Гулистон давлат университети «Амалий математика ва информатика» кафедраси


+уйи даражадаги дастурлаш тиллари



Download 0,77 Mb.
bet11/13
Sana10.07.2022
Hajmi0,77 Mb.
#770214
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
01.«АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАРДА ИНФОРМАТИКА ТАЪЛИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ШАКЛЛАРИ ВА МЕТОДЛАРИ»

+уйи даражадаги дастурлаш тилларида кўрсатмалар рақамлар ёрдамида сонли кодлаштириш орқали берилади. Бу гуруҳга М-20 деб номланган дастурлаш тилини мисол қилиш мумкин.
Ўрта даражадаги дастурлаш тилларида кўрсатмалар инсон тилига яқин бўлган қисқартирилган ҳолдаги сўзлардан иборат бўлади. Бу гуруҳга БЕМШ, MADLEN ва бошқа дастурлаш тилларини киритиш мумкин.
Юқори даражадаги дастурлаш тилларида кўрсатмалар инсон тилидаги ва унга яқин бўлган сўзлардан иборат. Бу гуруҳга Паскаль, Бейсик, Фортран, Симула, Си каби дастурлаш тилларини киритиш мумкин.

«Компьютер» сўзи инглизча сўз бўлиб, «ҳисобловчи» маъносини англатади. Ҳозирги кунга қадар электрон ҳисоблаш машинаси (ЭҲМ), шахсий электрон ҳисоблаш машинаси (ШЭҲМ), персонал компьютер тушунчалари ҳаётимизга кириб келган. У ҳозирда фақат ҳисоблаш ишларини бажарибгина қолмасдан, балки матнлар, товуш, видео ва бошқа маълумотлар устида ҳам амаллар бажаради.


Шахсий компьютерлар ишлаб чиқарилиши кичик ҳажмли ихчам компьютерлар яратилиши катта ЭҲМ ларга бўлган талабнинг камайишига олиб келди. Шахсий компьютер дейилишига сабаб бир киши бошқариши мумкинлигидир. Катта ЭҲМлар жуда улкан бўлгани учун бошқаришга бир неча киши жалб қилинган.
ШЭҲМ ларнинг яратилишига 1947 йилда У. Шокли, Ж. Бардин, У. Бреттейн томонидан «Белл» компаниясида яратилган транзисторлар асос бўлди. 50 – йилларнинг охирига келиб мустақил равишда икки америкалик олим Ж. Килби ва Р. Нойс интеграл микросхемаларни яратдилар. Интеграл схемалар асосида 1965 йилда Digital Eguipment фирмаси томонидан PDP-8 русумли кичик ҳажмли компьютер яратилди. Шу даврга келиб, интеграл схемаларга асос солинди ва 1968 йилда Burroughs фирмаси интеграл схемалар асосида дастлабки компьютерни ишлаб чиқарди.
1969 йилда Intel фирмаси муҳим ихтиро кашф қилиб, микропроцессорларни кичик ҳажмли кўринишга олиб келди. 1981 йилга келиб, шу микропроцессорларда ишлайдиган замонавий шахсий компьютерни А+Ш нинг IBM (International Business Mashines Corpation) фирмаси ишлаб чиқара бошлади ва у IBM PC компьютери деб атала бошлади.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда қўлланилаётган IBM PC типидаги компьютерлар А+Ш даги машҳур IBM фирмасида ва унинг қўшма корхоналарида ишлаб чиқарилган. IBM PC - International Bisiness Mashines (Corporation) Personal Computer сўзларидан олинган бўлиб "Халқаро иш машинаси", "Шахсий компьютери" деган маъноларни билдиради. IBM типидаги шахсий компьютерлари А+Ш билан ҳамкорликда қўшма корхоналарда ҳар хил давлатларнинг бюртмасига кўра Хитой, Корея, Германия, Таиланд, Япония каби давлатларда ҳам ишлаб чиқарилмоқда.
Шахсий компьютер (ШЭҲМ) ларнинг IBM PC AT 286, АТ 386, 486 SX, 486 DX, 586, 686 ҳамда Pentium, Pentium I, II,III ва IV турлари мавжуд. Бу компьютерларнинг барчаси умумий тузилишга эга, ишлаш жараёнлари бир хил, улар фақатгина ишлаш тезлиги ва хотирасининг ҳажми катта - кичиклиги билан фарқ қилади.
Компьютерлар асосан қуйидаги қисмлардан ташкил топади:

Компьютерларни хотирасининг ҳажми, амаллар бажариш тезлиги, маълумотларнинг разряд тўрида(ячейкаларда) тасвирланишига қараб беш гуруҳга бўлиш мумкин:


- супер компьютерлар(Super Computer);
- катта компьютерлар (Manframe Computer);
- мини компьютерлар (Minicomputer);
- шахсий компьютерлар (PC – Personal Computer);
- болокнот (notebook) компьютерлар.
Супер компьютерлар амал бажариш тезлиги ва хотира ҳажмининг кенглиги энг юқори бўлган компьютерлардир. Бу компьютерлар бир секундига 10 триллиардлаб амал бажаради. Ҳозирда бу каби компьютерлардан А+Ш ва Японияда фойдаланилмоқда. Мисол тариқасида 9472 процессорли Intel ASCI Red ва 128 процессорли SGI ASCI Blue компьютерларини келтириш мумкин.
Ҳозирги вақтда чиқарилаётган компьютерларнинг деярли барчаси фойдаланувчилар томонидан алоҳида фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, шахсий компьютер деб юритилади.

7-мавзу: Операцион тизим билан боғлиқ бўлган тушунчаларни ўқитиш методикаси.


Компьютер ишлаши учун барча асосий ва қўшимча қурилмалар йиғилгандан кейин, асосий ташқи хотирага компьютер ишини бошқариш учун керакли дастурлар ёзилиши керак. Хотирага ёзилган дастурлар кўрсатмаси билан компьютер ишга тушади. Хотирага ёзилган барча дастурлар дастурли таъминотни ташкил килади.


Компьютерда мавжуд дастурларни учта турга бўлиш мумкин:
* Амалий дастурлар – фойдаланувчи бевосита ишлаши учун мўлжалланган дастурлар, масалан, матн, график муҳаррирлари, электрон жадваллар ва бошқалар. Амалий дастурлар ҳар хил амалий мақсадларда ишлатишга мўлжалланган бўлади.
* Тизимли дастурлар – компьютер қурилмаларининг ишчи ҳолатини назорат қилувчи ва бошқарувчи дастурлар. Тизимли дастурларга компьютерни ишга туширувчи ва унинг ишини бошқарувчи дастурлар киради. Компьютерни ишга туширувчи дастурларга операцион тизим дастурлари ва уни ташқи қурилмалар билан боғловчи драйверлар мисол бўлади. Тизимли дастурларнинг яна бири компьютер ишини бошқарувчи қобиқ дастурлар бўлиб, улар фойдаланувчининг компьютер билан мулоқотини таъминлайди. Уларга Norton Commander, WINDOWS 3.1, WINDOWS 95, WINDOWS 98 қобиқ дастурлари мисол бўлади.
* Инструментал (ускунавий) тизимлар – компьютер учун янги дастурлар тузишни таъминлаш тизими. Инструментал дастурли воситаларга – трансляторлар, юклагичлар, матн муҳаррирлари, созлаш воситалари каби дастур муҳитлари киради.

Компьютер хотирасига биринчи бўлиб, Операцион тизим (ОТ) деб номланган тизимли дастур ёзилади.


Операцион тизим деб, шундай дастурга айтиладики, бу дастур ёрдамида компьютер билан фойдаланувчи ўртасидаги мулоқот ўрнатилади, шу билан бирга барча компьютер қурилмалари ишини бошқариб боради.
Операцион тизим – бу компьютерни бошқариш, амалий дастурларни ишга тушириш ва уларнинг ташқи қурилмалар, бошқа дастурлар билан ўзаро алоқасини амалга оширувчи, шунингдек, фойдаланувчининг компьютер билан мулоқотини таъминловчи дастурий воситалар йиғиндисидир.
ОТ компьютернинг марказий процессори, тезкор ёки ташқи хотирасини, ташқи қурилмалари ва бошқаларини бошқариб боради.
ОТ лар қуйидаги кўрсаткичлар бўйича таснифланади:

  • Бир вақтда ишлайдиган фойдаланувчилар сонига кўра.

  • Бир вақтнинг ўзида бажарадиган вазифасига кўра.

  • Процессорлар сонига кўра.

  • ОТ разряди(белги, коди) га кўра.

  • Интерфейс турига кўра.

  • Компьютер қурилмалари билан фойдаланиш турига кўра.

  • Компьютер тармоқларидан фойдаланиш жиҳатига кўра.

Компьютер электр тармоғига улангандан сўнг биринчи бўлиб операцион тизим ишга тушади. ОТ ишга тушса экранда қуйидаги мулоқот сатри деб номланган сатр чиқади:
С:ғ>_ ёки А:ғ>_
Операцион тизим ишида хотира қурилмалари (дисклар)га мурожаат қилганда дисклар қуйидагича номланади:
А, В – юмшоқ магнитли дисклар;
С, D, F ... - қаттиқ магнитли дисклар (винчестерлар).
Замонавий компьютерлар учун яратилган ОТ қуйидаги турлари кенг қўлланилмоқда: MS DOS, ADOS, DR DOS, OS/2, UNIX, WINDOWS 95, WINDOWS NT ва бошқалар.
Энг кўп тарқалган ОТ лардан бири MS DOS ва WINDOWS ОТ лари ҳисобланади. Барча ОТ лар бир - биридан бажарадиган вазифалар сонига кўра ва иш бажариш имкониятига кўра фарқланади.
DOS оиласига мансуб ОТ лар бир вазифали бўлиб, компьютер интерфейси фойдаланувчи киритадиган буйруқ ёрдамида амалга оширилади.
OS/2 деб номланган ОТ лар IBM фирмаси томонидан 1987 йили шахсий компьютерларнинг янги PS/2 яратилиши муносабати билан ишлаб чиқарилди. Бу ОТ кўп вазифали ҳисобланади. ОТ нинг бу тури бир нечта амалий дастурларни параллел равишда бажаради. OS/2 ОТ қулай график фойдаланувчи интерфейсига эга. Файллар тизими DOS тизимига мос келади.
UNIX деб номланган ОТ лар кўп вазифали бўлиб, турли тармоқлар билан ишлашга жуда қулай. Локал ва глобал тармоқларга модемлар билан чиқиш имкониятига эга. Уларнинг бер нечта турлари яратилган.
Windows оиласидаги ОТ лар Microsoft фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, улар қулай график интерфейсга эга бўлиб, кўп вазифали ОТ дир. Бу оила вакилларидан WINDOWS 95 ва WINDOWS NT лар кенг тарқалган.
ОТ нинг ташкил этувчилари қуйидагилар:
1. Оддий киритиш – чиқаришни таъминловси дастур - BIOS.
2. ОТ ни юкловчи дастур - IPL.
3. Мураккаб киритиш - чиқаришни таъминловчи дастур - io.sys ва ms dos.sys;
4. Буйруқ процессори, киритилган буйруқларни қайта ишловчи дастур - сommand.com.
ОТ хотирага ёзилгандан сўнг, бошқа дастурлар ҳам кетма-кет хотирага ёзилади. Резидент дастурлар – орқали компьютер қурилмалари иш фаолияти бошқарилади. Масалан: клавиатурани кирил алифбосига ўтказиш учун rk.com, keyrus.com, keyboard.com каби дастурлар ишлатилади, улар драйверлар деб ҳам аталади.
Керакли резидент дастурлар autoexec. bat (буйруқ файли batch file) орқали тезкор хотирага жойлаштирилади.

MS DOS ОТ бир вазифали ва дисклар билан ишлашга мўлжалланган ОТ бўлиб, MS - майкрософт, DOS - диск операцион системаси деган сўзлардан олинган, А+Ш нинг Майкрософт фирмасида 1981 йилда ишлаб чиқарилган. MS DOS ОТ нинг бир неча версиялари (турлари) мавжуд.


MS DOS Операцион тизими ишга тушиши жараёнида экранда:
Starting MS DOS …
хабари пайдо бўлади ва хотирадан DOS нинг io.sys ва ms dos.sys файллари ўқилади сўнгра конфигурация буйруқлари config.sys ва autoexec.bat файллари ўқилади. MS DOS ОС ишга тушганда экранда С:ғ>_ мулоқот сатри деб номланган таклиф чиқади. Берилган таклифга керакли ОС нинг ички ва ташқи буйруқлари клавиатурадан киритилади.
Ички буйруқлар деб, ОТ нинг ишини бошқарувчи, ОТ билан биргаликда тавсия қилинган, буйруқ процессори орқали ишга тушириладиган, фойдаланувчи томонидан ўзгартирилиши мумкин бўлмаган буйруқларга айтилади.
Ички буйруқлардан баъзилари қуйидагича:
Break - тўхтатиш.
cd - жорий каталогни ўзгартириш ёки кўрсатиш.
cls - экрандаги ёзувларни ўчириш (экранни тозалаш)
copy - файллардан нусха олиш.
date - жорий кунни аниқлаш ва ўзгартириш.
del - файлларни ўчириш.
dir - жорий каталогдаги ёки хотирадаги файл ва каталогларни
(маълумотларни) экранга чиқариш.
exit – буйруқ киритишни тугатиш.
md - янги каталог очиш.
ren - файл номини ўзгартириш.
rd - каталогни ўчириш.
time - жорий вақтни кўриш ва ўзгартириш.
type - файлни кўриб чиқиш (экранга чиқариш)
ver - MS DOS версиясини кўриш.
vol - форматлаш жараёнида дискка қўйилган белгини кўрсатиш.

MS DOS ташқи буйруқлари ОТ билан биргаликда тавсия этиладиган алоҳида - алоҳида файл кўринишдаги дастурлар бўлиб, фойдаланувчи томонидан хотирага ёзилиши мумкин, уларга қуйидагилар мисол бўлади:


attrib - файл ҳолатини кўрсатиш ёки ўзгартириш.
baskup - файлларнинг архив нусхаларини яратиш.
сhkdsk - дискнинг файл системасига тўғрилигини текшириш.
disk comp - дискларни солиштириш.
disk copy - дискдан нусха олиш.
fc - файлларни солиштириш.
fdisk - қаттиқ дискни форматлаш.
format - дискни форматлаш.
sys - системали файлларни дискка кўчириш.
undelete - ўчирилган файлларни тиклаш буйруғи.
unformat - форматланган дискни қайта тиклаш буйруғи.

Операцион тизим буйруқларининг бажарилишини қуйидаги мисолда кўриш мумкин:


Янги файл яратиш учун буйруқлар сатридан copy con "файл номи" кўринишдаги буйруқ киритилиб 2 марта Enter босилади. Сўнгра F6 ёки ctrl+Z босилади. Масалан: С:ғ>сopy con kitob буйруғи берилгандан сўнг, тоза экран чиқади маълумотлар клавиатурадан терилиб бўлинса F6 ёки ctrl+Z босилади...
type - матн файлларни экранга чиқариш буйруғи қуйидагича бажарилади:
С:ғ>type kitob.txt – буйруғи kitob.txt файлини экранга чиқаради.
Чиқаришни тўхтатиш учун ctrl+S босилади. Экранга чиқаришни тамомлаш учун ctrl+С ёки ctrl+break босилади.
WINDOWS синфига кирувчи операцион тизим(ОТ) лар кўп вазифали ОТ лар қаторига киради. WINDOWS операцион тизими Microsoft фирмасининг IBM типидаги компьютерлар учун яратилган график мулоқотли дастуридир. WINDOWS дастурлари дастлаб 1983 йилда яратилган бўлса, йилдан - йилга у такомиллалаштирилмоқда. WINDOWS сўзи инглизча WINDOW – дарча, ойна, S – лар маъносини билдиради.
WINDOWS муҳити фойдаланувчилар учун қулай, кўпгина имкониятларга эга бўлган дастур бўлиб, MS DOS ОТ нинг имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради. WINDOWS дастурларида NC дастури каби файл ва каталогларнинг нусхасини олиш, кўчириш, қайта номлаш, ўчириш ва бошқа амалларни тезда ва яққол бажариш мумкин. Ҳар бир бажарилаётган амаллар экранда график равишда тасвирланади. Бундан ташқари WINDOWS ОТ билан ишлаганда бир вақтнинг ўзида бир неча масалаларни ечиш, ихтиёрий принтер ва дисплей, MS DOS дастурлари билан ишлаш қобилиятига эга.
WINDOWS ОТ ва унинг дастурлари қуйидаги имкониятларга эга:

  • фойдаланувчига замонавий график мулоқотни тавсия этади;

  • фойдаланувчи турли компьютер дастурлари билан ишлашида ягона мулоқот воситасини йўлга қўяди;

  • бошқа операцион тизимлар(масалан, MS DOS) билан ишлаганда унинг ишини тўлалигича таъминлайди;

  • бир вақтнинг ўзида бир нечта вазифаларни бажаради, ҳоҳлаган вақтда бир дастурдан иккинчисига ўтишни таъминлайди;

  • компьютерда мавжуд оператив хотирадан унумли фойдаланишга эришади;

  • бир дастурдан бошқа дастурга маълумотлар алмашинувини таъминлай олади, ва бошқалар.

WINDOWS ОТ ишини янада такомиллаштириш учун Microsoft фирмаси дастурнинг махсус илова дастурларини яратмоқдалар, уларга WORD, EXCEL, POWER POINT, ACCESS ларни мисол қилиш мумкин.
WINDOWS ОТ оиласига мансуб WINDOWS 95 ва WINDOWS NT лар кенг тарқалган. WINDOWS 95 ОС дастурлари MS DOS OC ва WINDOWS 3х операцион қобиқ дастурлари негизида ишлаб чиқарилган.
WINDOWS ОТ компьютер билан график (кўргазмали) мулоқотни йўлга қўйиб фойдаланувчига анча қулайликлар яратади.
MS DOS ОС билан мулоқот қилиш учун график қобиқ дастури WINDOWS 3х (WINDOWS 3х деб номланишида WINDOWS 3.1 ёки WINDOWS 3.11 назарда тутилади) ҳисобланади. Кейинчалик 1995 йилларда WINDOWS 95 ОТ ишлаб чиқарилди ва график қобиқ дастури WINDOWS 9х (WINDOWS 9х деб номланишида WINDOWS 95, WINDOWS 98 ва WINDOWS 2000 назарда тутилади) деб номлана бошлади.
WINDOWS 9х дастурлари бир – бирига ўхшаш бўлиб, иш бажариш тезлиги, иш бажарадиган функциялари сони кўп ёки камлиги ва фойдаланувчи билан мулоқотда соддалиги ёки мураккаблиги билан фарқ қилади.

2.2. Информатика фани ўқув материалининг дидактик


таҳлили.

Таълимнинг мазмуни деганда, ўқувчиларнинг муайян турдаги ўқув юртида ўқиш жараёнида эгаллаб олиши лозим бўлган ҳамда бир тизимга солинган билим, малака ва кўникмаларнинг аниқ белгиланган доираси тушунилади.


Билим, малака ва кўникмалар доираси энг муҳим фактлар, илмий тушунчалар, қонун ва назарияларни, дунёқараш ғояларини, ахлоқий ҳамда эстетик меъёрлар ва идеалларни, талабаларнинг кўрсатилган маълумотларини ўрганиши, уларнинг илмий тафаккури ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш усуллари ҳақидаги материалларни, шунингдек, малака ва кўникмаларни, шу жумладан, олинган билимларни амалда қўллаш ва янги билимларни эгаллашдаги малака ҳамда кўникмаларини ўз ичига олади.
Таълимнинг мазмуни бир қатор омилларни ҳисобга олиш билан белгиланади, бу омилларнинг асосийлари қуйидагилардир:
а) ижтимоий ишлаб чиқаришнинг обектив эҳтиёжлари ҳамда фан ва техниканинг тараққиёт даражаси;
б) давлатнинг муайян турдаги ўқув юрти олдига қўядиган мақсад ҳамда вазифалари;
д) ўқитиш тамойилларидан келиб чиқадиган ва ўқувчиларнинг имкониятларини эътиборга олувчи дидактик талаблар.
Тарбия мазмуни, ўқитиш методлари ва усуллари ва ташкилий кўринишларини, ўқитувчи ва талабаларнинг ўқув иши турини кўп жиҳатдан белгилаб беради. Шу муносабат билан, тарбия мазмунини дидактик таҳлил қилиш ва ўқув материали гуруҳини белгилаш муҳим, бу эса уни ўрганишнинг самарали усулларини дидактик таҳлил қилишга, уни ҳар томондан анча аниқ белгилашга имкон беради. Информатика фанининг иш дастурларида берил­ган ўқув материалини мазмун жиҳатидан таҳлил қилиб, қуйидаги асосий умумий гуруҳларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
1 гуруҳ. Алгоритмлар назарияси масалаларни очиб берувчи ўқув материали.
2 гуруҳ. Ахборот ва ахборот технологиялари масалаларини очиб берувчи ўқув материали.
3 гуруҳ. Дастур ва дастурлаш назарияси ҳақидаги ўқув мате­риали.
4 гуруҳ. Локал ва глобал тармоқлар билан ишлаш.
Ўқув материалининг бундай бўлиниши, табиийки, шартлидир. Ҳар бир гуруҳнинг ўқув материали дастурларнинг айрим мавзу ва бўлимларида соф ҳолда камдан-кам берилган. +арийб ҳар қайси мавзу ва бўлимда мазмун жиҳатидан ҳар хил ва турли нисбатдаги материални топиш мумкин. Ўқув материалини мазмуни, тури ва аҳамияти жиҳатидан таҳлил қилиш махсус фанларни ўрганишнинг энг мақбул ташкилий ме­тодлари ва усулларини танлашга имкон беради.
Умумий фанларни, махсус фанларни ўргатиш олий ўқув юртлари талабаларига назарий таълим беришнинг асосини ташкил этади. Бу таълим амалиёт билан мустаҳкам боғланишда амалга оширилади ҳамда талабаларни ўрганаётган касбини чуқур, ҳар томонлама ва онгли ўзлаштириб олиши учун зарур бўлган илмий-техник ва техникавий билимлар билан қуроллантиради. Назарий таълим ўқувчиларнинг касбий билим доирасини кенгайтиради, уларда илмий дунёқараш, эътиқоднинг шаклланишига, ақлий қобилиятларнинг ривожланишига ёрдам беради.
Ўқув ва ишлаб чиқариш амалиёти таълими бўлажак кадрнинг ихтисослиги бўйи­ча тайёргарлиги асосини ташкил этади. Ишлаб чиқариш таълими жараёнида талабалар ишнинг белгиланган муддатда сифатли бажарилишини таъминлайдиган мустаҳкам касбий малакаларни, замонавий техника ва илғор иш методларидан тўғри фойдаланган ҳолда юксак унум билан меҳнат қилиш усулларини эгаллаб оладилар.
Ўқув материалларини таҳлил қилишда дидактик хатти-ҳаракатлар муҳим ўрин тутади.

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish