Термиз археология музейи фондларида сақланаётган Амир Темур ва темурийлар даврига оид бўлган тангалар.
Нормўминов М.Б. Термиз археология музейи илмий ходими
Тарихдан маълумки ўрта асрлар ислом оламида ҳар бир давлат асосчиси мутлақ мустақил эканлигини аввало хутбага ўз номини қўшиб ўқитиш орқали ва кейинги, энг муҳим белги ўз номидан танга пуллар зарб эттириши орқали бутун оламга маълум қилган. Буюк аждодимиз Амир Темурнинг ҳам бу борадаги фаолияти эътиборга моликдир.
1370-йилда Чиғатой улусида Амир Темур ҳокимят тепасига келганида ўз номидан танга зарб қилиш масаласи турар эди. Бу вақтгача Чиғатой улусида Кебекхон 1321-йилда ўтказган пул ислоҳоти натижасида ягона намуна бўйича, оғирлиги 1.4 грамм бўлган кумуш дирҳамлар ҳамда оғирлиги 8 граммга яқин бўлган кумуш динорлар зарб қилиш йўлга қўйилган эди. 1 кумуш динор 6 дирҳамга тенг келар эди1. Бугунда бир гуруҳ олимлар Амир Темур эса ҳокимят тепасига келибоқ ўз номидан тангалар зарб эттирмаган, ҳар қалай унинг номи билан зарб этилган тангалар дастлабкилари 1372-йил саънаси билан учрайди-деб таъкидлашса2, бошқа бир олимлар Амир Темур ўзининг биринчи танга пулларини 774/1372-1373 йилда чиғатой хонлари андозаси бўйича зар эттирганини, лекин 1380-йилларга келиб пул ислоҳоти ўтказиб, янги намунадаги пулларни ўз номидан зарб эттирганини такидлашади3. Демак қисқа муддат давомид салтанатда Кебекхон ислоҳоти натижасида зарб этиш бошланган мўғул хонлари тангалари муомалада бўлган. Амир Темур олтин, кумуш ва мис тангалар зарб эттирган, аммо олтин тангаларни камдан кам зарб эттиган. Жумладан, 1380-йилда Самарқанд ва Хоразмда миқдорда олтин тангалар зарб эттирган4. Амир Темур зарб эттира бошлаган тангалар қатор ҳусусиятлари билан бошқа давр тангаларидан тубдан фарқ қилган. Зарб қилинган тангаларга босилган тамғалар шулар жумласидандир. Улар асосан думалоқ, тўртбурчак ва гул (асосан анор)га ўхшаш нақшлар ва ҳоказолардан иборат бўлган. Тангаларда Амир Темур номи билан биргаликда тахтга чиқарилган вақти мўғул хонлари номи ҳам қўшиб зарб этилган. 1372-1388 йилларда Суюрғатмишхон, унинг вафотидан сўнг ўғли Султон Маҳмудхон номи билан 1402-йилгача, яъни вафот этгунига қадар зарб этилган. Амир Темур кумуш тангаларини 6 граммлиси танга, 1.5 граммлиси эса “амири” ёки “мири” деб номланган5.
Амир Темур тангаларида биз арабча, форсча, туркча ва мўғулча сўзларни ўқиймиз, масалан арабча ﷲ ﺴﻠﻄﺎ ﺘﺔ خلد (Аллоҳ унинг подшоҳлиги ва султонлигини боқий қилсин), форсча- ﻀﺮﺐ (зарб), туркча - ﺴﻮﺰﻢ (сўзим), ﻴﺮﻟﻴﻐﻰ (ёрлиғи) ва мўғулча-ﺍﻜﻤﻨﻮ, (акману-менинг сўзим), ﻜﻮﺮﻜﺎ ﻦ (куёв) каби сўзларни учратамиз6.
Амир Темур ҳукмронлиги йилларида (1370-1045) нафақат Мовароуннаҳрнинг марказий шаҳарларида, балки Хуросон, Эрон, Озарбайжон ҳудудларида чунончи, Астрабод, Ашпара, Боку, Басра, Бағдод, Бомиён, Дамғон, Дарбанд, Язд, Исфаҳон, Кошон, Қарши, Кермон, Қум, Мордин, Маҳмудобод, Машҳад, Сова, Самарқанд, Султония, Табриз, Хоразим, Шабанка, Шероз, Шамаха ва Ҳирот каби 40 га яқин шаҳарларда зарб қилинган7.
Яна манбаларда юқорида тилга олинган ҳудудлардан бошқа яна Ҳиндистон, Туркия, Шом ва Миср ҳукмдорлари ҳам Амир Темур номидан одтин ва кумуш тангалар зарб эттирганлиги маълум бўлади. Масалан Ибн Арабшоҳ шундай маълумот беради: “Турк султони Боязид устидан ғалаба қилганлигидан сўнг унинг ўғилларидан.. Исфандиёр (Амир) Темур ҳузурига келиб итоат изҳор этди... Исфандиёрни Румдаги ўз мартабасига барқарор этди ва унга ўз атрофидаги амирларига Маҳмудхон ва Амир Темур кўрагон номи билан хутба ўқитиб, пул зарб этишларини амр этди.”1. Яна бир тарихчи Шарафуддин Али Яздий эса ўз “Зафанома”сида: “Амир Темурнинг турк султони устидан ғалабасидан сўнг Миср ва Шом ҳукмдори Малик Носир Амир Соҳибқиронга муҳолифат бўлиш мумкин эмаслигини англаб, ўз тақдири омонлигини тилаб, Амир Темур номига хутба ўқитиб тангалар зарб қилди” деб маълумот беради2.
Албатта бу даврда давлат олтин ва кумуш тангалар софлиги ва вазнига алоҳида эътибор бериб, назорат қилган. Айни чоғда бу тангаларда маҳаллий безакларнинг ўзига хослиги, нафислиги ҳам сақлаб қолинган бўлиб Ҳирот, Машҳад, Исфаҳон, Табриз ва Бағдодда зарб қилинган тангаларда бу хусуссиятлар яққол кўзга ташланади. Амир Темур тангаларининг яна бир ўзига хос жиҳати шундаки 1403-йил 13-март санасида севимли набираси ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад Султон вафот этади. Натижада қаатиқ қайғуга ботган Амир Темур вафот этган набираси хотирасини ёдга олиш учун унинг номидан тангалар зарб эттиради. Тангаларга ﺴﻠﻄﺎ ﻦ ﻤﺤﻤﺪ ﺨﺎ ﻦ ﺍﻤﻴﺮ ﺘﻴﻤﻮﺮ ﻜﻮﺮ ﻜﺎﻦ ﺍﻤﻴﺮ ﺯﺍ ﺪ ﻩ ﻤﺤﻤﺪ ﺴﺎﻄﺎ ﻦ ﻀﺮ ﺐ ﺴﻤﺮ ﻘﻨﺪ (Султон Маҳмудхон Амир Темур кўрагон амирзода Муҳаммад Султон, зарб Самарқанд) ёзуви битилади. Яъни тилга олинган уч шаҳслар Маҳмудхон, Амир Темур ва Муҳаммад Султонлардан бу вақтга келиб фақатгина Амир Темургина ҳаёт бўлган. Расман хон саналган Марҳум Суюрғатмишхон ўғли Маҳмудхон вафот этганига бир муддат бўлганига қарамасдан Амир Темур тахтга бошқа қўғирчоқ хон чиқаришни истамай фақатгин Маҳмудхон номидан тангалар зарб эттириб турган эди. Натижада ана энди суюкли набираси вафоти муносабати билан унинг ҳам номини ўз номи билан бир қаторда тангаларда зарб эттирган3.
Амир Темур вафотидан кейин ҳокимятни эгаллаган бошқа бир набираси Халил Султон зарб эттирган тангаларига эътибор берадиган бўлсак шундай исмларга кўзимиз тушади: ﺴﺎﻄﺎ ﻦ ﻤﺤﻤﺪ ﺠﻬﺎ ﻨﮓﻴﺮ ﺍﻤﺎ ﻦ ﺍﻠﺯ ﻤﺎ ﻦ ﺍﻤﻴﺮ ﺨﻠﻴﻞ ﺴﺎﻄﺎ ﻦ ﺤﻠﺪ ﷲ ﻤﻠﻜﻪ ۸۰۷ (Султон Муҳаммад Жаҳонгир омон аз-замон амир Халил Султон холдоллоҳ муликиху. 807/1404-1405) сўзини ўқишимиз мумкин. Демак Самарқандни эгаллаган Халил Султон бевосита тахтга ўзи ўтирмаган, балки тахтга Амир Темурнинг марҳум суюкли набираси, тахт вориси Муҳаммад Султоннинг ўғли Жаҳонгир Мирзони тахтга чиқарган4. Амир Темурнинг ўғли Шоҳрух мирзо ҳокимятни ўз қўлига олгач тангаларини олд томонига иймон келтириш калимаси ва 4 халифанинг номини, орқа томонига эса ﻨﻪ ﺴﻠﻄﺎ ﻤﻠﻜﻪ ﻮ ﺤﻠﺪ ﷲ ﺮ ﺪ ﺴﺎﻄﺎ ﻦ ﺍ ﻻﻏﻅﻢ ﺸﺎ ﻫﺮ ﺡ ﺒﻬﺎ (Султон аз-замон Шоҳрҳ баҳодир халдоллоҳ муликуху ва султонаху)1.
Темурийлардан фақатгина Шоҳруҳ мирзо ўғли Мирзо Улуғбек тангаларида Бобоси Амир Темурнинг тамғаси ва Соҳибқироннинг номи эсга олинади.
ﺗﻴﻤﻮﺮ ﻜﻮﺮ ﻜﺎﻦ ﻫﻤﺘﻰ ﺪ ﻴﻦ ﺍﻠﻎ ﺒﻚ ﻜﻮﺮ ﻜﺎﻦ ﺴﻮ ﺰﻢ ﻀﺮ ﺐ ﺴﻤﺮ ﻘﻨﺪ ۸۵۳ (Тимур Кўрагон ҳимматидин Улуғбек сўзим: зарб Самарқанд 853/1449)2.
Мирзо Улуғбек ҳам танга зарб этишга бобоси каби эътиборли бўлиб пул ислоҳоти ўтказади. 1428-аввалги мис тангалар савдода ишлатилиши тақиқланиб, уни янги мис тангаларга алмаштирилиши мумкинлиги тўғрисида қарор чиқарилади. Эски тангаларни алмаштиришга қулай бўлиши учун Андижон, Тошкент, Шоҳкуҳия, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз ва Ҳисорда янги пуллар ягона нусха бўйича зарб қилинади. Пул алмаштириш жараёни ўз ниҳоясига етгач Бухородан ташқари барча зарбхоналар ёпилади3.
1428-1429 йилларда Бухорода зарб қилинган пуллар нафақат Бухорода балки бутун Ўрта осиёда кенг тарқалганлигининг сабаби ушбу саъна билан кейинги йилларда ҳам тангалар зарб эттирилган4.
Бугунги кунда Термиз археология музейи нумизматика фанида жами 28 000 экспанат сақланса, ушбу экспанатлар ичида Темур ва темурийлар даврига оид бўлган тангалар салмоғи катта саналади. Темур ва Темурийлар даврига оид нумизматика экспанатларининг катта қисми, музей ташкил этилаётганида, ўз вақтдаги Ўлкашунослик музейи нумизматика бўлимидан қабул қилинган тангалар ташкил этади. Шундан хулоса қилиш мумкинки ушбу экспанатлар XX асрнинг 40-йилларидан бошлаб вилоят ҳудудида олиб борилган археологик тадқиқот натижасида ва тасодифий топилмалар натижасида бойиб борган.
Шу кунга қадар ушбу тангаларнинг катта қисми умуман ўрганилмаган ва каталоглари тузиб чиқилмаган. Тангашунос мутахассислар етишмаганлиги туфайли фақатгина дастлабки маълумотлари асосида кирим китоблари ва фонд ҳужжатларида умумий ном остида сақлаб келинмоқда. Мисол тариқасида муаллиф томонидан КК 11999 рақами остида сақланаётган тегишли ҳужжатларда “Амир Темурнинг Самарқандда зарб эттирган кумуш тангалари” деб ёзилган тангаларни бир нечтаси кўздан кечирилганида ушбу тангалар Суюрғатмишхон ва Амир Темур, Маҳмудхон ва Амир Темурнинг Самарқанд, Хоразим, Табриз ва Исфаҳонда зарб эттирган тангалари эканлиги маълум бўлди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мукинки ушбу фондда сақланаётган тангаларни ўрганиш орқали Амир темур ва темурийлар даврига боғлиқ бўлган кўпгина тарихимизга номаълум бўлган саҳифаларга жавоб топилса.
Do'stlaringiz bilan baham: |