Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”


Ёш мутахассисларга сопол буюмларни синфлаш ва таҳлил қилишда зарур малакавий машғулотлар



Download 1,55 Mb.
bet25/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

Ёш мутахассисларга сопол буюмларни синфлаш ва таҳлил қилишда зарур малакавий машғулотлар
(кўҳна Ховос ўрта аср ошхона идишлари мисолида)
Рахимов К.А. Мамиров О.У. Миллий археология маркази


Инсоният томонидан яратилган катта кашфиётлардан бири бу албатта кулолчиликдир. Кулолчилик махсулоти хисобланган сопол буюмлар инсоният билан бирга яшаб келаётган энг қадимги ашёлардан бири хисобланади. Бугунги кунда инсониятнинг қадим ўтмишини ёритишда археология фани асосий фанлардан бири бўлса, бу фаннинг асосий манбаларидан бири албатта сополлардир. Археологик материаллар кулолчилик маҳсулотларининг асрлар давомида такомиллашиб борганини кўрсатади. Давр кулолчилик маҳсулотларига, унинг тури ва безакларига катта ўзгаришлар киритди. Вақт ўтиши билан ўтмишда тайёрланган шамдон, қорачироқ, сархона, жомашов, хум сингари сопол идишларга эҳтиёж қолмади. Гулдон, товоқ, лаган каби сопол идишлар ва буюмларга ҳозирги кунда ҳам эҳтиёж катта. Меъморчиликда ҳам кулоллик маҳсулотлари (кошин, парчин ва б.) кенг кўлланилмоқда.
Сопол буюмлари археолог олимлар наздида жуда қадрлидир. Чунки тош ва сополдан бўлган ашёлар ўз табиатидан келиб чиққан холда узоқ вақт мобайнида асосий хусусиятларини йўқотмайди. Сопол буюмлар бу хусусиятлари билан қадим тарихдан гувохлик берувчи қимматли ашёга айланган. Бугунги кунда археология фани соҳасида сопол ашёлар ва уларнинг қолдиқларини илмий жихатдан ўрганиш мутахассис кадрлар олдидаги асосий вазифалардан бири хисобланади. Шу ўринда айтиш жоизки ёш мутахассисларни тайёрлашда айнан сопол буюмларни синфлаш ва қиёсий таҳлил қилиш ишлари ўз аҳамиятига кўра долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
Хозирда археология фанида бутун дунёда археологик артефактларни ўлчашнинг турли усуллари мавжуд бўлиб, Ўзбекистон археология соҳаси мутахассислари ҳам ушбу услублардан кенг фойдаланиб келадилар. Бунда ўлчанган артефакт расм холатига туширилади ва илмий ўрганиш учун қулай холатга келтирилади. Одатда артефактни ўлчашнинг икки тури кенг қўлланилади горизонтал проекция ва вертикал проекция. Шаклига кўра ясси бўлган буюмлар мисол учун тошдан ясалган асбоб ёки металл буюмлар юқоридан қаралиб горизонтал проекция услуби қўлланилади. Бунда горизонтал асосда проекция туширилиб, буюмнинг иккала юзаси ва ён тарафдан холати акс эттирилиши лозим бўлади. Сопол буюмлар сингари айлана корпусга эга бўлган буюмлар вертикал проекцияда тасвирланиши лозим. Шу билан бирга марказдаги нуқтадан симметрик тарзда ўтувчи сиртда ва фронтал баландликда ўлчаниши ва чизилиши лозим бўлади. Одатда сопол идишнинг ички томони ўнг тарафда, ташқи томони эса чап тарафда кўринади. Бу сессияда айлана корпусга эга буюмни ўлчаш ва чизиш кўрсатиб ўтилмоқда. Айлана корпусли буюмни чизиш учун албатта унинг марказий нуқтасини топиш лозим бўлади. Идишнинг айлана шаклини ўлчаш мумкин қисми сақланиб қолган бўлса сиз учун қутбли панжара ёрдамида унинг диаметрини ўлчашга имконият бўлади. Тўғри тўртбурчак қоғознинг тўртта бурчагини қоғоз марказида кесишадиган чизиқ тортиб, ушбу чизиқлар бўйлаб ҳар ярим (0,5) см да нуқталар қўйиб чиқинг ва циркул ёрдамида ҳар 0,5 см да айлана чизиб чиқинг. Ана шунда сизнинг қўлингизда қутбли панжара ва буюмнинг марказий нуқтаси хосил бўлади. Унинг ёрдамида сопол буюмнинг бўлакларидан унинг бутунлигини ўлчашингиз ва чизишингиз мумкин бўлдади. Ушбу усулдан фойдаланиш учун сизда камида 1/6 ёй айланаси бўлиши лозим. Буюмнинг сақланган бўлаги кичикроқ бўлса, лекин сизнинг ёй айланангиз ўлчами1/6 дан катта бўлса хатога олиб келади. Синган шакли бузилган буюмни ўлчашда сиз сақланиб қолган энг катта қисмни олишингиз, ёки бир нечта қисмларни ўлчаб кўришингиз ундан кейин ўлчаш ва чизишингиз лозим бўлади. Бу айлана шаклдаги корпусга эга бўлган буюмларни ўлчаш ва чизиш учун яна бир усул хисобланади. Сақланиб қолган гардиш қисмини қутбли панжарада акс этган айланага қўясиз ва айлана чизиқ гардиш сиртига мос келадиган холга келгунча гардишни бирма бир қўйиб кўрасиз. Мос келган айлана чизиқни топгач унинг қайси нуқтада эканлигини ва радиуси ёки диаметри нечага тенг эканлигини қайд қилиб қўясиз. Археологик жихатдан бутун бўлган буюмларни учбурчак чизғич ёрдамида ўлчаш мумкин бўлади. Бунда идишни горизонтал ўрнатиб фронтал баландлик бўйлаб чизғич (линейка)ни вертикал холатда ушлаб нуқталар белгилаб олинади. Бунда чизғичнинг учбурчак шаклли тури танланиши ва учбурчак чизғичнинг ўлчов ёзувлари 0 нуқтадан бошланганига эътибор бериш зарур. Ушбу холатда яна бир чизғич ёрдамида идиш ва чизғич нуқталари орасидаги масофаларни ёзиб боришингиз зарур.
Зарур нуқталар белгилаб олингандан сўнг улар бирлаштирилади. Хосил бўлган шаклни шу холатда иккинчи тарафга ағдариб идишнинг бутун холатини хосил қилиш мумкин бўлади. Ташқи тарафдан безак ёки резервуар (даста, жумрак ва х.к.) бириктирилган бўлса улар ҳам чизғич ва ўлчов асбоблари ёрдамида ўлчаб чиизилади ва илмий муомалага киритилади.
Гардиш сиртидан шаклни ўлчаш асбобларидан фойдаланган холда ҳам идишнинг формасини тиклаш мумкин бўлади. Хозирги кунда бутун дунёда шу каби усуллардан фойдаланган ҳолда ўлчаш ишлари олиб борилади.
Археологик қазишма ишлари жараёнида аниқланган сопол артефактларни албатта тавсифлаш зарур бўлади. Бу ўринда дастлаб сопол артефактларни шифрлаш ишларидан сўнгўлчаш, чизиш ва тавсифлаш ишлари олиб борилади. Бунда қуйидаги хусусиятларни тавсифлаш зарур бўлади:

  • идиш типи (мас, хурмача, кўза, қозон ва х.к),

  • шакли (мас. шарсимон, овал ва х.к) гардиш диаметри, гардиш тури, бўйни, елкаси, таг қисми ва резервуар (мас, жўмрак, даста ва х.к)

  • қай услубда ясалганлиги (одатда икки ҳил услубда сопол идишлар тайёрланади: қўлда ёки чархда ясалган сопол буюмлар)

  • лойи сифати (мас, сифатли-яхши, ўртача, сифатсиз-ёмон тиндирилган), лой таркибидаги қўшимчалар ёки аралашма (мас, сифатли-яхши, ўртача, сифатсиз-ёмон)

  • лойи таркибида; шамот, дресва, эзилган чиғаноқ, гипс, кварц, қум, органик ва ўсимлик қўшимчалари мавжудлиги

  • пиширилиши сифати (мас, сифатли-яхши, ўртача, сифатсиз-ёмон пиширилган)

  • парча кесмасидаги ранги (мас, жигарранг, кулранг, сариқ, қизил ва х.к)

  • сиртига туширилган қоплама ва безаклари (мас, ангоб берилган, ранг берилган, сирланган, босма, ўйма, тирнаб туширилган ва х.к)

  • сирти силлиқланганлиги (мас, йўл-йўл, вертикал, горизонтал силлиқланган)

  • идишга шакл берилганлиги (мас, кулолчилик чархида ясалган бўлса таглигида гирдобсимон чизиқлар қолади, қўлбола услубда қолипда, асос тагликда ёки тасмасимон услубда ясалган)

Ушбу амалий ўлчаш ва чизиш ишлари якунлангандан сўнг топилмалар тўғрисидаги маълумотлар ва чизмалар бугунги кундаги замонавий технологиялардан фойдаланган холда киритиб чиқилади.
Бундай тавсифлаш учун мисол тариқасида Кўҳна Ховос ёдгорлиги ўрта асрлар ошхона идишларини олиб, дастлабки маълумотларни киритиш мақсадга мувоқ бўлади.
Ошхона идишларининг катта қисмини асосан овқат пишириш учун фойдаланиладиган қозон ва товалар ташкил қилади. Қозонлар асосан кулолчилик чархида шакл берилган бўлиб, улар фақатгина гардиш турига қараб фарқланади. Албатта улардан асосан синган бўлаклар қолган бўлиб, уларни шартли равишда гурухларга ажратамиз. Гурухларга ажратишда уларнинг оловга бардошли хамири таркибига ва ташқи тарафдан куйганлик даражасига қараб фарқласа хам бўлади. Танаси шаклига кўра қозонлар 4 типга бўлинади:
I тип – танаси шарсимон, елкаси тик бўлиб, танаси пастидан тепага қараб кенгайиб боради, бўйни қисқа, гардиши кесмада трапециясимон. Гардиши юқорисида қопқоқ қўйишга мослаштирилган нишаблик хосил қилинган бўлиб, бу услуб сомонийлар ва қорахонийлар даврида кўплаб ўлкалардажуда кенг тарқалган. Гардиш диаметри 18-24 см, девори қалинлиги 0,4-0,7 см. Уларнинг кўпчилигининг елка қисмига ярим айлана шаклдаги дасталар ёпиштирилган. Лойи бўш-ғовакли, таркибига майда туйилган гипс ва шамот аралаштирилган (fig. 1. 1,2,3,4). Шу каби қозон шакллари қорахонийлар даврида анаъанавий тарзда Фарғона1, Уструшона2, Чоч3, Суғд4 ёдгорликлари материалларида ва Марказий Осиёнинг бошқа худудларида хам кўп учрайди. Одатда қозонларнинг хамири пиширилиш жараёнида ёрилиб кетмаслиги, оловбардош ва вазни енгил бўлиши учун таркибига шамот,қум, гипс ва ўсимлик қўшимчалари аралаштирилади.
II тип – қозонлар хурмачасимон шаклга эга. Гардиш шаклига кўра улар бир неча вариантга ажралади. Мисол учун гардиши кесмада учбурчаксимон кўринишга эга (fig. 1. 5).
III тип – қозонлар шарсимон шаклда, гардиш чети кесмада юмалоқсимон кўринишда, бироз ичкарига қайрилган ва елкасига эгрисимон даста ёпиштирилган.
IV тип – яримшар шаклга эга, таглиги узуксимон, гардиши кенг горизонтал шаклда бўлиб, юқорисига эгрисимон даста бириктирилган (fig. 1. 7). Шу каби қозонлар Х-XII асрлар билан даврлаштирилади. И.Ахраровнинг кузатишича IX-X асрларда ошхона идишлари орасида доирасимон шаклли қозонлар устунлик қилган бўлса, XI-XII асрларга келиб шар ва цлиндрик шаклдаги қозонлар кўпая бошлаган5.



Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish