Мунчоқлар. Мўлали қабристонидан мунчоқларнинг бир нечта намуналари топилган бўлиб, улар асосан цилиндр, шар, ромб ва томчи шаклида ясалган. Мўлали қабристонининг № 2 – қабридан бир нечта олтиндан ясалган маржон-мунчоқлар топилган5. Жарқўтон ёдгорлигининг Мўлали босқичига тегишли 23-қабридан 5 та ва 34 қабрдан 2 та, жами 7 та томчи шаклидаги лазурит маржонлар топилган6. Шунингдек, Бўстон VI ёдгорлигининг Мўлали босқичига тегишли қабрлари (№ 201, 325, 122, 365, 409, 285, 286, 36, 120, 396, 183, 26, 415, 333, 242) дан ляпис-лазуритдан ясалган жами 21 та томчи шаклидаги шокила маржон, 12 та ромб, биконик, квадрат биконик ва цилиндр шаклидаги маржон-мунчоқлар топиб ўрганилган7. Шунингдек, ушбу босқичга келиб, қисқа цилиндр, ромб, овал ва эллипс шаклидаги маржонларнинг кўпчилиги оч кўк рангли лазуритдан ясалган8. Ишлаб чиқариш шаклига кўра Сополли маданиятининг Кўзали, Мўлали, Бўстон босқичларига келиб, дастлабки даврдаги (Сополлитепа, Жарқўтон) маржон шаклларидан ташқари катта ҳажмдаги томчисимон маржонлар пайдо бўлган9. Хусусан, Бўстон VI дан 27 та, Жарқўтон ёдгорлигининг Мўлали босқичидаги тегишли қабрларидан 7 та1 томчи шаклидаги маржонлар топилган. Ушбу турдаги маржонлар ўхшашлари Шаҳдод2, Ҳисор III3, Дарнайчи4 ва Нурек5 каби ёдгорликлардан ҳам топилган.
2012 йилда ёдгорликда амалга оширилган Ўзбек – Германия халқаро археологик экспедицияси натижасида 50 га яқин мунчоқ доналари топиб ўрганилган. Улар асосан, бочка, цилиндр, шар, томчи ва узук шаклида ясалган. Улардан фақатгина 23 таси бутун сақланган. Ушбу мунчоқлар лазурит, сердолик, феруза каби қимматбаҳо тошлардан, шунингдек бронза ва фаянсдан ясалган6.
Тўғноғичлар. Ёдгорликдан топилган ягона тўғноғич бронзадан ясалган бўлиб, узун юмалоқ таёқ шаклида. Сополли маданияти ёдгорликларидан ушбу шаклдаги ясалган соч – нина тўғноғичларнинг жами 29 та намунаси топилган7. Жарқўтон ёдгорлигидан топилган 24 та тўғноғичдан 12 таси 1995-2002 йилларда амалга оширилган Ўзбекистон–Германия халқаро археологик экпедицияси натижасида, 9 таси эса, 2009–2013 йилларда амалга оширилган Ўзбекистон–Франция халқаро археологик экпедицияси натижасида топилган.
Бундан ташқари, Жарқўтон ёдгорлигининг Мўлали босқичига тегишли 89-қабрдан 1 та қалпоқчаси лазурит қопламали соч тўғноғич топилган8 бўлиб, ўхшаш намуналари Анау I, II, Қоратепа, Тоҳирбой III ёдгорликларидан топиб ўрганилган9.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Мўлали босқичи қишлоқ макони Сополли маданиятининг сўнгги бронза даври ёдгорликларидан бири бўлиб, ундан топилган моддий маданият намунлари Сополли маданиятининг сўнгги босқичлари(кўзали, мўлали, бўстон)дан топилган моддий маданият намуналари билан деярли бир хил. Маданиятнинг ушбу босқичларига тегишли заргарлик буюмларининг катта қисмини кўчманчи дашт маданияти (Сруб ва Андроново) га хос бўлган буюмлар ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |