Гулистон давлат университети “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маҳаллий археологик материалларнинг роли”


Марказий Осиё аҳолисини тил ва этник бирлик асосида ўрганилган тадқиқотлари тарихшунослиги



Download 1,55 Mb.
bet6/78
Sana25.02.2022
Hajmi1,55 Mb.
#272502
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78
Bog'liq
КОНФЕРЕНЦИЯ материали

Марказий Осиё аҳолисини тил ва этник бирлик асосида ўрганилган тадқиқотлари тарихшунослиги


Сулайманов А.Н. ГулДУ, илмий ишлар ва
инновациялар бўйича проректори, т.ф.н., доцент
Маълумки, Марказий Осиё аҳолисининг асосий қисми ҳозирги пайтда туркий тилларда сўзлашади. Минтақанинг, жумладан ўзбекларнинг антропологияси ва этник тарихи бўйича фундаментал тадқиқотлардан бирини XX асрнинг 20-60 йилларида фаолият олиб борган Тошкент антропология илмий мактаби вакиллари амалга оширган.
Марказий Осиё аҳолисининг энг қадимги, қадимги ва ўрта асрлар антропологияси ва этногенезини комплекс ўрганиш Тошкент антропология илмий мактабининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланган. Мактаб асосчиси ва раҳбари Л.В.Ошанин таъкидлаганидек, турли даврларга оид палеоантропологик қазилма материалларни ўрганиш, дастлабки назарий тадқиқотлар учун муҳим аҳамиятга эга, бусиз халқларнинг шаклланиш тарихини тиклаш мумкин эмас.
Антропология фанининг бир қисми ҳисобланган палеоантропология қадимги аҳолининг жисмоний жиҳатларини ўрганиш билан шуғулланади. Бундай жиҳатларга оид маълумотларни турли даврларга мансуб қабрлардаги суяк қолдиқларини, бизгача етиб келган антропоморф тасвирларни, қадимги халқларнинг жисмоний типлари баён этилган ёзма манбаларини ўрганиш асосида қўлга киритиш мумкин. Шундагина палеоантропологик материаллардан олинаётган маълумотларни тўлиқ ва етарли деб ҳисобласа бўлади. Тўғри, гоҳида, одам қиёфаси тасвири сопол ёки тошга туширилган сурат, гипс ёки тошдан ясалган ҳайкалдагидек шартли бўлади, баъзан бирон-бир жамиятдаги ҳукмрон санъат маданиятига монанд бажарилиши туфайли, турланишнинг хос белгилари бўрттириб юборилади.
Ёзма манбага келсак, муаллиф халқнинг жисмоний типи тўғрисида хабар берар экан, унинг мезони сифатида ватандошининг жисмоний қиёфасини олади. Жисмоний типи жиҳатидан манба муаллифига яқин бўлган халқлар, одатда, уларнинг манбаларида умуман тилга олинмаган. Бошқа мажмуага мансуб халқларнинг жисмоний жиҳатларида муболаға ҳоллари ҳам учраб таради.
Палеоантропологик ашё эса бундай камчиликлардан ҳоли, чунки у қадимги одамларнинг ирқий типи ва жисмоний жиҳатлари, муайян касалликларнинг тарқалиш тарзи, шунингдек, жинслар фарқи, қанча умр кечириш, болалар ўлими каби демографик кўрсаткичлар тўғрисида ишончли маълумот беради. Палеоантропологияда фойдаланиладиган одам скелети ва бош чаноғининг ўлчаш тизими гуруҳни оммавий тиклашга кўмаклашади.
Гуруҳнинг оммавий тикланиши, тарихан таркиб топган гуруҳлар аъзоларини биргаликда ҳаёт кечирганликлари ва бир қатор авлодлар давомида улар ўртасида никоҳларнинг қайд этилиши натижасида юзага келади. Бу эса, ўз навбатида, шундай гуруҳлар ўртасида тегишли қариндошлилик ришталарини боғланишга олиб келади.
Хозирги замон аҳолисини ўрганишда популяцияни тиклаш анча енгил кечади. Популяция-бу худудий бирлашган одамлар гуруҳидир. Битта қабрга дафн этилган одамларни бир популяция вакиллари деб ҳисоблаш мумкин. Эндиликда популяцияларнинг алоҳида белгилари, шунингдек, уларни ҳаракати бўйича таққослашнинг самарали усуллари ишлаб чиқилган. Бу усуллар популяцияларни ўхшашлиги ёки фарқи тўғрисида фикр юритиш имконини беради. Таққослаш асосида генетик қондошликни аниқлаш мумкин. Бундай палеоантропологик ашёлардан этногенетик муаммоларни ҳал қилишда фойдаланса бўлади.
Тошкент анропология мактабининг ҳозирги замон аҳолисини ўрганишга оид асарларини таҳлил этар эканмиз, Марказий Осиё халқлари этноҳудудий гуруҳларининг антропологик жиҳатларига алоҳида эътибор қаратамиз. Аксарият ҳолларда бу халқлар ягона антропологик тип сифатида тавсифлаб келинган. Бироқ таҳлилар замонавий халқларнинг шаклланишида суперстрат элемент сифатида европеоид, шунингдек, мўғулий ҳарактердаги ирқий ва этник таркибий қисмлар ҳам иштирок этганини кўрсатади. Уларнинг маҳаллий аҳоли билан яқинлашиш вақтини аниқлашда шу ҳалқнинг шаклланиш тарихида уларнинг иштирок даражаси, нечоғлик таъсири, ҳамда қайси ҳудуддан келиб қолганликлари муҳим омиллардан ҳисобланади.
Ана шу муаммоларни хал этишда палеоантропологик қазилма ашёлар жуда асқотади. Зеро, бундай ашёларсиз хозирги ахоли жисмоний қиёфасининг шаклланиш тарзини аниқлаш ғоят мушкул. Шунинг учун Тошкент антропология илмий мактаби тадқиқотчилари XX асрнинг 30-йиллари охиридан Марказий Осиёнинг Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон Республикаларида ташкил этилган археологик экспедициялар таркибида иштирок эта бошлашди.
Тошкент антропология илмий мактабининг қадимги аҳолини ўрганиш борасидаги фаолиятини бир неча йўналишда таҳлил этиш мумкин. Аввало, Марказий Осиёдаги мавжуд қазилма ашёларни ибтидоий жамоа даври, илк темир асри, антик давр ва ўрта асрлар даври каби тарихий даврлар бўйича таҳлил қилиш лозим. Айни вақтда ибтидоий жамоа даврини юқори палеолит, мезолит, неолит, энеолит, бронза ва илк темир даврларига бўлиш мумкин. Ўрта асрларни эса - илк, ривожланган ва сўнгги ўрта асрларга бўлиш мумкин.
Иккинчидан, жўғрофий ёки тарихий-маданий жихатдан, яъни Хоразм, Сўғд, Бақтрия - Тоҳаристон, Чоч - Илоқ, Фарғона ва бошқаларга бўлиб таҳлил этилади. Бунда ҳар бир тарихий-маданий ҳудуд таҳлилини қадимдан бошлаб то сўнгги ўрта асрларгача даврлаштирган холда ўтказиш муҳим.
Учинчидан, ашёни йирик муаммолар нуқтаи назаридан таснифлаш мумкин. Масалан, Марказий Осиёда илк одамларнинг жойлашиш тарихи, ибтидоий жамоа даврининг чорвадор ва ўтроқлашган, қадимги ва ўрта аслар шаҳар, қишлоқ ва ярим кўчманчи ва бошқалар. Тошкент антропология мактабининг фаолият тахлили учун гарчи сўнгги тасниф истиқболли бўлсада, лекин белгиланган даврий жиҳатни танлаш мақсадга мувофиқ.
Хулоса қилиб айтганда, Тошкент антропология илмий мактабининг асосий мақсади энг қадимги, қадимги ва ўрта асрлар даври Марказий Осиё аҳолисининг антропологияси ва этногенезини комплекс ўрганиш эди. Бу борада мактаб вакиллари тадқиқотлар учун Марказий Осиё ҳудудини танлаб, белгиланган даврий жиҳатни эътиборга олиб амалга оширдилар. Бунда Марказий Осиёнинг турли худудларидан археологлар М.Е.Массон, В.В.Гинзбург, Я.Ғ.Ғуломов, Т.А.Трофимова, Л.В.Обельченко, С.А.Ершов, С.П.Толстовлар томонидан топилган қазишма ашёларидан кенг фойдаланиш Л.В.Ошанин, В.Я.Зезенкова, Т.П.Кияткина, К.Нажимовларга Тошкент, Хоразм, Зарафшон воҳаси ва Туркманистонда истиқомат қилган қадимги ўтроқ ва кўчманчи аҳолига тегишли қимматли антропологик ашёларни тадқиқ қилиш имконини яратди.



Download 1,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish