Гуруҳ битирувчиси Деҳқонова Зухрахон Таълатжон қизининг


Мавзунинг ўрганилганлик даражаси



Download 1,71 Mb.
bet3/21
Sana11.07.2022
Hajmi1,71 Mb.
#776898
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
дЕХКОНОВА Зухрахон битирув иши ТУГРИЛАНГАН

Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Мактабгача таълимда болаларни расм ишлаш техникасига ўргатиш бўйича амалга ошилган дастлабки тадқиқотларда болалар ижодиётини ривожланишининг ўзига хос жиҳатлари Корродо Риччи, Либерти Тедд, В.М.Бехтерев, К.М.Лепилов, Е.В.Резигроев, В.И.Бейерлар томонидан ўрганилган. Немис олими Р.Мюллер бадиий тарбияни яхлитлигича яхшилаш ишларини ва жумладан, тасвирий фаолиятни ривожлантириш имкониятлари ҳақидаги масалани таҳлил қилиб, бунинг учун болалар билим, малака, иқтидорликни доимо уйғунликда эгаллаши керак, деган хулосага келади. Бу уйғунликка муаллиф болаларнинг кўрганларини тасвирлашни билиши қобилият сифатида эътироф этади.
Тасвирий фолиятни ўрганиб билиб олиш учун деярли яхши намуна бўладиган бу йўлни немис педагог олимларидан бири Регел ҳам эътироф этган. Немис олими Р.Майне болалар ижодини реал санъат нуқтаи назаридан қараб, болаларнинг тасвирий фаолият малакаларини эгаллаб, ўрганиб билиб олишларини ривожлантириш уларнинг бадиий-техник қобилиятларини шакллантиришнинг муҳим шартидир, деб ҳисоблайди.
Таълимнинг, айниқса бадиий таълимнинг муҳим жиҳатлари хусусида Э.Эйснер (АҚШ), С.Сезо, С.Тада (Япония), Р.Шокар (Франция) ва бошқалар бу соҳага алоҳида эътироф қаратиш лозимлигини таъкидлайдилар. Француз педагоги П.Шокар болаларнинг тасвирий ижодини ривожлантиришда қўл график ифоданинг энг асосий восита ҳисобланишини қизиқарли чизма, мундарижасини ифодалаб беради. “4 ёшдан 5 ёшгача оналарга тегишли мактаблардаги бола” китобида болаларни график ифодага ўргатиш зарурлигини таъкидлаган. Болаларнинг тасвирий фаолиятини катта ёшдагиларнинг назорат қилиши, раҳбарлиги зарурлигини АҚШ нинг бир қатор олимлари (Б.Джефферсон, Э.Крамер, Э.Эйснер ва бошқалар) эътироф этдилар.
Кейинги йилларда айрим педагог тарбиячилар томонидан мактабгача таълим ва тарбия муассасалари учун бир қанча бир-бирига боғлиқ дастурлар яратилди. Хусусан, 2004 йилда россиялик олимлар М.А.Васильева, В.В.Гербова, Т.С.Комаровалар томонидан тайёрланган типовой дастур, асосан ҳар томонлама аниқ вазифалар асосида топшириклар беришга, мактабгача таълим ёшидаги барча болалар учун мўлжалланган бўлиб, болаларни мактабга тайёрлашни кўзда тутади.
Л.В.Куцакова томонидан яратилган «Конструктирование и ручной труд в детском саду» дастури, Т.Г.Казакова томонидан «Интеграция» дастури Т.А.Копцеванинг «Природа и художник» (Табиат ва рассом) дастури ,
Т.Г. Казакова, И.А. Ликова, Г.Н. Пантелеев, Л.В. Пантелеевалар томонидан ишлаб чиқилган дастурда анъанавий қуриш-ясаш машғулотлари ўрнига “Дизайн фаолияти” шаклидаги машғулотлар тизимини берилиши замон талабига мос тушадиган ёндашув сифатида баҳоланиши мумкин.
Е.Н.Любимова мактабгача тарбия ёшидаги болаларига ўз иш фаолиятида кўп йиллар давомида тасвирлашнинг ҳар хил ноанаънавий усулларидан, яъни бармоқлардан фойдаланган ҳолда расм чизиш, қўлда рангларни бажариб тасвирлашни тавсия қилган.
Тасвирий саводхонликнинг турли йўналишлари ўзбекистонлик олимлар томонидан ҳам тадқиқ этилган. Жумладан, график саводхонлик (А.Сулаймонов – китоб графикаси мисолида), бадиий наққошлик бўйича саводхонлик (Р.Ҳасанов – бошланғич нақш чизиш мисолида), қуриш ясаш фаолияти билан боғлиқ саводхонлик (Ҳ.Эгамов) йўналишида муайян илмий-методик ишлар амалга оширилган. Бироқ бу тадқиқот иши ва ишланмаларда мактабгача таълим муассасаларида болалар тасвирий саводхонлиги масалалари қамраб олинмаган.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish