Гуруҳ битирувчиси Деҳқонова Зухрахон Таълатжон қизининг


II БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТ МАШҒУЛОТЛАРИДА РАСМ ЧИЗИШГА ЎРГАТИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ



Download 1,71 Mb.
bet8/21
Sana11.07.2022
Hajmi1,71 Mb.
#776898
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21
Bog'liq
дЕХКОНОВА Зухрахон битирув иши ТУГРИЛАНГАН

II БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТ МАШҒУЛОТЛАРИДА РАСМ ЧИЗИШГА ЎРГАТИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
2.1. Мактабгача ёшдаги болаларни тасвирий фаолиятга ўргатишнинг метод ва усуллари

Мактабгача таълим муассасаларида, асосан, турли тасвирий имкониятларга эга бўлган рангли қаламлар, акварель ва гуашь бўёқлардан фойдаланилади.


Қалам билан расм чизиш орқали шакл яралади. Бир қисм орқасидан бошқаси бирин-кетин босқичма-босқич чизилади, турли деталлар қўшилади. Сўнг чизиқли тасвирга ранг бериб чиқилади. Расм чизишнинг бундай кетма-кетлиги боланинг аналитик фикрлаш фаолиятини осонлаштиради. Бир қисмни чизиб, қайси қисм билан ишлаш кераклигини эслайди ёки кўради. Чизиқли контурлар қисмларнинг чегараларини аниқ кўрсатиб, расмни бўяшга ёрдам беради.
Бўёқлар билан ишлашда (гуашь ва акварель) шаклини яратиш рангли доғдан бошланади. Ранг ва шаклни сезиш ҳисси ривожланиши учун бўёқлар катта аҳамиятга эга. Улар билан атроф оламнинг турфа рангга бойлигини кўрсатиш осон: очиқ осмон, қуёш чиқиши ва ботиши, кўк уммон, қаламда бажариш учун бу мавзулар қийин, лекин яхши ривожланган техник малакаларни талаб қилади.
Мактабгача таълим муассасалари ҳар бир ёш бўйича гуруҳлар учун материалларнинг график турлари белгилаб қўйилган. Шундай бўлса-да, катта ва тайёрлов гуруҳлари учун қўшимча сифатида кўмирли қалам, рангли қаламлар, пастель, сангина, рангли бўрларни қўллаш тавсия қилинади. Бу материаллар болаларнинг тасвирий имкониятларни кенгайтиради. Кўмир ва сангина билан ишлашда тасвир бир рангли бўлади. Бу эса барча эътиборни предмет шакли ва тузилишини тасвирлашга имкон беради. Рангли мум қаламчалар катта шакллар ва катта юзаларни бўяшни осонлаштиради. Пастель рангнинг турли тусларини ифодалашга имкон беради ва ҳ.к.
Мактабгача ёшдаги болалар содда геометрик шаклларнинг номлари ва хусусиятлари, предмет ва уларнинг қисмлари ҳажми, маконда жойланиши ҳақида тасаввурга эга бўлишади. Бу қийин тушунчалар декоратив нақш ёки предметни қисмлар бўйича тасвирлаш жараёнида болалар томонидан осон ўзлаштирилади. Яратиладиган предметни фикран ёки образ асосида унинг қисмлари, шакли, унинг тайёр шаклларини хаёлан чамалаш, уларнинг кераклигини кўрсатишдан сўнггина қўллаш керак (алоҳида қисмларни бирлаштириш, деталларни қўйиш, керак бўлса бўяш). Конструктив фикрлаш мураккаб жараёни бўлганлиги боис уни шакллантириш тарбиячи томонидан эътибор ва аниқлик билан бошқаришни талаб қилади. Барча кўриб чиқилган тасвирий фаолият турлари ўзаро алоқадорлик асосида амалга оширилади. Баъзи мавзулар барча турлар учун умумий ҳисобланади. Масалан, уйларни, транспорт, ҳайвонларни тасвирлаш. Агар катта ёки тайёрлов гуруҳи болалари қуриш-ясаш ёки аппликация пайтида қуённи тасвирлашган бўлишса, унда унинг шакли, ўлчами, қисмлар мутаносиблиги ҳақидаги машғулотларда олинган билимларни улар махсус ўқув машғулотисиз сюжетли расм чизишда ишлатишлари мумкин. Болалар иш учун зарур тасвирий ва техник усуллар–айлана шаклларни чизиш, қоғозда предметларни жойлаштириш махоратини ўзлаштириб олганликларини ҳисобга олиш жуда муҳим.
Тасвирий фаолият турлари ўртасидаги алоқа турли материаллар билан шакл яратувчи ҳаракатларни кетма-кет ўзлаштириш усули орқали амалга оширилади. Айлана, шакл билан танишишни яхшиси у ҳажмли бериладиган ясашдан бошлаш керак. Болаларнинг ҳар тамонлама комплекс ривожланиши учун тасвирий фаолият машғулотлари ҳамма блокларининг аҳамиятли томонлари бор.
Расм чизиш, қуриш-ясаш, аппликация, конструкциялашга ўргатиш мактабгача ёшдаги болаларнинг ақлий, маънавий, эстетик ва жисмоний ривожланишига олиб келади.
Тасвирий фаолият атроф-оламни идрок этиш билан узвий боғлиқ. Материал хусусиятлари (қоғоз, қалам, бўёқ, лой) билан танишиши, олинган натижа билан алоқалар ҳаракатини билиш. Кейинчалик бола атрофдаги предметлар, материаллар, асбоблар ҳақида билимларни эгаллаб боради. Унинг материалга қизиқиши атроф ҳаётдан олган таассуротлари, ўз фикрларини тасвирий шаклда акс эттиришга интилиши билан боғлиқ.
Тасвирий фаолият жараёнида болаларнинг атроф оламдаги предметлар ҳақидаги кўриш тасаввурлари аниқланади ва чуқурлаштирилади. Бола расмлари баъзида унинг атрофдаги предметлар ҳақидаги ноаниқ тасаввурлари тўғрилиги хақида доим ҳам расм чизиш, қуриш-ясаш бўйича хулоса қилиш мумкин эмас.
Болалар объектга бўлган эмоционал муносабатни кўрсатиш учун баъзида атайин тасвирнинг ранги ва ўлчамларини бузишади. Масалан, қўшин бошида кетаётган командирни унинг аҳамиятлилигини кўрсатиш учун каттароқ қилиб чизишади, севимли предметларини ёрқин рангларда бўяшади.
Бир объектни чизишда ўзлаштирилган малакаларни бола бир хил тасвирларни тасвирлашда ишлатиши учун у тушунчаларни умумлаштиришни билиши керак. Турли фаолият турлари билан биргаликда боланинг фикрлаши ривожланишининг ўзига хосликлари ҳақидаги савол ҳозирги пайтда чуқур тадқиқ қилинмоқда. Мактабгача бўлган ёшда ишнинг амалий жараёни билан узвий боғлиқ бўлган фикрлашнинг кўрсатма-ҳаракатли шаклларидан ташқари фикрлашнинг анча юксак даражаси кўрсатма образли қўлланиши мумкин. Бола ақлий жараёнлар орқали ўз иши натижасини тасаввур қилишга киришади.
Кўрсатма образли фикрлаш ривожланиши таълим жараёнида юзага келади. Таниқли педагог олим Н.Сакулинанинг тадқиқотлари шуни кўрсатдики, чиройли образ яратиш ва тасвирлаш усулларини ўзлаштириш, нафақат алоҳида предметлар ҳақида аниқ тасаввурни, балки предметнинг ташқи тури ва унинг предмет ёки ходисалар алоқаси йўлга қўйилишини кўзда тутади. Шунинг учун бола иш олдидан уларда шаклланган тушунчалар асосида ақлий масалаларни ечишади, сўнг бу масалани амалга ошириш йўлларини қидиришади.
В.А.Езикаева тадқиқотлари шуни кўрсатадики, 5–7 ёшли бола яратган образ улар эгаллаган тажриба ва ижодий жараёнда ақлий фаоллик ошиши билан алоҳида образ ўзгаради. Тасвирий фаолият ахлоқий тарбия масалалари ечими билан чамбарчас боғлиқ. Атрофга маълум муносабатни мустаҳкамловчи бола ишлари мазмуни ва болаларда кузатувчанлик, қатъиятлилик, фаоллик, мустақиллик, эшитиб топшириқни бажариш, бошланган ишни охирига етказиш малакаларини тарбиялаш орқали бу алоқа амалга ошади. Кейинчалик уларнинг расмлари, аппликацияларида акс этадиган бой таассуротларни болаларга атрофдаги ҳаёт беради. Бу ҳодисани идрок қилишда туйган хисларини яна бошдан кечиргани учун ҳам тасвирлаш жараёнида тасвирланаётган нарсага муносабат мустахкамланади. Шунинг учун бола шахси шаклланишига ишлар мазмуни катта таъсир кўрсатади.
Санъат орқали болага ўз фикр ва туйғуларини аниқроқ фикрлаш ва чуқурроқ ҳис қилиш, тушунишга ёрдам бериш керак. Болага бошқаларни англаш воситаси, коллективга яқинлашиш воситаси, коллектив билан бирга ўсиб ҳаётнинг аҳамияти чуқур, янги кечинмаларига бориш воситаси орқали ўз ўзини билишга ёрдам бериш керак. Этик ва эстетик кечинмалар учун бой материални табиат беради: ранглар бирикмалари, ҳодисалар (момоқалдироқ, чақмоқ, қирғоққа урилаётган тўлқинлар, қор бўрон) булар барчаси ҳайратланарли гўзалликдир. Тасвирий фаолият болаларда инсонлар меҳнати, турмуши, ҳақида тасаввурларини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Масалан, шаҳар билан танишишда улар уйлар қурилаётган кўчаларни, йўлларда ҳаракатланаётган одамларни, қатъий қоида бўйича ҳаракатланаётган машиналарни чизишади. Сюжетли расм чизишда бола турли қурилиш, меҳнат жараёнлари ҳақидаги таассуротларни тасвирлашади.
Аппликация воситалари билан болалар мева, сабзавот, гуллардан декоратив нақш тузишади. Бу мавзулардаги машғулотларда педагог нафақат тасвирланаётган объектларнинг ранги, конструкцияси, шакли ҳақида, балки бу бинолар қурилиши қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўстиришга инсон қанча куч сарф қилиши ҳақида ҳам айтиб беради. Буларнинг барчаси боланинг инсон меҳнат фаолияти ҳақидаги тасаввурларини кенгайтиради, болани меҳнат орқали тарбиялашга олиб келади.
Расм чизиш, қуриш-ясаш, конструкциялаш жараёнида ижодий фаолиятнинг асосий таркиби ҳисобланган мустаққиллик, фаоллик, ташаббускорлик каби шахснинг муҳим сифатлари шаклланади. Бола ишни кузатиш ва бажаришда фаол бўлиш, мазмунни ўйлаб топишда, материалларни танлашда, турли бадиий аниқлик воситаларини қўллашда мустақиллик ва ташаббускорликни кўрсатишга ўрганади. Ишда мақсадга йўналтирганлик, уни охирига етказиш малакаси муҳим. Бу сифатларни шакллантиришга машғулотларда тарбиячи томонидан қўлланадиган барча методик усуллар йўналтирилиши керак. Тасвирий фаолият жараёнида болаларда дўстлик, бир-бирига ёрдам бериш туйғулари тарбияланади. Тасвир устида ишлашда улар бир-биридан ёрдам сўраб мулоқот қилишади. Машғулот охирида болалар расмларининг коллектив таҳлили ўтказилади. Бу эса ўзлари ва дўстларининг ишларига объектив баҳо беришга олиб келади. Баъзи ҳолларда болалар ишлари топшириқни жамоавий тарзда бажариш сифатида ташкиллаштиради, бу жараёнда уларда бир-бирига ёрдам бериш, бирга жамоа бўлиб ишлаш малакаси тарбияланиб боради.
2–3 ёшли боланинг атроф-оламга муносабати ҳислар яхши тақсимланмагани билан таърифланади. Болалар диққатини ёрқин, жарангдор, ҳаракатланаётган нарсалар кўпроқ ўзига тортади.
Болалар фаолиятида ва идрок қилинаётган ходисалар хақидаги суҳбатда пайдо бўлувчи объектга эстетик муносабат ва билиш қизиқишлари бирлашиши интилишда мужассам бўлади. Бола кўпинча унинг учун севимли, диққатни тортадиган нарсаларнинг эстетик устунликларини ҳисобга олиб унга яхши баҳо беради. Масалан, ўйинда кўп ишлатиладиган эски ўйинчоқни у яхши, энг чиройли деб ҳисоблайди.
Тасвирий фаолият боланинг эстетик хисларини тарбиялашда катта ўрин тутади. Болаларда оламга эмоционал-эстетик муносабатни ривожлантириш, гўзалликни англаш учун расм чизиш, қуриш-ясаш, аппликация, конструкциялаш хусусиятлари катта имкон беради. Тасвирий санъат асли бор гўзаллик оламини инсонга кўрсатади, унинг маслагини шакллантиради, унинг хулқига таъсир кўрсатади.
Тасвирий фаолият машғулоти болаларнинг қизиқишлари, қобилиятларига қанчалик жавоб бериши, уни эмоционал қамраб олиш даражасини болаларда эстетик туйғулари яхши ривожланиши учун тарбиячи машғулотга тайёрлик кўраётганида ҳисобга олиши керак. Вазифани тушунтириш пайтида тасвирлаш объектининг эстетик мазмунини аниқ олиши муҳим. Объект ёки ҳодисадаги гўзаллик элементлари ҳақида тарбиячи эмоционал таъсирчан шаклда айтиб бориши керак. Агар тарбиячи расм учун ёрқин рангли предметлардан натура қўйса-да, уларнинг ёрқинлиги, ноодатийлигини сўз, овоз билан ифодалаб бера олмаса, болаларнинг эмоциялари уйғонмайди, улар натура ва ўз ишига қизиқмасдан, хотиржамлик билан расмни бўяшади.
Маънавий ҳисларини мустаҳкамлаш, эстетик кечинмаларни чуқурлаштириш учун машғулот жараёнида маълум эмоционал кайфият ҳосил қилиш керак. Масалан, “Баҳор” мавзусида расм чизиш учун у ҳақида шеърлар эшиттириш яхши натижа беради.
Малака, маҳорат ва билимларни амалий қўллаш ва ўзлаштириш жараёнида тасвирий фаолият болаларнинг ижодий қобилиятлари ривожланишига туртки бўлади. Болаларда бадиий қобилиятлар ривожланиш ҳақида қайғуриб, тарбиячи болани расм чизиш, қуриш-ясашга қизиқиши, эътиборини тортувчи илк омилларни билиши лозим. Бундай омиллардан бири предмет ёки ҳодисани (ёрқин асар, китоб ўйинчоқ, байрамона манзара) идрок қилиш орқали боланинг чуқур эмоционал кечинмалари болада атрофдагиларга у ёки бу ходисани тасвирий воситалар билан кўрсатишга хоҳиш уйғотади.
Кузатиш вақтида бўлган эмоционал кўтаринкилик бола расм яратаётганида яна бошдан кечиради. Унда чизиш жараёнидан улкан мамнунлик ҳосил бўлади. Болада ҳар куни чизиш ва атрофдаги барча нарсани тасвирлаш хоҳиши пайдо бўлади. Расм чизаётган, қуриш-ясаш билан шуғулланаётганларни кузатиш тасвирий фаолиятга қизиқиш пайдо бўлишига туртки беради. Катталар расм чизиш, қуриш-ясаш, рангтасвирда ёрқин образлар қилиши болаларда унуутилмас таассурот қолдиради, ўз кучларини синаш хоҳишини пайдо қилади.
Болаларда бадиий қобилиятлар ривожланишига шахсий ўрнак ёрдам, кўрсатма, тушунтириш катта аҳамиятга эга. Катта мактабгача ёшдаги бола рассом ишлатаётган воситаларни тушуна олади. Масалан, рассом А.Ф.Пахомовнинг ”Қор қиз” эртагига ишланган иллюстрациясида қор қиз образи ранг ёрдамида ажралиб туради. Атрофдаги одамлар асл рангда, қор қиз эса кўк рангда. Бундай усул унинг нафис, эртакнамолигидан дарак бериб туради.
Эртак образи алоҳида тасвирий шакл ва рангларни талаб қилишини болалар тушунишлари мумкин. Улар асарлар бўйича тасвирни кўришнинг турли композицион усуллари билан танишишади, биринчи, иккинчи планни бериш, формат танлаш каби эстетик тарбиянинг муҳим масалаларидан бири бўлган болаларнинг ижодий қобилиятлари тасвирий фаолиятда ривожланади.
Машғулотларни ташкиллаштириш ва жиҳозлаш ҳам боланинг эстетик тарбиясини ривожлантиради. Аввало тозалик, тартиб, предметлар жойлашиши аниқлиги бўлиши керак: қаламлар яхши ўткирланган, қоғоз текис варақ қилиб кесилган, лой маълум шаклга (шакл ёки валик-чувалчанг) келтирилган, керакли нарсалар стол устига қулай қилиб қўйиб чиқилиши лозим.
Бўёқ ёки қоғоз қийқимлари учун патнослар, мўйқалам ёки қаламлар солинган стаканларни чиройли безаш керак. Бундай ҳолат болаларда шуғулланишга қизиқиш уйғотади, улар гўзаллик ва тартибни сақлашга интилишади. Кўрсатмали қўлланмалар юксак бадиий даражада бажарилган бўлиши керак. Тасвирий фаолият машғулотларининг барчаси тўғри ташкиллаштирилган бўлса боланинг жисмоний ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Улар умумий ҳаётий куч, ҳаётдан қувонганлик, яхши кайфиятни яратишга олиб келади.
Расм чизиш ва қуриш-ясаш учун кўриш қобилияти катта аҳамиятга эга. Расм чизиш, қуриш-ясаш учун кўриш ва билиш малакаси камлик қилади. Предметни тасвирлаш унинг ранги, шакли, конструкцияси ҳақида аниқ тасаввурни талаб қилади. Унга эса дастлабки мақсадга йўналтирилган кузатувлар натижасида эришиш мумкин. Бу ишда кўриш аппаратининг ўрни катта.
Тасвирий фаолият жараёнида боланинг кўриш хотираси фаол шаклланиб боради. Ривожланган хотира оламни муваффақиятли билишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Бу жараёнлар туфайли предмет ва ҳодисаларнинг образлари эслаб қолинади, амалга ошириш, таниш,тажрибани мустаҳкамлаш жараёнлари содир бўлади.
Бола расм чизиш, қуриш-ясаш жараёнларида олган хотира ва тасаввур образлари илдамлигисиз тасвирий фаолиятни тасаввур қила олмайди. Бола учун мақсад бу – тутасаввур бўйича уни эркин тасвирлаш малакасини ўзлаштириш имконини берувчи предметни билишдан иборат.
Расм чизиш, қуриш-ясаш, аппликация, конструкциялаш машғулотларида бола қўли, айниқса, боланинг мактабда ёзишга ўрганиши учун муҳим бўлган бармоқлар ва қўл мушаклари яхши ривожланади. Тасвирий фаолият жараёнида болалар ўзлаштирадиган меҳнат малакалари қўл ва кўзни ривожлантиради ва уларни бошқа меҳнат турларида ҳам қўллаши мумкин.
Машғулотлар пайтида тўғри ўтириш ўргатилади. Шу тариқа тасвирий санъат машғулотлари болани ҳар томонлама ривожланишининг муҳим воситаси ҳисобланади.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish