Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”


ХХ – асрнинг 20 – 40 йилларида Ўзбекистонда археология фани



Download 1,55 Mb.
bet26/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

ХХ – асрнинг 20 – 40 йилларида Ўзбекистонда археология фани.
Каримова С. Янгиер ш. 8-мактаб тарих ўқитувчиси

Археология–ижтимоий фанлар ичида энг ёши ҳисобланади. Бироқ унинг илдизлари жуда узоқ, илк инсониятнинг вужудга келиш даврига бориб тақалади. «Археология» терминининг ўзи иккита юнон сўзидан иборат бўлиб, «архаёс» - қадимги ва «логос» - фан - билим маъносини англатади1. Дастлаб бу терминни эрамиздан авввалги IV асрда Афлотун ўзининг «Гиппий» диологида, қадим замон ҳақидаги фанни назарда тутиб жуда кенг маънода ишлатган.


Маълумки тарих фани икки хил манбаларга таяниб иш кўради – ёзма ва моддий. Тарихнинг энг қадимги даврга оид ёзма манбаларнинг йўқлиги археологиянинг фан сифатида алоҳида ажралиб чиқишига сабаб бўлган.
Моддий маданият манбалари ёзма манбалардан кўп марта қадимийроқ. Кишилар ёзувни 5000-6000 йиллар олдин ўрганган бўлса, тош ва бошқа ашёлардан қурол ясаш бундан олдинги 2,5-3 млн йилларга бориб тақалади. Демак, кишилик жамияти тарихининг жуда катта даври археологик манбаларга таянган ҳолда қайта тиклаб талқин қилинади. Археология ўтмишни ёзма манбалар моддий манбалардан кўпроқ маълумот беришга қодир бўлган давргача ўрганади. Археология жамиятнинг иқтисодий тараққиёти ўзгаришини ишлаб чиқариш кучлари ва муносабатлари асосида эмас, аксинча ишлаб чиқариш усуллари ва қуролларини ўзгариши асосида баҳолашга ҳаракат қилади. Археологиянинг ўрганиш объекти хронологияси ХV – ХVI асрлардан юқорига кўтарилмайди. Аммо баъзан археология ҳатто ХХ асрга оид янги маълумот бериши мумкин.
ХХ асрни биринчи ярмида рус олимлари томонидан кўзга кўринарли қилинган ишлардан бири А.П.Окладниковни Ўзбекистон Республикасини Сурхондарё вилоятида мустъе даврига оид Тешиктош ғорини очилиши ва ундан 8-9 яшар болани суяк қолдиқларини топилиши бўлса, иккинчиси С.П.Толстовнинг синфий жамиятга оид Ўрта Осиё ёдгорликларни ўрганиши, сунъий суғориш каналларини топилиши, гуллаб яшнаган Хоразмдаги шаҳар-калъани очилиши ва неолит даврига мансуб бўлган «Калтаминор маданияти»ни археология фанига киритилиши бўлди. Учинчи йирик воқеа В.М.Массон томонидан ХХ асрнинг учинчи чорагида ўзига хос деҳқончиликка ва чорвачиликка асосланган ишлаб чиқарувчи хўжаликка оид «Жойтун маданияти» деб ном олган маданиятни аниқланиши бўлди2.
Аммо бу ишларнинг бари Марказий Осиё республикаларининг худудларида қилиниши лозим бўлган катта археологик изланишларни бошланиши эди холос. Шунинг учун ҳам олдинда жуда катта миқёсда археологик ишларни амалга ошириш вазифаси турар эди.
Бундай улкан вазифаларни амалга ошириш учун бизнинг Марказий Осиё минтақамизда кишилик жамиятининг барча даврини акс эттира оладиган тош асридан тортиб, ўрта асрларни ҳам ўз ичига олган археологик ёдгорликлар мавжуд эди. Бу ёдгорликларда қазиш ишларини алоҳида меҳр-муҳаббат билан олиб борадиган ва ўз миллатини кадимий тарихи билан ғурурлана олиш хиссиётига эга бўлган миллий мутахссислар амалга ошириши керак эди. Афсуски ўша даврда аниқроғи то ХХ асрнинг учинчи чорагини ярмигача нафақат бизнинг Ўзбекистонимизда балки бутун Марказий Осиёдаги республикаларда бундай мутахссис археолог олимлар йўқ даражада эди. Марказий Осиё ҳудудида олиб борган рус олимларининг археологик тадқиқот ишларини ерли халқлар учун ўзига яраша ижобий томонлари бўлиши билан бирга қатор салбий томонлари ҳам мавжуд эди.
Ижобий томонларидан бири ерли халқларнинг қадимий тарихини маълум даражада ёритилиши бўлса, иккинчиси ерли миллий кадрлардан мутахассис археолог олимларни тайёрлашдаги хиссаларидир. Салбий томонларидан бири кўп холларда рус олимларини Ўрта Осиё ёдгорликларини ўрганиш жарёнларида, бу ердаги маданиятларни вужудга келишини четдан келган деб исботлашга уринишлари бўлса, иккинчиси бу бир неча минг йилллардан буён бизлар учун аждодларимиздан мерос бўлиб, сақланиб келаётган ўтмиш маданиятимизни акс эттирувчи археологик топилмаларни Москва, Петербург шаҳарларига рус олимлари томонидан узлуксиз равишда олиб кетилиши ва ҳозиргача қайтариб берилмаганликларидир. Марказий Осиёдаги Россияга қарам бўлиб қолган ҳар бир республика ўзининг миллий археолог олимларига эга бўлмай туриб, бу каби салбий оқибатларга барҳам бериб бўлмас эди.

Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish