Жиззах давлат педагогика институти Санъатшунослик факультети Мусиқа таълими кафедрасида ўтказилган навбатдаги йиғилиш



Download 25,95 Kb.
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi25,95 Kb.
#147260
  1   2
Bog'liq
01.02.2021 кафедра баённомаси



Жиззах давлат педагогика институти Санъатшунослик факультети Мусиқа таълими кафедрасида ўтказилган навбатдаги йиғилиш
БАЁНИ №____
01.02.2021 Жиззах шахри
Йиғилиш раиси: Мусиқа таълими кафедра мудири в/б М.Абилов
Йиғилиш котибаси: Мусиқа таълими кабинет мудири М.Норматова
Қатнашдилар: Мусиқа таълими кафедра мудири М.Абилов, барча профессор-ўқитувчилар
КУН ТАРТИБИ:

  1. Кириш.

  2. Профессор-ўқитувчиларнинг ишчи ўқув дастурларини кўриб чиқиш;

  3. 2021 йил 11 февраль куни Арнасой тумани умумтаълим мактабларида бўлиб ўтадиган семинарда профессор-ўқитувчилар иштирокини таъминлаш;

  4. 2021 йилнинг 7 февралига қадар модул тизимига ўқув ресурсларни, жумладан: маъруза матни, тадқиқод материаллари, видеоролик ҳамда дарсликларни жойлаштиришни йўлга қўйиш;

  5. Талабаларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб баҳолаш мезони талабларини ишлаб чиқиш;

  6. Битирув малакавий ишлари ҳамда курс ишларига қўйилган талаблардан келиб чиқиб алоҳида Дастур тайёрлаш;

  7. Лаборатория машғулотларининг ўтказилиши;

  8. Ўтказиладиган очиқ дарслар Режасини ишлаб чиқиш;

  9. Профессор-ўқитувчиларнинг дарсларини кузатиш;

  10. Битирув малакавий ишларнинг бажарилиш ҳолати;

Эшитилди: Йиғилишни Мусиқа таълими кафедраси мудири в/б М.Абилов кириш сўзи билан очди ва кун тартиби билан таништирди. Ва кун тартибидаги масалалар билан таништирди. Биринчи масала профессор-ўқитувчиларнинг ишчи ўқув дастурларини назоратга олиш, қайтадан кўриб чиқиш, мавзуларнинг кетма кетлигини ва долзарблилигини таъминлашни йўлга қўйиш шартлигини айтиб ўтди. Ушбу масалага масъул этиб Э.Файзуллаевни тайинлади.
2021 йилнинг 11 февраль куни Арнасой тумани умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб ўтадиган семинарда профессор ўқитувчилар ўзларининг маърузалари билан қаинашишлари, тажриба ва малакаларини мактаб ўқитувчилари билан фикр алмашиб муҳокама қилиб келишларини таъкидлаб ўтди. Семинарда профессор-ўқитувчилар кафедра мудири в/б М.Абилов, А.Махамматов, С.Раимжонов, Г.Дўстмухаммедова ўзларининг ижодий ишлари билан қатнашишларини маълум қилдилар.
М.Абилов кун тартибидаги учинчи масала, яъни 2021 йил 7 февралга қадар ўқув ресурсларини жумладан, маъруза матнлари, тадқиқод материаллари, видеоролик ҳамда дарсликларни модул тизимига жойлаштирилишини таъминлашни алоҳида вазифа қилиб қўйди. Бунда ҳар бир маъруза матни мавзуларининг долзарблигига, кетма кетлигига аҳамият беришни таъкидлаб ўтди.
Институтда таҳсил олаётган талабаларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб меъёр талаблари, ҳар бир фан бўйича баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилишини таъкидлади.
Навбатдаги масала битирув малакавий ҳамда курс ишларининг тайёрланишини назорат қилиш ва унга мос Дастур тайёрлашни муҳокамага қўйди. Келгуси йилдан бошлаб битирув малакавий ҳамда курс ишларининг мавзуларини бирма бир кўриб чиқиш вазифаси гуруҳ раҳбарларига вазифа қилиб топширилди.
Шунингдек йиғилиш мобайнида М.Абилов лаборатория машғулотларининг ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилиш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Ва ушбу масала юзасидан А.Махамматов ўзининг фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Ҳар бир ўтказилган очиқ дарс машғулотларининг институт ўқув ишлари бўйича проректори Ў.Тўхтамишев томонидан тасдиқланишини йўлга қўйиш. Очиқ дарслар ўтказилишини режасини ишлаб чиқиш Э.Исматиллаева зиммасига юклатилди. Охирги 2-3 йилда иш бошлаган кафедра ўқитувчиларининг дарсларини кузатиб бориш, уларга ҳаққоний баҳо қўйиш, ютуқ ва камчиликларини муҳокама қилишни, дарсларга кузатувчи бўлиб кирадиган ўқитувчилар назоратини таъминлаш А.Абдураҳимов зиммасига юклатилди.
Йиғилиш мобайнида М.Абилов битирув малакавий ҳамда курс ишларининг бажарилиш ҳолати ҳақида гапирди. Мавзуларнинг тўғри ва аниқ танланишини назорат қилиш, факультетда таҳсил олаётган учинчи босқич талабларининг келгуси йилдаги битирирув малакавий ишлари мавзусини тайёрлаш, улар устида ишлашни ҳозирдан йўлга қўйишни гуруҳ раҳбарларига вазифа қилиб топширди. Бўлиб ўтаётган якуний назорат имтиҳонларининг шаффофлиги ҳамда очиқлигини назорат қилиш кафедра ўқитувчиси М.Холбеков зиммасига юклатилди.
Шунингдек, профессор-ўқитувчиларга шу кунга қадар бажарган ишлари хисоботини тайёрлаш вазифаси юклатилди.
Йиғилишда катта ўқитувчи С.Раимжонов профессор-ўқитувчиларнинг “Ҳафталик жадвал”ларини ишлаб чиқиш таклифи билан сўзга чиқди. “Ҳафталик жадвал”да профессор-ўқитувчилар ўзларининг ижодий фаолиятларини ишга солиб байрам тадбири, семинар-тренинг каби ижодий ишларининг тақдимотини ўтказиши кўзда тутилган. Ҳар бир профессор-ўқитувчи ҳафтанинг бир кунини танлаб тадбир ёки семинар-тренингни юқори савияда ўтказиб бериши орқали баҳоланишини йўлга қўйиш таклифини киритди. Бу таклиф ўқитувчилар томонидан маъқулланди.
Шунингдек, йиғилишда сўзга чиққан таълим сифатини назорат қилиш бўйича кафедра мудири ўринбосари Н.Хасанова ўқитувчиларнинг 110 баллик тизим бўйича қиладиган ишлари ҳамда кафедрадаги илмий тадқиқод ишлари бўйича қуйидагиларни айтиб ўтди:
- Ўқитувчиларнинг ўқув йили якунига қадар қўлланма, монография, илмий мақолалар устида иш олиб боришлари;
- Талабаларни турли кўрик-танловларга иштирок этишларини таъминлаш, касб-ҳунар коллежлари, умумий ўрта таълим мактаблари, санъат мактабларида маҳорат дарсларини ташкил қилиш бўйича тавсиялар бериб ўтди.
Йиғилиш давомида Н.Бойчаева сўзга чиқиб байрам тадбирларини юқори савияда ўтказилиши устида ишлашни таъкидлади ва шу билан биргаликда буюк аждодларимиздан бири Амир Темур таваллудига бағишлаб мусиқали театрлаштирилган “Адолат бор жойда адоват бўлмас” номли мусиқали тадбирни ташкил этиш таклифини киритди. Ушбу таклиф ўқитувчилар томонидан маъқулланди.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда йиғилиш

Download 25,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish