Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”


Сирдарёнинг қадим ва шонли тарихи – фахр ва ифтихор манбаи



Download 1,55 Mb.
bet9/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

Сирдарёнинг қадим ва шонли тарихи – фахр ва ифтихор манбаи
Маъруфов Ш. ГулДУ магистранти

Сирдарё вилоят ҳудудида олиб борилган археологик тадқиқотлар вилоят қадимги аҳолисининг асосий хўжалик тури суғорма деҳқончилик ва чорвачилик бўлганлиги борасида гувоҳлик беради. Сойларда кўплаб суғориш иншоотлари қурилган. Деҳқончиликда буғдой, арпа етиштириш асосий ўрин эгаллаган. Ушбу давр ёдгорликларида тош ёрғичлар (буғдойни ун қилиш учун), темирдан ишланган пичоқ, ўроқлар кўплаб учрайди. Тоғли ҳудудларда эса лалми деҳқончилик ва боғдорчилик ривожланган.


Чорвачиликда майда шохли чорва (қўй, эчки) асосий ўрин эгаллаган. Шунингдек, туя, эшак, ёввойи чўчқа ҳам боқилган.
Ўтроқ аҳоли ҳаётида овчилик ҳам муҳим ўрин тутган. Айниқса жайрон кўп овланган. Жайрон суяги ўқ-ёй ёки пичоқ учун даста вазифасини ҳам ўтаган. Археологик қазишмалар жараёнида уйларнинг биридан калта пичоқ ёки қуролнинг бир лезвияли темир учи топилган. Унинг ҳайвон (сайғок ёки жайрон) суягига қадалганлиги унинг овчиликда фойдаланилганлигидан далолат беради2. Демакки, қадим сирдарёликлар темир эритишни билишган ва уларда темирчилик ҳам ривожланган бўлган.
Тадқиқотлар натижасида вилоятимиз худудидаги қадимги ёдгорликлардан топилган сопол идишлардаги мато қолдиқлари бу ерларда тўқимачилик ҳам ривожланганлиги ҳақида далолат беради.
Сопол буюмлар чархда ёки қўлда ясалган. Қурол-яроғлар ичида бронзадан ясалган ўқ-ёйлар кенг тарқалган.
Шу давргача бўлмаган темир металлургиясининг ўзлаштирилиши ва кулолчилик чархининг ёйилиши вилоят ҳудудида милоддан аввалги 1-минг йиллик ўрталарига келиб хўжаликнинг тараққиётидан гувоҳлик беради.
Аҳоли ўз уйларини хом ғиштдан кўтаришган. Масалан, мил.ав. IV - III асрларда бунёд этилган Сағанактепа ва Сағанактепа-1 ёдгорликларида ўрганилган уйлар квадрат шаклидаги хом ғиштдан қурилган. Шу билан бирга ертўла уйлар ҳам учрайди1.
Вилоятимиз ҳудуди инсоният тарихидаги энг қадимги дунёвий дин ҳисобланган оташпарастлик ёйилган илк ватанлардан бири ҳисобланади. Вилоят ҳудудидаги ушбу давр ёдгорликларида дастлаб қуёшда қуритилиб, сўнгра махсус идишлар (оссуарийлар)га солинган одам ва ит суяклари топилган. Бундай диний маросим оташпарастлик динига хос бўлиб, унга кўра инсон ва ит ўлганларидан сўнг тенг ҳисобланиб, махсус идишларга жойлаштирилган2. Қадимги аждодларимизнинг диний қарашлари борасида фикр билдиришда кам сонли бўлсада, археологик материаллар муҳим аҳамият касб этади. Масалан, Хонтепа ёдгорлигидан (милоддан аввалги V - III асрлар) хумнинг ичига солиниб кўмилган ит топилган. Хум айнан итни унда кўмиш учун махсус тайёрланган, бундай дейишимизга сабаб унинг тагида ҳаво айланиши учун тешик қилинган бўлган. Палеозоолог олим А.Р.Батиров таҳлили натижасида шу нарса аниқландики, итнинг суяклари кўмишдан олдин қуритилган экан. Маълумки, зардўштийлик динидаги «илоҳийлашган» ҳайвонлар ўртасида ит алоҳида роль ўйнаган. Ҳаттоки, зардўштийлик динида итни одамга тенглаштиришган. Маълумки, зардўштийлар ўлимни Анхро-Майнью – ёвузлик худоси томонидан яратилган деб ҳисоблаганлар. Шундан келиб чиқиб, одам ва ит жасадларини ерга кўмиш тақиқланган. Зеро, бу улар наздида муқаддас ерни харом қилади деб хисоблаганлар. Шу сабабли, улар ерга кўмилмаган, уларнинг жасадлари йиртқич қушлар ва махсус ўргатилган итларга ейишга қўйилган. Сўнгра эса юмшоқ этдан халос бўлган ва офтоб нурида қуритилган суякларни оссуарийлар(суякдон, махсус идиш)га жойлаштирганлар.
Мутахассислар ушбу даврга оид қабрларда одамлар билан бирга итлар кўмилганлигини қайд этишади3. Итлар қурбонлик сифатида одамлар билан бирга кўмилган, сабаби ўлимидан сўнг ҳам ит ўз хўжайинини ёвуз кучлардан ҳимоя қилиши керак бўлган. Ширинсой ёнидаги қабристондаги қўрғонлардан бирида ҳам қурбонлик идишида итнинг жағ суяклари топилган. Бу топилма эрамиздан аввалги IV -III асрларга тўғри келади. Нуртепада эса шунга ўхшаш урф-одатга биноан кўмилган одамлар суяклари топилган бўлиб, улар ҳам ўша даврга тўғри келади1. Бу топилмалар зардўштийликнинг бошланғич босқичларига оиддир.
Қадимги аҳолининг қарашлари ҳақида сопол кўзалардаги чизиқли белгилар ҳам маълумот беради. Бу белгилар - магия рамзлари бўлиб, аждодларимизнинг ҳаётида, уларнинг қарашларида муҳим роль ўйнаган. Кўзалардаги турли хил рамзлар кўзанинг тўла бўлиши ва баракали бўлишини ният қилиш деб қаралган. Шу ўринда вилоят ҳудудидаги дастлабки ёзув ҳам айнан шу даврда пайдо бўлганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.
Ёзма манбаларда қадимги ўлкамизнинг қадимги аҳолиси қандай аталганликлари тўғрисида маълумотлар деярли учрамайди. Юнон тарихчилари уларни умумий қилиб «варварлар» деб аташган. Фақатгина рим тарихчиси Квинт Курций Руфгина «мемакенларнинг кучли қабиласи» ўзларининг бош шаҳри (Киропол)ни ҳимоя қилганликларини ёзиб қолдирган. Манбашунос олим, И.В.Пьянковнинг фикрича, бу қабила замирида бутун вилоят аҳолиси назарда тутилмаган2. Бироқ, Квинт Курций Руф мемакенларни бошқа қабилалар орасида энг қудратлиси бўлганлар, дейди. Бу қариндош-ypyғ қабилалар конфедерация(дахью)си бўлиши, кейинчалик эса ўлкамиз аҳолисининг этник негизини ташкил қилган бўлиши мумкин. Қисқаси, мамеконлар бизга маълум бўлган энг қадимги сирдарёликлардир.
Археологик тадқиқотлар ўлкамизнинг қадимги аҳолиси ўзига хос моддий маданиятга эга бўлганликлари борасида гувоҳлик беради. Демак, қадимги сирдарёликларнинг ўз маданияти бўлган. Фанда бу маданият “Нуртепа маданияти” деб аталмоқда. Бу ўзига хос маданият бир томондан қадимги Чочнинг Бурғулиқ, Фарғонанинг Эйлатан, Қайроққум, Сўғднинг Қадимги Сўғд маданиятлари таъсирида бўлган бўлса, иккинчи томондан юқоридаги маданиятлар ҳам ўз навбатида қадим аждодларимиз маданиятининг айрим кўринишларини ўзларида акс эттиради. Ушбу маданиятга тегишли Эски Ховос, Нуртепа, Хонтепа, Сағанактепа, Сағанактепа 1, Хтойтепа сингари бугунги кунда вилоят ҳудудида 10 га яқин аҳоли манзилгоҳлари аниқланган3.
Қадим сирдарёликлар маданиятининг характерли белгилари қуйидагилар:

  1. пахса ва хом ғиштдан қурилган хашаматли иморатлар (арк, мудофаа иншоотлари) ҳамда ярим ертўла типидаги уй-жойларнинг биргаликда учраши;

  2. сополчиликда ушбу давр Ўрта Осиё сополчилиги учун хос бўлган ранг билан бўялган ва цилиндраконик шаклдаги сопол буюмларнинг учрамаслиги.

  3. Қўлда ишланган сопол буюмларнинг чархда ишланганларига қараганда кўпчиликни ташкил этиши1.

Ушбу даврда сунъий cyғоришга асосланган деҳқончиликнинг ривожи, темир металлургиясининг юксалиши, кулолчиликда чархнинг кенг қўлланилиши ва вилоят аҳолисининг қўшни ўлкалар билан савдо-сотиқ муносабатларининг таракқий этиши жамиятда иқтисодий юксалишга сабаб бўлади. Иқтисодий юксалиш ўз навбатида мил.ав. IV-III асрларда Эски Ховос шаҳарининг пайдо бўлишига шароит яратади.
Хулоса сифатида, шуни таъкидлаш жоизки, Сирдарё вилояти ҳудудида олиб борилган археологик тадқиқотлар натижаси, қадим сирдарёликларнинг уста деҳқон ва моҳир ҳунарманд бўлганликларини, улар бундан 3000-3,500 йил олдин шаҳарлар барпо этганликлари борасида гувоҳлик беради ва бу янгиланаётган Ўзбекистонда шиддат билан ўз ўрнини топиб бораётган Сирдарё ёшлари учун ибрат вазифасини ўтайди.



Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish