Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”


XX асрнинг биринчи ўн йиллиги охирларида В.Л.Вяткин раҳбарлигида Улуғбек расадхонаси қолдиқларини топиш мақсадида ўтказилган кидирув-казув ишлари катта муваффак



Download 1,55 Mb.
bet27/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

XX асрнинг биринчи ўн йиллиги охирларида В.Л.Вяткин раҳбарлигида Улуғбек расадхонаси қолдиқларини топиш мақсадида ўтказилган кидирув-казув ишлари катта муваффакиятга эришади1. В.А.Шишкин таърифи билан айтганда,..."қазув иш­лари Ўрта Осиё халқлари маданиятининг дурдона ёдгорликларидан бири, дунё микёсидаги кашфиёт, рус ва чет эл илмий нашрларида катта мунозара ва муҳокамаларга сабаб бўлган Улугбек расадхонасининг очилиши билан ниҳояланади"2.
Ҳозирги кунда археологик тадқиқотлар ер шарининг барча ҳудудида давом эттирилмоқда. Жумладан Ўзбекистонда ҳам сўнгги йилларда археология фани соҳасида кўпгина ютуқлар қўлга киритилмоқда.
Археология фани олдида бугунги кунда баъзи муаммолар ҳам кўндаланг турибди. Ривожланиш жадал суръатларда бораётган бугунги кунда кўпгина археологик ёдгорликлар бузилиб кетмоқда. Археологлар олдидаги вазифа инсонлар ёки табиат кучлари фаолияти натижасида йўқ бўлиб кетиш хавфи остида турган ёдгорликларни биринчи бўлиб ўрганишдир.


Ўзбекистонда санъатшунослик мактабининг ривожланишида олима Г.А.Пугаченкованинг хизматлари
Курбонов Э. ГулДУ. Ката ўқитувчиси

Совет босқини Ўзбекистонда фақатгина салбий жихатлар билан эмас, балки илмий ижодий фаолияти билан хам из қолдирган. Ана шундай шароитларда Ўзбекистонда археологиянинг санъаншунослик сохасининг ривожланиши юртимизнинг кўхна бой тарихини ўрганишга, моддий ёдгорликларимизни унут бўлишига йўл қўймади. Маълумки ўтмиш тарих хотиралари кўпинча тарихий битиклар, ёзма маълумотлар ва археологик топилмалар асосида тикланади. Барча ёзма маълумотларни қайсидир географик ҳудудларда сақланмаганлиги сабаб, буюк ўтмиш узоқ даврлар мобайнида ноаниқ ва изсиз ҳолда сақланган.


Юртимиз бўйлаб ХХ асрнинг 30–40 йиллари олиб борилган жуда кўплаб археологик изланишлар мозий тарихини хақиқий археологик ашёлар орқали ўрганиш, советлар даврида бир томонлама мафкуравий хисобланган ва қаътиян чеклаб қўйилган тарих фанини археологик йўл билан ўрганиш тарихимизни обектив бахолашга имкон берди. Тарих сохасининг санъатшунослик йўналишига асос солган олим ва олима аёллар етишиб чиқди. Ана шундай тарихчи, санъатшунос олималаримиздан бири Галина Анатольевна Пугаченковадир. Олиманинг жуда кўп ишлари Ўзбекистонда археологиянинг санъат (расм, қоятошлар, деворий суратлар, хайкалчалар) орқали ўрганиш ва бу топилмаларни фанга киритиш билан шуғулланган. Унинг илмий ишлари асосан Ўзбекистон жанубий худуди хисобланган Сурхон вохасида моддий–маънавий ёдгорликлари излаб топиш ва ўрганиш, бундан ташқари жахондаги бошқа археологик изланишлар, археология университетлар билан алоқада фаолият юритишдан иборат бўлган.
Юқорида айтиб ўтилганидек Г.А.Пугаченкова Ўзбекистонда санъат, маданият, архитектура, археология мактаби илдизларини яратган ва асос солган олимадир. Пугаченкова хаётининг 60–йилидан ортиғини санъатшуносликка, археологияни ривожига бағишлаган. Г.Анатольевна 1915–йил хозирги Қозоғистоннинг худудидаги Верный (хозирги Алма–Ата, 1867-1921 йилгача Верный, 1921-йилдан Алма–Ата)1 шахрида туғилган. Галина Пугаченково 1924 йил Ўзбекистонга кўчиб келади. 9 ёшида биринчи марта Самарқандни кўради. Қадимги шахар ёдгорликлари уни дархол ўзига тортади ва у “агар Макка мусулмон дунёсининг юраги бўлса, Самарқанд унинг бошидир”1 деган сўзлари бутун умр ёдида қолиб кетган. Мактабни тугатгандан сўнг (1930-й) дадаси ва отаси изидан бориб Тошкентдаги Ўрта Осиё Индустрлаштириш Институтига (хозирги Беруний номидаги Тошкент Давлат Техника Университети) архитектура бўлимининг “архитектор”2 мутахассислиги бўйича ўқишга киради. Ўқишни тугатгандан кейин Галина Пугаченкова 1937–йили Архитектура тарихи кафедрасининг аспирантурага ўқишга киради ва 1941–йили шу олийгохда архитектура номзодлиги бўйича тадқиқот ишини химоя қилади. Ана шу воқеалардан кейин олиманинг археологиянинг санъатшунослик бўлимига қизиқиши янада ортади.
1942 йилдан – 1960 йилгача Ўрта Осиё Давлат Университетининг тарих факультети Археология кафедраси доценти лавозимида ишлаган. 1958 йилдан 1960 йилгача Хамза номидаги Санъатшунослик институтининг катта илмий ходими лавозимида ишлаган. 1960 йилдан эътиборан Галина Пугаченкова Тошкетдаги Хамза номидаги Санъатшунослик Институтининг санъат тарихи ва архитектура маркази мудири лавозимида ишлаган.
Олиманинг яна бир омади келган томони шундаки, Пугаченкова машхур Шарқ билимдони, академик Михаил Евгенивич Массон уни ўқитувчиси, балки кейинчалик умр йўлдоши хам бўлади. Михаил Массон Шахрисабздаги Оқсарой пештоғига Амир Темур томонидан диний нуқтаиназар билан ёзилган: “агар бизнинг қувват ва қудратимизга ишонмасанг, биз қурган биноларга боқ” сўзларини биринчилардан бўлиб ўқиган. Михаил Массон Пугаченковага бутун умрли ижодда фаоллик қувватини бағшида этган. Вақтлар ўтиши билан улар дунё хайратга соладиган қадимги халқлар асори атиқалари, нодир буюмлар топишиб фанга жуда катта илмий янгиликлар киритишган. ХХ асрнинг 40–йилларидан бошлаб олима аёл хозирги Ўзбекистон худуди, қолаверса Туркманистон, Афғонистон ва қўшни давлатлар худудида олиб борган археологик қазишма ишларида фаол иштирок эта бошлаган.
1946 – 1961 йиллар Пугаченкова Жанубий Туркманистон археологик комплекс экспедициясининг 7–отряди бошлиғи бўлган3. 1959 йили – Пугаченкова ўзининг кўп йиллик илмий тадқиқоти натижасида санъатшунослик доктори илмий даражасини олиш учун “Жанубий Туркманистон қулдорлик ва феодализм даврида меъморчилик тарақиёти” мавзусида диссертация ишини химоя қилган. 1959 – йилдан 1984 – йилгача ўзбек санъаншунослик экспедициясининг бошлиғи ва илмий тадқиқот рахбари хисобланган. Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Собиқ иттифоқ давлатлари ичида, қолаверса, Ўзбекистонда биринчи бўлиб 1959 – йили “Ўзбекистон санъатшунослик Энциклопедияси”нинг асосчисидир.
1959 – йили Галина Пугаченкованинг ташаббус ва харакатлари натижасида Ўзбекистон Санъатшунослик Энциклопедияси ташкил этилган1. Бу харакатлари билан олима дунё санъатшунослар жамиятига хали фанга маълум бўлмаган санъат намуналарини, Ўзбекистонда маданиятнинг чуқур тарихи ва илдизларини бутун инсоният учун очиб берди. 1983–йилдан Ўзбекистондаги тарих ва санъатшуносликка асосланган бир қанча журналлар мухарририяти аъзоси хисобланади. 1987–йилдан Ўзбекистон Фанлар Академияси Тарих институтида академик маслахатчи. Галина Анатольевнанинг илмий ишлари Ўрта Осиё ва унга ёндош ўрта Шарқ мамлакатларининг қадимий ва ўрта асрлар бадиий ва моддий ёдгорликларини ўрганишга бағишланган. Ўрта Осиё ва меъморчилиги ва унинг тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда Шарқ меъморчилиги ривожида тутган ўрни, Холчаён, Далварзинтепа каби ёдгорликларни ўрганиш, Кушон санъатининг келиб чиқиши, Бақтрия, Парфияниг Гандхара санъатига қўшган ҳиссаларини қадимги санъат осори атиқалари (Ўрта Осиё глиптикаси ҳайкалтарошлиги ва б.,) ва минатюра санъати–хорижда сақланаётган Ўрта Осиёга оид расмлар ва Ўзбекистонда мавжуд расмли қўлёзмаларни безаган минатюралардан Ўрта Осиё минатюра мактабига тегишлиларини тадқиқ этган. Г.А.Пугаченкованинг Марказий Осиёда худудида археология фани бўйича “Ўзбекистон санъати” ўқув дарслиги муаллифи бўлиб, олий таълим марказлари учун мухим манба бўлиб хизмат қилади. Қўл остидаги мутахассислар билан биргаликда Ўзбекистондаги моддий ва маънавий ёдгорликлар рўйхати тузилган бир қанча томли китоб муаллифи. Г.Пугаченкова 60 йилдан ошиқроқ вақт мобайнида Ўрта Осиё бадиий маданият ёдгорликларини излаш билан шуғулланган. 700 дан ошиқроқ илмий мақола, монография ва эълонлар муаллифи бўлиб, кўплари инглиз, француз, немис, италян ва бошқа тилларда нашр этилган.
1962–йили профессор унвонини олган2. 1968–йили Ўзбекистон Фанлар Академиясининг мухбир–аъзоси бўлиб сайланган. 1984-йилда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг хақиқий аъзоси этиб сайланган. Пугаченковани номдор конференцияларда қатнашишга таклиф қилишади. Европанинг маркази–Францияда француз тилида эркин маърузалар ўқийди. Галина Пугаченкова – энг биринчилардан бўлиб, “Дўстлик” орденини олган, шунингдек, дунёдаги ижтимоий, моддий-маънавий меросни сақлаш бўйича номдор ташкилот – ЮНЕСКО томонидан замонамизнинг олима аёласи деб тан олган. Напалеон даврида асос солинган ва адабиёт, санъат сохаси ривожига қўшган хиссаси учун бериладиган офицерлар белгиси хисобланган–“Академик пальма” билан Франция хукумати томонидан тантанавор мукофотланган.
“Аср қашфиёти” номи олган 32 кг.га тенг қимматбахо олтиндан ясалган антик даври кўзаси Далварзинтепа қазишма ишларида топилган.
Ўша вақтларда ушбу худудда ўтқазилган археология ишларини Галина Пугаченкова ташаббуслари билан ўтқазилган ўзбек санъатшунослари экспедицияси эди1. Қазишма ишларини бошлаганларида бу ердан Кушонлар даври бой хонадон уйи топилган. Бундан ташқари Сурхондарё худудидан қўплаб шахар типидаги қазишма ишларида санъатшунос – археолог сифатида ишларда фаол иштирок этган. Кушонлар даври моддий маданият ёдгорликларини топишда ва уларга хозирги кунга аниқ маълумотлар орқали етиб келишида Галина Пугаченкованинг ўрни каттадир.
Юртимиздан ташқари қўшни худудлар тарихига хам ўз изланишлари натижаси бир қанча топилмалар яратган. Мисол учун Г.Анатолевьна совет-афғон мутахассисларидан иборат 70-йилларда Афғонистонда ўтказган сафарида хам бир қанча кўзга кўринарли натижаларга эришган. Ўз кундалигида Олима Афғонистондан антик ва ўрта асрлар архитектура ёдгорликлари сафдошлари билан биргаликда биринчи бор ўрганилганлигини қайд этади2. Г.А.Пугаченкова Афғонистондан топилган яна бир кашфиёти, бу Марказий Осиё қурилиш сохасига бегона бўлмаган “сунъий” сув сақланадиган сардобалардир. Бу топилмалар Кушонлар даврига бориб тақалади. Ҳамза номидаги Ўзбекистон санъатшунослик илмий-тадқиқот институти қошида Ўзбекистон санъатшунослик экспедицияси (ЎзСЭ) ташкил этилганига 2000 йилда 40 йил тўлди. Академик Г.А.Пугаченкованинг бевосита ташаббуси билан ташкил этилган ушбу экспедиция ўтган давр мобайнида тарихимизиинг турли (илк темир, антик, ўрта I асрлар) даврлари бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борди. Г.А.Пугаченкова ибораси билан айтганда, ушбу экспедицияни санъатшунослик-археологик экспедиция деб аталса тўғрироқ бўлар эди3. Чунки экспедиция тадқиқотларининг асосий мақсади ўтмиш даврдаги бадиий меросимизни топиш ва ўрганиш бўлишига қарамай, тадқиқот ишлари кенг кўламдаги қазишмалар орқали олиб борилиб, маданий қатламлар ҳамда улардаги моддий маданият буюмлари, шаҳарсозлик масапалари, меъморчилик ва санъат, тарихий топография, шунингдек, стратиграфия муаммолари ўрганилади.
Галина Анатольевна Пугаченкова ва М.Е.Массон биргаликда ўндан ортиқ илмий рисолалар чоп эттиришган. Улардан машҳурлари “Нисода Парфия ритонлари”, “Манас Гумбази”, “Шахрисабз Темур ва Улуғбек даврида” ва бошқалар. Бундан ташқари олиманинг Ўрта Осиё ва унга яқин худудлар археологияси ва санъат тарихини ўрганишда кўплаб мехнатларини айтиб ўтишни ўзи етарлидир. Галина Анатольевна Пугаченкова хаёт фаолиятининг энг кўп қисмини Кушонлар даври санъати муаммоларини ўрганишга бағишлаган. Г.А.Пугаченкова – Марказий Осиё халқлари моддий – маданияти тарихининг кенг қамровли билимдони, қадимги диний, мафкуравий ҳаёт ва убилан боғлиқ урф-одат, маросимларни нуқдадонлик билан тахлил этган, бу мавзуда мунтазам қалам тебратган фан арбобидир.

Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish