Гулистон давлат университети «Амалий математика ва информатика» кафедраси



Download 0,77 Mb.
bet6/13
Sana10.07.2022
Hajmi0,77 Mb.
#770214
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
01.«АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАРДА ИНФОРМАТИКА ТАЪЛИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ШАКЛЛАРИ ВА МЕТОДЛАРИ»

Ўқитишда мунтазамлилик ва изчиллик тамойили ўқитишни шундай ташкил қилишни талаб этадики, бунда ўқув фанларини ўқитиш қатъий мантиқий тартибда олиб борилади, ўқувчилар билим, кўникма ҳамда малакаларни изчиллик билан эгаллаб борадилар ва айни замонда амалий вазифаларни ҳал қилиш учун улардан фойдаланишни ўрганадилар.
Мунтазамлилик ва изчиллик тамойили ўқув жараёнининг ҳамма бўғинларида амалга оширилади. Унинг талаблари дарсликлар ва дастурларни тузишда ўз аксини топади. Улардаги материал бир қатор дидактик талаблар (фанни ўрганиш мақсади, унинг бошқа ҳамда фаннинг мантиқи билан белгиланадиган система бўйича жойлаштирилади. Ўқув дастурида назарий ва амалий машғулотларнинг бир-бирига узвий боғланиши сақланиши керак. Ҳар бир дарсда ўқув мақсадини аниқ белгилаш ва белгиланган мақсадга мувофиқ келувчи мазмунини таркиб топтириш лозим. Ҳар бир касб фани учун ўқув дастури талабига мос ҳолда даставвал таянч тушунчаларни аниқ белгилаб олиб, уларнинг даражаси ва меъёрини аниқлаш керак. Информатика фанини ўқитишда қўлланиладиган методларни аниқ белгилаб, яхши самара берувчи усулдан фойдаланиш, машғулотлар давомида берилаётган билим ва кўникмаларнинг ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиш даражасини белгиловчи назорат ва текширишнинг турли усуллари ҳамда тестлардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Ўқувчиларнинг билим савияси ошиб боришига ва ривожланишига қараб предметни баён қилишнинг дидактик тизими фан тизимига тобора яқинлаштириб борилади. Машғулотларни ўтказишда дас-турга аниқ риоя қилиш ва ўқувчиларнинг дарслик билан ишлаши уларнинг билимларни муайян тизим асосида ўзлаштириб олишларига ёрдам беради.
Ўқитишда ўқувчиларнинг онглилиги ва фаоллиги тамойили ўқитишни шундай ташкил этишни назарда тутадики, бунда ўқувчилар илмий билимларни ҳамда уларни амалда қўллаш методларини онгли ва фаол эгаллаб оладиган, уларда ижодий ташаббускорлик ва ўқув фаолиятида мустақиллик, тафаккур, нутқ ривожланадиган бўлсин.
Ўқитишдаги онглилик тамойили талабаларнинг ўз ўқув ишларининг аниқ мақсадларини аниқ тушунишларини, ўрганилаётган факт, ҳодиса, жараёнларни ва улар ўртасидаги боғланишни тушунган ҳолда ўзлаштириб олишларини, олинган билим­ларни амалий фаолиятда қўллай олишларини билдиради.
Талабаларнинг фаоллиги уларнинг назарий материални эгаллаб олишларида ва синфда, лабораторияда ҳамда ўқув- ишлаб чиқариш амалиётларида ўқув топшириқларини бажаришларида намоён бўлади. Фаоллик талабаларнинг ўқув ва меҳнат фаолиятидаги мустақиллигини ривожлантириш билан мустаҳкам боғлиқ.
Талабаларнинг шахсий, ўзига хос (индивидуал) имкониятларини ҳисобга олиш тамойили. Ҳар бир талаба ўзининг шахсий (жисмоний, руҳий ва б.) хусусиятларига эгаки, улар унинг ўқув фаолиятига катта таъсир этади. Педагогнинг бу хусусиятларни ўрганиши ва ҳисобга олиши ўқитиш сифатини ошириш ва бар бир талабанинг ижобий қобилиятларини ривожлантириш учун шароит яратади.
Талабанинг хусусиятларини бундай ўрганиш узоқ вақт мобайнида олиб борилади. Педагог талабаларнинг дарслардаги ва ўқув-ишлаб чиқариш амалиёти таълими вақтида лабораториялардаги ишини, уй вазифаларини бажаришини кузатади, уларнинг билимини, ёзма ишларини текширади, маслаҳатларда ва дарсдан ташқари вақтларда улар билан суҳбатлашади. Талабаинг кучли ва ожиз томонини билиб олишга, унинг қизиқишлари, тафаккури, нутқи, хотираси, диққати, хаёлига хос бўлган хусусиятларни ўрганишга, унинг феъл-атвори ва иродасини яхши билиб олишга ҳаракат қилади, талабаларнинг ҳаётий тажрибаларини, уларнинг олий ўқув юртига келишдан олдинги фаолияти хусусиятларини ўрганади.
Билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришнинг пухталиги тамойили. Назарий таълим ва ишлаб чиқариш таълими жараёнида талабалар ўзларининг бўлажак касбий фаолиятлари учун керак бўладиган билим, кўникма ва малакаларни эгаллаб борадилар. Бундан ташқари аввалги машғулотларда ҳосил қилинган билим, кўникма ва малакалар анча мураккаброқ матери­ални ўзлаштириб олиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Илмий билимларни эгаллаш ўқувчиларнинг хотираси, мантиқий тафаккури, хилма-хил фаолият турларидаги ижодий фаоллиги ва мустақиллигини ривожлантиришга ёрдам беради. Лекин ҳосил қилинган бииим, кўникма ва малакаларнинг келгусида илмий билимлар тизимини ўзлаштириб олишда асос бўлиб хизмат қилиши учун улар пухта ўзлаштирилган, яхши мустаҳкамланган бўлиши ва талаба­ларнинг хотирасида узоқ вақт сақланиши керак. Пухталик тамойилининг талаблари шулардан иборат бўлиб, буларга риоя қилмаслик талабаларнинг ўзлаштирмаслигига, ўқишда орқада қолишига сабаб бўлади.
Ўқитиш тамойиллари билан бир қаторда ўқитишнинг асосий қоидалари ҳам бор бўлиб, уларга қуйидагилар киради:
- тушунарлидан - тушунарсизга;
- яқиндан - узоққа;
- осондан - қийинга;
- аниқдан - мавҳумга;

  • умумийдан - хусусийга.

Бугунги кунда иктисодий ва сиёсий сохалардаги барча ислоҳатларнинг асосий мақсади юртимизда яшаётган барча фуқаролар учун муносиб хаёт шароитларини ташкил килишдан иборатдир. Шу жихатдан хам маънавий жихатдан мукаммал ривожланган инсонни тарбиялаш, таълим ва маорифни юксалтириш, миллий истиклол гоясини узида мужассам этган янги авлодни вояга етказиш давлатимиз сиёсатининг устивор йуналишларидан бири хисобланади.
Республикамиз хукумати халк таълими сохасида уртага қўяётган вазифаларни бажариш куп жихатдан ўқитувчига боғлиқ. Таълим-тарбия жараёнида ўқувчиларнинг хилма хил фаолиятини уюштириш, уларни билимли, одобли, эътикодли, мехнатсевар, баркамол инсон килиб устириш ўқитувчи зиммасига юклатилгаи.
Дархакикат, халкимизнинг келажаги, мустакил Узбекистониннг истикболи куп жихатдан укитувчига, унинг савиясига тайёргарлиги, фидоийлигига, ёш авлодни укитиш ва тарбиялаш ишида булган муносабатига боглик. Келажак авлод хакида кайгуриш, соглом, баркамол наслни тарбиялаб етиштиришга интилиш бизнинг миллий хусусиятимиздир. Шу боис мамлакатимизнинг истиклол йулидаги биринчи кадамлариданок буюк маданиятимизни тиклаш ва янада юксалтириш, миллий таълим тизимини такомиллаштириш, унинг миллий заминини мустахкамлаш, замон талаблари билан уйгунлаштиришга катта ахамият бериб келинмокда.
Ўқитувчилар малакасини ошириш ва кайта тайёрлаш ишларини амалга оширилиши педагогик махоратни такомиллаштиришда мухим омил булиб хизмат килмокда.
Замонавий ўқитувчига биргина умумий маданиятнинг узи кифоя килмайди. Шунингдек махсус билимлар ва малакалар асосида болаларини кузатиш, уларнинг усишидаги мухим нарсаларни жамиятда вужудга келган асосий ижтимоий гоялар билан таккослаш, таълим-тарбия жараёнини ривожлантириш йуллари ва усулларини аниклаш, турли воситалар билан тарбиявий таъсир курсатиш, тахлил килиш, педагогик изланишлар ва ютукларни илмий жихатдан бир тизимга солиш максадга мувофикдир.
Албатта бунда ўқитувчи талабчан, яхши мехрибон, сабрли, босик ва уз касбига нисбатан эътикодли булиши лозим. Болани бутун калбли билан севадиган укитувчи купрок табассум килади, камрок ковок солади. Болаларга билим бериш билан биргаликда айни вактда уларга уз характерини утказа олади, уларга одамийлик намунаси булиб куринади.
Ўқитувчининг касбга оид махоратини шакллантиришда педагогик-психологик назарияларнинг ахамияти каттадир, чунки маънавиятимизнинг шаклланишида уз-узига эга булган улуг инсонлар фаолияти тутрисида, уларга куйилаётган талаблар хакида замонавий педагогик технологиялар тугрисида назариялар педагогик махоратни шакллантиришнинг асосий манбаи булиб хизмат килади.
Педагогик тажрибаларни такомиллаштиришда илмий педагогик маълумотлардан фойдаланиш мухим ахамиятга эга. Чунки, хозирги замон фан ва техника тараккиёти укитувчининг ижодкор булишини фаннинг мухим муаммолари юзасидан эркин фикр юрита олиши, фан ютукларини укувчиларга етказа олиши ва нихоят укувчиларни хам ижобий фикрлаш, тадкикотчилик ишларини ургата олишини талаб килади. Шунинг учун укитувчи аввало тадкикодчилик ишларини олиб бориши ва бу сохадаги малакаларни эгаллаши зарур. Укитувчи илмий тадкикот ишларини олиб бориши давомида, тажрибаларни туплайди, тахлил килади, улар асосида хулосалар чикаради. У шу хулосалардан узининг амалий фаолиятида фойдаланиш жараёнида хозирги замон укитувчи учун зарур булган жуда мухим билимларни эгаллайди.
Педагогик махоратни такомиллаштиришда шахсий педагогик изланишнинг ахамияти каттадир, Укитувчи ишидаги муваффакиятни кунлик фаолиятида катталар ва болалар, айрим гурух ва якка шахслар билан алокага кириша олиш кобилиятини таъминлайди.
Алокалар фаолиятда дуч келадиган турли хил вокеаларга педагогик коидалар нуктаи назаридан эмас, балки шароитни хисобга олган холда ижобий хал этиш талаб этилади.
Кенг илмий савияга эга булиш, интелектуал кизикиш, янгиликни хис кила билиш, педагогик махоратни оширишга интилиш укитувчига хос хусусиятлардан хисобланади.
Таълим сифати давлат таълим стандартларига мувоффик булиши учун амалий ва назарий машгулотлар утказилади. Бу сохада илмий тадкикот ишлари амалга оширилади.
Шахсий изланишлар ва илмий тадкикот ишларини олиб бориш укитувчининг педагогик махоратини такомиллаштиришнинг мухим омили булиб хисобланади. Мустакил Узбекистон давлатининг касб-хунар таълими коллежларида ишлайдиган укитувчи ватанпарварлик бурчини тугри англаган холда ихтисосга дойр билимларни чукур билишлари лозимдир. Шунингдек назарий, миллий маданият ва умуминсоний кадриятларни, дунёвий, диний илмлардан хам хабардор маънавий баркамол булмоги лозим.
Халкимизнинг келажаги мустакил Узбекистонниг истикболи куп жихатдан укитувчига унинг савиясига, ёш авлодни укитиш ва тарбиялаш ишига булган муносабатига боглик.
Илмий педагогик изланишларни бахолаш мезонлари тугрисида фикр юритилганда, аввало тадкикотнинг замонавийлиги, долзарблиги, ундан кузланган максад хамда натижалар назарида тутилади.
Ўқитувчи шахсининг касб сохасидаги хусусиятлари бу- болаларни севиш, улар билан ишлашга кизикиш, уз касбига мухабатли булиш, педагогик назокат, педагогик тасаввур, ташкилотчилик кобилияти, хакконийлик, дилкашлик, талабчанлик, катъийлик ва максадга инти.лиш, вазминлик, узини тута билиш, касбий лаёкатлик ва бошкалар.
Самарали педагогик таъсир курсатишни тугри ташкил этиш болалар билан муомила килишда, самимий муносабатда булишга ёрдам беради,
Амалий педагогик фаолиятда илмий гоялар ва педагогик тарбияни куллаш, укитувчи мехнатига куп жихатдан боглик. Лекин бу мехнат натижалари дархол куринмайди. Унинг махсулини куриш учун йиллаб мехнат килиш керак. Укитувчи фаолиятини урганиш шуни курсатадики, бу фаолият узининг сифат курсаткичлари буйича хам турлича булади. Хакикий фидоий укитувчилар уз фаолиятида энг яхши натижаларга эришадилар. Тажрибали новатор укитувчилар болаларга самарали таълим тарбия бериш билан бир каторда педагогика фанидан янги йул хам очмокдалар.
Педагогик мехнатни амалга ошириш жараёнида куйидаги хусусиятларни уз фаолиятида амалга оширишлари зарур.
1. Ўқитувчининг сиёсий карашлари ва эътикодининг аниклиги хамда баркарорлиги, укувчилар олдида чинакам обру эътибор козониши.
2. Мамлакатнинг бутун ижтимоий хаётида фаол иштирок этиш ва эгаллаган тажрибаларни коллежга олиб кириш, бу фаолиятга уз укувчиларини жалб килиш, уларни ижтимоий хаётда фаол иштирок этишини таъминлаш.
3. Хар бир укувчи шахсига катта кизикиш билан караш ва барча жамоа ишларини ташкил этиш.
4. Ўқитувчиларуз ишларига бугунги Кун талаби билан эмас, балки келажакни уйлаб иш юритиш.
5. Болаларга булган муносабатлари- уларнинг такдири хакида гамхурлик килиш, уз тарбияланувчиларининг келажаги билан кизикиш.
6. Талаба шахсига хар томонлама таъсир курсатиш.
7. Илгор педагогик тажрибани хамда таълим ва тарбиянинг назариясини чукур ўрганиш, хамма янгиликларни тушуниб олиш, уларни ўз тажрибалари билан солиштириб куриш, баъзиларини ўз ишида тадбик килиш.
Ўқитувчининг ижодкорлиги талабанинг ижодкорлигини уйғотади. Улар ўз ўқувчиларини ватанга садоқат руҳида тарбиялаш билан бирга уларнинг қалбида олижаноб фазилатларни қарор топтирадилар.
Шундай экан, ўқитувчиларнинг педагогик махоратида шахсий фаолият тизимини ишлаб чиқиш мухимдир. Хаёт кашфиётлар олами. Тажриба, услуб, фикрлар ранг-баранг. У самарали мехнат натижасида исбот ва далиллар оркали укувчилар калбига кучади. Уларнинг туйгуларига таъсир кўрсатади. Ўқувчилар муаллимнинг фахри, келажагидир. Шу боис уларнинг нияти укувчиларни мустакил юрт қурувчилари, мухандислари, илму маърифат фидоийлари сафида кўришдир. Ўқитувчининг энг биринчи максади укувчисини тезрок саводли килишдан иборатдир. Лекин уни амалга ошириш жуда хам машаккатдир. бир укитувчиниг уз фаолият тизимини ишлаб чикиш ва унга каътий амал килиш унинг таълим сохасидаги муваффакиятлариниг мухим омилларидан биридир. Ўқитувчи бир хил методларда дарс утиш билан чекланиб қолмаслиги лозим. Аксинча у ўқитиш методларини такомиллаштириш устида тинимсиз ишлаши зарур.
Ўқитувчининг талабалар билан муомаласи тарбия натижаларига катта таъсир курсатади. Болага мухаббат хеч качон жавобсиз колмайди.
Давлат таълим стандарти таълим мазмуни шакллари вазифалари, усулларини, унинг сифатини бахолаш тартибини белгилайди. Таълим. мазмунининг узаги хисобланган стандарт воситасида мамлакат худудида фаолият курсатаётган турли муассасаларда давлат ва нодавлат таълимнинг баркарор даражасини таъминлаш шарти амалга оширилди. Давлат таълим стандарти уз мохиятига кура ўқув дастурлари, дарсликлар, қўлланмалар, низомлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни яратиш учун асос булиб хизмат қилади.
Олий таълимининг давлат таълим стандарти узининг тузилиши ва мазмунига кура давлат, худуд ва олий ўқув юрти манфаатлари ва вазифаларини акс эттиради, хамда энг асосий талаба шахси, унинг интилишлари, қобилият ва қизиқишлари устуворлигидан келиб чикади.
Давлат таълим стандартини бажариш Ўзбекистон Республикаси худудида кўрсатилаётган мулкчилик шарти ва иродавий буйсинишдан катъий назар барча таълим муассасалари учун мажбурийдир.


Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish