Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”


Уструшонанинг йирик марказларидан бири Жиззах шаҳри ҳудудида олиб борилган арxеологик тадқиқотлар тарихига бир назар



Download 1,55 Mb.
bet8/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

Уструшонанинг йирик марказларидан бири Жиззах шаҳри ҳудудида олиб борилган арxеологик тадқиқотлар тарихига бир назар
Алманов Қ. ГулДУ ўқитувчиси

Мамлакатимиз улкан тарихий ютуғини қўлга киритгандан сўнг, турли соҳаларда тубдан ўзгаришлар амалга оширилди.Ўзбекистон дунёдаги ўрнини белгилаб олиш зарурати ватан тарихини холисона ёритиб дунёга танитишни тоқазо этди. Ўзбекистон тарихи унинг маданий ва тарихий меросининг ўрганилиши турли туман йўналишлари, сохаларининг муаммолари ва усуллари хар хил. Шу ўринда археология фанининг ахамияти ўзбек халқининг узоқ ўтмишини тиклашда жуда мухим. Жумладан: Марказий Осиёнинг энг йирик ва кўхна маданият ўчоғларидан бири Уструшона ўлкасида жойлашган Жиззах шахрининг археологик кузатувлари ва тадқиқотлари кўп йиллар мобайнида давом этиб бу сохадаги изланишлар республикамиз маданияти тарихига катта улуш қўшган.


Бу ўлкада Ю.Ф.Буряков, В.А.Нильсен, Н.Б.Немцева, Н.Н.Негматов, А.И.Билолов, А.А.Грицина, М.Х.Пардаев, С.С.Суюнов, Э.Б.Қодиров, Л.М.Сверчков, У.П.Пўлатов, М.Аминжонова, М.Х.Исхоқов, А.Э.Бердимуродов, ва бошқа археология сохасининг йирик мутахассислари ўз вақтида тадқиқот ишларини олиб бориб, Уструшона, Жиззах вохаси, маданияти ва тарихини аниқлашда катта ҳисса қўшганлар. Хозир ҳам Жиззах шахрида ҳар йили узлуксиз тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Ушбу илмий изланишлар тарихи, концептуал муамоларининг ўзгариб бориши ва Жиззах шахри археологиясининг шаклланиши, унинг манбашунослигини ўрганиш ушбу тарихий худуднинг асл тарихини ёритишда мухим ахамият касб этади.
Зеро, Ўзбекистон республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов тамонидан таъкидлаганидек Жиззах – таббарук аждодларимиз қадами етган муқаддас маскан, Жиззахни харитадан хам, тарих саҳифасидан ҳам ҳеч ким ўчиролмайди. Нега деганда,бу замин қадимий ва шонли ўтмишга эга.
Биргина Жиззах шахрининг ўзи икки минг йиллик тарихдан гувохлик беради деб такидлаган эди. Жиззах Ўзбекистон шахарсозлик маданиятининг ўчоқларидан биридир. Мустақиллик йилларида шахарлар тарихини ўрганиш мухим ахамият касб етиб, бир қатор шахарларнинг юблейлари ўтказилди. Бундай ёндашув Ўзбекистоннинг қадимги шахарлари тарихини ўрганиш мухим масалалардан бири эканлигининг исботидир. Шунингдек, Жиззах шахри илмий жихатдан холис тахлил қилиш долзарб масаладир. Жиззах вохасида шахарсозлик маданиятининг пайдо бўлиш муоммоси етарли даражада ўрганилмаган. Хозирга қадар қўлга киритилган илмий малумотлардан Жиззах шахри тарихини ёритишда фойдаланиш мухим аҳамиятга эга. Жиззах вохасида археологик тадқиқотлар ХХ асрнинг 40-йилларига қадар деярли олиб борилмаган.
Жиззах шахри тўғрисида Аминов (1873), Скварский (1896), Кастанье (1915), Караваев (1914) ва бошқаларнинг турли алоқаларида эслатиб ўтилган холос.1
1948 йилда академик Я.Ғуломов бошчилигидаги Зарафшон экспедицияси Бахмал туманидаги Нушкент қишлоғида будда ибодат хонасини очиб ўргандилар2.
Уструшонада биринчи кенг археологик тадқиқотлар Фарход археологик экспедицияси (Гайдукевич, 1947, 1949, 1952) томонидан Мунчоқтепа шахарчаси ва Ширинсой қабристони яқинида олиб борилди. Алохида ёдгорликлар Негматов бошчилигидаги 1959 йилда олиб борилган Хўжанд – Уструшона археологик гурухи томонидан белгилаб чиқилди.3
1949 йилда Ўзбекистон Фанлар Академияси томонидан тузилган Зарафшон экспедицияси Жиззахнинг шимолий шарқидаги Тузкон атрофларида тадқиқотлар олиб борди.
Академик Я.Ғуломовнинг ташаббуси билан 1957-1959 йилларда археолог А.Рахимжонов Жиззахнинг Хайробод қишлоғидаги Сайпончиқ тепадан бошлаб, Равот қишлоғи худудида жойлашган Қўрғонтепага қадар 20 км масофада девор харобалари топилди. Бу тадқиқотларни кейинчалик Х.Мухаммедов давом эттиради.
Жиззах аторфида археолог М.С.Булатов тадқиқот олиб бориб мил.авв. I минг йилликка оид қўрғон харобаларини ўрганди.
Уструшонанинг қадимдан катта карвон йўлида жойлашганлигини хисобга олган холда Н.Н.Негматов томонидан карвон йўлларининг харитасини тузиб чиқди.1973-1974 йилларда Утурлитепа шахарчасида (Буряков, Перевозчиков, Ростовцев, 1975) ва Нуротада (Нильсен, 1966) бир қанча тадқиқотлар олиб борилган.
Шу қаторда Л.М.Сверчков4 ва О.А.Папахристулар ғаройиб Мик тоғ қалъасини тадқиқ қилдилар. 1974 йилда Совот чоррахаси ёдгорлигини Н.Б.Немцева тадқиқ қилди.
Хожамушкентсойнинг юқори оқимидаги бир қанча ёдгорликларни А.Билолов (1980) тадқиқ қилди. 1977 йилда Я.Ғуломов номидаги Самарқанд археология институтида М.Пардаев бошлиқ гурух тузилиб Жиззах шахри атрофида илмий тадқиқот қазув ишларини олиб борди. 1986-1987 йилларда М.Пардаев бошчилигидаги археологлар гурухининг Пардақултепада олиб борилган ишлари хам анча самарали эди1. М.Пардаев бошчилигидаги археологлар бугунги кунда хам Жиззах шахри худудида археологик тадқиқотлар олиб бормоқда. Бу тадқиқотлар натижасида ўлка тарихини ёш авлодга холисона хаққоний етказиб бериш мўлжалланган.
Юқорида келтириб ўтилган археологик тадқиқотлар тарихи тўғрисидаги материаллар Жиззах шахри археологик тадқиқотларининг натижалари ва улар келтириб чиқарган муаммолар фанда янада кўпроқ илмий изланишлар олиб борилиши кераклигини билдириб туради.
Жиззах шахри археологик тадқиқотлари Марказий Осиё худудида олиб борилган археологик тадқиқотларнинг аҳамиятли қисми хисобланиб воҳанинг археологик тадқиқотлари натижасида чиқарилган илмий хулосалар бутун ўлка тарихини ўрганишда ҳал қилувчи рол ўйнайди.
Жиззах шахри археологик тадқиқотлари тарихини ўрганиш бугунги кун ёшларини ватанимиз тарихини тасаввур этиши учун катта ёрдам беради.



Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish