Хаиткариева сабохат хашимовнанинг ўзбекистон тарихи фанидан


Оммавий ахборотнинг табиати, моҳияти. Ахборот журналистиканинг асосий қуроли, воситаси сифатида



Download 0,8 Mb.
bet36/37
Sana14.04.2022
Hajmi0,8 Mb.
#550180
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
boshladik (Кириллча)

20.Оммавий ахборотнинг табиати, моҳияти. Ахборот журналистиканинг асосий қуроли, воситаси сифатида


25.Ахборот хавфсизлиги, ахборот хуружи, ахборот ва ғайриахборот

28.Радио ОАВ тизими сифатида
РАДИО
Газета ва жумаллар деярли тўрт асрдан буён инсониятга хизмат қилиб
келмоқда. ХЙИИ-ХИХ асрлар давомида эса журналистика таснифи фақат газета
ва журналлардан ташкил топди. Лекин, журналистиканинг жамият ҳаётидаги аҳамияти шу қадар катта-ки, инсоният фақат газета ва жумал билан кифояланиб қолмади. ХИХ асминг охири ва ХХ асминг бошларига келиб, оммавий ахборот воситалари таснифида катта бир янгилик, беқиёс бир ўзгариш юз берди, унга журналистиканинг бутунлай янги бир тури – радио кириб келди. Радио сўзи, юнонча боииб, «радиус» - нур, «радио» - нур таратаман, деган маънони билдиради, ҳамда, бу ўринда электромагнит
толқмлари орқали овоз толқмларини узоқ масофа ва катта ҳудудга симсиз тарқатиш усулига, бу усулни амалга оширувчи асбобга айтилади. Радио — ОАВнинг ўзига хос электрон техникага асосланган туридир. Радио, туб маънодаги журналистика эмас, яъни у сўзни босма усул билан кўпайтирмайди, балки уни махсус асбоблар воситасида оғзаки кўпайтиради, шу жиҳатдан у жумалистиканинг, тўғрироғи оммавий ахборот воситаларининг бир тури ҳисобланади. Радио оммавий ахборот воситалари таснифида алоҳида ўрин тутади, газета ва жумал кўриш, босма сўзларни ўқиш орқали инсон онгига етиб борса, радио эса овозни қулоқ билан эшитиш орқали таъсир кўрсатади. Бу эса инсоннинг энг асосий сезув аъзоси бў1миш қулоқ орқали ахборот қабул қилишдек энг қадимий ва табиий
имкониятидан келиб чиқади. Бу жиҳатдан уни журналистика ҳали вужудга келмаган пайтларда унинг вазифасини бажарган оғзаки нутқ, жарчилик, нотиқлиқ санъатининг давоми, бошқача қилиб айтганда юқоридаги воситаларнииг техникага асосланган
қайтарилган кўриниши дейиш мумкин. Гарчи ёзма (босма) сўз қанчалик муҳим ва мўтабар болмасин, оғзаки сўз, нутқ бевосита эшитувчига йўналтирилган боиади, унинг таъсир кучи каттароқдир. Шу боисдан ҳам радио жумалистиканинг ўзига хос, оғзаки, эшитувчига бевосита қаратилган тури сифатида инсоният ҳаётига дадил кириб келди ва ундан ўз муносиб о и н ини олди. Радио пайдо боигач кишилар ижтимоий ҳаёт янгиликларини тезроқ эшитадиган болдилар, дунёдан янада кенгроқ хабардор б о иа бошладилар, ижтимоий тафаккур уфқлари янада кенгайди. Кишилик юксак маданий босқичининг меваси боиган радио бу
босқичнинг янада ривожланишига таъсир кўрсатувчи муҳим омил болди. Радио пайдо боииши билан инсониятнинг нутқ санъати янада такомиллашди, товуш - оҳанг сифатида инсонга етиб бориб, унга завқ - шавқ, ором баг1 ишловчи мусиқа санъати янада ривожланди, инсон онгидаги олам ранг - баранглашди. Турган гапки, жамиятдаги табақалар, гуруҳлар, синфлар жумалистиканинг бошқа турлари каби радиодан ҳам ўзларминг ижтимоий-ғоявий, иқтисодий ва маънавий мақсадлари ёлида фойдалана бошладилар. Улар радиони кишиларга, кенг оммага, фақат айрим
мамлакат миқёсида эмас, балки бутун дунё миқёсида о ъз қарашлари, ғояларини етказиш, тарғиб ва ташвиқ қилиш ва ўзларига мухолиф бўлган
кучларнинг ғоя ва қарашларига зарба бериш учун восита сифатида
қўллай бошладилар. Радио тоиқинларининг сарҳад билмаслиги, бутун дунёга
ҳам тарқала олиши бу ишда жуда қўл келди. Турли хил ахборотлар, қарашлар,
ғоялар радионинг турли ўлчамдаги тўлқинлари сифатида ер куррасини ўраб олди ва куну тун, бир зум тинмасдан таралиб турадиган боиди. Энди инсоният ўз ҳаётини радиосиз тасаввур эта олмайди. Радио журналистиканинг, оммавий ахборот воситаларининг чегараларини, имкониятларини мисли кўрилмаган даражада кенгайтирди, дунё халқларини бир-бирига яқинлаштирди, инсоннинг оламаро масъулиятини оширди. Радионинг тарихига назар ташласак унинг кўпчилик ижоди эканлигми кўрамиз. ХИХ асминг ўрталарида италян олими К.Маркони радио бўйича жиддий тадқиқотлар олиб борди. Бу ишга жаҳондаги бошқа олимлар қатори рус
ихтирочилари ҳам ўз ҳиссаларини қўшдилар. Биринчи бор радио рус олими
А.С.Попов томонидан 1895-йил 7 май куни Петербургдаги мс физика — химия жамияти йиғилишида синаб кўрилди. Аммо у ишлаб чиққан электр сигналлами узоқ масофага симсиз узата оладиган радиотелеграф асосан алоқа воситаси сифатида ихтиро қилинган эди. Мазкур симсиз телеграфҳи оммавий ахборот воситаси бўлиб шаклланганича м аълум вақт ўтди. Бунинг учун эса журналистиканинг пайдо боиишида асосий оcрин тутган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий эҳтиёжлар зарур бо лди. Яъни, айрим табақа ва гуруҳлар радиодан бир жой да туриб жуда катта ҳудуд ва кенг масофадаги кишиларга ўз ғояларини етказиш мумкинлигини тушуниб етдилар ва бу муҳим эҳтиёж оддий алоқа воситасини оммавий ахборотнинг муҳим турига айланишига олиб келди. Жумладан, 1917-йилда Россияда ҳукумат тепасига келган болшевиклар радио орқали тарғибот ва ташвиқот олиб бориш учун уни такомиллаштириш бўйича махсус илмий-тадқиқот лабораторияси ташкил
етишди ва 1920-йилнинг бошида радиоешиттиришлар юзага келди. Радионинг оммавий ахборот воситаси сифатида ихтиро этилишида тошкентлик мутахассислар ҳам иштирок этишган. Масалан, 1920-йил 17-ноябр куни Тошкент радиоси мудири марказга юборган махсус радиограммасида Москва радиосининг овози Тошкентга ҳам етиб келганлигини маълум қилган эди. 1922-йилдан бошлаб эса Москвада дастлабки радио эшиттиришлар бошланди. Москва радиоси орқали эшиттирилган махсус «радиогазета»ларда болшевистик тарғибот ва ташвиқот асосий ўрин эгаллаган эди. Америкада мунтазам радиоешиттиришлар 1920-йилдан «Кей Ди Кей эй» радиослансиясининг президентлик сайловлари ҳақидаги репортажини эфирга
узатиш билан бошланди. 1922-йилдан бошлаб инглиз радиоси (кейинчалик «Би-Би-Си» деб ном олган) нинг мунтазам эшиттиришлари бошланди.
Умуман олганда, оммавий ахборот воситаларининг янги бу тури бўлмиш радио ўз фаолиятини сиёсий-ғоявий вазифаларни амалга оширишдан бошлади. Яна шу нарса ҳам кўриниб турибди-ки, дастлабки даврларда радиодан фақат журналистика (газета) материалларини ўқиб эшиттириш воситаси сифатида фойдаланилган, кейинчалик у аста-секин ўз хусусиятларига эга бўла бориб, оммавий ахборот воситаларининг то Тақонли бир тунга айлана борган. Тошкентда биринчи радиоешиттиришлар 1927- йилнинг 11- февралида бошланган. Оcзбекистонда радиоешиттиришламинг йўлга қоcйилиши халқимиз тарихида катта лжобий-маънавий воқеа ботган эди.
Ҳозирга келиб радио мисли кўрилмаган даражада тараққий этди ва бутун
жаҳон кишилик жамияти маънавий ҳаётидан мустаҳкам ўрм олди.
Дунёдаги барча ривожланган мамлакатлар ўз радиостансияларига эга.
Дунёда Америка Қўшма Штатларига қарашли «Америка овози»,
«Озодлик», Англиянинг «Би-Би-Си», Германиянинг «Немис тўлқинлари»
ва бошқа о ънлаб радиостансиялар ишлаб турибди. 0 ъз миллий мустақиллигига
еришган республикамиз ҳам ривожланган радио тармоғига эга.
0 ъзбекистонда 5 та радиостудия фаолият кўрсатмоқда. Улар орасида
0 ъзбекистон телевидениеси ва радиокомпаниясига қарашли Тошкент
радиоси етакчи о £ринни эгаллайди. 0 ъзбек радиоси доимий равишда тўрт
дастурда эшиттиришлар олиб боради. Шунингдек, Тошкентдан рус, ўзбек,
тожик, қозоқ тилларидаги эшиттиришлардан ташқари чет элдаги
радиотингловчилар учун инглиз, ҳинд, араб, форс, афғон, пушту, уйғур ва
бошқа тилларда эшиттиришлар олиб борилади.
Республикамиз ўз миллий мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг
мамлакатимизда давлат радиоешиттиришлари билан бир қаторда нодавлат, яъни
хусусий радиоешиттириш тармоқлари ҳам вужудга келди. «Навруз»,
«Пойтахт», «Гранд», «Ҳамроҳ», «Водий садоси», «Орият-доно» ва
бошқа номлардаги бу радиоешиттиришлар ҳар куни эфирга турли тезкор
хабарлар, қизиқарли эшиттиришларни узатмоқдалар. Бундай радиостансияларнинг пайдо бўлиши радио эшиттиришларнинг ранг-баранг боиишига,
ҳамда оммавий ахборот воситаларининг бу соҳасида ҳам о ъзаро ижодий
рақобатнинг вужудга келишида муҳим аҳамиятга эга бўлди.
0 ъзбек радиосининг овозини кўплаб мамлакатлардаги радио
тингловчилар доимий эшитиб борадилар. Бу ўзбек радиосининг халқаро
нуфузи тобора ошиб бораётганлигидан далолат беради. Ҳукуматимиз
томонидан қабул қилинган “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида” ва
бошқа муҳим ҳужжатлар ўзбек радиоси фаолиятини янада яхшилашда
катта имкониятлар яратиб берди. 0 ъзбек радиоси республикамизга ва чет
елларга доимий турли ахборотлар етказиб бериш билан бирликда мамлакатимиз
мустақиллигини мустаҳкамлаш, ўлкамизда олиб борилаётган улкан
ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий ислоҳотламинг амалга ошишида,
кишилар онгида истиқлол мафкурасининг тўла шаклланишида катта хизмат
кўрсатмоқда. Радио гарчи оммавий ахборот воситаларининг оғзаки
нутққа асосланган тури бўлса-да, ўз фаолиятида журналистика
қонуниятларига тўла риоя қилади. Яъни, радио ҳам ижтимоий ҳаётни акс
еттиради, уни билади, тадқиқ қилади ва унга қайтадан таъсир кўрсатади,
Радионинг ҳам бош вазифаси худди журналистиканинг бошқа турлари каби
ижтимоий ахборот тарқатишдан иборат. У ҳам журналистиканинг тасвир, таҳлил
ва таъсирдан иборат ижтимоий вазифаларини бажаришда то иа иштирок этади,
унинг фаолиятида ижтимоий ҳаётни тасвирлаш, яъни хабардор қилиш ижтимоий
вазифаси алоҳида ўрин тутади. Радио ижтимоий ахборотни тезкорлик билан,
бошқа оммавий ахборот воситаларидан олдинроқ етказа олиш
имкониятига эга. Шунингдек, у журналистиканинг таҳлил ва таъсир ижтимоий
вазифаларини ҳам бажаришда иштирок этади. Радио журналистиканинг бош
тамойиллари, анъанавийлик ва янги омиллардан фойдаланиш, жамоатчилик
фикрини ифода этиш ва бошқа қонуниятларини ҳам бажаради. Радиода
публитсистиканинг хабардор қилиш, таҳлилий ва бадиий-публитсистик
кўринишлари ўз ифодасини топади. Шунингдек, радио ижтимоий ахборот
етказиб беришдан ташқари, кишилами дам олдириш, эстетик завқ бериш
каби ижтимоий вазифаларни ҳам бажаради.
Радионинг бошқа оммавий ахборот воситаларидан ўзига хос афзаллиги
унинг серколамлиги, доимийлиги ҳамдир. Яъни, радио газета ва журналларга
қараганда кенгроқ жабҳада, куну-тун муттасил равишда ахборот тарқатиши,
ешиттиришлар бериши мумкин. Шунингдек, унинг тезкорлиги ва чегара
билмаслиги ҳам бошқа оммавий ахборот воситаларидан ажратиб туради.
Жумладан, радионинг қисқа толқинлари дунёнинг катта ҳудудлари, жуда узоқ
масофаларга тарқалиши мумкин. Бу эса халқаро миқёсда ахборотлар
тарқатиш ва маълум ғоялар етказиб беришга имконият туғдиради.
Радионинг ўз ижтимоий вазифаларини бажаришда нутқ санъати, театр ва айниқса
мусиқадан кенг фойдалана олиши унинг жозибадорлигини оширади. Лекин
радио оғзаки, онийлиги нуқтаи назаридан газета ва жумалдан кейинда туради.
У ижтимоий ҳаёт воқеаларини бевосита кўрсатиш имкониятига эга боиган
тcлекўрсатувлар билан ҳам ўзаро рақобатда ютқазиши мумкин, аммо,
телевидениега қараганда нисбатан тезкорлиги ва чегара билмаслиги билан
ундан устун келади. Республикамизда радио кенг тармоқли тузилишга эга. Бизда
республика, вилоят, шаҳар, корхона ва муассасалар миқёсида радио эшиттиришлар олиб борилади. Республикамизда радио, телевидение ва радиоешиттиришлар давлат компанияси томонидан бошқарилади. Радионинг раҳбари — компания раисининг ўринбосари ҳисобланади. Радиокомпания ижодий ва овозни ёзиб олиш хизмати ходимларига раҳбарлик қилади, радиотехникаси алоқа воситаси сифатида махсус идораларга бўйсунади. Марказий радиоешиттиришлар турли каналларга болинади. Биринчи дастур, «Машъал», «Ёшлик» канали ва бошқалар. Шунингдек унда ижтимоийсиёсий, «Ахборот», таълим ва тарбия, мусиқа, адабий-бадиий эшиттиришлар ва бошқа таҳририятлар иш олиб боради. Вилоят, шаҳар, туман ва корхона, муассаса радиоешиттиришлар! ўз имконига қараб бир ва бир неча таҳририятлардан иборат боиади.
Марказий радиоешиттиришлар юқорида айтганимиздек, бир неча
дастурларда олиб борилади. 1-дастур асосан расмий, ижтимоий-сиёсий
ешиттиришлар, 2-дастур эса маърифий, оммабоп, 3-дастур асосан дам
олдириш характеридаги эшиттиришлардан ташкил топади. «Машъал» деб
номланувчи махсус дастур эса ахборий-мусиқий эшиттириш ҳисобланади
Ёшлар учун махсус «Ёшлар канали» ҳам эшиттиришлар олиб боради.
Радио орқали бериладиган маълум мавзудаги эшиттиришлар мажмуи
радиожурнал деб аталади. Республикамиз радиосида «Гулхан», «Аланга»,
«Дугоналар», «Табассум» ва бошқа радиожумаллар доимий равишда бериб
борилади. Радиоешиттиришнинг бу хилда турли мавзуда бўлиши
журналистиканинг, ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олиши,
унинг ҳар тарафлама, ҳар ерда ҳозир ва ҳар нарсадан хабардор бўлишидан
келиб чиқади. Радиоешиттиришламинг маъмурий, ҳудудий жиҳатдан
бўлиниши эса аҳолининг барча қатламларини қамраб олиш лмконини беради.
Оммавий ахборот воситалари таснифида радионинг пайдо бўлиши билан
радиожумалистика ҳам пайдо бўлди. Радиожумалистика - журналистиканинг
радионинг ўзига хос хусусиятлари билан қўшилишидан ҳосил бўлган
умумий фаолият қоидаларидир. Радиожумалистиканинг ўзига хос
хусусиятлари, унинг махсус электрон техникага асосланиши, овозни магнит
тасмаларига ёзиб олиш ва эфирга узатиш билан иш кўриши, радио
фаолиятида публитсистика (сўз), техника (ёзиб олиш) ва узатишда нотиқлик
санъати, мусиқадан фойдаланишнинг умумий бирлашмасидан иборат боиган
жамоа меҳнати қўлланилишини тақозо этади. Бу ҳои унинг жанрларида ҳам
ўз ифодасини топади. Радионинг жанрлари журналистика (публитсистика) жанрлари
билан радионинг хусусиятлари қўшилмасидан келиб чиқади. Аввало шуни
айтиш керакки, публитсистика радио фаолиятида радиопублитсистикага айланади.
Яъни, матнга овоз ҳам қўшилиб публитсистиканинг таъсири янада ортади.
Радиода ҳам публитсистиканинг ҳар уч қисми - хабардор қилиш, таҳлилий
ва бадиий публитсистика ўз ифодасини топади, Яъни, жумалистикада
қўлланиладиган хабар, репортаж, лавҳа ва бошқа барча ахборий жанрлар
ҳамда суҳбат, шарҳ каби таҳлилий жанрлар ҳам радиода кенг қоиланилади.
(Фақатгина таҳлилий жанрламинг энг асосийси боим иш мақола радиода «радио
чиқиш» деб номланади). Бадиий публитсистикага хос бўлган очерк,
фелетон, памфлет каби йирик жанрлар ҳам радиода кенг қоиланилиши мумкин.
Умуман олганда журналистиканинг барча жанрлари радио фаолиятида бемалол
ишлатилиши мумкин. Бундан ташқари радио, адабиёт ва театр санъати билан
яқиндан ҳамкорлик қилиши боисидан радиоҳикоя, радиопеса,
радиоинссенировка каби жанрлардан ҳам фойдаланади. Радиода мусиқа
санъаУ кенг ўрин олиши боисидан радиокомпозитсия (матн ва мусиқанинг
ўзаро қўшилиши), радиоконсерт каби эшиттиришлар ҳам берилади. Радиодаги
бу хилма-хил санъатлар жамламасида сўз, публитсистика асосий ўринни
егаллайди, илло радио биринчи навбатда жумалистиканинг техникага
асосланган кўриниши, оммавий ахборот воситаларининг бир туридир.
Радиода ишлаш жумалистиканинг газета ва журнал каби турларидан анча
фарқ қилади. Радиода ишловчи журналист худди газета ва журналларда
ишловчи журналистлардек ижод қилиши билан биргаликда овозни ёзиб олиш ва
узатиш техникасидан, радионинг бошқа ўзига хос хусусиятларидан яхши
хабардор бўлиши шарт.



Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish