Гуруҳ битирувчиси Деҳқонова Зухрахон Таълатжон қизининг


Битирув малакавий ишининг амалий аҳамияти



Download 1,71 Mb.
bet5/21
Sana11.07.2022
Hajmi1,71 Mb.
#776898
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
дЕХКОНОВА Зухрахон битирув иши ТУГРИЛАНГАН

Битирув малакавий ишининг амалий аҳамияти:
Битирув малакавий иши муаммосининг моҳияти ва унинг натижасида ишлаб чиқилган методик тавсия, қўлланма ҳамда бошқа ишланмалар мактабгача таълим муассасаси педагоглари, жумладан, тарбиячи, тасвирий фаолият тўгарак раҳбарларига болаларда тасвирий фаолият саводхонлигининг дастлабки элементларини шакллантириш жараёнида қўл келади. Битирув малакавий иши жараёнида пайдо бўлган ғоялардан педагогика коллежлари, олий ўқув юртларида тасвирий санъатни ўқитиш методикаси бўйича бериладиган маъруза машғулотларида фойдаланиш мумкин. Битирув малакавий иши натижаларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган методик тавсиялар мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини янада такомиллаштиришга, тасвирий фаолият машғулотларини ташкил этишга йўналтирилган фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Ҳимояга олиб чиқиладиган ҳолатлар:
1. Мактабгача катта ёшдаги болаларда тасвирий саводхонлик элементларини шакллантириш педагогик муаммо эканлиги.
2. Мактабгача катта ёшдаги болаларда тасвирий саводхонлик элементларини шакллантиришнинг мавжуд аҳволининг педагогик таҳлили.
3. Мактабгача катта ёшдаги болаларда тасвирий саводхонлик элементларини шакллантиришнинг педагогик имкониятлари.
4. Мактабгача катта ёшдаги болаларда тасвирий саводхонлик элементларини шакллантиришнинг самарадорлиги.
Битирув малакавий ишининг таркибий тузилиши: кириш, 2 боб, 5 параграф, хулоса ва тавсиялар , фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.

I БОБ. ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТ МАШҒУЛОТЛАРИ МАЗМУНИ ВА МЕТОДИКАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ


1.1. Мактабгача таълим муассасаларида олиб бориладиган
Тасвирий фаолият” машғулотларини ташкил этишнинг назарий асослари

Мактабгача таълим тизимига қўйиладиган замонавий талаблар унинг педагогик жиҳатларини янгилаш, мактабгача ёшдаги болаларга бериладиган таълим-тарбия ишларини жамиятда юз бераётган ўзгаришлар, илгари сурилаётган ижтимоий талаблар асосида янгилаб, такомиллаштириб боришни тақозо этади. Бунда, биринчи навбатда, жараённинг назарий ва амалий асосларини мантиқий боғлиқлиги, ёш авлоднинг интеллектуал, маънавий-ахлоқий, жисмоний ва эстетик жиҳатдан ҳаётга тайёр кишилар бўлиб етишишлари учун педагогик шароит ҳамда таълим мазмунини тақдим этиш жамият тараққиётининг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.


Болаларни расм ишлаш техникасига ўргатиш ҳеч қачон бирданига амалга ошмаган. Болаларбоп расмларнинг дастлабки тадқиқотчилари Корродо Риччи, Либерти Тедд, В.М.Бехтерев кабилар болалар ижодиётини ривожланишининг ўзига хос жиҳатларини таъкидлаган ҳолда уларни расм ишлашга ўргатишнинг зарурлигини уқтириб ўтганлар.
Болаларга расм ишлаш техникасини махсус машқлар тизими орқали ўргатиш ғояси биринчилардан бўлиб италиялик санъатшунос Корродо Риччи томонидан қўллаб-қувватланган бўлиб, уларсиз ҳатто катталар ҳам болаларнинг билим савиялари даражасида қолиши мумкинлигини таъкидлаган.
Филадельфиядаги бадиий ишлаб чиқариш мактабининг директори, академик Либерти Тедд қўлнинг чаққонлиги, унинг ҳаракатчанглигини тасвир мазмунини ифодалашнинг муҳим шарти сифатида қараган. Унинг фикрини қўллаб-қувватлаган ҳолда таъкидлаш жоизки, қўлнинг чаққонлиги расм ишлаш техникасини эгаллаш, кенг маънода болаларда тасвирий саводхонлик элементларини шакллантириш, кўпгина фаолият турларидан асқотадиган рассомлик маҳоратини ривожлантириш учун зарур. Шуларни эътиборга олган ҳолда Либерти Тедд расм чизишда қўл ҳаракатлари учун махсус машқлар тизимини ишлаб чиқди. Мактабгача ёшдаги болалар учун мўлжалланган бу машқларни болалар жон-диллари билан бажарадилар. Бу машқлар тизимида фақатгина геометрик шаклларни чиздириш билан кифояланиб қолмасдан, балки табиий унсурларни чиздириш ва бу орқали болаларнинг она табиатга бўлган қизиқишлари, кузатувчанликларини ривожлантириш лозимлигини таъкидлайди. Бу омил Ўзбекистон шароитида болаларни амалий санъатнинг наққошлик тури асосларини ўрганиш орқали оламни англаш кўникмаларини тарбиялашда самарали қўлланиши мумкин. Зеро, наққошликнинг ислими тури айнан табиатни эстетик ўзлаштириш асосида шаклларни стилизациялаш (бадиийлаштириш) воситасида яратилади.
Тасвирий фаолият, умуман, тасвирий санъатнинг ўзига хос жиҳати турли воситалар, хусусан, нур-соя воситасида ҳажмни тасвирлаш муҳим аҳамият касб этади. Шу маънода ҳайкалтарошлик ва конструкторлик ишларига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Зеро, айнан ҳайкалтарошлик машғулотларида болалар буюмнинг ҳажмини бир неча сезги органлари орқали – ҳам визуал, ҳам қўл билан сезиш орқали ҳис қилиш мумкинлиги болаларнинг сенсор тажрибаларини ортишига хизмат қилади. Шу тариқа болаларда ассоциатив, яъни бир неча турдаги ҳиссиётлар, тасаввурлар ва таассуротлар асосидаги образларнинг шаклланиш жараёни фаоллаштирилади. Бироқ, 2­ - 3 ёшли болаларнинг ёш хусусиятларига кўра ҳайкалтарошлик машғулотларида гигеник талаблар машғулотлар жараёнида диққат марказида бўлмоғи лозим. Зеро, машғулотларда қўлланиладиган лой таркибида ҳар хил микроблар бўлиш эҳтимоли мавжуд. Шунингдек, ҳайкалтарошлик машғулотларида қўлланиладиган плпстилинларнинг айримларида ишлаб чиқарувчиларнинг мазмунлари, улардан фойдаланиш тартиблари кетирилмаган.
Болаларнинг тасвирий фаолияти борасида, уларнинг тасвирий санъатнинг назарий ва амалий асосларини эгаллашлари юзасидан мутахассисларнинг турлича қарашлари мавжуд бўлган. Айрим олимларнинг фикрича, болаларнинг тасвирий фаолиятларига катталарнинг аралашуви мумкин эмас. Бунда уларнинг ўзига хос қобилиятлари ўз таъсир кучини йўқотиши мумкин, деб ҳисоблаганлар. Бу таълимот “эркин бадиий тарбия” деб аталиб, ХХ асрнинг бошларида бу ғояни умумий ўрта таълим тизимидаги “Расм” (ҳозирги “Тасвирий санъат”) дарсларига татбиқ этишга уринишлар ҳам бўлган.
Бир гуруҳ педагоглар, хусусан, К.М.Лепилов, Е.В.Резигроев, В.И.Бейерлар болаларга таълим беришда расм чизиш техникасини ўргатишни маъқуллаганлар. Болаларга таълим беришда расм чизиш техникасини ўргатишга қарши бўлган олимларга жавоб тариқасида К.М.Лепилов шундай деб ёзади: «Баъзи бировлар болалар – тугал рассомлардир, деб айтишади. Агар ана шу нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, менимча, уларни умуман ўқитиш керак эмас. Ўз ҳолига ташлаб қўйилган бола маълум бўсағада туриб, ўзлари учун аниқ, севимли бўлган мавзу ва чизмаларда тўхтаб қоладилар, илгарилаб кетмайдилар. Бошқа томондан улар график саводхонликка эга бўлмайдилар». Болаларни нимагадир ўқитиш кераклиги ҳақидаги фикрни ривожлантирар экан, у раҳбарнинг болаларни ҳар хил материалларни ўзига хос хусусиятларини эгаллашлари, улар билан ишлаш кўникмаларини ўзлаштиришларига ёрдам бериши лозимлигини таъкидлайди. Масалан, болаларнинг қўлига мўйқалам, бўёқни бериб, улар билан ишлаш ва бўёқларни қандай аралаштириш, қоғозга суртишни, албатта, унинг техникасини билган мутахассис амалий кўрсатиши ва жараённи изоҳлаши лозим. Шунинг учун ҳам тарбиячи персаналида бу борада ҳам етарли тасаввур, фойдаланиш учун материаллар бўлишига эътибор қаратилади.
Тасвирий фаолият бадиий образли ҳамда график усулда амалга оширилади. У ҳаракатлар ёрдамида мос асбоблар (қалам, мўйқалам ва ҳ.к.) билан амалга оширилади ва бир қатор махсус кўникма ва малакаларни қамраб олади. Улар бошқа мавжуд малакалар каби муаян ҳусусиятларни ўрганиб, билиб олиб, ҳаракатлар тартибини амалга оширишни кўзда тутади. Болалар расм ишлашга оид ҳаракатларда умуман ҳаракатларни тафсифлайдиган, уларнинг хусусияти эса тасвирий фаолиятнинг техникага оид томонларининг ўзига хос хусусиятларини, бу жараёнда қўлланиладиган қурол ва асбоблар ва материаллардан фойдаланишнинг элементар асосларини ўзлаштирган бўлиши лозим.
Ҳозирги вақтда қатор мамлакатларда болаларнинг атроф-муҳит ҳақидаги тасаввурларини ифодалаш мақсадида тасвирий кўникма ва малакаларнинг аҳамияти ортиб бораётганлиги боис болаларнинг тасвирий санъатга оид билимларини, ижодий имкониятларини ривожлантириш, уларнинг тасвирий фаолият борасидаги малакаларини шакллантиришнинг муҳим шартларидан бири эканлиги тан олинмоқда. Немис олими Р.Мюллер бадиий тарбияни яхлитлигича яхшилаш ишларини ва жумладан, тасвирий фаолиятни ривожлантириш имкониятлари ҳақидаги масалани таҳлил қилиб, бунинг учун болалар билим, малака, иқтидорликни доимо уйғунликда эгаллаши керак, деган хулосага келади. Бу уйғунликка муаллиф болаларнинг кўрганларини тасвирлашни билиши қобилият сифатида эътироф этади. Тасвирни ҳосил қилиш учун болаларда нарсалар ва атроф-муҳитдаги ҳодисалар ҳақидаги тавсилотларини, уларнинг тасвирий хусусиятларини, кузатувчанликларини ривожлантириш, предмет ва ҳодисалардаги муҳим аҳамиятга эга бўлганларини ажратиш, у ёки бу предметнинг ўзига хос хусусиятларини эслаб қолишни уддасидан чиқиш зарур. Ана шу асосда болаларда нималарнинг расмини чизиш лозим бўлса, шуни тасаввур қилишга интилиш сифатлари шаклланади. Р.Мюллернинг фикрича, юқорида айтиб ўтилган компонентларни тасвирлаш учун қобилиятни ривожлантиришнинг ўзи етарли эмас. Бола муайян тасвирни ҳосил қилишни уддалай олиши учун, у техника ва материалларни, бўёқларнинг қўлланилишини бадиий-техник усулини ва улардан фойдаланиш тартиби, техникасини билиши лозим. У шунингдек, болалар қўл ҳаракатларини ўрганиб, билиб олиши, уларни бошқаришни ўрганиши керак, дейди. Чизиш техникаси ва усулларинини билиш ва уларни қўллай олиш болаларни ифодали воситалардан фойдаланишга ёрдам бериши лозим.
Тасвирий фолиятни ўрганиб билиб олиш учун деярли яхши намуна бўладиган бу йўлни немис педагог олимларидан бири Регел ҳам эътироф этган. У бадиий тасвир муаммосининг учта томонини: 1) бутун борлиқ, воқейликни кўрсатиш, тасаввур қилиш; 2) яратиладиган (чизиладиган) расмнинг бир бутун, яхлитлигини кўрсатиш, тасаввур қилиш; 3) бадиий-техник воситаларнинг вазифасини тўғри талқин қилиш, уларнинг қўлланишига кўра бир-биридан фарқлаш.
Немис олими Р.Майне болалар ижодини реал санъат нуқтаи назаридан қараб, болаларнинг тасвирий фаолият малакаларини эгаллаб, ўрганиб билиб олишларини ривожлантириш уларнинг бадиий-техник қобилиятларини шакллантиришнинг муҳим шартидир, деб ҳисоблайди. У унга тасвирий ҳаракатни киритиб, улар мақсадга қаратилган фаолият жараёнида ривожланишини таъкидлайди. Немис педагогининг фикрича, болалардан ҳаракатларнинг юқори мақсадга йўналтирилганлиги ва фаолиятнинг онглилик даражасига эришиш учун уларнинг олдига мазмунли, таъсирчан ва асосли талаб, вазифаларни қўйиш керак. Бадиий ижодда охиргисини ривожлантириш учун кичик ёшдаги болалар олдига қизиқарли ва муайян ҳарактларни бажаришни талаб этадиган кенг миқёсдаги вазифаларни қўйиш мақсадга мувофиқ. Тасвирни яратиш жараёнида бола билан маслаҳатлашиб олиш мумкин, диққатни ишнинг ўхшашлигига, шунингдек, уларни бир неча бор қайтарилишига онгли равишда эътибор беришини талаб қилиш лозим. Болалар шундай қилиб ўзини ҳарактларини кўриб назорат қилишни ўрганади.
Бадиий таълимнинг муҳим жиҳатлари хусусида Э.Эйснер (АҚШ), С.Сезо, С.Тада (Япония), Р.Шокар (Франция) ва бошқалар бу соҳага алоҳида эътироф қаратиш лозимлигини таъкидлайдилар. Айниқса, япон олимларининг бадиий тарбия соҳасини, хусусан мактабгача таълим ва тарбия муассасалари ва мактабларда тасвирий фаолиятдан таълим бериши диққатга сазовор. Барча болалар ҳам жуда кичик ёшлигидан қўлига қалам ёки ручка тушиб қолса, албатта дуч келган жойларга чизиб кетаверишади. Уларда табиатан ижод қилиш эҳтиёжи ва қизиқиши бўлади. Бу сифатни шакллантириш ва ривожлантириш эса педагог-тарбиячи ва ота-оналарнинг бурчидир. Ҳар бир болани 100 хил қирралари мавжуд бўлади, улар қобилиятсиз бўлиб туғилишмайди. Уларни қобилиятини юзага чиқара олиш ёки чиқара олмаслик мумкин холос. Бу дегани барча иқтидорли, қобилиятли дегани эмас. Фақатгина ақлан соғлом бўлиб туғилган болаларни назарда тутиш мумкин.
Япониянинг бадиий тарбия педагогикасида турли перцептив ҳаракатларни шакллантириш асосида эстетик билимларни ривожлантиришга катта эътибор берилади. Улар болаларни атроф-муҳитга, борлиққа диққат билан қарашга, маҳлиё бўлиб томоша қилишга, баъзан майда-чуйдаларга, лекин ажойиб хусусиятларга эга бўлган ҳодисаларни деталларигача диққат-этиборни жалб қилишга ўргатилади. Масалан, қотиб қолган сув томчисини, қуёшга ҳамма ранглар билан сингаётган камалакни ҳавас билан, завқ билан томоша қилишни, шамолнинг эсишидан баргларнинг шитирлашини эшитишни, ёмғирнинг шов-шуви ва бошқаларни тавсия қилади. Буларнинг ҳаммаси табиат ҳодисаларини англаш жараёнида реалистик асосда амалга оширилади. Ана шу таассуротларни амалий ечими сифатида натурага қараб расм ишлашга катта аҳамият берилади. Юқоридаги йўналишларда тасаввурларни шакллантириш болаларда натурадан расм чизиш учун назарий асос бўлади.
Француз педагоги П.Шокар болаларнинг тасвирий ижодини ривожлантиришда қўл гафик ифоданинг энг асосий восита ҳисобланишини қизиқарли чизма, мундарижасини ифодалаб беради. “4 ёшдан 5 ёшгача оналарга тегишли мактаблардаги бола” китобида болаларни график ифодага ўргатиш зарурлигини таъкидлаб, П.Шокар бу жараёнда учта босқични ажратади.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish