Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”


II ШЎЪБА: АРХЕОЛОГИЯ ФАНИДАН ОЧИҚ ДАРСЛАРНИ ЁДГОРЛИКЛАРДА ЎТИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ПЕДАГОГИК УСУЛЛАРИ



Download 1,55 Mb.
bet19/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

II ШЎЪБА: АРХЕОЛОГИЯ ФАНИДАН ОЧИҚ ДАРСЛАРНИ ЁДГОРЛИКЛАРДА ЎТИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ПЕДАГОГИК УСУЛЛАРИ.
Археологик ёдгорликларнинг тарихий-маданий мерос тизимида тутган ўрни ва уларни сақлаш муаммолари
Мавланов Ў. т.ф.д., проф. ЎзМУ Абдураимов Д. ГулДУ

Ўзбекистоннинг тарихий-маданий мероси тизимида археологик ёдгорликлар ўзига хос ва ўта муҳим аҳамият касб этади. Қадим тарихимиз хазинаси бўлган археологик ёдгорликлар қадим ва бетакрор маданиятимиз тарихини, минтақа цивилизациясининг шаклланиши ва ривожланиш босқичларини акс эттирувчи моддий бойликларни ўз бағрида сақлаб келаётган ноёб хазинадир. Шу сабабли ҳам Ўзбекистонда тарихий мерос ва археологик ёдгорликларга эътибор янги асосда йўлга қўйилмоқда1. Бу соҳада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 декабрда ПҚ-4068 сонли “Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар маҳкамасинининг 2019 йил 21 сентябрдаги 792-сонли “Археологик тадқиқотларни тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамиятга эга бўлди.


Маълумки, тарихий маданий меросни, шу жумладан археологик ёдгорликларни муҳофаза қилиш умуминсоний аҳамиятга эга масаладир. Халқаро миқиёсда олинганда, тарихий-маданий меросга эътибор дастлаб Европада, асосан, Уйғониш давридан бошланган эди. XIX-XX аср бошларида Европа давлатларида тарихий-маданий ёдгорликларни давлат муҳофазасига олиш бўйича муҳим давр бўлди. Лекин, ХХ асрда рўй берган иккита жаҳон уруши Европада ва уруш гирдобига тортилган бошқа қитъаларда ҳам тарихий-маданий мерос объектлари, шу жумладан археологик ёдгорликларнинг маълум қисми вайрон бўлишига, талон-тарож қилинишига олиб келди.
Иккинчи жаҳон урушидан кейин тарихий ёдгорликларга, тарихий меросга эътибор кучайди. Инсониятнинг тарихий-маданий меросини сақлаш ва ўрганиш муаммоси дунёнинг барча маданий мамлакатлари учун муҳим масалалардан бири бўлиб, бу муаммо қатор халқаро ташкилотларнинг фаолиятида етакчи ўрин тутиб келмоқда. Хусусан, 1946 йилда ташкил этилган “Халқаро музейлар кенгаши” фаолиятида ҳам тарихий ёдгорликларни сақлашга асосий эътибор қаратилди. 1954 йилда бўлиб ўтган Гаага конференциясида ЮНЕСКО ташаббуси билан “Қуролли мажоралар рўй берганда маданият бойликларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Халқаро конвенция ва баённома имзоланди. 1959 йилда ташкил этилган “Тарихий мерос ва маданий бойликларини муҳофаза этиш ва реставрация қилиш халқаро тадқиқот маркази”, “Ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойларни муҳофаза этиш бўйича халқаро кенгаш” (1965 йилда ташкил этилган) ҳам халқаро миқиёсда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш билан шуғулланиб келмоқда.
БМТнинг фан, таълим ва маданият масалалари бўйича ташкилоти ЮНЕСКО томонидан 1972 йилда “Жаҳон маданий ва табиий меросини сақлаш тўғрисида” Конвенция қабул қилиниши тарихий меросга эътибор ва бу соҳада халқаро ҳамкорликнинг ривожига кенг йўл очди1. Бу ҳужжатда биринчи маротаба дунё халқларининг бутунжаҳон меросини ташкил этувчи буюк аҳамиятга эга айрим табиий ва маданий меросларни сақлаш ва авайлаб асраш учун мамлакатлар ва ҳукуматлар масъулликка чақирилган эди. Конвенцияни амалиётга тадбиқ қилиш учун 1974 йилда ЮНЕСКО қошида “Умумжаҳон мероси” қўмитаси таъсис этилиб, қўмита томонидан ноёб маданий ёдгорликлар рўйхатини тузиш бошланди2. Афсуски, собиқ иттифоқ даврида Марказий Осиё ҳудудида жойлашган бирорта тарихий-маданий мерос объекти, гарчи уларнинг кўпчилиги ўзининг қадимийлиги, аҳамияти ва бетакрорлиги билан дунё маданияти тарихида муҳим ўрин тутган бўлсада, ушбу рўйхатга киритилмади.
Бугунги кунда Ўзбекистонда тарихий-маданий меросга, шу жумладан археологик ёдгорликларга нисбатан янгича муносабат концепцияси ишлаб чиқилди ва босқичма-босқич амалиётга жорий этиб борилмоқда3. Бу масалани ёритишдан олдин мамлакатимизда археологик ёдгорликларни ўрганилиши масаласига қисқача назар солиб ўтиш зарур.
Маълумки, Туркистон ўлкасидаги археологик ёдгорликларга эътибор, уларни илмий ўрганиш XIX асрнинг охирги чорагида, Туркистон Россия империяси томонидан босиб олганидан сўнг бошланди. Бу ишни дастлаб рус археология ҳаваскорлари ва ўлкашунослари бошлаб бердилар. 1895 йилда Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги тузилиб, ўлкадаги археологик қазишма ишлари шу тўгарак назоратида олиб борила бошланди.
Ўзбекистонда археология фани том маънода ХХ асрнинг 20-30-йилларда шаклланди ва босқичма-босқич ривожланиб борди. Мамлакатимизда археология фанини ривожлантиришда Ўрта Осиё Давлат университетида “Археология”кафедрасининг очилиши (1940), ЎзФА Археология бўлимининг ташкил этилиши (1943) катта аҳамиятга эга бўлди. Археологик ёдгорликларни туманларга бўлиб ўрганишда Термиз археологик комплекс экспедицияси, Хоразм археология-этнография экспедицияси, Помир-Олтой ва Помир-Фарғона экспедициялари катта роль ўйнади.
1963 йилда ТошДУ Тарих факультети “Археология” кафедраси базасида КАТЭ (Кеш археологик топографик экспедиция) ташкил этилиши Жанубий Суғд ҳудудидаги археологик ёдгорликларни ўрганишда янги даврни бошлаб берди. М.Е.Массон, Н.Крашенинникова, С.Б.Лунина, З.Усманова, Г.А.Дресвянская, А.С.Сагдуллаев, Н.П.Столярова, О.П.Лушпенко ва бошқаларнинг илмий тадқиқотлари қадимги Кеш воҳаси тарихи ва маданиятининг Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон цивилизацияси ривожидаги ўрнини аниқлаштиришда муҳим ўрин тутди.
Ўзбекистон ФАнинг Тарих ва археология институти негизида Самарқанд Археология институтининг ташкил этилиши (1970 йил) Ўзбекистонда археологик тадқиқотларни янада кенгайтиришга имкон берди. Институт олимлари томонидан ХХ асрнинг 70-80-йилларда Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларида кенг қамровли археологик кузатув ва қазишларма ўтказилиб, қадим ўтмишдан то сўнгги ўрта асрларгача бўлган даврга мансуб кўплаб нодир ёдгорликлар топилиб, ўрганиб чиқилди.
Археологик меросни сақлаш ва ўрганишда фидокор археологларнинг хизматларини эътироф этган ҳолда, ХХ асрнинг 50-80 йилларини мамлакатимиз ҳудудидаги археологик ёдгорликларнинг йўқ қилиниши кескин ўсиб кетган даври сифатида қайд қилишга ҳам тўғри келади. Чунки, айрим маълумотларга кўра, Ўзбекистон ҳудудидаги археологик ёдгорликларнинг сони ХХ асрнинг 30 йилларида 14,5 мингдан ортиқроқ бўлган. Табиийки бу меросни муҳофаза қилиш ва ўрганишни тартибга солиш муҳим аҳамиятга эга эди. Афсуски, собиқ иттифоқ даврида археологик ёдгорликларни муҳофаза қилиш тўғрисида кўплаб қарорлар қабул қилинган бўлсада, айнан ўша даврда кўплаб археологик ёдгорликлар фан учун бутунлай йўқотилди. Бунга олиб келган сабаблар ичида аҳоли сонининг кўпайиши ва уй-жойларга бўлган эхтиёжнинг ошиши, урбанизация жараёнларининг кучайиши, саноат объектларининг барпо этилиши, экин ерларини мутасил кўпайтиришга йўналтирилган давлат сиёсати натижасида ҳудудларнинг жадал ўзлаштирилиб борилиши ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Мамлакат ва аҳоли эҳтиёжлари учун ўзлаштирилаётган ҳудудлардаги археологик ва бошқа ёдгорликларни сақлашга иккинчи даражали масала сифатида қаралгани ҳам ўша даврда тарихий меросга нисбатан давлат сиёсатининг туб моҳиятини англашга имкон беради.
Афсуски, археологик ёдгорликларга беписандлик билан қараш, унинг аҳамиятини, тарихий-маданий мерос тизимида тутган муҳим ўрнини тўлиқ англамаслик мустақилликнинг дастлабки йилларида ҳам кузатилди. Айниқса 90-йилларнинг бошида, хусусий мулкчилик ривожланиб, қишлоқ туманларида фермер хўжаликлари ташкил этила бошланган дастлабки даврларда археологик ёдгорликлар жойлашган ҳудудни хўжалик эҳтиёжлари учун ўзлаштириш давомида ёдгорликларни аста-секин йўқ қилишдек собиқ иттифоқдан қолган “анъана” сақланиб қолди. Маҳаллий ҳокимият органларининг бепарволиги, хусусий мулкдорларда ижтимоий онгнинг етарли даражада эмаслиги, ўзига бириктирилган ҳудудда жойлашган археологик ёдгорликнинг аҳамиятини, уни сақлашга маъсуллигини англаб етмаганлиги натижасида айрим археологик ёдгорликлар келажак авлод учун бутунлай йўқотилди.
Бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудида сақланиб қолган археологик ёдгорликларнинг сони, айрим манбаларга кўра, 8,5 мингга яқин1. Бу рақамни юқорида келтирилган рақам, яъни ХХ асрнинг 30 йилларидаги археологик ёдгорликлар сони (14,5 мингга яқин) билан қиёсласак, 70 йилга яқин вақт ичида археологик ёдгорликларнинг 30%дан ортиғи йўқ бўлиб кетганлигини қайд этишга тўғри келади.
Жойлардан келаётган ташвишли хабарлар археологик ёдгорликларни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асосларини янгитдан яратишни, тарихий-маданий меросимизнинг муҳим қисми бўлган археологик меросга муносабатнинг қонуний асосларини такомиллаштиришни кун тартибига қўйди. Ўзбекистон ҳукуматининг кечиктириб бўлмайдиган чора тадбирлари, бу борада қабул қилинган янги қонунлар ва ҳукумат қарорлари археологик меросга бўлган давлат сиёсатининг асоси бўлиб хизмат қилди.
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш Бош бошқармаси” фаолияти бевосита бу сиёсатни амалга оширувчи давлат органи ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 29 июлдаги 269-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида Низом” ва “Маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизаси тўғрисида Низом” ҳамда бошқа кўплаб қарор ва қонунлар қабул қилиниши мамлакатимизда тарихий-маданий меросни сақлаш ва ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистондаги деярли барча археологик ёдгорликлар расмий рўйхатга олиниб, тегишли қонунлар асосида давлат ҳимоясига олинган2. Бу борада 2009 йил 16 июнда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан 2009 йил 29 августда маъқулланган “Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун муҳим аҳамиятга эга бўлди. 5 та боб, 34-моддадан иборат Қонунда“...археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш...”“Археология мероси объектларига бўлган мулк ҳуқуқи”нинг давлатга тегишлили эканлиги, “Археология ашёлари оператив бошқариш ҳуқуқи асосида фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб қўйилиши мумкин”лиги ва бошқалар белгилаб қўйилган.
Мазкур қонунда “Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви” масалалари, археологик ёдгорликларни муҳофаза қилишда давлат ва маҳаллий ҳокимиятларнинг вазифалари, илмий тадқиқотлар олиб бориш ва фойдаланиш қоидалари, бу соҳадаги халқаро ҳамкорлик, археологик ёдгорликларни давлат кадастрига олиш ва бошқа тегишли масалалар ўз аксини топган1.
2014 йил 21 июнда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 200-сонли Қарори қабул қилинди. Мазкур қарорда Ўзбекистон халқининг умуммиллий бойлиги бўлмиш моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш, ноёб моддий ва маданий мерос объектларини ҳар томонлама ўрганиш, оммалаштириш ва тарғиб қилиш учун шарт-шароитлар яратиш, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини ошириш каби вазифалар кун тартибига қўйилди.
Бугунги кунда археологик ёдгорликларни замонавий асосда ўрганиш ҳам кенг йўлга қўйилмоқда. Бу борада халқаро ҳамкорлик ривожланиб бормоқда. Ўзбекистонда археология фани ўз тадқиқотларининг самараси билан жаҳон илмий даражасига кўтарилиб бормоқда. Ҳозирда Франция, Германия, Япония, Италия ва Польша билан ҳамкорликда археологик тадқиқотлар олиб борилмоқда. Россия (Москва, Санкт-Петербург) олимлари билан доимий илмий алоқалар мавжуд.
Бугунги кунда нисбатан яхши ўрганилган машҳур ёдгорликлар ичида Зарафшон воҳасида жойлашган қадим Афросиёб, Кўктепа ва кўҳна Пойкенд харобалари, Қашқадарё воҳасидаги Узунқир ва Ерқўрғон, Сурхон воҳасидаги бронза даврига оид Сополлитепа ва Жарқўтон, кушонлар даврининг ноёб ёдгорликлари бўлган Далварзинтепа, Халчаён, Фаёзтепа, Қоратепа, шунингдек, Кўҳна Термиз харобаларини, Фарғона водийсидаги Чуст ва Далварзин каби сўнгги бронза – илк темир даврига мансуб ёдгорликлар ҳамда машҳур Ахсикент шаҳри харобасини, Тошкент воҳасидаги Қанқа ва Мингўрик, Хоразм воҳасидаги Кўзалиқир, антик даврнинг машҳур ёдгорликлари бўлган Тўпроққалъа, Қўйқирилганқалъа, Аёзқалъа ва бошқа кўплаб қалъаларни қайд этиш мумкин.
Бу ёдгорликларнинг 10 дан ортиқ энг машҳурлари “Ўзбектуризм”нинг туристик маршрутлари рўйхатига киритилгани ҳам уларнинг замонавий цивилизация ривожидаги ўрни ва аҳамиятини кўрсатиб турибди. Уларнинг айримларида (масалан, Элликқалъа туманида жойлашган Аёзқалъада) Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда “Ўзбектуризм” ООК ҳамкорлигида замонавий туризм талабларига жавоб берадиган хизмат кўрсатиш тизими, тегишли инфратузилмалар яратилган. Келажакда бундай инфратузилмаларга эга ёдгорликлар сонининг ошиб бориши табиий жараён бўлиб, бу ҳам археологик ёдгорликларга ташриф буюраётган маҳаллий ва хорижий туристлар сонининг йилдан йилга кўпайиб боришига хизмат қилади.
Шу тариқа, бугунги кунда археологик ёдгорликларнинг тарихий-маданий мерос тизимидаги аҳамиятини англаш, уларни ўзбек халқи тарихи билан боғлаш, тарихий-маданий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва келажак авлодларга мерос қолдириш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Мамлакатимизда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилишнинг қонуний асослари яратилди ва такомиллашиб бормоқда.
Умуман олганда, тарихий-маданий мероснинг муҳим таркибий қисми бўлган археологик ёдгорликлар ва топилмалар, меъморий иншоотлар, тарихий битиклар ва қўлёзма манбалар, тарихий ва бадиий асарлар, қоятош суратлар, тасвирий ва амалий санъат асарлари, бадиий ҳунармандчилик буюмларининг муҳофазаси барча маданий дунё мамлакатлари каби Ўзбекистон ҳукуматининг ҳам доимо диққат марказида турувчи вазифалардан ҳисобланади. Зеро, тарихий-маданий ёдгорликларни сақлашга эътибор, ўз навбатида, жамиятнинг маънавий ва маданий юксалишида ўзига хос пойдевор вазифасини ўтайди ва ёш авлод тарбиясида ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.



Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish