Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”


Яҳё Ғуломовнинг тарихчи - археолог олим сифатида шаклланиши



Download 1,55 Mb.
bet23/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

Яҳё Ғуломовнинг тарихчи - археолог олим сифатида шаклланиши
Канимкулов О. Ш. ЎзМУ таянч докторанти

Ўзбекистон, умуман, Ўрта Осиёнинг олис ўтмишини ўрганиш ҳақида гап кетганда, кўҳна тарихимизнинг етук билимдони, тарихчи-археолог, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг академиги, тарих фанлари доктори, профессор Яҳё Ғуломович Ғуломов ҳақида гапирмай бўлмайди.


Яҳё Ғуломов 1908 йилнинг 1 май куни Тошкентнинг Шайҳонтоҳур даҳасидаги Оқмачит маҳалласида туғилганди. Бўлажак археологнинг отаси Ғуломхон қадим Шошдаги довруқ таратган Хўжа Аҳрор мадрасасида мударрислик қилган, онаси Сорахон маҳалладаги мактабда қизларга сабоқ берарди. Ана шундай илмга ихлос қўйган оилада вояга етган Яҳё Ғуломов болалигидан зеҳнли бўлиб ўсди.1
Дастлаб ота-онасидан сабоқ олган бўлса, кейин «Намуна» номли мактаб-интернатда таълим олди. Мактаб таҳсили тугагач, Яҳё Ғуломов 1927-30 йилларда Самарқанддаги ўзбек давлат педагогика академияси ижтимоий ва иқтисодий бўлимида таҳсил олади. Бу даргоҳда у Пўлат Солиев, Абдурауф Фитрат, Василий Вяткиндек ўз даврининг илғор зиёлиларидан сабоқ олди, Мусо Саиджонов билан ҳамкорлик қилиб, уларга ихлос қўйди.
Яҳё Ғуломов кейинчалик хотирлаб ёзганидек, “Пўлат Солиев Туркистон тарихи бўйича ўқиган маърузалари хотимасида кишини аввало ўз мамлакати, шаҳри ва туғилиб ўсган қишлоғининг тарихини яхши билишга даъват этадиган, араб, форс, рус ва туркий тилларни, шарқ тарихи, фалсафаси, ахлоқи, тарихини мукаммал биладиган шахс эди.”2
Олий даргоҳда сабоқ берган устозларидан яна бири Мусо Саиджонов эди. Мусо Саиджонов 1924-27 йилларда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ташкилоти бошлиғи сифатида ишлаб,3 Бухородаги кўплаб меъморий обидаларни таъмирлаш, тадқиқ қилишга бош бўлди. 1928-37 йилларда республика тарихий ва маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш қўмитасига раислик қилиб, Ўзбекистоннинг маданий меросини авайлаб асраш, илмий тадқиқ қилиш ишларига раҳбарлик қилди. Бухоро, Шаҳрисабздаги меъморий обидалар ҳақида китоблар яратди. Яҳё Ғуломов Мусо Саиджоновдан аввал сабоқ олиб, кейин у билан ҳамкорлик қиларкан, ундан қадим шаҳарлардаги обидаларнинг барпо этилиши, уларга ишлатилган бўёқ, минораларнинг қай тариқа осмонга бўй чўзиб барпо этилганига оид маълумотларни билиб олди.1
Юқорида айтганимиздек институтдаги ўқиши давомида Туркистон тарихи бўйича, аввало ўз мамлакати, шаҳри ва туғилиб ўсган қишлоғининг тарихини яхши билишга, араб, форс, рус ва туркий тилларни, шарқ тарихи, фалсафаси, ахлоқи, тарихини ўрганишда Пўлат Солиевдан, тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш, меъморий обидаларни таъмирлаш, тадқиқ қилиш асраб-авайлашга оид билимларни Мусо Саиджоновдан ўрганган бўлса, археологиядек сеҳрли касбга ошно тутинишига устози В.В.Вяткин сабаб бўлишди
Туркистон тарихи, фанида алоҳида муҳим ўрин тутган ушбу шахснинг фаолияти бўлса Яҳё Ғуломовдек ёш талабага истиқбол эшикларини очиб юборди. В.В.Вяткин (1869-1932) Самарқанд обидаларининг ҳақиқий жонкуяри, ҳамкасби Абу Саид Махзум билан кўплаб обидалар тарихини тадқиқ қилган, кўплаб қўлёзма асарлар тўплаб уларни ўрганган, ҳаттоки 1908 йилда Самарқанд шаҳрида Улуғбекка ҳайкал қўйиш ташаббуси билан чиқишганди. Ана шундай тарих, миллий қадриятлар жонкуяри бўлган олимлардан сабоқ олиши Яҳё Ғуломов учун бир умрлик ҳаёт дорулфунуни бўлиб хизмат қилди.2
Хуллас, ана шу тариқа бошланган устоз-шогирдлик боис В.В.Вяткин ҳамда И.Р.Чейлитко Яҳё Ғуломовни археологиядек сеҳрли касбга ошно тутинишига сабаб бўлишди. Дастлабки археологик тадқиқотлари ҳам Яҳёнинг айнан Афросиёбда, 1928-29 йилларда бўлиб ўтди. 1931 йилда у Тошкентга қайтиб халқ комиссарлари кенгаши ҳузуридаги тарихий ёдгорликларни сақлаш ва илмий ўрганиш қўмитасида иш бошлайди. Бу даргоҳда у М.Массон, А.Якубовскийлар раҳбарлигида 1933 йилдан Термиз ва Зарафшондаги қадим обидаларда изланишлар олиб борди3.
Яҳё Ғуломов археологияда маълум бир тажриба, кўникма орттиргач, Турди Мирғиёсов ҳамда касбдоши Рашид Набиевлар билан 1936 йилда Хоразмда ўзининг мустақил тадқиқотларини бошлаб юборди. Ўша вақтда Тошкентдан чиқган поезд тўғри Хоразмга бормас, негаки 1947 йилгача воҳага темир йўл ётқизилмаганди. Шундай вазиятда бир гуруҳ археологик экспедициянинг Туркманистоннинг Чоржўй шаҳридаги бекатга бориши, у ердан ё Амударёдаги кемалар орқали, ёки Бухоро қумликларидан от, туя, эшакларда олис Хоразмга боришининг ўзи минг машаққат эди.1
Бу ҳақда Яҳё Ғуломов ўз кундалигига ўша машаққатли онларни айтиб ўтганди2.
Яҳё Ғуломов археологияда кўплаб қадим қаълаларнинг сирини очиб, катта ўзгариш қилди. Айниқса В.Вяткиндек теран тарихчидан сўнг, Сергей Толстов билан Хоразмда кўп йиллар ҳамкорлик қилиши унинг илму фанда юксак натижаларга эришишига сабабчи бўлди.
Айнан Яҳё Ғуломовнинг 1936 йилда Қуйи Амударёнинг ҳар иккала соҳилидаги қаълаларда бошлаб юборган тадқиқотлари, ундаги топилаётган фанга номаълум сирларнинг кашф этила бошлаши, Сергей Толстов раҳбарлигида Хоразм археологик-этнографик экспедициясининг ташкил топишига сабаб бўлди дейиш мумкин3.
Ҳар иккала археолог ва уларнинг ҳамкасбларининг илмий ишлари боис фанда Хоразм цивилизацияси деган атама пайдо бўлди. Яҳё Ғуломов эса Хива шаҳридаги меъморий обидаларни илмий тадқиқ қилиб, “Хива ва ундаги меъморий ёдгорликлар” мавзусида 1941 йилда номзодлик ишини ҳимоя қилди.4
Урушдан сўнг Яҳё Ғуломов, кўп йиллар давомида Қуйи Амударё бўйларида олиб борган илмий тадқиқот ишларини умумлаштирган ҳолда, 1950 йили Москвада докторлик диссертациясини муваффақиятли ёқлади. Ана шу илмий иши асосида 1957 йилда русча, 1959 йилда бўлса ўзбекча «Хоразмнинг суғорилиш тарихи» монографияси юзага келди. Ушбу фундаментал, илмий академик асар Яҳё Ғуломовнинг тарихшуносликда ғоят теран тадқиқотчи эканлигини кўрсатди.
Яҳё Ғуломов ушбу асарни ёзиш жараёнида Хоразмда ўзи ва С.Толстов ўтказган археологик экспедиция натижаларига таянибгина қолмасдан, илгариги даврда суғорилиш тарихига, сув хўжалиги тизимига доир яратилган асарларниям қунт билан ўрганди5.
Айнан хонликнинг бош мироби бўлиб ишлаган Мунис, Огаҳийлар, хонлар сулоласига мансуб Баёний, “Туркистоннинг суғорилиш тарихи” ва ўлка тарихига оид яна юзлаб асарлар ёзган В.В.Бартольд, Хоразмда бўлиб бебаҳо манбалар тўплаган Каульбарс, Кун сингари олимлар асарларига эътибор берди. Бундан ташқари, “Хоразмнинг суғорилиш тарихи” мавзусидаги докторлик иши ва монографиясини ёзиш жараёнида араб, форс тилидаги қўлёзма асарлар, рус тилидаги китоблардан 267 тасини ўқиб ўрганди, ўз асарида ана шу манбалардан иқтибос келтириб ўтди1. Гарчи мавзу суғорилиш тарихи бўлсада, сув бу ҳаёт экан, дарё бўйида барпо этилган қалъалар, улардаги турмуш тарзи, умуман олганда Амударё, унинг қуйи қисмидаги ҳаётнинг, одамзотнинг илк изларидан тортиб то 1950 йилгача бўлган тарих садолари монографияда ёритилган. Маълумки, Яҳё Ғуломов яшаб илмий фаолият олиб борган давр, шўро даврининг мафкуравий босимлари кўп бўлганидан, муаллиф асарида чоризм мустамлакачилиги, шўроларнинг коллективлаштириш, қулоқлаштириш давридаги суғориш тизимидаги ҳолатни тўлиқ ёритаолмаган. Албатта, теран тафаккурли академик ўша машъум йилларда ҳаёт қандай кечганлигини яхши англар, бироқ босма нашрда, хусусан ёқланган диссертацияси ва китобида бу тўғрида очиқ ёзаолмас, ёзган тақдирдаям нашр этдиролмасди. Бироқ шундай бўлсада, ушбу монография орқали нафақат Қуйи Амударё бўйларидаги энг қадимдан то XX асрнинг 50 йилларигача бўлган суғориш тизимини, балки ҳаёт жараёнини ҳам билиш, тарих садоларини англаш, сабоқларидан хулоса чиқариш мумкин. Яҳё Ғуломов вафот этганига ҳам салкам ярим аср бўлиб қолди. Академикнинг шогирдлари ҳам умрининг кексалик фаслида яшамоқдалар. Уни таниган-билган замондошлариям тақдири азал сабаб бирин-кетин ҳаётдан кўз юмишмоқда. Яъни, бугунги ва келажак авлодга ибрат намунаси сифатида буюк шахснинг ҳаёт йўли ҳақидаги асарлар ва бошқа мақолаларни топиб, улар асосида академикнинг сайланма асарларини нашр этиш керак. Қолаверса, тарих фанидан илмий иш қилаётган бўлғуси олимлар Яҳё Ғуломовнинг илмий мероси, ҳаёт фаолияти, у ташкил этган экспедицияларнинг фан ривожига қўшган ҳиссаси каби мавзуларда тадқиқотлар бошласалар яхши бўларди.



Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish