Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”


Cирдарё вилояти тарихини ўрганишда кўҳна Ховос ёдгорлигининг ўрни



Download 1,55 Mb.
bet22/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

Cирдарё вилояти тарихини ўрганишда кўҳна Ховос ёдгорлигининг ўрни
Исроилов М. ГулДУ ўқитувчиси
Рустамов Ш. 51-17 гуруҳ талабаси

Эски Ховос шаҳар харобаси Сирдарё вилоятининг, қолаверса, бутун Мирзачўл музофотининг энг катта ва муҳим археология ёдгорлигидир. Қадимги Уструшона ўлкаси ҳудудида жойлашган бу манзилгоҳнинг маҳобатли қолдиқлари ҳозирда Ховос шаҳрининг жануби-ғарбий чеккасида, Карвонсарой маҳалласи қаршисида қад кўтариб турибди. Бугунги кунда ёдгорликнинг умумий майдони 12 гектардан иборат. Ёдгорликнинг арк ва шаҳристон қисми деярли тўлиқ сақланиб қолган, работ қисми эса ерни ўзлаштириш жараёнида бутунлай бузилиб кетган бўлиши мумкин. Негаки, Ўрта Осиёдаги қадимги шаҳарларида бўлгани каби Кўҳна Ховос ҳам уч қисмдан, яъни арки аъло, шаҳристон ва рабодлардан иборат бўлган. Арк аъло ёдгорликнинг шимоли-ғарбида жойлашган, унинг майдони бир гектардан ошиқроқ, баландлиги ер сатхидан 19 метр, шаҳристонни умумий майдони 10 гектардан ошиқроқ.


Ўрта асрлар ёзма манбаларида келтирилишича, Ховос Самарқанддан шарққа йўналган йўлнинг чорраҳасида жойлашган. Ундан бир тармоқ Куркат орқали Хўжанд ва Фарғонага, иккинчиси тўғри Сирдарё кечувидан сўнг шимолга, йирик Банокат (Шоҳрухия) шаҳрига ва ундан эса иккинчи йирик шаҳар Харашкентга ва ниҳоят, Чоч пойтахти Бинокатга борган. Ўрта асрларда Ховос йўли ва Бинокат йўли ўзаро боғланган бўлиб, Буюк Ипак йўлида кенг маълум бўлган. В.В.Бартольднинг ёзишича, Чирчиқ дарёси водийсига иккита йўл, яъни– шулардан бири Ховос, иккинчиси Жиззах орқали борилган1.
Худди шундай Ховосдан Бенакетгача ҳам иккита йўл орқали бориш мумкин бўлган. Биринчи йўл қисқа бўлиб, Мирзачўл орқали кечувдаги шаҳар Хушкетга олиб борган. Хушкет шаҳри Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидаги Нурота шаҳристони ўрнида жойлашган эди. Иккинчи йўл узунроқ ва хавфсизроқ бўлиб, Сирдарё дарёсининг ўнг соҳили бўйлаб, яъни Кўҳна Ховос орқали борган. Уструшона пойтахти ҳисобланган Бунжикат шаҳридан Ховосгача Сабот шаҳри орқали катта йўлдан бориш мумкин бўлса-да, Фарғонага борадиган карвонлар одатда Ховос ва Куркат орқали юришган2.
Бундан ташқари, Ховосга вилоят маркази Бунжикат шаҳридан Уструшонанинг бошқа йирик шаҳри Сабот орқали ҳам йўл бўлган. “Катта йўл” жануброқдан Сабот орқали ўтган бўлишига қарамай, савдо карвонлари одатда Хўжанд ва Фарғонага Ховос ва Фурқат орқали боришни қулай деб билганлар3.
Ховоснинг аҳамияти, унинг стратегик қулайлиги, бир томонда ғарбдан шарққа ва шимолдан жанубга Бунжикат орқали Бактрияга ўтган қадимий муҳим савдо ва ҳарбий йўналишлар чорраҳасида бўганлигидадир4.
Араб географлари уни фақат карвон йўллари чорраҳасидаги манзилгоҳ сифатида тилга олишади. Ибн Хавқал Ховос йўли ҳақида: “агарда ким Зоминдан Хўжандга Ховос йўлидан бормоқчи бўлса, унинг йўлида Куркат учрайди,”-деб ёзган. Ховос Уструшона манзилгоҳларидан бири бўлиб, у амалда барча ўрта асрлар йўл йўриқномаларида Сўғддан Уструшона орқали Чоч, Хўжанд, Фарғонага бориш ва қайтиш йўли манзили тарзида эслатилади. Ёқутнинг (ХIII аср) маълумотларида “Ховос–бу Уструшонадаги қишлоқ” деб талқин қилинган. Ибн Хўрдодбеҳ (IX аср) ўзининг машҳур “Йўллар ва мамлакатлар китоби” асарида Ховосдан қўшни ҳудудларгача ва улардан Ховосгача бўлган масофалар ҳақида тўхталиб ўтади. Ховосга оид шунга ўхшаш маълумотлар Қудома, Ибн Руста (Х аср биринчи ярми), Ал-Истаҳрий, Ибн Хавқал (Х аср), Ас-Саъмоний (ХII аср), Ёқут (ХIII аср), Абул-Фидо (XIV аср) асарларида ҳам келтирилади. ХI аср бошида Ховос Сомонийлар сулоласининг сўнгги вакили Мунтасир ва қорахоний илоқи ўртасидаги жанг тафсилотларида тилга олинади. Ховос номи Низомиддин Шомийнинг машҳур “Зафарнома” асарида (ХV аср боши) ҳам эслатиб ўтилади1. Унда хабар беришича, Амир Темурнинг ўзи ҳам Ховосда бўлган. 1367-1368 йилларда Амир Ҳусайн ва Амир Темур ўртасидаги кўплаб тўқнашувлардан бири бўлиб ўтади. Бу жангда Соҳибқирон қўшини ўз ҳаракатини Ховосдан бошлаб, рақибининг сон жиҳатдан анча устун бўлган қўшинини тор-мор қилади.
XV асрнинг иккинчи ярмида Ховосда машхур шоир Абдураҳмон Жомий ҳазратлари ва машҳур сўфий Хожа Аҳрори Вали бўлганлар2.
Ховосни қишлоқ тарзида бир неча бор Бобир Мирзо (ХVI аср) тилга олади. Жумладан, унинг маъумоти бўйича, “Умар шайх Султон Аҳмад Мирзо билан Шоҳрухия ва Ўратепа оралиғидаги Ховос қишлоғидаги жангда мағлуб бўлганлиги айтиб ўтилган3 .
Ховос ҳақидаги сўнги хотиралар Аҳмад Донишнинг “Бухородан Петербургга саёҳат” китобининг Бухоро амири Музаффарнинг Сирдарё соҳилларида руслардан енгилиб қочганлиги ҳақидаги бобида келтирилади. “Амир Музаффар руслардан енгилиб қочганида ҳаттоки, отдан тушмай бўшанганлиги айтилган. Кечқурун у Ховос қишлоғида тўхтаб, 200 минг кишилик қўшинни уйларга жойлаштиради4.
Йилномалардаги савдо ва ҳарбий йўллари эсталикларида Ховос савдо йўли чорраҳасидаги манзилгоҳ сифатида кўплаб келтирилсада, аммо бевосита шаҳар тўғрисида маълумотлар айтиб ўтилмаган. Ушбу ёдгорликда қадимги шаҳар тоифасига хос бўлган аломатлар мавжудлигини аниқлаш учун бу ерда археологик тадқиқотлар олиб бориш зарурияти туғилди.
Эски Ховосниг биринчи тадқиқотчилари - Туркистон ҳаваскор археологлар тўгараги (ТКЛА) аъзолари - унга бир неча бор эътибор берганлар. Кейинчалик йирик мутахассис, Ўрта Осиё тарихининг билимдони, профессор М.Е.Массон Мирзачўл марказидаги катта тепаликни ўрта асрлардаги Ховоснинг марказий харобалари деб талқин қилади. Аммо у вақтларда тепа устида кўплаб аҳоли яшаган (дастлаб тепа устида атрофи сув тўлдирилган хандак билан ўраб олинган Беклик қалъаси ва кейинчалик 1953 йилларгача эса, Эски Ховос қишлоғи уйлари жойлашган), оқибатда ёдгорликда археологик изланишлар олиб бориш амалда мумкин бўлмаган. Шу туфайли археологик ўрганишга эътибор унинг яқинидаги Шахристон ва Ўратепа харобаларига қаратилади.
Дастлабки археологик тадқиқот ишлари 1988-1989-йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Археология институти Сирдарё археологик отряди илк бор Эски Ховос харобаларида қазишма ишларини олиб боради. Натижада ёдгорликнинг энг қуйи қатламларидан (тин ерга ета олмаган бўлсаларда), олинган археологик манбалар манзилгоҳнинг камида милодгача I ва милодий I асрларда пайдо бўлганлигини кўсатди. Бошқача айтганда, эски Ховос камида икки минг йиллик тарихга эга эканлиги ва у бутун Сирдарё вилоятида энг қадимги шаҳар харобаси эканлиги исботланди1. Шу йилларда Ховос ва унинг атрофларидаги Шўрбулоқ сойнинг (Нижонисой) юқори оқимида, сув манбаи бўлган худудда катта Нуртепа шаҳар харобаси очилади. Бу ерда қайд қилинган археологик ашёлар милодгача VI ва V асрларга оид бўлиб, улар Ховоснинг антик ёзма манбаларда келтирилган қадимги Уструшона манзилгоҳи қолдиғи бўлганлигини кўрсатади.
Кейинги тадқиқотлар ўн тўрт йилдан сўнг, яъни 2003-2004 йилларда олиб борилган ва бунинг натижасида бу ерда милоддан аввалги II асрнинг биринчи ярмига оид илк эллин даври девори қолдиқлари очилди. Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур девор қадимги маданий қатламлар устига қурилганлиги аниқланди2 ва шу билан бирга милоддан аввалги VI-IV асрга оид Эйлатан маданиятига хос бўлган ангоб билан безак берилган кулоллик идиш бўлаклари қайд қилинди. Ушбу топилма Кўҳна Ховоснинг Фарғона (Довон) билан алоқалари тўғрисида маълумотлар беради. Бундан ташқари, қадимги Чоч, Бақтрия, Сўғд ва бошқа ҳудудлар билан доимо сиёсий-иқтисодий ва маданий муносабат бўлганлигини исботловчи бир қатор ноёб осор-атиқалар ҳам қайд қилинди. Шу билан бирга,эрамиздан олдинги IV-III асрларга оид девор қолдиқлари ва сопол идишлар мажмуаси топилди.
2014-16 йилларда ёдгорликнинг икки жойида археологик қазиш ишлари давом эттирилиб, қазишмасида илк эллин даврига тегишли қурилиш қолдиқлари ва кўплаб археологик топилмалар очиб ўрганилган. Ушбу йилларда қўлга киритилган энг ноёб топилмалардан бир хосилдорлик маъбудаси Анахита ва XII асрга тегишли Ҳумо қуши тасвири туширилган чироқ дастасининг топилиши ҳисобланади. Маълумки, зардуштийликнинг хосилдорлик маъбудаси Анахита, Нохид ва ёки Нана номи билан аталган. Ўша давр анъаналарига кўра, ҳар бир хонадоннинг ўз файзи ва дастурхони тўкин сочинлиги рамзи сифатида ушбу маъбуда хайкалча ёки бут кўринишида ясалиб хонадонларда сақлаб келинган.
2017-18 йиллардаги қазиш ишлари давомида бу ерда биринчи маротаба ўрта асрларга тааллуқли мудофаа девори қолдиқлари ва XI-XII асрларга тегишли ҳаммом ўрни очилди. Ушбу ҳаммомни поли пишиқ ғиштдан терилган бўлиб, уни сув кетадиган қисми тўлиқ сақланган. Сув кетиш жой айлана шаклдаги тош марказида жойлашган бўлиб, уни диаметри 6-7 см ташкил қилади. Бундан ташқари, XI-XII асрларга оид маданий қатламлардан нақш берилган пишиқ ғишт бўлагининг топилиши шу даврда монументал бино бўлганлигидан гувоҳлик беради. Шу билан бирга ёдгорликда Ховос беклиги даврига оид мудофаа вазифасини бажарувчи ёки унинг чегарасини белгиловчи 2 метргача кенгликдаги девор ўрни очилди. Девор асосан гувала, хом ҳишт ва унинг бўлакларидан қурилган.
Ёдгорликда қайд қилинган материаллар шуни кўрсатмоқдаки, Кўҳна Ховос харобаси ўрнида «шоҳ йўли» фаолиятда бўлган даврида манзилгоҳ бўлганлиги ва ундан кейин Буюк Ипак йўли пайдо бўлмасдан олдин шаҳар бўлган1 ва шу билан бирга, бу ерда тахминан милоддан аввалги VI-IV асрларда катта бир қишлоқ манзилгоҳи бўлганлигини ва унинг асосида кейинчалик шаҳар вужудга келганлигини тахмин қилинган2.
Бу ердаги 14 метр қалинликдаги маданий қатламлар ёдгорликда қадим даврлардан бошлаб ХХ аср бошларига қадар ҳаёт узлуксиз давом этганлиги ва Кўҳна Ховос шаҳар харобаси бутун Уструшона учун эталон ёдгорликлардан бири бўлганлиги кўриниб турибди.
2003-йилдаги археологик қазишмалар туфайли бу ердан илк юнонлар даври мудофаа деворлари қолдиқларининг очилиши юқоридаги маълумотларни тасдиқлади. Эътиборли томони шундаки, мазкур деворлар янада қадимийроқ қатламлар устига қурилган эди. Кейинги 2004-йилда янада натижаларга бой бўлди, яъни эрамиздан олдинги IV-III асрларга оид девор қолдиқлари ва сопол идишлар мажмуаси топилди. Бу ердаги 14 метр қалинликдаги маданий қатламлар ёдгорликда қадим даврлардан бошлаб ХХ асрга қадар ҳаёт узлуксиз давом этганлиги кузатилади. Амалда эски Ховос шаҳар харобаси бутун Уструшона учун эталон ёдгорлик ҳисобланади. Ваҳоланки, Истравшондаги Муғтепа (Ўратепа) ва бошқа шаҳар харобаси ёдгорликлари қатламларида сезиларли узилишлар кузатилади.
Маълумки, қадим ва ўрта асрлар даври тарихи бўйича ёзма манбалар маълумотлари қисқа ёки умуман бўлмаган ҳолларда археологик ёдгорликлар аниқ ва ишончли манба бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам археологик ёдгорликларни ҳисобга олиш тизими ҳозирда уларни сақлаш ва қўриқлашда муҳим масала бўлиб қолмоқда. Шундан келиб чиқиб муаллифлар вилоят археологик ёдгорликларининг ўзбек тилидаги рўйхатини китобга илова тарзида киритишни фойдадан холи бўлмайди деб ҳисоблайдилар. Аввалги археологик ёдгорликлар рўйхати 1985-1989-йилларда Сирдарё вилоятининг илгариги маъмурий чегаралари асосида тузилган. Бир вақтлар бу ерларда порсиёнлар (эронийлар) яшаганлар. Улар ўзларини занжирлар билан урганлар. Ховосда 7 маҳалла ва 7 муқаддас жой бўлган: Шона тарош маҳалласи (тароқчилар), Равот маҳалласи, Кўкча маҳалласи, Фаркод маҳалласи, Калла (қалъа) маҳалласи, Шайдо маҳалласи, Боло маҳалласи. Ёдгорликдан топилган археологик топилмалар (сопол, темир, шиша буюмлар ва бошқалар) ҳар қандай музей экспозицияларини бойитиш билан бирга очилган қазишмаларни ўрнида очиқ осмон ости музейини ташкил этиши мумкин. Бунинг учун ёдгорликда археологик тадқиқотларни давом эттириш, таъмирлаш ва қайта тиклаш ишларини амалга ошириш зарур.
Хулоса ўрнида олиб борилган археологик тадқиқотлар натижалари Кўҳна Ховоснинг камида 2500 йиллик тарихга эгалигини кўрсатмоқда ва у Сирдарё вилоятидаги қадимий шаҳар ёдгорлиги сифатида эътироф этиш мумкин.



Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish