Битирув малакавий иши тузилиши. Битирув малакавий иши кириш, икки боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
I-БОБ. Информатика фанини ўқитишда дидактиканинг
методика билан ўзаро боғлиқлиги.
1.1. Ўқитиш методикаси ва дидактика тушунчалари.
Ҳар бир ўқув фани ўқитиш соҳаси, ўргатишнинг вазифалари, мазмуни, методлари ва ташкилий кўриниши ҳақидаги фан маълумотлари асосида қурилади. Бу фан методика деб аталади.
Ўқитиш методикаси - бу ўқув-дидактик материаллардан фойдаланиш орқали белгиланган мақсадга эришиш учун назарий дарс ва амалий машгулотлар пайтида қўлланиладиган усуллар мажмуидир.
Дидактика - грекча дидактикос сўзидан олинган бўлиб, ўқитаман, ўқишни ўтгатаман маъноларини англатади. Шунга кўра дидактика ўқитиш назариясидир. Педагогик назариянинг таълимотига кўра дидактика ва методика бир-бири билан узвий боглиқ. Методика юқорида қайд қилганимиздек, илмий усуллар ҳақидаги фандир. Бу фан дидактиканинг бир бўлими. Бунда дидактика «нима ўқитиш» ва «нима учун ўқитиш» керак деган саволлар билан шугулланса, методика эса у билан узвий боглиқ ҳолда «қай тарзда» ва «нималар ёрдамида» ўқитиш масалалари билан шугулланади. Бунда амалий усуллар тизими махсус соҳанинг мазмунига боглиқлигини ҳисобга олиш зарур.
Бошқача қилиб айтганда, ўқитиш методикаси бу турли йўллар ва методлар тизими бўлиб, ўқув дидактик материаллардан фойдаланган ҳолда белгиланган мақсадларга эришиш учун назарий дарс пайтида қўлланиладиган усуллар йиғиндисини англатади. Шунга кўра назарий ва амалий дарсларни ташкил этиш ва ўтказишда дидактика ва методика ўзаро боғлиқ ҳолда ҳамда ҳамкорликда қуйидаги кўринишни олади. Масалан, назарий дарс ўқитувчиси дарсида бошқача усулларни қўллайди, лабораторияда амалиёт ўқитувчиси эса бошқа усуллардан фойдаланади. Иккала ҳол ҳам назарий билим бериш жараёнларидир. Бундан яққол кўриниб турибдики, уларнинг мақсад, мазмун, қўллаган усуллари ҳамда ўқув-дидактик материаллари ва қўлланадиган баҳолаш усуллари бир-биридан фарқланади.
Хусусий методикалар ёки дидактиклар ўқувчиларга бирор фан юзасидан таълим беришнинг мақсади, мазмуни, ташкилий кўринишлари ҳамда методларини белгилайди. Бунда дидактика ўқитишнинг вазифаси ва мазмунини, ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириб олиш жараёнини, ўқитиш тамойиллари, методлари ва ташкилий кўринишларини тадқиқ қилади.
«Информатика фанини ўқитиш методикаси» ўқув қўлланмасининг ёзилишидан асосий мақсад ўқитувчиларни ўқитишнинг замонавий усуллари ва методлари, меъёрий ҳужжатлар ва китоблардан фойдаланиш, ўқувчилар билимини, қобилиятини баҳолаш мезонлари ҳамда олий ўқув юртларида ўқитиш жараёнини тўғри ташкил қилиш, ўқув мақсадларини ишлаб чиқиш усуллари билан таништириш орқали уларнинг педагогик маҳоратини оширишдан иборат бўлиб, у олий ўқув юртларининг информатика фани ўқитувчиларига қуйидаги билимларни беради:
-ўқитиш ва тарбиялаш мазмуни, мақсади ва вазифасини аниқлай билиш;
-ўқитишда замонавий педагогик технологияларни қўллаш;
- замонавий компьютер ва оргтехника-билим муаммоларини махсус фанларда акс эттира билиш;
- ўқитишнинг ташкилий кўринишлари ва методларини танлай олиш;
- дарснинг мақсадини оғзаки ва ёзма назорат қилиш методлари;
- ўқувчилар билимини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш;
- ўқув хоналари ва лабораториялари ишини ташкил эта билиш;
ўқув хоналаридан оқилона фойдалана олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |