Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”


Марказий Осиё халқлари тарихий тарақиётига аридизация жараёни таъсири. (Уструшона худуди мисолида)



Download 1,55 Mb.
bet34/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

Марказий Осиё халқлари тарихий тарақиётига аридизация жараёни таъсири. (Уструшона худуди мисолида)
Юлдашев Улуғбек ГулДУ магистранти

Хозирги кунда тарихий экология фани фан сохаларидаги янги йўналишлардан бўлиб унинг асосий чегараси инсоният шаклланиши давридан то хозириги кунгача бўлган вақтдаги экологик муаммоларни ўрганади. Тарихий экология инсониятнинг табиат билан алоқларини ўрганади. Одамзод пайдо бўлган кунидан бошлаб табиат қўйнида яшаб уни ўрганди ва у билан мулоқотга киришди1. Ўша узоқ ўтмишда ўрмонлар, чўллар, кўллар ва дарёлар инсонларга ажойиб бошпана берди2. Бу жараёнлар барча ҳудудларда, шу жумладан биз яшаб турган ўлка, қадимий Уструшона ўлкаси худудида хам кечган.


Қадимги Уструшонада архаик даврдан – мил. эр. авв. VII - VI асрлардан бошлаб чорвадор қабилаларнинг ўтроқлашув жараёни кузатилади. Мудофаа истеҳкоми мавжуд дастлабки яшаш маконлари мил. эр. авв. VII-VI асрларда вужудга келган. Уструшонани ўзлаштирилишида унинг табиий географик шароити муҳим аҳамият касб этган. Дарҳақиқат, Уструшона ўлкаси – Ўрта Осиёдаги қадимдан инсон истиқомати, хўжалиги ва ҳаётий фаолияти учун қулай ҳисобланган воҳалардан бири хисобланади. Воҳа турли хилдаги иқлим шароитига эга. Бу ерда жазирама, қақроқ чўл-дашт мавзеларни, мўътадил об-ҳаволи тоғ олди арчазор ўрмонларни, баланд тоғ чўққиларидаги абадиий музликларни, тўртламчи даврнинг турли хил таркибли тупроқ ва рельефларни учратиш мумкин. Уструшонанинг жанубий сарҳадларидаги тоғлардан бош олган ва водий томон оққан дарё ва дарёчалар, сой ва булоқ-чашмалар ҳавзасида қадимдан аҳоли ўтроқ яшаган, сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик билан шуғулланган3.
Воҳанинг географик ва иқлим шароити чорвачилик соҳасини йўлга қўйиш ва уни ривожлантириш учун ҳам ниҳоятда қулай бўлган. Тоғ ва тоғ олди адирлари, кенг чўл - дашт мавзеларида чорва боқилган, чорвадорлар кўчманчилик тарзида ўз ҳаётий фаолиятларини ўтказишган. Улар мавсумга ем-хашак, сув захиралари таъминотига қараб бир ердан иккинчи жойга кўчишган, қишловни об - ҳавоси нисбатан илиқроқ ҳисобланган, изғирин шамоллардан иҳоталанган тоғ унгурлари, даралари атрофидаги яйловларда ўтказишган.
Умуман бир сўз билан таъкидлаш мумкинки, ўрганилаётган маданий ўлкада инсон учун табиатнинг ўзи қатор қулайликлар яратган. Хусусан, бу ерда энг қадимги даврларда илк аждодларга овчилик ва термачилик, кейинги даврларда эса лалмикорлик, суғорма деҳқончилик ва чорвачилик учун зарур шарт-шароитлар мавжуд бўлган.
Маълумки, қадимдан инсон кўпроқ оқар сув ирмоқлари атрофига макон қуриб жойлашган ва хўжалигини шу асосда юргизган. Уструшона ҳудудини учта тарихий географик ҳудудга бўлиб қайд этиш мумкин:
1. Марказий Уструшона сув манбалари. Мазкур сув манбалари таркибига – Басмандасой, Каттасой, Шаҳристонсой, Нижонисой, Қипчоқсой каби сойлар киради. Бу сойлар Туркистон тизмаларидан бош олади ва жануб - шимол йўналиш бўйича оқади.
2. Шимолий Уструшона сув манбалари. Ушбу сув манбаларини - Зоминсув, Хўжамушкентсой, Мўғолсой, Тағобсой, Сармичсой, Шўрбулоқсой каби сойлар ташкил қилади. Бу сув манбаларининг аксарияти (Зоминсув, Хўжамушкентсой) Туркистон тизмаларидан бош олади, баъзилари эса қуйи оқимида бошқача ном билан аталади. Масалан, Нижонисой - Шўрбулоқсой, Намгонсой - Мўғолсой ва ҳ.к.
3. Шимолий - ғарбий Уструшона сув манбалари. Сангзор дарёси, Оқбулоқ, Жарбулоқ, Сайхонсой, Равотсой, Кўрпасой, Кили каби дарё, сой ва булоқлар ушбу сув манбаларининг асосини ташкил этади. Шунингдек, Зарафшондан маълум миқдордаги сув Туятортар шоҳариғи орқали Сангзорга ташланган ва шимолий - ғарбий Уструшонанинг деҳқончилик хўжалигига сарфланган1.
Уструшона ҳудудида катта оқар сув манбалари – дарёлар мавжуд бўлмаган, унинг тоғ ва тоғолди ҳудудларидан чўл-дашт мавзелари чегараларигача оқиб борган ўнлаб катта-кичик сой ва булоқлар хўжалик юритиш учун етарли даражада бўлган. Бу сув манбалари бўйларида қадимдан воҳанинг асосий иқтисодий, маданий имкониятларини шакллантирувчи негизини ташкил қилган, шаҳар ва манзилгоҳлар пайдо бўлган ва ривожланиб борган2.
Олиб борилган тадқиқотлар натижасида қадимий Уструшона худуди бўйича қуйидаги хулосаларни алоҳида таъкидлаймиз:
1. Ўрганилаётган ҳудудни қадимги жамоалар томонидан ўзлаштирилиши, илк қишлоқ маконлари ва шаҳарларнинг вужудга келиши, архаик замонлардан бошланиб, бу жараёнларда ўлканинг географик шароити: иқлими, сув таъминоти, ер хусусияти ва маҳаллий рельефлар катта роль ўйнаган.
2. Археология ёдгорликларининг мажмуаси, уларни ҳудудлаштириш ва тоифалаш натижаларига кўра ўлкани ўзлаштириш асосан «юқоридан пастга» йўналишда содир бўлган, яъни, аввало тоғ ва тоғ ён бағридаги серсув ҳудудлар, кейинчалик эса текисликдаги ҳудудлар ўзлаштирилган



Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish