Қанғли ва ҳоказо номланишлар халқимиз вакилларининг муайян уруғ доирасида қариндошлар жамоаси тарзида яшаб келганликларини, тўпчилар, кулолчилар, қандолатчилар, мисгар-лар, темирчилар маҳаллаларида эса касб-ҳунар асосида бирлашиб яшаш тенденциясини кўриш мумкин. Илм, тасаввуф ва бадиий ижодиётда сулолавийлик, ворисийлик, қавмий давомийлик ҳам жамоавийлик анъаналарининг узвий давоми бўлиб келган. Моҳият эътиборига ва оддий мантиқ талабларига кўра жамоавий турмуш тарзи мустаҳкам бўлган ўзбекларнинг дунёда маҳв этувчи миллат бўлишини тасаввур этиш ҳам қийин. Аммо миллий кечмишимиз, аянчли ва изтиробли лавҳаларга тўла тарихимиз эса, афсуски бу мантиқни тасдиқламайди.
Қисқа тарихий қиёс келтирсак: Англия тарихида миллат хази-наси икки минг йиллик ўтмиши мобайнида бир марта (1104 йил-да Англиянинг французлар томонидан босиб олиниши пайтида) талон-торож этилган бўлса, АҚШ хазинаси сўнгги 200 йилдан кўп вақт мобайнида бирор марта ҳам, Япония хазинаси эса умуман ҳеч ким томонидан эгалланмаган, Россия давлат хазинасининг таланиши фақат бир марта - мўғуллар босқини пайтида 1230 йилда юз берган. Аммо Ўзбекистон ҳудудидаги давлатлар хазиналари эса 3000 йил мобайнида жами 50 мартадан кўпроқ ички ва ташқи босқинлар туфайли тарон-торож этилган. Мамлакатимиз бойликлари, осори атиқалар, китоблар, муҳим тарихий обидалар олиб кетилган. Маданиятимиз, тилимиз, ҳудудимиз оёқости қи-линган.
Нима учун дунёга Абу Наср Форобийдек «иккинчи муаллим» берган, зардуштийлик дини орқали оламга яккаю ягона худога сиғиниш маданиятини сингдирган, инсониятга Ал-Хоразмий даҳоси орқали янги усулдаги замонавий саноқ тартиботларини туҳфа қилган, Ибн Сино орқали тиб илмини янги юксакликларга олиб чиққан, ислом дини мазмунини тўғри ва дунёвий талқин этиб, унинг инсоний моҳиятини теран очиб берган Имом Бухорий, Замахшарий, Нажмиддин Кубро, Абу Мансур ал-Мотуридий, Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд сингари алломаларни дунёга келтирган, Лутфий, Навоий, Бобур каби сўз мулкининг султонларини етиштириб чиқарган улуғ халқ нима сабабларга кўра сўнгги тўрт юз йил мобайнида бу қадар таназзулга дучор бўлиб келди?
Ана шу саволларга жавобларни инсоний муносабатлар тизи-мидаги компромисс ва консенсус тушунчалари моҳиятини таҳлил этиш орқали излашга ҳаракат қиламиз. Маълумки, компромисс деганда икки ёки уч томоннинг вақтинча муроса ҳолати тушуни-лади. Компромисс ҳолатида томонлар бир-бирларига тоқат қиладилар, рақиблар билан кескин ихтилофлардан онгли равишда тийилиб турадилар. Шу боисдан ҳам компромисс муваққат, яъни вақтинча келишув ҳолати сифатида тушунилади. Компромисс ҳолатида зиддиятлар ташқи шаклдан ички шаклга ўтади. Ички зўриқиш вазияти муайян муддатгача ўзини ошкор этмай туради. Аммо бирор бир томон учун қулайроқ ижтимоий-сиёсий муҳит юзага келиши биланоқ компромисс ҳолати ошкора конфликтга айланиб кетади. Табиийки, компромисс ҳолатини миллий менталитет, ахлоқ-одоб, давлат ва жамият бошқарувидаги ўзига хослик маълум даражада жиловлаб туради.
Шу нарса эътиборга моликки, компромисс ҳолати муайян ижтимоий-сиёсий муҳит, давр, маънавий-маданий ёндашувлар ўзгариши билан консенсусга ёхуд бегоналашувга айланиши мумкин. Шу боисдан ҳам компромисс оралиқ муҳит бўлиб, таяниш ва ишонч билан ҳамкорлик қилиш учун мустаҳкам бўлмаган ҳолат ҳисобланади. Аммо жамият ҳаётида моҳият эътиборига кўра компромисс ҳолати керакли ҳодисадир. Жалолиддин Румий таърифига кўра, «Муроса бўлса кичик ишлар ривожланади. Муроса бўлмаса, катта ишлар ҳам завол топади». (Қаранг: Идрис шоҳ Суфизм. - М., 1994. - С. 94)
Муроса ҳолатида ҳар икки томон алоҳида-алоҳида ривож-ланишга интилади. Носоғлом рақобат муҳити амал қилади. Аммо муроса, яъни компромисс ҳолатида кичик ишлар бирмунча жонланса-да, катта ишлар ривож топмайди. Шунга қарамай, компромисс ҳолати жамиятда маълум муддатга бўлса-да, муайян турғунликни, тинчликни таъминлаб бериши жиҳатидан ижобий ҳодисадир.
Демак, ўз вақтида, ақл билан қўлланилувчи, рақиб ҳушёрлигини, зарарли таъсир қилиш суръатини сусайтиришга қаратилган компромисс муайян наф бериши шубҳасиздир. Аммо компромисс ҳолатининг миллий муносабатлар асоси, турмуш тарзининг мазмунига айланиб қолиши оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. ХВИ аср бошларидан эътиборан то мустақилликкача бўлган Марказий Осиёдаги ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётни тўла маънодаги компромисс муҳити амал қилган давр деб аташ мумкин. Негаки, бу давр давлат ва ижтимоий мақомга даъвогар акалар ва укалар, оталар ва фарзандлар, қариндошлар, бир миллат вакилларининг ўзаро ихтилофлари, вақтинча ўзаро тоқат қилиб яшашлари, доимий ички зиддиятлар муайян муддатда алмашиб амал қилиши воқеаларига тўладир. Шу боисдан ҳам, юртбошимиз Ислом Каримов айтганларидек, ХВИ ва ХХ аср оралиғи миллатимиз тарихида энг оғир таназзул даври сифатида тарихга киради.25
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, компромисс муҳитидан чиқа олмаган миллат ҳеч қачон рўшнолик кўрмаган ва тараққиётга эриша олмаган.
Компромисс ҳолатидан фарқ қилиб, консенсус ҳолати инсон-лараро муносабатларнинг сифат жиҳатидан юқори даражасини ифода этади.
Агар компромисс тушунчаси учун «тоқат қилиш», «чидаш», «бир гапдан қолиш», «тийилиш», «ўз манфаатини ўйлаб иш тутиш», «қош қўяман деб кўздан айрилмасликни ўйлаб ҳаракатланиш», «рақибини ёқтирмасликни яшириш», «вазиятни ақл билан баҳолаб бориш», «рақиб томон ҳаракатларидан доимий ҳушёр, сергак бўлиб туриш», «муайян чегарани сақлаб келиш» сингари сўз ва иборалар хос бўлса, консенсус тушунчасини ифодалаш учун «меҳр», «қалбий ва руҳий яқинлик», «дўстлик», «ўзгалар манфаатларини ўйлаб иш тутиш», «саховат», «муҳаббат», «қадрлаш», «бошқаларни ўзидек билиш», «фидойилик» сингари сўзлар хосдир. Шу ўринда Хўжа Баҳоуддин Нақшбанднинг «Кимки ўзи ҳақида қайғурибди, демакки у ўзини ўйламабди, кимки ўзгалар ҳақида қайғурибди, демакки у ўзини ўйлабди», деган пурҳикмат сўзлари компромисс ва консенсус тушунчалари фарқини айнан очиб беради.
Инсоний муносабатларда консенсус тушунчаси ўзаро яқинлик-нинг қуйидаги таснифида айниқса ёрқин намоён бўлади.
Одатда одамлараро яқинлик ўзаро танишув-«танишчилик»дан бошланиб, бир-бирини билиш-«билишчилик»ка, билишчиликдан эса «жўрачилик»ка, ундан кейин ака-укалар даражаларидаги «оғайнигарчилик»ка, сўнг эса «дўстлик» даражасига ўтиб, ўзининг олий босқичига юксалади. Мазкур эволюцион динамика моҳият эътиборига кўра иерархик, яъни поғонама-поғона юксалиш хусу-сиятига эга бўлади. Турли миллатларда бу жараён ҳар хил кечади. Масалан, атоқли ёзувчи, дўстлик тарихи куйчиси Виктор Гюго французлар дўстлиги хусусида фикр юритиб, бу халқ вакилларининг фавқулодда садоқатлилиги ва ўз яқинларининг манфаати йўлида жонини фидо этишга ҳамиша шай бўла олишини ўзининг машҳур «1783 йил» номли романида маҳорат билан тасвирлаган.
Худди шунингдек, Жек Лондоннинг «Мартин Идеи», Лев Толс-тойнинг «Уруш ва тинчлик» асарларида ҳам дўстлик даражасидаги инсоний яқинлик лавҳаларини кўплаб учратамиз. Мазкур халқлардаги дўстликка садоқат лавҳалари ўзаро тенг ёшли, мавқе ва мартабаси ҳар хил, аммо маслаги бир одамлар ўртасида кечади. Бу халқлар ҳаёти билан бадиий асарлар орқали танишган китобхонлар дўстликнинг самимий қудратига ишонадилар.
Халқимиз тарихида эса дўстлик мотивларига бағишланган асарлар орасида Алишер Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин» достонидаги Фарҳод ва Шопур образлари, қолаверса, шоир Навоий ва шоҳ Ҳусайн Бойқаро муносабатлари ибратлидир.
Миллий истиқлол халқимиз феъл-атвори, ҳаётга бўлган муносабати, менталитетини тубдан ўзгартириш, бунёдкорлик, том маънодаги ҳамжиҳатлик руҳига суғорилган яқинликни таъминлашга имкон яратди.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов асарларининг мазмуни халқимизни миллий бирлик, ўзаро меҳрлилик, биродарлик ва дўстликка даъват этувчи ғоялар мажмуидан иборатдир. Истиқ-лолнинг ўтган 20 йили мобайнида амалга оширилган улуғвор бунёдкорлик ишлари айни вақтда халқимиз менталитетини консенсус сари иуналтиришга ҳам муносиб тарзда хизмат қилиб келди. Узбек менталитетининг консенсусга даъват ғояси юртбошимиз томонидан белгиланган стратегик тараққиёт концепцияси асоси бўлиб, ана шу йўналишда 1997 йилнинг «Инсон манфаатлари йили», 2001 йилнинг «Оналар ва болалар йили», 1998 йилнинг «Оила йили», 2000 йилнинг «Соғлом авлод йили», 2004 йилнинг «Меҳр-мурувват йили», 2002 йилнинг «Қарияларни қадрлаш йили», 2005 йилнинг «Сиҳат-саломатлик йили», 2006 йилнинг «Ҳомийлар ва шифокорлар йили», 2010 йилнинг «Баркамол авлод йили», 2011 йилнинг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» деб номланиши ва тегишли Давлат дастурларининг ҳаётга жорий этилиши фикримизнинг исботи бўлади. Юртбошимиз ана шу мақсадни амалга оширишга тўғаноқ бўлиб келган хавф-хатарлар тизимини ҳам асослаб, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, қариндошчилик, порахўрлик сингари иллатлар айниқса хавфлилигини таъкидлайдилар. «Ҳар бир шахснинг миллий ўзлигига қайтишини, ўзлигини минтақавий асосда англаши белгилаб бермаслиги керак... Маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчиликни тор доирада этник-минтақавий фикр юри-тишнинг кўриниши, деб ҳисоблаш керак»
Консенсус тушунчаси муштарак манфаатлар бирлигини ҳам тақозо этади. Манфаатлар муштараклиги эса корпоратив яқинликни шакллантириш заруратини кун тартибига чиқарди. Прези-дентимиз И.А. Каримов англанган корпоратив манфаатлар уйғунлигини таркиб топтириш хусусида шундай дейди: «Жамият ичидаги алоҳида шахсларнинг уюшқоқлик билан жипслашишига уларнинг қайси уруғга, ҳудудга ёки этник гуруҳга мансублиги эмас, балки умумдавлат даражасида корпоратив манфаатларнинг яхши англанган муштараклиги асос бўлиши керак.
Барча минтақалар, барча этник ва ижтимоий гуруҳларнинг манфаатлари ўртасида мувозанат сақланишини доимо ҳисобга олиш зарур. Манфаатларни ифодалаш ва руёбга чиқаришнинг қонуний механизми маҳаллийчилик кайфиятлари, уруғ-аймоқлар курашининг вужудга келиши ва ривожланишига ғов солмоғи даркор».
Do'stlaringiz bilan baham: |