Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”


IV ШЎЪБА: АРХЕОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ЗАМОНАВИЙ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР



Download 1,55 Mb.
bet36/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

IV ШЎЪБА: АРХЕОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ЗАМОНАВИЙ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР.


Ўзбекистон тарихини янгича даврлаштириш масаласи.
А. Асқаров ЎзФА академиги, т.ф.д., профессор

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев 2021 йил 21 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Фанлар Академияси илмий-текшириш институтлари ва республика олий таълим муассасалари раҳбарлари билан бўлган учрашувда Ўзбекистон тарихининг 2030 йилгача ривожланиш концепциясини яратиш бўйича таклифлар тайёрлаш борасида топшириқ берган эди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон тарихини даврлаштириш борасида янгича қарашлар илгари сурилмоқда.


Ўзбекистон ҳудудлари жаҳон тарихининг бир бўлаги, ажралмас таркибий қисми. Бу заминда юз берган тарихий жараёнларни жаҳон тарихидан ажратиб ўрганиш мумкин эмас. Улар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик жамият тараққиёт қонуниятларининг маҳсулидир. Ҳар бир халқ ер куррасининг қайси минтақасида яшамасин, тараққиётнинг барча босқичларини у ёки бу даражада босиб ўтиши шарт. Аммо, жамият ривожланиши ҳамма ерда бир текисда кечмайди. Жамиятнинг нотекис ривожланиш қонунияти эса қадимги замонларда кўпроқ минтақанинг табиий-географик ва экологик имкониятларига боғлиқ бўлган. Масалан, Қадимги Шарқни олайлик. Бу заминда кишилик цивилизацияси бошқа минтақаларга нисбатан анча олдин ривожланган. Бу ерда минтақанинг табиий-географик шароити ва унинг экологик имкониятлари жамият тараққиётининг маданий-хўжалик ва ижтимоий-сиёсий ривожланиш йўлларини белгилаб берди, яъни Қадимги Шарқ ривожланишнинг “Осиёча ишлаб чиқариш усули”дан ўсиб чиққан қулдорлик шаклидан борди. Демак, инсоният тарихининг ҳар бир давр ва босқичларини мазмун ва моҳияти унинг ижтимоий-иқтисодий ишлаб чиқариш характеридан келиб чиқади. Шундай экан, унинг тарихини даврлаштириш ҳам умумжаҳон стандартлари тизимида даврлаштирилишни тақозо этади. Шу боис умумжаҳон даврий системасида қабул қилинган стандардларга амал қилган ҳолда, Ўзбекистон тарихини Жанубий Турон минтақаси табиий-географик ва экологик имқониятларидан келиб чиқиб даврлаштиришни маъқул деб ҳисоблайман.
Тарихни даврлаштиришда учта омилга суянишни унутмаслик керак. Биринчиси,ҳар бир тарихий даврда жамият иқтисодий асосини яратувчилар кимлар бўлган, яъни қайси бир оммавий ижтимоий қатлам ташкил этган. Иккинчиси, жамиятда мулкка эгалик қилишликнинг характери қандай бўлган, яъни мулк эгалигининг характери жамият иқтисодиятини ташкил этади. Учинчиси, жамият ижтимоий ҳаётининг маънавий асосини қандай мафкура ташкил этган?
Ўрта Осиё халқлари тарихифонида Ўзбекистон тарихини куйидагича номлашни таклиф этган бўлардим:
1. Одамзоднинг шаклланиш даври ва уруғчилик жамоаси даври тарихи. Бу давр ер юзида одамнинг пайдо бўлишидан то жамиятда давлатчилиқ бошқарув тизимининг таркиб топишига қадар бўлган даврни ўз ичига олади. Ўзбекистон тарихини даврлаштиришда жаҳон топилмалари фонида одамзоднинг шаклланиш жараёнлари билан боғлаб ўрганиш, маҳаллий археологик кашфиётларнинг илмий талқини ва таҳлилидан бошлаш керак. Ёзилажак асар матнида бу давр одамининг жаҳонда пайдо бўлиши ҳақидаги концепцияларнинг қисқача мазмуни билан таништириш, табиатдаги геологик тектоник ўзгаришлар билан боғлаган ҳолда, илк аждодларнинг (Homo эректус, Homo эргастер, Homo хабилис (меҳнат қуроллари ясовчи) пайдо бўлиш даврий санаси илмий асосли баён этилиб, муаммонинг ечимида Ўзбекистоннинг ўрни кўрсатилиши керак. Бу даврга хос меҳнат қуроллари, ижтимоий муносабатлар, индивидиумлараро жинсий алоқалар характери ва бу давр индивидиуми бош мия хужайраларининг ривожланишида олов ва ижтимоий меҳнатнинг таъсири масаласи, одам ибтидосига хос оригинал хусусиятларни жисмоний антропология материалларида акс этилиши лозим.
Одамзоднинг шаклланиш даври тарихида бу давр "ибтидоий тўда" даври номи билан аталган. Бугинги кунда жаҳон тарихида одамзоднинг шаклланиши масаласида деярли бир тўхтамга келинди, илмий асосли концепциялар пайдо бўлди. Одамзод ер юзида бундан бир миллион йил эмас, балки 1,8 - 2,6 миллион йил аввал пайдо бўлганлиги ўз исботини топди. Одамзоднинг пайдо бўлиш маконининг бир нуқтаси сифатида Ўзбекистон ҳудудлари четда қолган эмаслиги исботланди. Сели-Унгур Фергантропи, Тешик-Тош Неандертал, Оби- Рахмат ғори ва Самарқанд юқори палеолит даври маконидан топилган илк одамзод суяк қолдиқлари бунга мисол бўла олади. Илк одам аждодини генезисини олий типдаги маймун билан боғлаш асоссиз эканлиги ўз исботини топди.
Бу давр одамзоднинг аждодлари – Зинжантроп, Питекантроп, Синантроп, Фергантроп, Неандерталлар табиатдан ўз ризқ-рўзини термачилик ва йирик ҳайвонлари ов қилиш йўли билан топган ўлжаси ҳисобига яшаганлар. Улар дастлаб, миллион йиллар давомида иссиқ иқлим шароитида дайди ҳаёт кечириб, қачонким ер қурраси буюк музликлар туфайли совий бошлагач, ғорларда яшашга, уларни эгаллаб олган йиртқич ҳайвонлар билан олов ёрдамида курашиб, совуқдан жон сақлашга мажбур бўлганлар. Тошдан меҳнат қуроллари ясаш ва улар ёрдамида ижтимоий меҳнат қилиши билан бошқа жонзодлардан (маймунлардан) тубдан фарқ қилган. Аммо, бу давр одамларида ҳали жамоа бўлиб яшаш кўникмалари шаклланмаган эди1.
Илк аждодлар тўла-тўкис ақлли одам (Homo sapiens) даражасида шаклланиб бўлгач, кишилик тарихи, уруғчилик жамоаси даври бошланади.Уруғчилик жамоаси даври ўз бошидан уч босқични кечирди, яъни “уруғчилик жамоасининг матриархат босқичи (она уруғи даври), патриархат босқичи (ота уруғи даври) ва ҳарбий демократия босқичи.
Уруғчилик жамоасининг матриархат босқичида мулкчилик ижтимоий характерда, иқтисодий ҳаётда ўзлаштирувчи хўжалик давом этади, маънавият оламида тотемизм, анимизм, сеҳр-жодуга ишониш хукмрон;матриархат босқичининг гуллаган дамларида чорвачилик ва деҳқончилик кашф этилиб, жамиятда ишлаб чиқариш хўжаликнинг қарор топишига олиб келди.
Ишлаб чиқариш она уруғи жамоасининг аста-секин иқтисодий асосини парчаланишигаолиб келади. Она уруғи жамоаси таркибида жуфт оилалар шакллана бошлайди. Бу жараёнлар археологик ва этнографик материаллар мисолида энеолит ва илк бронза даврига тўғри келади. Она уруғи жамоаларида (метрополияларда) таркиб топган жуфт оилалар она уруғидан ташқарида, алоҳида, мустақил яшаш эхтиёжлари пайдо бўлиб, уруғчилик жамоаси анъаналарини сақлаган ҳолда, янги ерларни ўзлаштиришга интилиш оммавий тус олади. Бу жараёнлар Ўрта Осиё шароитида, айниқса қадимги деҳқончилик минтақаларида (Номозга V ва VI даврида) ривожланган ва сўнгги бронза даврида авж олади. Оилавий ўзлаштирган ерга хусусий эгалик қилиш бошланади. Дарё ва сой қуйи ҳавзаларида шундай тартибда таркиб топган патриархал жуфт оилалар секин-аста катта патриархал оилалар даражасига, яъни Авесто тили билан айтганда, “нмана”ларга ўсиб чиқади. Катта патриархал оила жамоаси эса энди “патриарх”лар томонидан бошқарилган. Катта “патриархал” оила – “нмана” жамоа хўжаликлари Авесто жамиятининг “вис” даражасидаги қишлоқ жамоалари бўлиб, уларни кадхудотлар, яъни виспатилар бошқарган. Виспатилар катта патриархал жамоа бошлиқлари орасидан “вис” анчуманасида (жамоа йиғинида) сайланган. Давлатчилигимизнинг энг дастлабки бўғини, бошланғич куртагини ана шу вислар, яъни қишлоқ жамоалари ташкил этган.
“Вис” жамоаларининг таркиб топиши эса тахминан қуйидагича кечган: Неолит даврида деҳқончилик ва чорвачилик кашф этилиб, оналар жамоасида табиий равишда меҳнат тақсимоти юз беради. Гуруҳлараро анъанага айланган “ниқоҳ” заминига зил кетади. Энди аёллар ўз партнёрларидан уруғи фойдасига ишлаб беришни талаб эта бошлайдилар. Бундай тартиб ҳар бир уруғ кундалик ҳаётида мавжуд бўлган. Оқибат натижада жуфт оилалар она уруғи жамоасидан ташқарида, янги ерларни ўзлаштиришга интиладилар. Ҳар бир жуфт оила ўз имкониятидан келиб чиқиб, ўзлаштирган ер-мулкнинг хусусий эгасига айланади. Бу хусусий мулк эгалари илк ўрта асрлар суғд ёзма манбаларида “кашоварзлар” аталиб, уларнинг келиб чиқиш илдизлари бронза даврга бориб тақалади. Шундай тартибда ташкил топган қишлоқ жамоаси она уруғи даври мулкчилигидан фарқли ўлароқ хусусий характерга эга бўлади. Жамоада хусусий мулкни пайдо бўлишида эркакларнинг роли катта бўлган. Энди, болалар ҳам ўз отасини яқиндан таниб, бола тарбияси жуфт оила қўлига ўтади, оила мулки тақсимотида оталарнинг роли ортиб боради.
“Вис” жамоа аъзолари кашоварзлар орасидан ўз оқсоқолларини сайлаб оладилар. Одатда, оқсоқол, жамоа сардори – кадхудот юксак ижтимоий-сиёсий мавқега эга уста миришкор ва омилкор деҳқон ёки моҳир ҳунарманд, шахсий ахлоқ ва одоби, маънавий-ахлоқий юксаклиги билан ўз жамоаси оғзига тушган пиру-устоз бўлиб, бу сифатларга ўз вақтида ҳалол меҳнати, турмуш тажрибаси туфайли эришган жамоа аъзоларидан бўлган. Ўша давр демократик тамойилларига кўра, виспатидан, зантупатидан, дахъюпатидан, дахъюсастидан шундай шахсий сифатларга эга бўлишликни талаб этилган. Бу ўзбек халқи давлатчилик тарихининг илк босқичларига хос бошқарув тизимининг туб маънодаги демократик принциплари эди.
Шундай қилиб, кишилик тарихининг ибтидоий уруғчилик жамоаси даври уч босқичдан иборат. Биринчи босқич – матриархат уруғ жамоаси босқичи. Бу босқичда мулкка эгалик қилиш ижтимоий характерда; иккинчи босқич - патриархал уруғ жамоаси босқичи. Бу босқичда жамиятнинг эркин деҳқон жамоаларига (кашоварзлар, озодкор ва гувакорларга) тегишли хусусий мулк шакллана бошлайди. Учинчи босқич уруғ жамоаларининг ҳарбий демократия босқичи. Бу босқичда қабила ва жамоа сардорларининг жамиятда ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий мавқеи, нуфузи кўтарилиб, мулкка эгалик қилишнинг хусусий шакли, мулкий табақаланиш жадаллашади. Жамият мафкуравий асосини дастлаб табиат ҳодисаларига сиғиниш: тотемистик, анимистик, сеҳргарлик (матриархатда), оташпарастлик диний қарашлар (патриархатда), сўнг (ҳарбий демократия босқичида) эса зардуштийлик ва буддавийлик, монийлик, насронийлик ва шаманизм ташкил этади.
2. Ўзбекистон тарихини даврлаштиришда иккинчи даврни Марказий Осиё ҳудудларида “Кишилик жамиятининг қадимги даври” (мил. авв. IX -милодий IV асрлар) деб аташни таклиф этаман. Бу даврда Ўзбекистон ҳудудлари доирасида Авестода тилга олинган 6та иқтисодий-хўжалик, сиёсий ва маданий марказлар - Суғдиёна, Бақтрия, Қадимги Хоразм, Чоч, Парғана, Уструшона каби цивилизация марказлари тарихан таркиб топган. Уларнинг тарихан шаклланиши Ўрта Осиёнинг икки азим дарёлари-Амударё ва Сирдарё ва уларнинг ирмоқларини сув заҳиралари билан боғлиқ ривожланди. Бу дарёлар ҳавзаларида мавсумий манзилгоҳлар, қишлоқлар ва қадимги шаҳарлар, савдо карвон йўллари қад кўтарди. Ўша кезлардан ўзбек халқи аждодлари иқтисодий хўжалик ҳаётида такрорий суғорма деҳқончилик, чорвачилик ва юксак даражада ривожланган кўп тармоқли ҳунармандчилик таркиб топди.
3. Ўзбекистон тарихининг ўрта асрлар даври (V-XIX асрнинг ўрталари). Бу даврни бирламчи ёзма ва моддий маданият манбалари илмий таҳлилига кўра уч босқичга, яъни илк ўрта асрлар (V-VIII асрлар), ривожланган ўрта асрлар (IX-XV асрлар) ва сўнгги ўрта асрларга (XVI-XIX асрнинг биринчи ярми) бўлиш мумкин. Уларнинг ҳар бирининг ўзига хос мулкчилиги, сиёсий тарихи, давлатчилиги, маданияти, мафкуравий йўналиши, ички ижтимоий, иқтисодий хўжалик асослари шаклланган.
4. Ўзбекистоннинг янги давр тарихи миллий буржуазия ва жадидчиликнинг бошланишидан бошланади. Бошқача қилиб айтганда, рус капиталининг кенг кўламда ўлка иқтисодиётига кириб келиб, миллий бойликларни Россия империясига тўлиқ бўйсундирилишидан бошланди. Дарҳақиқат, шу даврдан бошлаб жамият иқтисодиятининг барча жиҳатларини қамраб олган ва қўл меҳнатига асосланган халқ хунармандчилиги илдизига болта урилди. Ижтимоий-иқтисодий биқиқликдан оммавий товар ишлаб чиқаришга йўналтирилган хўжалик юритишга интилиш бошланди. Умум жамият ҳаётида миллий буржуазия ва унинг илғор зиёлилар отряди жадидчилик бошланди. Бу туб ўзгаришлар давр тарихини анъанавий ўрта асрлар даври тарихидан тубдан фарқ қилиб, Ўзбекистон тарихи мисолида ҳам “янги давр тарихи”деб аташни тақозо этади.
5. Ўзбекистон тарихининг навбатдаги даврини Энг янги давр тарихи деб аташ мумкин. Бу даврнинг хронологияси 1991 йил 31 августдан, мустақиллимизнинг эълон қилинишидан бошланади.



Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish