Гуруҳ битирувчиси Деҳқонова Зухрахон Таълатжон қизининг


Тасвирий фаолият машғулотлари мазмуни ва методикасини такомиллаштиришнинг ижтимоий-педагогик аспектлари



Download 1,71 Mb.
bet7/21
Sana11.07.2022
Hajmi1,71 Mb.
#776898
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21
Bog'liq
дЕХКОНОВА Зухрахон битирув иши ТУГРИЛАНГАН

1.2. Тасвирий фаолият машғулотлари мазмуни ва методикасини такомиллаштиришнинг ижтимоий-педагогик аспектлари

Узлуксиз таълим тизимининг мактабгача таълим босқичи болаларни жисмоний, маънавий, ақлий, ахлоқий ва эстетик тарбиялашнинг дастлабки, ва эътироф этиш жоизки, энг муҳим жабҳаси ҳисобланади. Зеро, айнан мактабгача таълим ёши болаларнинг дунёқаршини шакллантиришнинг асосий бўғини ҳисобланади.


Дунё ҳамжамиятида кечаётган глобаллашув ва интеграциялашув жараёнлари, шунингдек мамалакатимизда ижтимоий-таълимий соҳасларда амалга оширилаётган ислоҳотлар республикамизда амал қилаётган таълим мазмунини, жумладан мактабгача таълим мазмуни ва методикасини мақсадли тарзда ва мунтазам равишда такомиллаштириш, янгилаб бориш лозимлигини долзарб ижтимоий-педагогик муаммо сифатида кун тартибига қўймоқда. Бу мамлакатимизда амал қилаётган таълим сиёсатининг устувор тенденцияларидан биридир.
Мамлакатимиз узлуксиз таълим тизимини жамиятнинг ижтимоий-педагогик талаблари асосида муттасил такомиллаштириб бориш сиёсати қўлланилмоқда. Шунга монанд тарзда МТМ учун таълимнинг Давлат таълим стандартлари ҳамда мактабдан ташқари таълимнинг Давлат талаблари такомиллаштирилиб, таълим мазмуни оптималлаштирилди. Бу омил узлуксиз таълим тизимининг мактабгача таълим босқичида ҳам муайян ишларни амалга оширишни тақозо этар эди. Ана шу ижтимоий-педагогик эҳтиёжга асосан мактабгача таълимнинг Давлат талаблари такомиллаштирилди ҳамда мактабгача таълим муассасаларидаги таълимий жараён мазмуни янги ишлаб чиқилган “Болажон” таянч дастури бўйича амалга оширишга киришилди. Мазкур дастур асосида “Тасвирий фаолият” машғулотлари тизимида “Расм чизиш”, “Пластилин (лой) билан ишлаш”, “Аппликация” ҳамда “Қуриш-ясаш” машғулотлари алоҳида блок тариқасида берилган. Машғулотларнинг асосий вазифаси сифатида тасвирий фаолият воситасида мактабгача таълим ёшидаги болаларда кузатилган воқеа ва ҳодисаларни, объектларни тасвирлашга ўргатиш орқали уларда атроф-муҳит ҳақидаги тасаввурларни шакллантириш ва ривожлантириш, оламни билиш ва ундаги воқеликларни англашга ўргатиш белгилаб қўйилган. Бу таълимий амалларни самарали бажариш учун мактабгача таълим муассасаси тарбиячисининг педагогик арсеналида замонавий шароит ва эҳтиёжлар асосида ишлаб чиқилган ўқув-методик адабиётлар мажмуи бўлиши лозим. Мазкур илмий лойиҳа доирасида бажарилган фундаментал ишланмалар сифатида инсон ва табиат йўналишида олиб борилган изланишлар самараси ўлароқ болаларда табиатни эстетик идрок этиш воситасида уларда илмий дунёқарашнинг дастлабки элементларини шакллантиришда тасвирий фаолиятдан интегратив тарзда фойдаланиш, бу жараёнда табииий материаллар билан ишлашнинг педагогик технологияларига оид дидактик ишланмалар мактабгача таълим тизимида мавжуд бўлган ижтимоий-педагогик заруратни ижобий ҳал этишга қаратилган материал сифатида самарали қўлланиши мумкин. Шунингдек, “Тасвирий фаолият”машғулотларининг “Аппликация” тури бўйича олиб борилган мақсадли тадқиқотлар мактабгача таълим муассасаларида амалга оширилаётган таълим ва тарбия ишлари жараёнида аниқланган ижтимоий зарурат, мавжуд эҳтиёждан келиб чиққан ишланмалар сифатида муҳим педагогик аҳамият касб этади.
Тажрибалар, кузатувларнинг натижалари, уларнинг таҳлиллари бу соҳада ижтимоий-педагогик талаб ва эҳтиёж мавжудлигини, шунингдек, мамалакатимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган таълимий ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда мактабгача таълим муассасаслари учун тасвририй фаолият бўйича замонавий мазмун ва моҳият касб этувчи методик ишланмалар яратилмаганлигини кўрсатади. Айрим методистлар ва педагог олимлар томонидан ишланган баъзи ишланмалар биринчидан, кам тиражда бўлганлиги, қолаверса бугунги ижтимоий талабларни қондиришга қодир эмаслиги учун мазкур масала долзарблигича қолмоқда. Ҳанузгача мактабгача таълимнинг барча гуруҳлар учун тасвирий фаолият турларидан методик ишланмалар мажмуасини яратиш долзарб ижтимоий-педагогик муаммолигича қолмоқда.
Мактабгача таълим муассасаларида олиб бориладиган “Тасвирий фаолият” машғулотларининг мазмуни ва методикасини такомиллаштиришнинг ижтимоий-педагогик заруратини англатувчи омиллар сифатида эътироф этиш жоизки, мамлакатимиздаги мактабгача таълим муассасаларида қўлланиб келинган баъзи методик адабиётлар (“Болалар боғчаларида эстетик тарбия”, “Қуриш-ясаш ва конструкторлик ишлари”, “Пластилин ва лой билан ишлаш” ва ҳ.к.) хорижий манбалардан таржима қилинган бўлиб, уларда республикамизга хос миллий хусусиятлар етарли даражада эътиборга олинмаган. Қолаверса, улар мазмуни ва моҳиятига кўра маънавий жиҳатдан эскирганлиги боис фойдаланиш учун тавсия этилмайди. Шунинг учун ҳам миллий анъаналаримиз, қадриятларимиз, тарихий тажрибаларимизнинг мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг йўналишини белгилаб берувчи замонавий тенденциялар билан синтетик алоқадорлик ҳамда дидактик узвийлик принципига асосланган мактабгача таълим мазмуни ва методикасини ишлаб чиқишнинг назарий ва амалий асосларини яратиш жамиятимизнинг бугунги куни учун муҳим ижтимоий аҳамият касб этувчи, педагогика фани учун долзарб муаммолардан бири саналади.
Бугунги кунда МТМга эътибор ортиб бораётганлиги, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мактабгача таълим ёшидаги болаларни МТМ билан қамраб олиш улушини ошириш масаласи ҳукумат миқёсида кўрилаётганлиги бу таълим муассасларининг методик таъминотини ҳам яхшилаш, янгилаш долзарб муаммо сифатида эътироф этилмоқда.
Мактабгача таълим муассасалари учун ишлаб чиқилган ва такомиллаштирилган “Болажон” таянч дастурининг тузилиши ва мазмунининг таҳлилидан аёнки, кичик гуруҳлардан бошлаб энг кўп вақт расм, жисмоний тарбия ва мусиқага (2 соатдан) берилган. МТМда олиб бориладиган тасвирий фаолият интегратив мазмун касб этувчи энг катта блок, иккинчидан, фаолиятнинг бошқа турлари билан мантиқий ва дидактик боғлиқликда амалга оширилади. Бу омил ҳам тасвирий фаолият машғулотлари мазмуни ва методикасини фаолиятнинг бошқа турларига ҳамоҳанг тарзда такомиллаштириб бориш лозимлигин англатади.
Кейинги йилларда мактабгача таълим педагогикаси (О.Хасанбоева, Ф.Қодирова ва б.), болаларни расм чизишга ўргатишга оид тавсиялар (М.Абдураҳмонова, М.Раҳмонова) яратилган бўлсада, бевосита мактабгача таълимнинг давлат талаблари, “Болажон” таянч дастури асосида яратилган методик манбалар кам. Шунинг учун ҳам бу муаммо ижтимоий-педагогик аҳамият касб этади.
Соҳага оид психологик ва педагогик тадқиқотларнинг натижаларига, шунингдек, болаларнинг ривожланишининг психофизиологик хусусиятларига кўра, юқори таъкидлаганимиздек, дунёқарашнинг асосий қисмини шаклланиши уларнинг мактабгача таълим ёшича бўлган даврида тўғри келишини эътиборга оладиган бўлсак, болаларнинг шаклланиш ва ривожланиш жараёнининг мазкур босқичига алоҳида эътибор билан қараш лозим. Болаларнинг тасвирий фаолияти энг оммавий (деярли барча болалар чизади. Фақат уни махсус ишлаб чиқилган тизим орқали мақсадга мувофиқ тарзда йўналтириш лозим) тур ҳисобланиб, унда болалар атроф-муҳитдаги нарса ва ҳодисаларни англаш, уларга элементар тарзда эстетик муносабат билдириш, улардан олинган таассурот ва тасаввурларни ўз фаолиятларига татбиқ этишга босқичма-босқич ўргатиб бориш орқали уларни мактаб таълимига тайёрлаб боришнинг самарали воситаларидан бири эканлиги ҳам ижтимоий-педагогик моҳият касб этади. Зеро, тасвирий фаолият орқали болаларда ақлий ривожланиш, бадиий дид ва ижодкорликни таркиб топтириш, теварак-атрофдаги гўзалликлардан завқлана билиш кўникмаларини шакллантириш мумкин бўлади. Айнан шу омиллар мактабгача таълим ёшидаги болалар билан ўтказиладиган ҳар қандай таълимий ва тарбиявий ишлар муҳим ижтимоий-педагогик аҳамиятга эгалигидан далолат беради. Шу зарурият асосида мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг тасвирий фаолият натижаларини таҳлил қилиш методикаси ва баҳолаш параметрларини ишлаб чиқиш ҳам МТМда олиб бориладиган “Тасвирий фаолият” машғулотлари мазмуни ва методикасини такомиллаштиришнинг ижтимоий-педагогик аспектларидан биридир. Шу маънода ижтимоий-педагогик заруратга йўналтирилган илмий-амалий ечимлар сифатида:
- мактабгача таълимнинг таянч дастури ва улардан келиб чиқадиган ижтимоий-педагогик талабларни ўрганиш;
- мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг тасвирий фаолият билан шуғулланишлари борасидаги мавжуд ҳолатни танқидий ўрганиш ва таҳлил қилиш;
- таҳлиллар натижалари ҳамда мавжуд эҳтиёжлар асосида тасвирий фаолият машғулотлари мазмуни ва методикасини такомиллаштиришга йўналтирилган дидактик материаллар мажмуасини ишлаб чиқиш ҳамда уларни кенг қамровли тажриба-синовдан ўтказиш;
- олинган натижаларни амалиётга жорий этишнинг педагогик механизмларини ишлаб чиқиш;
- муаммони комплекс ҳал этишнинг назарий ва амалий асосларини яратиш каби маслаларни таъкидлаш жоиз.
Мактабгача таълим муассасаларида олиб бориладиган “Тасвирий фаолият” машғулотларининг таркибий компонентлари – “Расм чизиш”, “Пластилин (лой) билан ишлаш”, “Аппликация” ҳамда “Қуриш-ясаш” йўналишлари бўйича машғулотлар мазмуни ва методикасини ишлаб чиқишда ҳар бир гуруҳ учун мавжуд ҳолат, болаларнинг ёш ва физиологик хусусиятлари, ривожланиш даражаларини эътиборга олган ҳолда мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ва методистлари билан ташкилий-методик йўналишда ишлар олиб бориш ҳам соҳанинг муҳим ижтимоий-педагогик хусусиятларидан бири саналади.
Мактабгача таълим муассасаларида олиб бориладиган “Тасвирий фаолият” машғулотларининг мазмуни ва методикасини такомиллаштиришнинг истиқболдаги муҳим ижтимоий-педагогик масалалари сифатида:
- тадқиқотнинг барча босқичларида синаб кўрилган дидактик материалларнинг тажриба-синов натижаларини кенг кўламли таҳлил қилиш ҳамда олинган натижаларни умумлаштириш, тизимлаштириш;
- таҳлиллар ва хулосалар бўйича мактабгача таълим муассасаларининг барча гуруҳлари учун “Тасвирий фаолият” машғулотларининг мос йўналишлари бўйича машғулотлар комплексини яратиш;
- соҳани ривожлантириш истиқболлари юзасидан методик тавсиялар ишлаб чиқиш;
- тажриба-синов материаллари бўйича мактабгача таълим муассасаларида олиб бориладиган “Тасвирий фаолият” машғулотлари, шунингдек, ота-оналар учун методик қўлланмалар, турли дидактик материаллар мажмуаларини тайёрлаш;
- “Тасвирий фаолият” машғулотларининг дидактик тизими ишлаб чиқиш каби тадбирлар республикамизда узлуксиз таълимни ривожлантиришнинг муҳим омили сифатида қаралиши мумкин.
2012 – 2016 йилларда амалга оширилган тадқиқотлар, уларнинг натижалари асосида нашр қилинган методик материаллар маълум даражада муаммонинг ижобий ечимларидан бири сифатида қаралиши мумкин
Келтирилган таҳлилий мулоҳазаларни умумлаштирган ҳолда эътироф этиш жоизки, мустақиллик йилларида мамлакатимиз мактабгача таълим муассасалари амалиётида тасвирий фаолиятдан барча гуруҳлар учун ишлаб чиқилган дидактик тизим методистлар ҳамда тарбиячилар учун машғулотларни такомиллаштирилган Давлат талаблари ҳамда “Болажон” таянч дастури талаблари асосида амалга ошириш имконини беради. Тасврий фаолият воситасида эса болаларда умумий интеллектуал ҳамда бадиий-эстетик ривожланиш даражаси самарали кечиши таъмиланади. Шунингдек, тадқиқот натижалари мактабгача таълимнинг атроф-оламни ўрганиш ва англаш машғулотлари учун ўзига хос дидактик материал вазифасини ўтайди. Бу омиллар мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг умумий ривожланиш даражасини юқори бўлишини дидактик жиҳатдан кафолатлайди. Тадқиқот доирасида тайёрланадиган методик ишланмалар, хусусан, мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари учун “Мактабгача таълим муассасаларида аппликация машғулотлари” номли илмий-методик қўлланма, мактабгача таълим муассасаларида таълим ва тарбия ишларини интегратив тарзда ташкил этишга йўналтирилган “Тасвирий фаолият воситасида мактабгача таълим ёшидаги болаларда миллий ғурур элементларини шакллантириш” номли илмий-методик тавсиялар мавжуд ижтимоий-педагогик эҳтиёжнинг амалий ечимларидан бири сифатида мактабгача таълим муассасаларида олиб борилаётган таълим-тарбиянинг бош мақсади – болаларни мактаб таълимига тайёрлаш орқали баркамол инсонни шакллантиришга хизмат қилади. Тадқиқот натижаларидан аён бўлдики, бу муаммони ҳал этишда тасвирий фаолият машғулотлари кенг дидактик имкониятларга эга.
Мактабгача таълим муассасаларида олиб бориладиган “Тасвирий фаолият” машғулотларининг мақсад ва вазифаларини, мазмуни ва қўлланиладиган методларни аниқ белгилаб олиш муҳим ижтимоий-педагогик аҳамиятга эга. Бу вазифалар, табиийки, болаларнинг ёш хусусиятларига кўра белгиланади.
Болаларнинг уч ёшли даврида амалга ошириладиган тасвирий фаолият машғулотларининг вазифалари тизимида болаларнинг атрофдаги нарса ва ҳодисалар, буюмларнинг, табиатдаги ҳолатларнинг эстетик параметрларига нисбатан қизиқувчанлик, эътибор қаратишни ўргатиш; тасвирлардаги таниш ҳолатлар (таниш кишилар, буюмлар ва ҳ.к.)ни ва сюжетларни англаш ва уларга нисбатан эмоционал муносабат кўникмаларини таркиб топтириш; тасвирий ва амалий санъат асарларининг ранги мазмунига нисбатан бадиий қизиқиш доираларига кирувчи дастлабки компонентларини тарбиялаш каби таълимий ва тарбиявий масалалар ҳал этилиши кўзда тутилади. Шу вазифаларга мос тарзда тасвирий фаолият машғулотларининг мазмуни белгиланади. Масалан, ранглар, улар орқали ҳосил қилинадиган турли доғларнинг ўзига хос гўзаллиги, буюмларнинг шаклини англаш ва эстетик баҳолаш ва ҳ.к. Бу компетенциялар бевосита тасвирий фаолият орқали шакллантирилади. Бу жараёнда ота-оналарнинг педагогик билимлар ҳал қилувчи рол ўйнайди ҳамда болаларнинг қўл моторикасини ривожлантиришга устувор тарзда қаралади. Бунинг учун, биринчи навбатда, боланинг физиологик кўрсаткичлари, жисмоний сифатларини ривожлантиришгина эмас, балки айнан тасвирий фаолиятга нисбатан уқувларини тарбиялаш омили сифатида қараш лозим. Шунингдек, тасвирий фаолиятнинг датлабки босқичларидан болаларни тасвирий фаолият қуроллари ва материаллари билан белгиланган тартиб ва меъёрий талаблар доирасида фаолият кўрсатишга одатлантириб бориш лозим.
Болаларнинг тасвирий фаолият ҳақидаги тушунчалари, малакалари, муносабатлари уларнинг уч-тўрт ёш даврига тўғри келади. Бу давргача уларда тасвирий фаолиятнинг айрим элементлари кузатилса-да, бу жараён мутлақо онгли тарзда кечади деб бўлмайди, яъни айрим операциялар мазмунида стихиялилик элементлари кузатилади. Шундай бўлса-да, бу ёшдаги болаларда аторф-муҳитдаги воқеа ва ҳодисаларани эстетик идрок этишга интилиш сезилади. Шу тариқа уларда буюмларнинг эстетик параметрлари – шакли (юмалоқ, тўртбурчак, учбурчак), катта-кичиклик параметрлари (қалин, юпқа, ясси, узун, қисқа ва ҳ.к.), ранги (қизил, қора, сарик, яшил, кўк), унинг туси (оч, тўқ) ҳақидаги тасаввурлар тасвирий фаолиятнинг истиқболи учун муҳим дидактик аҳамиятга эга.
Бу ёшда болаларнинг тасвирий фаолиятга тайёргарлик омили сифатида уларни китоб оламига жалб қилишни эътироф этиш жоиз. Зеро, улар китобларнинг шакли, ранги, уларнинг бадиий безаги, айниқса, иллюстрацияларини диққат билан кузатадилар. Бу жараённи тасвирий фаолиятнинг бир жабҳаси деб қараш мумкин. Бу жараёнда болаларда тасвирий фаолиятга қизиқиш, тасвирланаётган воқеликни диққат билан кузатиш, улардан эстетик завқ олиш операциялари содир бўлади. Мазкур жараёнларда шаклланган таассурот, тасаввурлар асосида болаларнинг тасвирий фаолиятга оид дастлабки малакаларини таркиб топтириш мумкин бўлади. Жумладан, фломастер, қалам, мўйқаламни ушлаш, уни қоғоз сатҳига чизиш орқали қандайдир тасвирлар ҳосил қилиш; ҳосил бўлган чизиқлардан шакл, тасвир излаш орқали болаларда ижодий фантазиларни ривожлантириш жараёнлари кечади. Бу жараён тасвирий фаолият деб аталса-да, боланинг ривожланишидаги муҳим кўрсаткичлар – кўз билан чамалаш, қўлни муайян фаолиятга (бизнинг мисолимизда чизиқлар орқали шакл ҳосил қилишга) йўналтириш мантиқий фикрлашга, шакллардан образ ҳосил қилишга ўргатиш каби дидактик вазифалар бажариб борилади.
Бу ёшдаги болалар билан бевосита амалга ошириладиган тасвирий фаолият машғулотларида устувор тарзда конструкциялаш машқларини ўтиш мақсадга мувофиқ. Чунки, биринчидан, бу турдаги машғулотларни ташкил этиш имкониятлари кенг. Биргина “Лего” туркумидаги шакллардан ҳар хил конструкциялар ясаш мумкин. Иккинчидан, бу машғулотларда пластилин ёки бўёқлар билан ишлашдагидек гигиена қоидаларга амал қилиш борасида қийинчиликлар юзага келмайди. Учинчидан, ўхшамай қолган вазиятларда уларни бузиб ташлаш ва бошқатдан қуриш имкониятлари кенг. Шунингдек, бу турдаги машғулотлар дидактик моҳият нуқтаи назаридан болаларда ижодий фантазияни ривожлантириш, ижодий хилма-хиллик, вариативликни излаш компетенцияларини шакллантиради.
Бу ёшда болаларда ҳайкалтарошликнинг дастлабки малакалари шакллантириб борилади. Бу жараёнда тасвирлан (ясал)адиган ҳайкалчанинг ўлчамига мос пластилин бўлакчасини ажратиб олиш орқали болаларда чамалаш, уларни ҳайкалчанинг қисмига кўра ишлов бериш (қўл-оёқлари учун уни кафтлар орасида юмалатиб найча шаклига келтириш, бош қисмини юмалоқлаш ва ҳ.к.) малакалари таркиб топтириб борилади.
Ва ниҳоят, энг муҳими, тасвирий фаолият воситасида болаларда ижтимоийлашув – мулоқот компетенцияларининг дастлабки элементлари шакллана боради: улар тегдошлари, тарбиячиси, ота-оналари билан мулоқотга киришиб, ниманидир сўрайди, ўзи ясаган шакл ҳақида ҳикоя қилади, тенгдошининг ишини муҳокама қилади, унинг ижобий жиҳатларини ўзлаштириш орқали ўз фаолиятига танқидий муносбатда бўлишни ўрганади. Барчасининг асосида тасвирий фаолият ётади.
Навбатдаги муҳим дидактик вазифа – болаларнинг дастур талабларини бажарганликларини баҳолаш билан боғлиқ. Мазкур тадқиқот доирасида мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг тасвирий фаолият натижаларини таҳлил қилиш методикаси ва баҳолаш параметрлари ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур ишланма умумий характерга эга бўлган, яъни ёш гуруҳлари бўйича компонентларнинг мазмуни ва характерига кўра ажратилмаган. Шу маънода ҳар бир ёш даври учун тасвирий фаолият малакаларини даражаларга бўлиб баҳолаб бориш жараённи нечоғлик мақсадга мувофиқ тарзда амалга оширилаётганлигини ўзига хос мониторинги бўлади. Демак, 3 – 4 ёшли болаларда тасвирий фаолиятга оид компетенцияларни шаклланганлик даражаларини педагогикада анъанавий тарзда қўлланиб келинаётган “паст”, “ўрта” ва “юқори” шкалаларда баҳолаш мумкин. Агар бола атрофидаги қизиқарли, ранг, шакл жиҳатидан эстетик мазмунга эга бўлган буюмларга, шунингдек, атоф-муҳитдаги эстетик ҳолат ва воқеликларга қизиқиш билан муносабат билдирсада, тасвирий фаолиятга фақат ота-оналари ёки тарбиячининг қистови билан киришса бундай болаларнинг фаолиятини “паст” даража билан баҳолаш лозим.
“Ўрта” даража моқамида баҳоланадиган болаларда буюмларнинг эстетик жиҳатларига қизиқиш мавжудлиги уларнинг хатти-ҳаракатларида кузатилади. Улар ўз фаолиятларида чиройли деб баҳоланган буюмларнинг айнан қандай жиҳатларга кўра чиройли эканлигини аниқлашга интиладилар. Бундай элементларни ажратиб кўрсата олишда ҳаракат қиладилар. Бир сўз билан айтганда, буюмларнинг чиройлилик, яъни эстетик сифат (параметр)ларини баҳолай оладилар. Муҳими, улар тасвирий фаолиятга қизиқадилар ва тасвирий фаолият турлари – расм чизиш, ҳайкалча ясаш, аппликация қилиш ва қуриш-ясаш ишларида муайян компетенцияга эга бўладилар. Катталарнинг тавсияси, кўрсатмаси билан бажарилган ишни такомиллаштириш учун унга айрим ўгартиришлар, тўлдирувчи деталлар қўша оладилар.
Фаолияти “юқори” даражада белгиланадиган болаларнинг фаолиятида буюмларнинг, атроф-муҳитдаги воқеа ва ҳодисалардаги эстетик жиҳатларни аниқ тасаввур қила оладилар; тасвирий фаолиятда қўлланиладиган материалларнинг моҳиятини биладилар (лой ёки пластилиндан пластик шакл (ҳайкалча) ясалади, рангли қоғозлардан аппликация ишланади, ҳар хил кубиклардан турли шакллар ясалади, қалам, фломастет, бўёқларда турлича расмлар ишланади ва ҳ.к.), улардан фойдаланиш техникасининг элементар асосларини эгаллаган бўладилар; тасвирий фаолият билан шуғулланишда шахсий ташаббус кўрсатади, қизиқиш билан шуғулланади. Шунингдек, бажарилган ишни якунлашда бирор бир қўшимча детал қўшиш лозим бўлса, бу ишни бошқаларнинг кўмагисиз, кўрсатмасисиз мустақил тарзда уддалай оладилар.
Фаолият турлари бўйича машғулотлар мазмунида қуйидаги компонентлар бўлиши лозим.
Тасвирий фаолиятнинг энг салмоқли қисми, шубҳасиз, расм ишлаш машғулотлари саналади. Бу гуруҳда болалар чизишга берилган топшириқ мазмунига мос материал ва ўқув қуролларини мустақил танлай олишга ўргатилади. Республикамиздаги мактабгача таълим муассасаларида амалга оширилаётган тасвирий фаолият машғулотларининг амалиётини кузатиш ҳамда болаларнинг тасвирий фаолият натижаларини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосидаги хулосаларга таянган ҳолда қайд этиш жоизки, болалар устувор тарзда рангли қалам ва фломастерларда ҳам ишлайдилар. Шундай бўлса-да, уларнинг қўл ҳаракатларида ишончлилик, бирор юзани штрихлаш методида тўлдириш ва аниқ бир рангни ифодалаш ҳаракатлари кузатилади.
Бу гуруҳдаги болалар билан қоғозлар ёрдамида аппликация, шунингдек, ҳажмдор нарсалар ясаш, тасвирлаш машғулотларини ташкил этиш тавсия қилинади. Айрим болалар билан комбинациялаштирилган фаолият амалиётини қўллаш мумкин, яъни фломастер билан бирга рангли қаламлардан, рангли қаламлар билан бирга рангли мелчалардан фойдаланиш мумкин. Шароит ва имконият мавжуд бўлган вазиятларда бўёқларда ҳам шундай комбинацияларни қўллаш мумкин бўлади.


Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish