Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”


Ёшлар тарбиясида тарихий материалларнинг роли



Download 1,55 Mb.
bet12/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

Ёшлар тарбиясида тарихий материалларнинг роли.
Абдураҳмонов А. ГулДУ ўқитувчиси.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 24 май куни Тошкент шаҳридаги Талабалар шаҳарчасида илм-фан намояндалари билан бўлган учрашувда археология соҳасини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди1. Дарҳақиқат, археология фани натижалари ёшларни ўз ватанига садоқат, уларни мамлакат келажагига масъулият руҳида тарбиялашда муҳим ўрин тутади. Шу ўринда мамлакатимиз тарихининг бир бўлаги бўлган Сирдарё тарихини ўрганишда вилоят ҳудудида олиб борилган археологик тадқиқотлар натижаларидан хабардорлик алоҳида аҳамият касб этади.


Археологик ёдгорликларнинг жойлашуви таҳлили шуни кўрсатадики, қадимги сирдарёликлар манзилгоҳлари сув манбалари ёнида жойлашган. Чунки бу жойлар суғорма деҳқончилик учун қулай бўлган. Сув манбаларидан узоқроқда жойлашган манзилгоҳлар ҳам бўлган, улар манбаларда «атрофдаги қишлоқлар» деб юритилади2. Бирор бир ташқи хавф туғилганда “атрофдаги қишлоқлар” аҳолиси мустаҳкам мудофа деворларига эга бўлган шаҳарларга келиб бекинишган. Бундай шаҳарлар жумласига юнон тарихчиси Арриан томонидан тилга олинган еттита шаҳарларни киритишимиз мумкин. Ушбу шаҳарлар ўлкамизнинг ўша даврлардаги сиёсий, иқтисодий, ҳарбий ва диний маркази вазифасини ўтаганлар.
Ўлкамизнинг қадимги даврига оид энг йирик ва археологлар томонидан нисбатан бир мунча яхши ўрганилган шаҳар бу Нижонисой бўйидаги Нуртепа ёдгорлиги ҳисобланади3. Ёдгорлик худудида олиб борилган археологик тадқиқотлар бу ерда македониялик Александр келишидан (мил.ав. 327 йил) олдин шаҳар мавжуд бўлганлигини унда сарой (арк), мудофаа иншоотлари, уй-жойлар жойлашганлиги борасида хулоса қилиш имконини беради. Шунингдек, ёдгорлик худудида Нижонисойдан ўтказилган катта канал изларининг топилганлиги эса, шаҳарнинг ўзида суғориш тизимининг мавжуд бўлганлигидан, демакки, қадим аждодларимиз суғорма деҳқончилик билан шуғулланганликлари борасида далолат беради. Нуртепада бу даврга оид, нисбатан анча катта ҳажмдаги (5х3,5м), усти енгил тўсиқлар ёрдамида ёпилган, турар жой ертўлалари аниқланган. Ёдгорликда бундан ташқари каркас типидаги енгил ер усти иншоотлари ҳам мавжуд бўлган. Умуман олганда, Нуртепа меъморчилигида маҳаллий жойнинг микрорельефи, табиий шароитидан кенг миқёсда фойдаланилган. Ёдгорликнинг милоддан олдинги VII-VI асрлардаги ташқи девори қурилишида эни 4,25м., баландлиги 1,2-1,5м. бўлган, қирқиб текисланган табиий лёсс кўтармадан фойдаланилган. Лёсс кўтарманинг ички томонидан унга параллел ҳолатда эни 2,1м. бўлган пахса девор қурилган ва бунинг натижасида улар орасида эни 1,4м. га тенг тор йўлак-коридор барпо этилган. Нуртепанинг дастлабки босқич қурилишларида асосан пахсадан, милодий эрадан олдинги IV асрдан бошлаб икки хил ўлчамдаги хом ғиштлардан фойдаланилган. Хом ғиштлар квадрат шаклидаги ва тўғри тўртбурчак шаклидаги қолипларда қуйилган. Нуртепа шаҳристонида аркнинг шимолий қисмида диний ибодат маркази, қадимий давр диний ибодат иншооти - зиккурат мавжуд бўлган1. Нуртепа сополи икки гуруҳга: қўлда ва кулолчилик чархида ясалган идишларга ажратилади. Қўлда ясалган сопол идишлар комплекси, асосан, хурмача, коса, қозон ва това-манқолдонларидан ташкил топган. Коса ва хурмачалар сифатли, яхши оби-тобига келтириб ийланган, таркибида бироз майда қум бўлган лойдан ясалган ва хумдонда бир текисда пиширилган. Идишларнинг устки томони силлиқланган ва оқиш, қизғиш ёки тўқ малла рангдаги ангоб билан бўялган. Косаларнинг устки жилосига алоҳида эътибор берилиб, улар ялтираш даражасида силлиқланиб пардозланган. Уларнинг гардиши тўғри ёки хиёл ичкарига, хурмачаларнинг гардиши эса бироз ташқарига қайрилган, унча баланд бўлмаган бўғизи тухумсимон танага, тана эса текис, ясси тагдонга туташган. Қозонларнинг танаси юмалоқ шаклда, гардиши тўғри ёки бир оз ташқарига қайрилган. Қозонларнинг тагдон қисмида кўп ҳолларда нотекис мато қолип излари қолган. Идишлар ён, ички ва ташқи томонлардан текисланган. Қозонларнинг гардиш қисмида ёки ундан бироз паст елка қисмида «ғурра»симон қулоқлар мавжуд. Манқалдонларнинг ич томони текисланган, гардиш ва ён деворлари вертикал, ясси кўринишда. Аксарият ҳолларда уларнинг гардиши ва тагдони бир хил ўлчамларга эга.
Нуртепа ёдгорлигининг қўлда ясалган сопол идишлари тузилиш шакли ва тайёрланиш техникасига кўра, Қайроққум, Бурғулуқ чўл бронзаси ва Шимолий Бақтрия илк темир даври шаҳарларининг сопол идишлари комплексига яқиндир.
Кулолчилик чархида ясалган сопол идишлар комплекси одатда қизил, оқиш ёки пушти рангли ангоб билан қопланган. Йирик ҳажмли шаклдаги идишлар: хум ва хумчаларнинг қалинлашган юқори қисми ташқарига қайрилган. Хумларнинг таг қисми юмалоқ шаклда бўлиб, буларда ҳам мато қолип излари учрайди. Косаларнинг гардиш диаметри кенг, тагдони ясси, силлиқ. Чуқур товоқлар юмалоқ шаклли ва ясси тагли бўлиб, гардиши бир оз ич томонга қайрилган. Ташқи томондан улар баъзан горизонтал кўринишдаги чизиқлар билан безатилган. Бўғиз қисмида бир томонлама ушлагичи бўлган йирик кувачалар ҳам учрайди. Бундан ташқари, Нуртепадан кичик ва тор тагдонли, танаси юмалоқ шаклдаги, гардиши тўғри чиққан қадаҳлар, баланд тагликли вазалар топилган. Тез айланувчи кулолчилик чархида ясалган мазкур Нуртепа сопол идишлари комплексини ушбу даврларга тааллуқли Шимолий Бақтрия кулолчилик комплекслари билан таққослаш мумкин. Нуртепа шаҳристонидан топилган сопол идишларга изи тушган тўқима матоларни лаборатория шароитида илмий ўрганиш, уларнинг таркиби, тўқиш услуби, турлари ҳақида қизиқарли маълумотлар беради. Тадқиқотлар уструшоналиклар бу даврда тўқиш дастгоҳларидан фойдаланганликларидан далолат беради.1
Бугунги кунда маҳаллий археологик ёдгорликларни асраб-авайлаш тобора муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Зеро, ҳар бир ёдгорлик аждодларимиздан бизларга қолган мерос сифатида қадрлидир. Бироқ афсуслар бўлсинки, бу борадаги вазиятни қониқарли деб бўлмайди. Маданият вазирлигининг маълумотига кўра, XX асрнинг 80-йилларида Ўзбекистонда 7000 га яқин археология ёдгорлиги бўлган бўлса, 2019 йилга келиб, уларнинг сони 4308 тани ташкил этмоқда.
Ёдгорликларни сақлаб қолишда уларни туризм маршрутларига киритиш муҳим рол ўйнаши мумкин. Биз ёдгорликларни ички ва ташқи туризм маршрутларига киритиш орқали, биринчидан уларни вайрон этишдан сақлаб қоламиз, иккинчидан, ёшларимизни ва сайёҳларни ватанимиз тарихидан хабардорлигини таъминлашга эришамиз ва учинчидан сайёҳлар ташрифидан тушган маблағ эвазига эса ёдгрликларни таъмирлаш имконига ҳам эга бўламиз.



Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish