Биринчи босқич. 1-расмдаги катак қоғоз варағига чизилган дельфин тасвирини диққат билан кузатиб чиқиш айтилади. Бу тасвирда қандай чизиқлар мавжудлиги аниқланади.
Иккинчи босқич. 2-расмдаги дельфин тасвирини кўздан кечирилади. Бу тасвирни кузатилганда дельфин тасвири тўгалланмай чизиқлар узилиб қолган. Бу тасвирдаги чизиқларни тугаллаш учун 1-расмдаги намунали тасвирга қараб иш давом эттирилади. Дельфин тасвири чизиқлар билан бириктириб чиқилгач, унга ранг танланади ва ранг бериб чиқилади.
Машғулот якунида болаланинг ишлари текшириб чиқилади. Яхши ишлар эгалари рағбатлантирилади. Бироз хатолари бўлган болаларга ҳам яхшироқ ўрганишга чақирилади. Болалар намунадаги тасвирга қараб иккинчи тасвирнинг бирикмаган қисмларини бириктириш орқали мантиқий фикрлашга ва ёй ва айлана чизиқларни чизишга ўрганадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |