Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”


Сирдарё кечувидаги шаҳар ва карвонсарой



Download 1,55 Mb.
bet15/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

Сирдарё кечувидаги шаҳар ва карвонсарой
М. Сулаймонов Гулистон шаҳар Олимпия заҳиралари
коллежи ўқитувчиси

Ўрта Осиёда сомонийлар даврига келиб марказлашган давлатнинг пайдо бўлиши, минтақалараро ва халқаро савдо-сотиқнинг ривожланишига сабаб бўлади. Сомонийлар давлати маркази(Сўғд)нинг ер ости қазилма бойликларига бой Шош (Тошкент) билан савдо алоқалари ҳозирги Сирдарё вилояти ҳудуди орқали ўтган.


X аср охири – XI асрнинг I-ярмида Уструшонадан Чочга 2 та йўл Сирдарё бўйлаб Ховос орқали Самарқанд – Зомин – Ховос – Бинокат йўналишида фаолият юритган. Бу йўл IX-X асрларда “Эски Бинокат йўли” деб номланган. Ушбу йўлда Ховосдан чиққан карвон Сирдарёнинг чап қирғоғи бўйлаб бориб, Бинокат (Шоҳруҳия) шаҳри рўпарасидаги кечув орқали Шошга ўтган. Кечув муҳим аҳамиятга эга бўлган. Шу сабабли кечувнинг чап қирғоғида Бинокатнинг қарама-қарши томонида ҳозирги Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани Нурота қишлоғида Хушкат шаҳри қад кўтарган.
Ёдгорлик XX аср бошларида археолог олимлар М.Е.Массон ва Нильсен томонидан, XX асрнинг 70-йилларида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Археология Институтининг академиги Ю.Ф. Буряков бошчилигидаги Чоч-Илоқ отряди томонидан, 1984 йилда эса шу институтнинг тарих фанлари номзоди А. Грицина бошчилигидаги Сирдарё отряди томонидан ўрганилган1.
Шаҳар уч қисмдан Арк (7,5 гектар), шаҳристон (40-45 гектар) ва рабоддан иборат бўлган. Арк ва рабод қисмлари бузиб юборилган фақатгина шаҳристон қисмидан 7,5 гектар жой қабристон бўлганлиги сабабли ҳам сақланиб қолинган.
Шаҳарда ҳаёт IX аср охирларида бошланган ва XVI асрнинг I –ярмигача давом этган.
X-асрга оид маданий қатламлар шаҳарнинг арк ҳудудида учрайди. Ушбу даврда Хушкет кулоллари Шош учун хос бўлган илк сирланган сопол буюмлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришган. Бу нарса дастлабки хушкетликлар бу ерга Шошдан аниқроғи дарёнинг нариги қирғоғидаги Бенакетдан келишган бўлиши мумкинлиги тўғрисида фикр билдиришимизга асос бўлади. “Буюк ипак йўли”да жойлашганлиги, шунингдек, Шошга ўтувчи кечувда жойлашганлиги сабаб шаҳар тез ривожланади. Шаҳар аҳолисининг бир қисми қайиқчилар бўлишган. Улар дарёдан ўтувчиларни ва юкларни қайиқларида олиб ўтиб қўйишган. Хушкет Шошнинг чегарасида жойлашгани туфайли, бу ерда муҳим божхона бўлган. Чунки Шош ўлкаси тоғ кон маъданларига, жумладан кумуш конларига бой бўлган, давлат марказига кумуш айнан Шошдан Хушкет орқали Сўғдга олиб борилган. Сомонийлар давлати томонидан зарб этилган кумуш тангалардан ҳатто узоқ Европада ҳам фойдаланишган. Шунингдек, сомонийлар давлатида қул савдоси ўта сердаромад соҳо хисобланган. Қуллар нафақат бойлар уйида, шунингдек, давлат армиясида хизмат қилишган. Қуллар асосан Дашти Қипчоқ чўлларида ҳаёт кечиришган туркий қавмлардан турли йўллар билан олинган. Улар ҳам давлат марказига юқоридаги кечув орқали жўнатилган. Шу сабабли ҳам бу икки сердаромад савдо қуллар ва кумуш ёмбилардан махсус бож олинган. Сомонийлар давлатининг Қорохонийлар давлати томонидан тор-мор этилганлиги Хушкетга ҳам таъсир қилмай қолмайди. XI-аср бошларида Хушкет қорохонийлар давлати таркибида бўлган. Ёдгорликдан ушбу даврга пишиқ ғиштлар, қорахонийларнинг Шошдаги элоқхони Ал-хан-ал-адил томонидан 1003-1004 йиллари Бинокатда зарб этган мис тангалар ва ушбу даврларга оид турли сопол буюмлар топилган1. Ушбу даврга оид сопол буюмлар бугунда ҳам фаолият юритадиган маҳаллий қабристондан кўлаб топилади.
Хушкат 1219 йили Чингизхоннинг лашкарбошилари Оллоқнўён ва Сукэту Чэрби бошчилигидаги 5 минг кишилик қўшин томонидан вайрон этилган. Шуни таъкидлаш жоизки, шаҳар аҳолиси Бинокатдан фарқли равишда мўғил босқинчиларига қаттиқ қаршилик кўрсатишади. Тамоман вайрон этилган шаҳар 1391-1392 йиллари соҳибқирон Амир Темур томонидан тикланган. Демакки, соҳибқирон вилоят худудида ҳам бунёдкорлик ишларини олиб борган. Ва биз буни албатта билишимиз зарур. Амир Темурнинг невараси Улуғбек даврида Хушкат карвон йўлидаги муҳим шаҳар ҳисобланган. 1503 йил шаҳар Муҳаммад Шайбонийхон қўшинлари томонидан босиб олинади. Бироқ шаҳарда ҳаётнинг сўниши бу воқеа билан эмас, балки минтақалараро ва халқаро савдо йўли бўлган “Буюк ипак йўли” нинг ўз фаолиятини тўхтатиши билан боғлиқ2. Турклар томонидан 1453 йили Константинополнинг босиб олиниши натижасида, европалик савдогарлар энди Хитойга борувчи бошқа йўлларни излаб топишга мажбур этади. Бунинг натижасида энда савдо карвонлари ўлкамизни четлаб ўтади. Бир вақтлар айнан “Буюк ипак йўли” бўйида жойлашганлиги сабаб пайдо бўлган ва гуллаб яшнаган шаҳар, ушбу йўлнинг ўз аҳамиятини йўқотиши билан таназзулга юз тутади.
Ўрта аср географлари, хусусан Хордадбеҳда Ховосдан Шошга қараб иккита йўл бўлганлиги биринчиси Сирдарёнинг ўнг қирғоғи бўйлаб борган бўлса, иккинчи йўл Сирдарёнинг чап қирғоғи бўйлаб Ховосдан то Хушкетгача бориб, ундан кечув орқали Бинокет (Шоҳрухия)га ўтганлиги борасида ёзган эдик. Бу йўл IX-X асрларда “Эски Бинокат йўли” деб номланган. Ушбу йўлда карвонларга хизмат кўрсатиш ва уларга бошпана бўлиш мақсадида карвонсаройлар ҳам қурилган. Ана шундай карвонсаройлардан бири Мирза-Работ карвонсаройи деб номланиб, у ҳозирги Сайхунобод туманидаги Работ қишлоғи худудида жойлашган бўлган. Караваев уни янглишиб, Сайхунобод туманидаги Мирза-тўқай қишлоғида, дарёдан 1-1,5 чақирим нарида бунёд этилган деб ёзади. Ушбу карвонсарой Хушкет шаҳридан тахминан 8 километр шарқда, дарё бўйида, Шоҳруҳия шаҳрига ўтадиган кечувда жойлашган. ХУI асрда мазкур ўзига хос меъморий обида сифатида узоқдан кўзга яққол ташланиб турган. Карвонсарой жами - 25 та бўлмадан иборат бўлиб, ундаги хоналардан бир қисми масжидга ажратилган бўлган, бир нечта хона карвонсарой (карвондагилар учун меҳмонхона) вазифасини ўтаган. Мирза-Работ ниҳоятда кўркам шаклда қурилган, пештоқлари ғиштнинг ўзи билан шарқона услубда ёйсимон ҳолда туташтирилган бўлган. XX асрнинг бошида Мирзачўлни тадқиқ қилган рус мутахассиси В.Ф.Караваев ана шу карвонсаройнинг барпо этилиши тарихи тўғрисида маҳаллий қарияларнинг ҳақиқатга яқин бир фикрини ёзиб қолдирган. Мўйсафидларнинг шаҳодат беришларича, Абдуллахон II (Бухоро хони) бу кошонани қурдириш учун Самарқанддан то Сирдарё бўйига қадар одамларнинг жонли занжирини тизган ва ғиштларни қўлма-қўл узатиб, бу ерга етказишган. Мирза-Работ ташландиқ ҳолда бўлса-да, XIX асрнинг охирларигача сақланиб қолган, атрофи лойсувоқли деворлар билан айланасига ўралган бўлган. Афсуски, Мирзачўлга кўчирилган рус аҳолиси 1868 йилда Обетований (ҳозирги Сайхунобод тумани “Гулистон” қишлоғи ўрнида бўлган) қишлоғини қуришда, кейинчалик Эски Чиноз темир йўл станциясини қуриш вақтида Мирза-Работ-карвонсаройи ғиштларини кўчириб кетишган1. Ушбу карвонсаройни ўрта аср меъморчилиги кўринишида қайта тикланса, Сирдарё бўйига экотуризм йўналишида келган сайёҳлар учун ўзига хос туҳфа бўлган бўларди. Ахир карвонсаройларсиз Сирдарё тарихини тўлақонли тасаввур этиш мумкин эмас. Шундай экан, унинг тикланиши вилоят тарихини кенг жамоатчиликка айниқса ёшлар онгига сингдиришда муҳим манбаа вазифасини ўтаган бўларди.


Ko’hna Temiz yodgorligi

Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish