ХХ – асрнинг иккинчи ярмидан Ўзбекистонда археология фанининг ривожланиши.
Зарипов О. ГулДУ 1-курс магистранти
Маълумки ХХ асрнинг иккинчи ярмига қадар ўзбек халқининг мукаммал, тўла-тўкис тарихини ёритувчи археологик маълумотлар деярли йўқ даражада эди. Шунинг учун ҳам ўзбек халқини тарихи хақида гапирилганда фақат ёзма манбаларга асосланган ва синфий жамиятда яшаган аждодларимизни фаолиятлари тўғрисидагина сўз юритар эдилар холос. Вахоланки бизнинг аждодларимиз тарихи синфий жамиятда эмас, балки ибтидоий тузум даврида яъни археологларнинг хулосаларига кўра аждоларимиз томонидан меҳнат қуролларини илк бор ясаган вақтларидан бошланади. Шунинг учун ҳам академик Я.Ғ.Ғуломов ҳар қайси давр учун алоҳида мутахассис археолог етиштиришга киришди. Бу борада Я.Ғуломов Петербург олимлари билан келишиб, 1960-1970 йиллар мобайнида А.Асқаров, Ў.Исломов, М.Қосимов, С.Рахимов, Р.Сулаймонов, Т.Мирсоатов кабиларни фан номзодлари қилиб тайёрладилар. Бу миллий кадрлар Я.Ғ.Ғуломов бошчилигида Ўзбекистонимиз худудида кенг кўламда археологик қидирув ва қазиш ишларини олиб бордилар1. Я.Ғ.Ғуломовнинг ташаббуслари билан миллий кадрлардан мутахссис археологлар тайёрлаш ишига янада эътибор кучайтирилди. Натижада Ўзбекистон Фанлар Академиясининг собиқ вице президенти, забардаст олим, катта ташкилотчи, ўз халқининг фидоийси, мархум И.М.Мўминов хомийлигида 1970 йилнинг 1 октябрида Ўзбекистон Фанлар Академиясининг таркибида бутун Марказий Осиёда ягона бўлган археология илмий текшириш институти ташкил топди. Бундай илмий даргохни вужудга келиши нафақат Ўзбекистон Республикаси, балки Марказий Осиё республикаларининг халқлари учун жуда катта тарихий аҳамиятга эга бўлди. Оқибатда ўша даврларда коммунистик тузумнинг сиқуви кучли бўлишига қарамай кўп қийинчиликлар эвазига 10 дан ортик фан докторлари 50 дан кўпроқ фан номзодалри тайёрланиб, улар томонидан қадимий тарихимизни барча жабхаларини ўз ичига олувчи ўнлаб йирик монографиялар ва юзлаб мухим муаммолар ечимига оид илмий мақолалар юзага келди. Бундай илмий изланишларнинг якуни, аждодларимизни ибтидоий тарихини барча қирраларини ёритиш учун пойдевор бўлган бўлса, 1991 йилнинг 1 сентябрида севимли ватанимиз Ўзбекистонни мустақилликка эришуви барча фанлар қатори археология фани ва уни мутахссис олимлари учун улкан мақсадлари бўлган, ўз халқини қадимий тарихини бор бўйибасти билан тўла-тўкис кўрсатишга имкон берди. “Мустақиллик йиллари ўз ўтмишимизни, ўз маданиятимизни холисона билиб олиш давридир. Бу жаҳон ҳамжамияти тарих олдидаги вазифамизни англаб олиш давридир... Бу давр маънавий уйғониш ва миллий ўзлигини англашнинг ўсиш давридир”1.
Биринчи Президентимиз И.А.Каримов аждодларимиз тарихига жуда юксак бахо бериб, тарихчилар олдига жиддий маъсулиятларни ҳам юкладилар. Ҳозирги давримизнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, тарих миллатимизнинг хақиқий тарбиячисига айланиб бормокда. Шундай экан археологлар олдиларига қўйган талабларига жавоб сифатида Марказий Осиё халқларининг жуда гўзал ва сермазмун бўлган 1 миллион йиллик тарихини, республикамизнинг археолог олимларини ХХ асрнинг иккинчи ярмида қўлга киритган улкан ютуқлари асосида, жумхуриятимизни кенг халқ оммасига, биринчи навбатда мактаб ва олийгох талабаларига, тарих ўқитувчиларига тушунарли қилиб баён қилиб бериш мақсадга мувофиқ бўлади деб ўйлаймиз.
Зеро ёшларимизни ватанга мухаббат рухида тарбиялашда уларни маънавиятини юксалтиришда, айниқса бизнинг Марказий Осиё қадимий аждодларимизни жаҳондаги цивилизациясига қўшган ҳиссаларини англаб етишувида археология фанининг роли беқиёсдир.
Археология институти ўз тадқиқотларини ЎзР ФА Қоракалпоғистон бўлими, Санъатшунослик институти, Тарих институти, ЎзМУ, СамДУ ва бошка илмий муассасалар билан мувофиқлаштирган ҳолда олиб бориши натижасида, 1970-1980 йилларда Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларида кенг қамровли археологик кузатув ва қазув тадқиқотлари ташкил этилди2.
Натижада, Ўзбекистон тарихининг қадимий тош асридан то сўнгги антик асрларгача бўлган даврларига мансуб кўплаб нодир ёдгорликлар, камёб моддий маданият намуналари топилди. Хусусан, Сурхондарё, Бухоро, Самарканд, Тошкент, Фартона вилоятларида - Тешиктош, Амир Темур, Омонқўтон, Қўтирбулоқ, Кўлбулоқ, Оби-Раҳмат, Хўжакент, Қапчиғой, Селунғур, Обишир, Қоратоғ, Хўжамазгил (М.Қосимов, Ў.Исломов, Р.Сулаймонов, Н.Тошкенбаев, М.Хўжаназаров,) каби қадимги тош даври ғор маконлари ҳамда Хоразм чўлларида янги тош ва бронза даври маконларининг (А.Винограцов) ўрганилиши, илмий жамоатчилик томонидан Ўзбекистонда тош даври археологияси учун катта илмий ютуқ сифатида эътироф этилди1.
2002-йилдан "Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар" ("Археологические исследования в Узбекистане") йиллик тўпламлари нашр этилиб, уларда Республикамиз худудида олиб борилаётган археологик тадкиқотларнинг умумлашма илмий хулосалари бериб борилади. 2010-йилдан эса мазкур "Ўзбекистон Археологияси" ("Археология Узбекистана") илмий журнали чоп этила бошланди.
Ўзбекистонда археологиянинг ривожи унга турдош бўлган фан соҳаларидан бири антропология тараққиётига хам сезиларли, ижобий таъсир кўрсатди. Хусусан, Зарафшон, Хоразм, Сурхондарё ва Сирдарё вохалари, Фарғона водийсида кўшма холда олиб борилган археологик ва антропологик изланишлар натижасида, Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистон заминида қадимдан яшовчи ахолининг асосий антропологик типларини, уларнинг шаклланиш тарихини ёритишга имкон яратилди. Бу масалаларни ёритишда Т. Ходжаев ва К. Шониёзовнинг ҳиссалари салмоқли бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |