ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР.............................................................................70
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.......................................73
ИЛОВАЛАР…………………………………………………………………...74
КИРИШ
Битирув малакавий ишининг долзарблиги. Ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий қудрати, ижтимоий-маънавий ҳаёт даражасининг юксалиши таълим тизимининг рақобатбардошлиги, илм-фан тараққиёти билан белгиланади.
Шу боис, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида таълим соҳасини тубдан такомиллаштириш, таълим сифатини ошириш, интеллектуал салоҳиятли, жисмоний баркамол авлодни шакллантириш, аниқ фанларни чуқурлаштириб ўқитиш ва иқтисодиётнинг турли соҳалари учун малакали кадрларни тайёрлаш устувор вазифалар сифатида белгиланган бўлиб, пировардида бугунги давр талабига жавоб бера оладиган таълим тизимни яратиш кўзда тутилди.
Мактабгача таълим узлуксиз таълим тизимининг бирламчи бўғини ҳисобланган ушбу соҳа ҳар томонлама соғлом ва баркамол бола шахсни тарбиялаш ва мактабга тайёрлашда ғоят муҳим аҳамият касб этади. Лекин, таҳлиллар шуни кўрсатдики, охирги йилларда турли омиллар таъсирида мактабгача таълим тизимида болаларни мактаб таълимига тайёрлаш борасида ривожланиш ўрнига, орқага кетиш ҳолатлари, йил давомида мактабгача ёшдаги болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш кўрсаткичлари ўсиши тенденцияси кузатилмади. Аксинча, сўнгги 20 йил давомида давлат тасарруфидаги мактабгача таълим муассасалари сони 45 фоиздан зиёдроқ камайиб, бугунги кунда республика бўйича болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олиниши 30 фоизни ташкил этди. Бунга мавжуд мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техника базаси замонавий талабларга жавоб бермаслиги, тизимда вариатив дастурлар, болаларни мактабга тайёрлаш бўйича муқобил шаклларнинг ишлаб чиқилмаганлиги, ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси етарли даражада ўрганилмаганлиги, фаолият юритаётган педагог кадрларнинг аксарияти олий маълумотли эмаслиги, таълим сифати мониторинги юритилмаганлиги каби омиллар сабаб бўлди.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида: “Мақсадимиз келгуси 3-4 йилда мамлакатимиздаги боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим муассасаларига тўлиқ қамраб олишдан иборат ва биз бунга албатта эришамиз”, - деб таъкидлаган эди.
Дарҳақиқат, ўтган қисқа вақт мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, «Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги фармон ва қарорлари, шунингдек,
“Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган Дастури ҳамда республикада мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» асосида мисли кўрилмаган ишлар амалга оширилди.
Барча соҳалар қатори тизимда амалга оширилаётган ўзгаришлар, фармон ва қарорларда белгиланган вазифаларнинг ижроси бошқа соҳалар қатори Давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида бўлаётганлигини гувоҳи бўлмоқдамиз. Қабул қилинаётган фармон ва қарорларнинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида йил якуни бўйича мактабгача таълим муассасаларига болаларнинг қамрови 10 фоизга ошиши, 2018 йилда эса мактабгача таълим муассасаларини сақлаш ҳаражатлари жорий йилга нисбатан 32 фоизга ўсиши кутилмоқда. Тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар таҳлил қилиниб, истиқболдаги вазифалар белгилаб берилди.
Жумладан, илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш шароитларини яратиш, мактабгача таълим сифатини ошириш, мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактабга сифатли тайёрлашни тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий этиш, мактабгача таълим муассасаларига педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш механизмини такомиллаштиришдан иборат долзарб вазифалар қўйилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |