Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”



Download 1,55 Mb.
bet1/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

ЁШЛАРНИ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШДА МАҲАЛЛИЙ АРХЕОЛОГИК МАТЕРИАЛЛАРНИНГ РОЛИ”


(Республика миқёсидаги илмий – амалий конференция материаллари)


ГУЛИСТОН– 2021
УЎК:
КБК:
Ташкилий қўмита: М.Т.Ходжиев, А.Н.Сулаймонов, З.Зикриёев, Б.Б.Тўйчибоев
Масъул муҳаррир: С.С.Қудратов
Таҳрир ҳайъати: М.М.Исҳоқов, Ф.Мақсудов, М.Ҳ.Пардаев, Ш.Б.Шайдуллаев, С.Райимқулов, О.Р.Назаров.
“Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли” мавзуидаги Республика илмий-амалий конференция материаллари. – Гулистон: ГулДУ, 2021.- 210 б.
Республика илмий-амалий конференция материаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 мартдаги №78-Ф сонли Фармойиши асосида тайёрланган.
Тўпламда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг ролини ўрганишга қаратилган янги тадқиқотлар натижалари жамланган.
Масалаларнинг холисона ёритилишилиги, келтирилган далил ва илмий муомалага киритилган манбаларнинг ишончлилиги бўйича масъулият муаллифлар зиммасидадир. Мақолаларда илгари сурилган фикр-мулоҳазалар конференция таҳрир ҳайъатининг нуқтаи-назари билан ҳамоҳанг бўлмаслиги мумкин.
Илмий-амалий анжуман материаллари Гулистон давлат университетининг 2021 йил 31 мартдаги Кенгаш йиғилишида муҳокама қилиниб, нашрга тавсия этилган

Кириш сўзи. “Ёшлар тарбиясида аждодлар меросининг роли ва аҳамияти”.
М.Т.Ходжиев
Гулистон давлат университети ректори,
техника фанлари доктори, профессор

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2021 йил 19 январь куни Маънавият ва маърифат соҳасига бағишланган йиғилишда, ёшларни ватанпарварлик, миллий ифтихор руҳида тарбиялаш, бунинг учун тарихни яхши ўргатиш, бу йўналишдаги илмий тадқиқотларни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди. Давлатимиз раҳбарининг миллий тарихни миллий руҳ билан ёзиш кераклиги борасидаги сўзлари1 тарихимизни ўрганишда янги сифат босқичини бошлаб берди десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Сабаби, тарих ўтмишдан сабоқ олиб, келажак учун руҳий қувват вазифасини бажармоғи лозим. Нимагадир, тарихимизда ушбу бирламчи вазифа эътибордан четда қолиб, тарихимиз рақамлар ва номлар билан чекланиб қолмоқда. Ваҳоланки, тарих фуқораларимизни, айниқса ёшларимизни келажакдаги эзгу ишлар сари руҳлантириши керак. Бу вазифани эса фақат рақамлар ва номлар билангина амалга ошириб бўлмайди. Унинг учун ёшларимиз буюк аждодларимизнинг бизларга қолдирган меросларини ўз қўллари билан ушлаб уни ҳис қилишлари, санъат даражасидаги қадим асору-атиқаларни ўз кўзлари билан кўришлари муҳим аҳамиятга эга. Бу борада бизнинг Гулистон давлат университетида бир қатор ишлар амалга оширилган. Жумладан, “Аждодлар ҳаёти – ибрат мактаби” мавзусида ўтмишда яшаб ўтган буюк аждодларимиз ҳаёти ва фаолияти борасида маълумот берувчи видео-роликлар тайёрланиб, ушбу роликлар нафақат дарс жараёнида, шунингдек, ўқув корпуслари ва талабалар турар жойларидаги мониторлар орқали тизимли равишда намойиш этиб борилади.


Кўпчилик, назарида Сирдарё деганда яқин вақтларгача чўл бўлган ҳудуд тушинилади. Ваҳоланки, Сирдарё тарихи ҳам юртимиз тарихининг бир қисми сифатида биз учун азиз ва қадрлидир. Сирдарё тарихини ўрганишда вилоят ҳудудида олиб борилаётган археологик тадқиқотлар муҳимдир. Сирдарё вилояти ҳудуди қадимда ва ўрта асрларда “Буюк ипак” йўлининг муҳим қисмида жойлашган бўлган. Ўрта ер денгизидан чиқиб, Бухоро ва Самарқанд орқали қадимги Чин (Хитой) сари йўл олган савдо карвонлари албатта бизнинг худуддан ўтишган. Шунингдек, қадим Чоч (Тошкент)га ҳам олиб борувчи савдо йўллари айнан вилоятимиз худудидан ўтган. Демакки, вилоятимиз худуди қадимда ва ўрта асрларда мамлакатимизнинг қадим ўлкалари – Сўғд (Самарқанд), Довон (Фарғона) ва Чоч (Тошкент)ларни бир-бирлари билан боғлаб турган. Шу сабабли, Сирдарё вилояти тарихини чуқур ўрганмасдан туриб, у билан чегарадош қадимги Сўғд, Фарғона, Чоч тарихини тўлиқ билиб бўлмайди. Зеро, улар бир-бирлари билан Сирдарё орқали боғланган. Юқоридаги ҳудудлар тарихига оид хануз ўз ечимини топмаётган кўплаб муаммоларни бизнинг назаримизда Сирдарё тарихини ўрганиш орқалигина ечиш мумкин бўлади.
Муҳим савдо йўлларида жойлашганлиги сабабли, вилоятимиз худудида савдо карвонларга хизмат кўрсатиш туфайли обод ва фаровон бўлган қадим манзилгоҳлар, шаҳарлар бўлган. Шунингдек, вилоятимиз худудидан Ўрта Осиёнинг энг узун дарёси Сирдарёнинг ўтганлиги, жанубий худудларида Туркистон тоғ тизмаларидан сув олувчи кўплаб сойлар мавжудлиги ҳам қадим аждодларимизнинг ушбу худудни макон тутишлари учун қулай шарт-шароитларни яратган.
Вилоят ҳудудидаги энг қадимги аҳоли манзилгоҳлари ҳам суғориш учун қулай бўлган дарё ва сой бўйларида пайдо бўлган. Вилоятимиз худудидаги энг қадимги ўтроқ аҳоли Туркистон тоғ тизмаларидан сув олувчи Шўрбулоқсой бўйларида истиқомат қилган. Археологик тадқиқотлар дастлабки деҳқончилик манзилгоҳлари Шўрбулоқсой бўйларида (Эски Ховос) бундан 3-4 минг йиллар олдин пайдо бўлганлиги ҳақида гувоҳлик беради. Бу табиий, чунки юқоридаги сой серсув, унинг атрофидаги ерлар эса унумдор бўлган. Шунингдек, бу воҳанинг буюк савдо йўлида жойлашганлигинини ҳам ёддан чиқармаслигимиз лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев “ёшларимизни тарихдан сабоқ олиш, хулоса чиқаришга ўргатишимиз, уларни тарих илми, тарихий тафаккур билан қуроллантиришимиз зарур”1лигини алоҳида таъкидлайдилар. Дарҳақиқат, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда қадим ва шонли тарихимиз, буюк аждоларимиз ҳаёти ва фаолиятини билиш ибрат мактаби вазифасини ўтайди.
“Янги Ўзбекистон”ни барпо этишда буюк аждодлар мероси биз учун руҳий қувват вазифасини ўтар экан, ушбу меросни ўрганиш, тарғиб қилиш бизнинг аждодлар руҳи олдидаги муқаддас фарзандлик бурчимиздир. Шу маънода бугун Гулистон давлат университетида ўтаётган “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли” деб номланган ушбу республика илмий - амалий анжуманининг уюштирилиши, мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз томонларидан илгари сурилган Учинчи Ренессансни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.



Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish