Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”


Дахма қўрғонлари: янги татқиқотлар



Download 1,55 Mb.
bet3/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

Дахма қўрғонлари: янги татқиқотлар
Шайдуллаев Ш.Б. ТерДУ т.ф.д., профессор
Тошалиев Қ.Б. ТерДУ доктаранти

Ўзбекистоннинг жанубида жойлашган Сурхондарё вилояти рангба-ранг табияти, серунум тупроғи ва қулай иқлими билан қадимдан одамларни ўзига жалб этиб келган. Воҳанинг учдан бир қисмини тоғ ва тоғ олди минтақалари эгаллаган бўлиб, жанубий ғарбда Кўҳитанг тоғ тизмаси ястанади. Тоғ олди ҳудудлари 2011 йилдан буён Ўзбекистон–Чехия экспедицияси томонидан ўрганилиб келинмоқда.


Кўҳитанг тоғ ҳудудларидаги Зарабоғ, Қорабоғ, Кайрит, Пошҳурд, Хўжа-анқа, Хатак, Лойлиқонларда сўнгги тўрт йил давомида тош бўлакларидан тахланган холатда бўлган юздан ортиқ ёдгорликлар аниқланди. Бу тошдан териб қурилган иншоатни дастлаб қўрғонлар (қабристон тепаликлари) сифатида талқин қилинди. Бироқ, уларнинг нима эканлиги ноаниқлигича қолмоқда эди, “Авесто”матнларини таҳлил қилиш асносида қўрғонлар дея атаб келинаётган бу тош қаламалр аслида “Даҳма” эканлиги маълум бўлди1. Ушбу даҳмаларни тизимли тадқиқ қилиш 2017 йилдан бошланган. Ш. Шайдуллаев ва Л. Станчо бошчилигидаги ўзбек-чех археологик гуруҳи Сурхондарё вилоятининг Шерабод туманидаги шарқий кўҳитанг тоғ этагида жойлашган дашт ҳудудларини ўрганишди. Узоқ муддатли тадқиқотларнинг мақсади бу тарихий жиҳатдан бой маданий ландшафда жойлашган аҳоли манзилгоҳлари динамикасини ўрганишдан иборатдир. Тадқиқот давомида Евроосиё чўл зонасида истиқомат қилувчи кўчманчи қабилалар билан боғлиқ бўлган жуда кўп сонли тош қурулмалар, яъни анъанавий археология фанида қўрғонлар дея такидланган даҳмалар топилди топилган.
Амалдаги илмий фаразга кўра, янги кашф этилган ушбу даҳмалар Ёз I маданияти ва Сополли маданияти объектлари билан бир хил даврга тегишли бўлиб, мутлоқ хронологияси мил.ав. II минг йиллик билан даврлаштирилган. Топилган бештадан ўн бештагача бўлган тўпламларнинг тузилиши турли хил. Бироқ, уларнинг баъзилари ажратилган. 2017 – йилнинг ёз мавсуми давомида жамоанинг бир қисми зарар етказувчи ва зарарсиз археологик методларни қўллаган ҳолда ушбу шаклларни қайтадан ўрганиб чиқди. Кайрит, Зарабоғ, Қорабоғ (Сурҳондарё вилояти, Шеробод тумани) қишлоқларини ўраб олган дастлабки археологик тадқиқот натижалари келтирилган.
Яқин ўтмишда тадқиқот майдони умумий турли хил археологик экспедициялар томонидан алоҳида манзилгоҳларни индивидуал тарзда текшириб чиқилган. Уларнинг бир қисми, Добил Қўрғон, Тилла Булоқ, Ғиштепа ва бошқалар турли даражаларда очиб ўрганилган. Аҳоли қабристонларига ўхшамаган оддий шахсий қабрлардан фарқли ўлароқ, ушбу лойиҳалар доирасида ҳеч қандай дафн тепаликлари текширилмаган, ҳаттоки пайқалмаган1. Ушбу тош уюмларининг баъзилари очиб ўрганилган: масалан дастлабкиси 2014 йилги мавсумда, 2015–2016 йилги мавсумда иккитадан ортиқ тури шулар жумласидандир2. Сўнгги иккита қазиш ишлари бўйича тўлиқ ҳисобот тайёрланган бўлиб, тош уюмларида бугунги кунгача дафн маросимининг ишончли аломатлари ёки уларнинг қабр сифатида фойдаланилганлиги тўғрисида аниқ маълумот йўқ.
Мақсад ва усул
Ушбу лойиҳанинг узоқ муддатли мақсади, яқиндагина Чехия – Ўзбекистон жамоаси томонидан аниқланган қўрғон тўпламлари ҳақидаги маълумотларни ўрганиб чиқишдан иборат. Бошқа параллел тадқиқотларнинг натижалари билан биргаликда тўпланган маълумотлар, антропогенетик (манзилгоҳлар, суғорилиш, петрогилифлар) ва табиий (яъни, асосий йўналиш, дарё ётиқлари ва бошқалар) омиллар билан биргаликда, ландшафтдаги бошқа турли хил хусусиятлар ва қўрғонлар ўртасидаги боғликлар ўрганиб чиқилди. Ўрганилган қўрғонларнинг тузилиши ва жойлашув маконини муносиб кузатиш орқали алоҳида шакллар ва бутун тўплам шаклларни даврлаштириш тадқиқотимизнинг муҳим қисми ҳисобланади. Ушбу ҳудудда Ёз I манзилгоҳлари аниқланганлиги сабабли биз тадқиқотимизни асосан маҳаллий Ёз маданияти билан боғлаган ҳолда тушунтиришимиз мумкин1.

Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish